Ўзбекистон Миллий университети ректорида илмий консультант бўлади
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузурида Интеллектуал дастурий тизимлар илмий-амалий маркази ташкил этилди.
Кириш имтиҳонларига рухсатнома Давлат хизматлари марказларида берилади
Энди рухсатномани олиш учун яқин орадаги ДХМга 24/7 режимида мурожаат қилиш мумкин.
Тошкент вилоятида Астрахань давлат техника университетининг филиали очилади
Ўзининг биринчи талабаларини у 2020/2021 ўқув йилида қабул қилади.
Адвокатни суд орқали лицензиядан маҳрум қилиш механизми
Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексга тузатишлар ишлаб чиқилди.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга доир ахборот – фойдаланиш учун очиқ
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг ер кадастрига доир ахборот вазирликлар ва идораларнинг ҳамда ҳокимликларнинг расмий веб-сайтларига жойлаштирилади.
Олий маълумот тўғрисидаги дипломларнинг янги намуналари тасдиқланди
Улар 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб жорий этилади.
«Тонировка» ҳамма учун: депутатлар масалани ҳал этишди
“Адолат” СДП фракцияси аъзолари томонидан энг мақбул йўл сифатида автомобиль ойналарини термал плёнка билан қоплашга рухсат бериш таклиф этилмоқда. Уларни Вазирлар Маҳкамаси, ДЙҲХХ ва «Ўзстандарт» агентлиги мутахассислари ҳам қўллаб-қувватлашмоқда.
Етимларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги нормалар битта ҳужжатда жамланади
“Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоялаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.
Ўзбекистон янги локомотивлар харид қилади
2019-2021 йилларда локомотивлар паркини янгилаш учун жами 226,14 млн АҚШ долларини сарфлаш кўзланмоқда
Фарғона водийсида қишлоқ бизнесини ривожлантириш учун - $300,6 млн
Умумий қиймати 300,6 млн АҚШ доллари бўлган “Фарғона водийсида қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш” лойиҳаси Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида амалга оширилади
Қайси мактаб – сизники?
Янги хизмат – gis.uzedu.uz – ота-оналарга ўзларининг микроҳудудлари ва уларнинг ҳудудларидаги мактабларни аниқлаб олиш имкониятини беради.
Қайта молиялаштириш ставкаси ўзгармади
Марказий банк Бошқаруви 20 июлдаги қарори билан қайта молиялаштириш ставкасини йиллик 16% даражасида ўзгаришсиз қолдирди.
Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияга 30 йил
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллигини нишонлашга бағишланган Тадбирлар дастури тасдиқланди.
ФҲДЁ ягона электрон архивининг 36,8%и шакллантирилди
60 млн далолатнома ёзувларидан 20,1 млн дан ортиғи рақамлаштирилиб электрон архивга киритилди, ФҲДЁ ягона электрон архиви фондини шакллантириш 2021 йил охиригача якунланади.
Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимларига – имтиёзли автокредитлар
Уларни бериш шартлари ва тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 июлдаги 596-сон қарорида белгиланган.
Мамлакатимиз туристик индустриясига нималар киради
“Туризм тўғрисида”ги Қонун янги таҳрирда эълон қилинди (18.07.2019 йилдаги ЎРҚ-549-сон Қонун). У уч ой ўтгач кучга киради.
Маҳаллий автосаноат қандай ривожланади
Асосий устуворликлар Президентнинг 2019 йил 18 июлдаги қарорида белгиланган.
Озуқабоп экинлар етиштирувчиларга қудуқларни бурғулашга субсидиялар қандай ажратилади
Лалми ва яйлов ер участкаларида томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун озуқабоп экинлар етиштирувчиларнинг суғориш тик қудуқларини бурғулаш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш тартиби тасдиқланди.
Ижтимоий нафақаларни тайинлашда қандай даромадлар ҳисобга олинмайди
Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Мамлакатда Интернет соҳасидаги БИМТ шартномалари амал қила бошлади
1996 йил 20 декабрда Бутунжаҳон интеллектуал ташкилоти доирасида қабул қилинган ижролар ва фонограммалар бўйича шартнома ҳамда Муаллифлик ҳуқуқи тўғрисидаги шартнома Ўзбекистон Республикаси учун кучга кирди.
Банк мижозларига – янада кўпроқ ҳуқуқ ва имкониятлар
Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида низомга тузатишлар 2019 йил 16 октябрдан кучга киради.
НКМК соҳага оид бўлмаган активлардан халос бўлмоқда
Ишлаб чиқариш жараёнларига жалб қилинмаган объектлар маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларга берилади
Психолог мос келадиган касб танлашда ёрдам беради
Вазирлар Маҳкамаси 12.07.2019 йилдаги “Ўқувчиларни психологик-педагогик қўллаб-қувватлаш ишларини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 577-сон қарорни қабул қилди.
Истиқболли стартапларга – илгари силжитиш ва молиялаштириш
Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
Давлат хизматларидан фойдаланиш учун ЭРИ талаб этилмайди
Давлат хизматлари агентлиги қонун ҳужжатларига зарур тузатишлар киритилиши бўйича ташаббус кўрсатди.
Қоракўл мактаб-интернати спорт захираларини тайёрлайди
Бухоро вилоятида спортнинг олимпия ва миллий турларини янада ривожлантириш ҳамда мамлакат миллий терма жамоаларининг ишончли захираларини шакллантириш мақсадида ихтисослаштирилган мактаб-интернат ташкил этилади
Импорт қилинган гўшт 1 октябргача ҚҚСдан озод қилинади
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган реализация қилиш оборотлари қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатига аниқлаштирувчи тузатишлар киритилди.
“Хоразм” инновацион технопарки ташкил этилмоқда
У Урганч давлат университети ҳузурида фаолият кўрсатади.
Тўловга қобилиятсизлик соҳасида ҳуқуқий тартибга солиш такомиллаштирилади
Тўловга қобилиятсизлик соҳасида замонавий, шаффоф ва рақамлаштирилган бошқарув тизими жорий этилади.
Йирик аҳоли пунктларида ФВВнинг ёнғин-қутқарув бўлинмалари ташкил этилади
Мақсад – республика туманлари, шаҳарлари ва бошқа аҳоли пунктларида, шунингдек, муҳим объектларда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш.
Хусусий тиббиёт учун янги имкониятлар
Президентнинг ПФ-74-сон Фармонида нодавлат клиникаларнинг давлат тиббий суғуртаси тизимидаги иштирокини кенгайтириш, янги солиқ ва божхона имтиёзлари, шунингдек, ҳудудларда тиббий инфратузилмани ривожлантириш учун инвестиция механизмларини ишга тушириш назарда тутилган.
Гидроэнергетика: янги қувватлар, миллий лойиҳалар ва кенг кўламли инвестициялар
Гидроэнергетика тармоғини ривожлантириш қувватларни ошириш ва инвестицияларни жалб қилишга асосланади. Янги иншоотлар қуриш, миллий лойиҳалар моделини жорий этиш кўзда тутилган.
Қурбон ҳайитида ўзбекистонликлар 5 кун дам олишади
Президент "Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги қарорни имзолади.
Коррупцияга қарши курашишда ҳокимларнинг масъулияти оширилади
ЎРҚ-1142-сон Қонун билан бир қатор қонун ҳужжатларига коррупциянинг олдини олиш, одил судловга эришишни кенгайтириш ва суд жараёнларини оптималлаштириш учун янги механизмларни яратишга қаратилган тузатишлар киритилди.
Туризм соҳасида лойиҳа бошқаруви жорий этилмоқда
Президентнинг ПҚ-161-сон қарори ҳудудларда туризм инфратузилмасини комплекс ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш ҳамда маҳаллий ва хорижий сайёҳлар оқимини кўпайтиришга қаратилган.
Интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилганлик учун давлат божи миқдорлари камайтирилади
Ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, селекция ютуқлари, ЭҲМ учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларини ҳуқуқий муҳофаза қилганлик учун, Адлия вазирлигининг Aпелляция кенгаши томонидан апелляциялар ва аризаларни кўриб чиққанлик учун давлат божи миқдорлари юридик шахслар учун кескин камайтирилади.
Электр таъминоти қоидалари янгиланди: шартномалар электрон шаклга ўтказилади
Энергия таъминоти соҳасини рақамлаштириш ва электр энергияси истеъмоли устидан назоратни кучайтириш давом этмоқда. Шартномаларнинг электрон шакли жорий этилиб, ҳисобга олинмаган электр энергияси учун ҳисоб-китоб қилиш тартиби аниқлаштирилди.
Атроф-муҳит, ижтимоий ва корпоратив бошқарув (ESG) тамойиллари жорий этилади
Атроф-муҳит, ижтимоий ва корпоратив бошқарув (ESG) тамойиллари асосида “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ва барқарор ривожланиш тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилиш стандартлари”ни жорий этиш ва ушбу стандартлар асосида ҳисобот тайёрлаш қоидалари тасдиқланди.



