Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерларнинг ишини енгиллаштириш бўйича ғояларингиз борми? Ботга ёзинг! Контрагент қандай ҚҚС ставкасини қўллаётганини олдиндан қандай билиш мумкин Маркировкаланган товарлар учун янги хавф мезони ишга туширилди Маркировкаланган товарлар учун янги хавф мезони ишга туширилди
Барча янгиликлар Компания янгиликлари Оммабоп мақолалар
Барча янгиликлар
27.07.26

Коррупцияга қарши сертификатлаштириш қандай ўтказилади

Коррупцияга қарши миллий сертификатлаштириш тартиби тасдиқланди. У давлат тузилмалари ва давлат улушига эга тижорат компаниялари фаолиятини баҳолаш босқичларини белгилайди. Тизим давлат органлари фаолиятининг шаффофлиги ва самарадорлигини оширишга ёрдам беради.

27.07.26

Миллий диспетчерлик марказининг вазифалари кенгайтирилмоқда

Унинг фаолиятига замонавий технологиялар ва реал вақт режимида прогнозлаш тизимлари жорий этилади. Ушбу қадамлар қайта тикланадиган энергия манбаларини интеграция қилиш ва мамлакатнинг энергия хавфсизлигини мустаҳкамлашга қаратилган.

24.07.26

Паррандачилик соҳасидаги инвестиция лойиҳалари молиявий қўллаб-қувватланади

2026−2027 йилларда паррандачиликка оид янги лойиҳалар ва "тайёр бизнес" дастурларини имтиёзли кредитлаш учун "Микрокредитбанк" АТБ орқали 105 млн доллар эквивалентида маблағ йўналтирилади ҳамда кредитлар узоқ муддатли ва имтиёзли давр билан йиллик 10 фоиз ставкада берилади.

24.07.26

Замонавий ижтимоий иш тизими жорий этилмоқда

Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини комплекс тартибга солувчи "Ижтимоий иш тўғрисида"ги Қонун қабул қилинди. Ҳужжат профессионал ижтимоий ходимлар институтини жорий этади, ижтимоий хизматлар кўрсатишнинг ягона тартибини мустаҳкамлайди ҳамда фуқаролар ва оилаларнинг муҳтожлигини баҳолашга индивидуал ёндашувни назарда тутади.

23.07.26

Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитасининг вазифалари белгиланди

Қўмитага сунъий интеллект технологиялари имкониятларидан фойдаланган ҳолда хавфларни бошқариш ва хавф таҳлилига асосланган самарали назоратни ташкил этишни назарда тутувчи ягона автоматлаштирилган ахборот платформасини ишга тушириш вазифаси қўйилди.

22.07.26

Самарқандда Парламентлараро иттифоқнинг Бутунжаҳон ёш парламентарийлар конференцияси бўлиб ўтади

Парламентлараро иттифоқ билан ҳамкорликда Самарқандда ўтказиладиган халқаро тадбирларга тайёргарлик бошланди. 2026 йил сентябрь ойида шаҳар Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро ҳамкорлик бўйича III Глобал форумга ҳам мезбонлик қилади.

22.07.26

Маданий лойиҳалар миллий оператори ташкил этилди

"Шарқ тароналари" халқаро мусиқа фестивали 2027 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта ўтказилади. Йирик маданий тадбирларга тайёргарлик кўриш учун божхона имтиёзлари жорий этилиб, зарур ускуналарни олиб кириш соддалаштирилмоқда.

21.07.26

Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармасини молиялаштириш кенгайтирилади

Ушбу чора Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш ҳамда уларнинг иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш, ўқитиш ва тарбиялаш тизимини такомиллаштириш бўйича фаолиятини давом эттириши учун янада қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган.

21.07.26

Интеграциялашган дастурлар олий мактаби ташкил этилмоқда

2027 йилдан бошлаб мамлакатнинг етакчи олий таълим муассасаларида интеграциялашган дастурлар босқичма-босқич жорий этилади, техникум битирувчилари эса халқаро олий таълим муассасаларида ўқишни имтиҳонсиз давом эттиришлари мумкин бўлади.

20.07.26

Мол-мулк солиғи бўйича имтиёздан қандай фойдаланиш мумкин

Бир қатор қонун ҳужжатларига солиқ имтиёзлари бериш соҳасида электрон шаклдаги давлат хизматлари сонини кўпайтирадиган ўзгартиришлар киритилди.

20.07.26

Товарлар облигация омборлари орқали сотилади

Махсус омборлар ва рақамли майдончалар фаолияти учун янги стандартлар жорий этилмоқда, бу эса импорт товарларини электрон хизматлар орқали янада шаффоф ва хавфсиз сотиш учун шароит яратади.

17.07.26

Туризм хорижий фильмлар орқали тарғиб қилинади

Хорижий кинокомпаниялар Ўзбекистонда фильмларни суратга олиш харажатларининг бир қисмини қоплаши, шунингдек, республиканинг туристик жозибадорлиги, тарихий-маданий мероси ва бошқа муҳим ижобий жиҳатларини намойиш қилувчи қисмини яратганлик учун ҳақ олиши мумкин бўлади.

17.07.26

“Рақамли ҳукумат”: ривожланишнинг янги босқичи

2028 йил якунига қадар давлат органларининг камида 5 мингта маъмурий функциясини рақамлаштириш, давлат ахборот тизимларига доир харажатларни камида 30 фоизга қисқартириш, 2030 йилга келиб эса ЯИДХПда сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда кўрсатиладиган давлат хизматлари улушини 10 фоизга етказиш режалаштирилмоқда.

16.07.26

Агросаноат рақамлаштирилмоқда: фермерлар учун Агропортал имкониятлари кенгайтирилмоқда

2026 йил ҳосилидан бошлаб юридик шахс мақомига эга қишлоқ хўжалиги ташкилотлари "Рақамли қишлоқ хўжалиги" платформасига режалаштирилаётган ишлари тўғрисидаги маълумотларни мустақил равишда жойлаштиради, ижара шартномаларига ўзгартиришлар киритиш, агротадбирларни назорат қилиш ва кредитлардан фойдаланиш мониторинги Агропортал орқали амалга оширилади.

16.07.26

Давлат хизматлари: янги рақамли хизматлар ва реклама тарқатмаларига чекловлар

ЯИДХПда мулкий ҳуқуқларни расмийлаштириш соддалаштирилади, проактив хизматлар кенгайтирилади ва фуқароларни кераксиз рекламалардан ҳимоя қилиш кучайтирилади. Хусусан, мол-мулк билан боғлиқ битимларга қўйилган тақиқларни масофадан бошқариш, ўз номига расмийлаштирилган банк карталари, телефон рақамлари ва нотариал ҳаракатларни кузатиш имконияти пайдо бўлади.

15.07.26

Вояга етмаганларга давлат хизматларини кўрсатиш соддалаштирилди

Хорижга кўчиб ўтишда тўлиқ муомала лаёқатини тан олиш ва таълим муассасаларидан четлаштириш хизматлари ЯИДХП, давлат хизматлари марказлари ва "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари орқали бепул кўрсатилади.

15.07.26

ТХММ тўғрисидаги Конституциявий қонун қабул қилинди

Ҳужжат минтақада молиявий ва инвестиция муҳитини ривожлантиришда асосий бўғинга айланадиган Тошкент халқаро молия маркази (ТХММ) иштирокчилари учун алоҳида ҳуқуқий режим, имтиёзлар ва халқаро стандартларни жорий этади.

14.07.26

Минтақавий брендлар қандай тарғиб қилинади

Ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ҳамда миллий брендларни ички ва ташқи бозорларда илгари суришга қаратилган географик кўрсаткичлар тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тасдиқланди.

14.07.26

Мактаблардаги "Келажак соати" дастури давлат органлари иштирокида янгиланади

"Келажак соати"нинг янгиланган мазмунини ишлаб чиқишда ўқувчиларни касбга йўналтириш, ҳуқуқий, молиявий ва рақамли саводхонлигини ошириш, экологик тарбия ва фуқаролик масъулиятини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилади.

13.07.26

Собиқ давлат хизматчилари учун ишга жойлашишда мажбурий коррупцияга қарши текширув жорий этилмоқда

Давлат органларининг собиқ ходимлари илгари уларнинг назорати остида бўлган ташкилотларга ишга жойлашаётганда текширилади. Коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари ишга қабул қилишга рухсат беради.

13.07.26

MICE-туризм қандай рағбатлантирилади

Камида 100 нафар хорижий иштирокчини жалб қилган ҳолда халқаро конференциялар ва бошқа ишбилармонлик тадбирларини ташкил этган тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизми тасдиқланди.

10.07.26

Фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилишнинг янги қоидалари ишлаб чиқилди

Ҳокимият органлари, ташкилотлар ва фуқароларга қўйиладиган ягона талаблар белгиланди, фавқулодда вазиятларга тайёргарлик кўриш, хабар бериш тизимларининг иш тартиби ҳамда табиий, техноген, радиациявий, кимёвий ва бошқа таҳдидлардан ҳимоя қилиш чоралари белгиланди.

10.07.26

"Besqala Mining Valley" майнинг зонаси резидентлари фаолияти тартиби тасдиқланди

Янги регламент Қорақалпоғистон ҳудудида майнинг фаолиятини тартибга солади, рўйхатдан ўтказиш тўловини бекор қилади, аммо электр энергияси учун алоҳида тариф жорий этади. Ташаббус инвестицияларни жалб қилиш, иш ўринларини яратиш ва минтақавий иқтисодиётни ривожлантиришга қаратилган.

09.07.26

Рўйхатдан ўтмаган қурол ва ўқ-дориларни топшириш: янги қоидалар ва рағбатлантиришлар

Қурол ва унинг ўқ-дорилари, ўқотар қуролнинг асосий қисмлари, портловчи материаллар ва портлатиш қурилмаларини ихтиёрий топшириш тартиб-таомиллари соддалаштирилди.

09.07.26

Замонавий юк машиналари ва ярим тиркамалар импортига божхона божлари нолга тенглаштирилди

"Автомобиль транспортида юк ташувларини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент қарори қабул қилинди.

09.07.26

Креатив иқтисодиёт: солиқ имтиёзлари ва янги рағбатлантирувчи чоралар

Ижодий лойиҳалар мутахассислари ва резидентлари солиқ имтиёзларидан фойдаланишлари, хорижий ҳамкорлар эса бир қатор солиқлардан озод бўлишлари мумкин бўлади. Янги ташаббуслар креатив индустрияни ривожлантиришни рағбатлантириш ва унинг мамлакатдаги мавқеини мустаҳкамлашга қаратилган.

08.07.26

Давлат органларининг архив ҳужжатлари ягона электрон тизимда сақланади

Давлат органлари ва ташкилотларининг архив ҳужжатларини Архивнинг ягона миллий ахборот тизимида сақлаш тартиби тасдиқланди. Унда рақамлаштирилган архив материалларини мажбурий тартибда ААТга жойлаштириш, идоравий ахборот тизимларини интеграция қилиш ва ҳужжатларни ҳисобга олишнинг замонавий технологияларини жорий этиш назарда тутилган.

07.07.26

Камёб ёввойи ҳайвонларни овлаш вақтинча тақиқланади

2026 йил 1 августдан 2028 йил 1 январгача камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳайвон турларини овлаш тақиқланади. Шу билан бирга, биологик хилма-хилликни сақлаш ва балиқ ресурсларини кўпайтириш бўйича чора-тадбирлар кўзда тутилган.

Компания янгиликлари
16.10.18

Дори-дармонлар – корхона харажати, йўл карточкаси эса – ходим даромади

Корпоратив пластик карта бўйича харажатлар бухгалтерлар учун кўпинча бош оғриғи бўлади. Корхона ва ходимларнинг харажатларини чалкаштириб юбормаслик учун қандай йўл тутиш керак? 18 октябрь куни «Norma» профессионал ривожланиш марказида бу борада батафсил йўриқномаларни олиш мумкин

16.10.18

2019 йилда бизнесингиз қандай ҳолатда бўлади?

«Бизнесингиз келтирадиган фойдага янги солиқ солиш тизимининг таъсири қандай баҳоланади?» – «Norma» профессионал ривожланиш марказининг бепул семинарлари ва вебинарлари туркумида қатнашган 426 нафар корхона раҳбарлари ва бухгалтерлари бу саволга жавоб топа оладилар. Кўп сонли илтимосларга кўра ПРМ 26 октябрь соат 10.00 ва 20.00 да бу мавзуда яна иккита вебинар ўтказади

10.10.18

Бухгалтернинг касбий кўникмаларини қай йўналишда ривожлантириш керак?

Малакали ва юқори маош оладиган бухгалтер бўлиш, жадал ривожланаётган, ташқи иқтисодий фаолият юритаётган ташкилотда муваффақият билан ишлаш учун қандай билимлар зарур? Зарур билим ва кўникмаларни қаерда олиш мумкин? Бунга ойдинлик киритишга уриниб кўрамиз

28.09.18

Пропискасиз ишга қабул қилиш: қонунга кўра қандай йўл тутилади?

2018 йил 8 октябрь куни «Norma» профессионал ривожланиш марказида «Кадрларга оид иш юритиш» курси бошланади. Эксперт Абдусалом Рисқуллаев меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг энг мураккаб жиҳатларини тушунтириб беради. Вазиятлардан бирини кўриб чиқамиз

25.09.18

Ҳисобот топширишга тайёрмисиз?

Солиқ органларига ҳисоботлар топшириладиган вақт яқинлашиб қолди. Бирор-бир муҳим жиҳатни эътибордан четда қолдирмаслик керак, чунки охирги ойларда қонун ҳужжатларига жуда кўп янгиликлар киритилди. Уларни билиш учун Norma профессионал ривожланиш марказининг махсус семинарида иштирок этинг

19.09.18

Ҳисоб корхона харажатларини бошқаришда ёрдам беради

Таннархни аниқлаш ва харажатларни бошқаришнинг замонавий усулларини ўрганишни хоҳлайсизми? «Norma» профессионал ривожланиш маркази бундай имкониятни тақдим этади. Марказда 2018 йил 24 сентябрь куни махсус ўқув курси бошланади

13.09.18

Янги солиқ солиш тизими шароитида бизнес юритиш учун қандай тайёргарликлар кўриш керак?

Бу саволга жавоб топишда «Norma» профессионал ривожланиш маркази ёрдам беради. Бу ерда кичик бизнес вакиллари учун махсус тренинглар туркуми ўтказилди

08.09.18

Кадрлар иш юритуви: саволларга жавобларни қаердан топиш мумкин

Меҳнат шартномаси тарафларининг моддий жавобгарлиги масалалари қандай қилиб тўғри ҳал этилиши сиз учун қизиқарлими? Қизиқарли бўлса, «Norma» профессионал ривожланиш марказига боринг. Бу ерда 17 сентябрдан «Кадрлар иш юритуви» ўқув курси очилмоқда

Оммабоп мақолалар

Тад­бир­кор­лик субъ­ек­тла­ри­нинг ҳуқуқий ҳимо­яси ку­чай­ти­рил­моқда

Қонунчиликни бузган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ҳуқуқий чораларни қўллаш имкониятини, шунингдек ҳуқуқбузарлик бартараф этилганидан кейин хўжалик фаолиятини тезда тиклаш имкониятини чеклайдиган айрим маъмурий тартиб-таомиллар бартараф этилди.

Пен­си­ялар­ни тай­ин­лаш бўйича их­чам бошқарув ти­зи­ми жо­рий этил­моқда

Тажриба-синов доирасида Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармалари давлат пенсияларини тайинлаш, қайта ҳисоблаш, пенсия турини ўзгартириш ҳамда тўлашни ташкил этиш бўйича ваколатларга эга бўлади. Тажриба лойиҳаси 2026 йилнинг октябрь–декабрь ойларида бўлиб ўтади, 2027 йилнинг январь ойидан бошлаб эса янги механизмни бутун мамлакат бўйлаб жорий этиш режалаштирилмоқда.

Бан­крот­лик жа­ра­ёни­да тад­бир­кор­лар­га мах­сус ҳисоб­ва­рақлар очи­ла­ди

МБ банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш қоидаларини янгилади. Ўзгартиришлар реабилитация, ташқи бошқарув ёки тугатиш тартиб-таомилларидан ўтаётган тадбиркорлар учун махсус ҳисобварақлар очишни назарда тутади, шунингдек, фуқароларнинг ўз банк ҳисобварақлари тўғрисидаги маълумотларни олиш имкониятларини кенгайтиради.

Ян­ги­лан­ган ўзбек алиф­бо­си тас­диқлан­ди

Президент томонидан «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги Қонун имзоланди, у ярим йилдан кейин кучга киради.

Ху­су­сий тад­бир­кор­лар­нинг ка­ме­ра­ла­ри хав­фсиз­лик ка­ма­ри тақил­ма­ган­ли­ги­ни қайд эта­ди

Йўл ҳаракати қоидалари бузилишини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш воситаларига қўйиладиган талаблар янгиланди. Камералар автомобиллар давлат рақами белгиларининг камида 95 фоизини таниши, ҳайдовчининг юзи ва хавфсизлик камаридан фойдаланишини қайд этиши лозим. 1 ноябрдан бошлаб йўл-патруль хизмати инспекторлари 1.1 ва 1.3 йўл чизиқларини босиб ўтишнинг айрим ҳолатларини ҳуқуқбузарлик сифатида расмийлаштирмайди.

Тек­ши­рув­лар ўрни­га ёнғин ауди­ти: сав­до мар­каз­ла­ри ва бо­зор­лар ёнғин­дан суғур­та­ла­на­ди

Ёнғин аудитининг ижобий хулосаси объектни бир йил давомида ФВВнинг режали текширувларидан озод қилади. Бозорлар, савдо ва савдо-кўнгилочар марказлари ёнғиндан суғурталаниши шарт бўлади, ёнғин туфайли етказилган зарар учун айбдор шахс БҲМнинг 3000 бараваригача товон тўлаши мумкин.

Таъ­лим ва илм-фан ва­зир­ли­ги фа­олияти­нинг асо­сий йўна­лиш­ла­ри бел­ги­лан­ди

Вазирлик узлуксиз таълимнинг барча босқичларини мувофиқлаштиради, илм-фан ва олий таълим интеграциясини ривожлантиради, шунингдек, таълим сифатини баҳолашнинг рақамли воситаларини жорий этади. Ушбу вазифаларни амалга ошириш учун янги тузилмалар ташкил этилиши назарда тутилган.

1 но­яб­рдан ни­ма­лар ўзга­ра­ди

Norma.uz портали 2026 йил 1 ноябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.

Эҳти­ёж­манд оила­лар­га 1 мил­ли­он сўмдан тўлаб бе­ри­ла­ди

2026 йил ноябрь ойида айрим эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам тўлаб берилади. Ёқилғи-энергетика ресурслари бўйича компенсация олиш учун даромад чегараси жон бошига минимал истеъмол харажатларининг 2 баробаригача оширилди.

ОТМ ва стар­тап­лар Рақам­ли тех­но­ло­ги­ялар ва­зир­ли­ги­нинг сунъ­ий ин­тел­лект ин­фра­ту­зил­ма­си­дан фой­да­ла­на­ди

Олий таълим, илмий ташкилотлар, стартаплар ва ҳоким маслаҳатчилари сунъий интеллект соҳасидаги ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳалари учун Рақамли технологиялар вазирлигининг ҳисоблаш қувватлари ва «катта маълумотлар» базаларидан бепул ёки имтиёзли равишда фойдаланиши мумкин бўлади.