Айрим товарлар бўйича акциз солиғи пасайтирилди
Президентнинг 31.03.2017 йилдаги ПҚ-2862-сон Қарори билан мамлакат ҳудудига четдан келтириладиган акциз солиғига тортиладиган товарларга акциз солиғи ставкаларига ўзгартиришлар киритилди
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Инспекция йўл қурувчиларига жарима солади
Вазирлар Маҳкамасининг 31.03.2017 йилдаги 166-сон “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси тўғрисида” қарори эълон қилинди
Қачон ЯСТдан мажбурий равишда умумбелгиланган солиқларга ўтказишади?
Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини қўллаётган корхоналарга нисбатан Солиқ кодексига тузатишлар лойиҳаси муҳокама қилинмоқда
Хизматни ўтаган абитуриентларга тўплаган балларининг ярми қўшилади
Президентнинг 4.04.2017 йилдаги ПҚ–2867-сон Қарори билан муддатли ҳарбий хизматни ўтаган олий таълим муассасалари абитуриентлари учун имтиёз миқдорига тузатиш киритилди
Турин политехника университети 2017 йилда қанча талаба қабул қилади?
Вазирлар Маҳкамасининг 5.04.2017 йилдаги 180-сон “2017/2018 ўқув йилига Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида қабул тўғрисида”ги қарори эълон қилинди
Яна битта ташкилот ходимларини пойтахтда прописка қилиши мумкин
Вазирлар Маҳкамасининг 5.04.2017 йилдаги 179-сон қарори билан раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари Рўйхатига қўшимча киритилди
Айрим кичик бизнес субъектлари учун штатларни оширишга рухсат берилди
Вазирлар Маҳкамасининг 6.04.2017 йилдаги 184-сон қарори билан Кичик тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган ташкилотлар таснифлагичига ўзгартиришлар киритилди
Конституцияга тузатишларнинг бир қисми кучга кирди
«Халқ сўзи» газетасида «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги Қонун эълон қилинди
Халқаро шартнома фақат экспертизадан кейин имзоланади
“Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири ишлаб чиқилди. Лойиҳанинг матни билан Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида танишиш ва фикр-мулоҳазаларни қолдириш мумкин
Электротехника чиқиндилари утилизацияси бўйича лойиҳа 11 апрелдан ишга туширилади
«Тошрангметзавод» АЖ Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси кўмагида аҳоли ва юридик шахслардан ишлатиб бўлинган электрон техникасини қабул қилиш бўйича лойиҳани ишга туширади
Оромгоҳга тиббий кўрикдан ўта олмаса – ота-оналарга йўлланма қийматининг 85%и қайтарилади
Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қарори (рўйхат рақами 2872, 2017 йил 31 март) билан янги Болалар соғломлаштириш оромгоҳлари тўғрисидаги низом тасдиқланди
Бизнесни рўйхатдан ўтказишнинг янги тизими ишга туширилди
Тизим Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, Марказий банк, “Электрон ҳукумат” маркази томонидан БМТнинг Тараққиёт Дастури кўмагида ишлаб чиқилган
Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган товарлар қандай сотилади?
Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган товарлардан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди
«Геодезия ва картография тўғрисида”ги Қонун янги таҳрирда қабул қилинади
«Геодезия ва картография тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида эълон қилинди
Консуллик ходимлари учун янги Устав тасдиқланади
Консуллик уставининг янги таҳрири лойиҳаси Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида эълон қилинди. Унинг муҳокамаси апрель ойининг ўртасигача давом этади
Иш ҳақи бўйича нақд пул қаерда кўпроқ берилади?
Иш ҳақини ўз вақтида тўлаш бизнес миқёсидан қатъи назар ҳар бир компания ва корхона учун муҳим омил ҳисобланади. Маҳаллий банклар иш ҳақини пластик карталарга тушириладиган маблағга қандай фоизли нисбатда нақд пулда тўлайди? Мазкур шарҳ ушбу масалаларга бағишланади
Фаолият кўрсатмаётган корхоналар банкрот деб топилади
Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисидаги Низомга тузатишлар лойиҳаси қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида жойлаштирилди
Онкология тиббиёт муассасалари замонавий ускуналар олади
Президентнинг 4.04.2017 йилдаги «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида онкология хизматини янада ривожлантириш ва аҳолига онкологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори имзоланди
Муҳтож фахрийларга турар жой берилади
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига пул мукофоти миқдори белгиланди, шунингдек Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш дастури тасдиқланди
Амалдорлар ТВ кўрсатувларида иштирок этишади
Президентнинг 27.03.2017 йилдаги ПҚ–2851-сон Қарори Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти (ФЖШМҚМИ) фаолиятини такомиллаштиришга қаратилди
МҲХС ва IT-аудит бўйича халқаро учрашув 6 апрель куни бўлиб ўтади
Тадбир Мовароуннаҳр кўчаси, 16-уй манзилидаги Банк-молия академияси биносида бўлиб ўтади
Norma.uz тижорий рекламани йўлга қўймоқда
Norma.uz портали тижорий рекламани жойлаштириш учун қабул қилишни бошлайди. Жойлаштириш шартлари ва реклама берувчилар учун афзалликлар хусусида лойиҳа раҳбари Жаҳонгир Тўрахонов сўзлаб берди
Хусусий тиббиёт клиникалари 5 йилга барча солиқлардан озод этилди
Президентнинг 1.04.2017 йилдаги “Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ЎзАда эълон қилинди
Хорижий инвестицияларни жалб этиш билан Давлат қўмитаси шуғулланади
Президентнинг 31.03.2017 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармони эълон қилинди
Иқтисодиёт вазирлиги жойларда фаолиятни фаоллаштиради
Президентнинг 16.03.2017 йилдаги ПҚ–2840-сон Қарори билан Иқтисодиёт вазирлиги тузилмасида Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармалари, шунингдек туман ҳамда шаҳар иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлимлари ташкил қилинди
ДБҚнинг янги хизматлари ТИФ юритишни осонлаштиради
Давлат божхона қўмитасида интерактив хизматларнинг мавжудларини такомиллаштириш ва янгиларини жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди
2017 йилда Ҳукумат Олий Мажлисга 30 та қонун лойиҳасини киритади
Вазирлар Маҳкамасининг 28.03.2017 йилдаги 160-сон қарори билан 2017 йил учун қонунлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш Дастури тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агентлик тугатилмоқда
Президентнинг Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Янги қуриладиган ва реконструкция қилинадиган ишлаб чиқариш қувватлари лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосланишини, техника ва технологияларни экспертизадан ўтказиб баҳолаш агентлигини тугатиш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.
1 июлдан пенсия ва нафақалар оширилади
Президент томонидан 23.06.2026 йилдаги "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги ПФ-115-сон Фармон имзоланди.
Ёқилғи қуйиш шохобчалари учун янги хавфсизлик талаблари жорий этилмоқда
Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари ва газ тўлдириш иншоотларида хавфсизлик назорати кучайтирилмоқда. Шунингдек, улар учун табиий газ реализациясини назорат қилиш бўйича "U-Gas" рақамли тизимини мажбурий жорий этиш талаби белгиланди.
Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилди
ЎРҚ-1154-сон Қонун билан бир қатор қонун ҳужжатларига суғурта хизматлари бозорини ривожлантиришга, ваколатли органларнинг назорат ваколатларини кенгайтиришга ва электрон тижорат операторлари фаолиятини тартибга солишни такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритилди.
Коррупциявий жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилди
Бир қатор қонун ҳужжатларига коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини ошириш ва у билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиришлар киритилмоқда.
Маҳаллаларни ривожлантиришга ҳар йили 200 млрд сўм йўналтирилади.
Президент фармони билан маҳалла бошқарувини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди. Ҳужжатда жараёнларни рақамлаштириш, "маҳалла еттилиги" ролини кучайтириш, жойлардаги ижтимоий муаммоларни ҳал этиш учун молиявий қўллаб-қувватлаш ва шарт-шароитлар яратиш назарда тутилган.
Давлат органларида аутсорсинг хизматлари қандай ташкил этилади
2026 йил 1 сентябрдан бошлаб электрон давлат харидлари тизимида аутсорсинг хизматларини ташкил этиш учун махсус саҳифа ишга туширилади.
Кўчмас мулкни оммавий баҳолашнинг ягона услубиёти жорий этилади
Турар жой ва нотурар жой кўчмас мулк объектларини оммавий баҳолаш тартиби тасдиқланди. Бу тартиб объектларнинг бозор қийматини аниқлаш, ҳудудларни зоналаштириш ва баҳолаш натижаларини очиқ ахборот тизимларида эълон қилишни назарда тутади.
1 июлдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2026 йил 1 июлдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Давлат шериклик лойиҳаларини қўллаб-қувватлайди
Янги қарор қабул қилиниши билан 2026 йилдан бошлаб аҳоли ва ҳокимият вакиллари долзарб ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал қилишда фаолроқ иштирок этади. Рақамли платформалар ва молиялаштиришнинг янги механизмларини жорий этиш аҳолининг иштирокини янада шаффоф ва самарали қилади.
Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун захираларни шакллантиришнинг янги тартиби тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамаси фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш ва аҳоли ҳаёт фаолиятини таъминлаш учун мўлжалланган молиявий ва моддий захираларни шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қайта тиклашнинг янги қоидаларини белгилади.
Янги сонларда ўқинг
2026, 21 июль№ 29
- Давлат хизматлари: янги рақамли хизматлар
- Дастлабки кўрик: ҳуқуқми ёки имконсиз танловми
- Мол-мулк солиғи, муддатидан олдин бериладиган пенсия, бевалар учун имтиёзлар тўғрисида...
- ЯММТ маълумотларини солиқ базаси билан солиштириш функцияси ишга туширилди
- Бола парвариши бўйича нафақани тайинлаш ва тўлаш тартиби




