Штатдаги бухгалтер ёки аутсорсинг: қайси бири яхши
Бухгалтерия ҳисобини қандай ташкил қилган маъқулроқ? Аутсорсингга берибми? Бухгалтер ёллабми? Бу масалалар тадбиркорлар учун бошқотирма мисоли. Эксперт ёрдамида «тарафдор» ва «қаршилар» фикрини солиштириб кўришни таклиф этамиз
Давлат мукофотларига доир тақдимнома киритишга ким ҳақли
«Давлат мукофотлари тўғрисида»ги Қонун янги таҳрирда қабул қилинди (ЎРҚ–473-сон, 11.04.2018 й.)
СЧР хизмати учун тўланган маблағлар нималарга сарфланади
Вазирлар Маҳкамасининг 5.04.2018 йилдаги 267-сон қарори билан фуқароларнинг сафарбарлик чақируви резервидаги (СЧР) хизмати учун тўлаган маблағларидан мақсадли фойдаланишни ташкиллаштиришга тегишли Ҳукуматнинг айрим қарорларига тузатишлар киритилди
Фуқаролик-ҳуқуқий шартномани қандай тўғри тузиш мумкин
Кўпинча тадбиркорлар ва мутахассислар фуқаролик-ҳуқуқий шартнома тузиш орқали меҳнат муносабатларини расмийлаштиришади. Амалиёт шуни кўрсатадики, бунда улар мураккабликларга дуч келишади. Нималарга эътибор бериш керак? Батафсил – шарҳимизда
2019 йилдан бошлаб кинога электрон чипталар сотилади
Вазирлар Маҳкамасининг 6.04.2018 йилдаги 272-сон қарори билан Аҳолига киновидео хизмати кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом ва 2018–2019 йилларда миллий кинопрокат тизимини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар режаси тасдиқланди
Янги давлат хизматлари жадал жорий қилинади
Президентнинг 11.04.2018 йилдаги «Давлат хизматларини кўрсатиш тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори имзоланди.
Ўзбошимчалик билан қурилган турар жойлар қонунийлаштирилиши мумкин
ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган лойиҳада йил охиригача ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича акция ўтказиш таклиф этилмоқда
42 та лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомили бекор қилинди
Адлия вазирлиги Telegram тармоғидаги каналида Президентнинг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинганлиги ҳақида хабар берди
Давлат харидлари: талаблар ва амалга ошириш тартиби белгиланди
9.04.2018 йилдаги «Давлат харидлари тўғрисида»ги ЎРҚ–472-сон Қонун қабул қилинди
Тошкентдаги квартираларга паспорт расмийлаштирилади
Тошкент шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасининг хабар беришича, 16.04.2018 йилдан бошлаб пойтахтдаги кўп қаватли уйларда жойлашган квартиралар эгаларига кадастр йиғмажилди ва ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома ўрнига квартиранинг кадастр паспорти берила бошланади
Ташқи сектор статистикаси – халқаро қоидалар бўйича
Вазирлар Маҳкамасининг 3.04.2018 йилдаги 263-сон қарори билан Ўзбекистон Республикасининг ташқи сектори статистикасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
2018 йилда Ўзбекистон 8 млн 235 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотларини етиштиради
Вазирлар Маҳкамасининг 3.04.2018 йилдаги «Сабзавот-полизчилик, боғдорчилик ва узумчилик йўналишидаги фермер хўжаликларининг ер майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 258-сон қарори эълон қилинди
Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази ташкил этилди
Вазирлар Маҳкамасининг 6.04.2018 йилдаги 276-сон қарори билан Марказ Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида ташкил этилмоқда
Корпоратив карта: нималарга сарфланади?
Апрель ойидан бошлаб корпоратив пластик карталардан амалга оширишга рухсат этилган тўловлар рўйхати кенгайтирилди. Мазкур вазиятни солиқ ва бухгалтерия қонунчилиги масалалари бўйича маслаҳатчи Игорь Аипкин шарҳлаб беради
Гул дўкони фойда келтириши учун нима қилиш керак
Ушбу шарҳда гул дўкони очишнинг айрим жиҳатлари ҳақида сўз юритилади
«Менинг фикрим» махсус портали ишга туширилади
UZINFOCOM ягона интегратори ишлаб чиқувчилари томонидан яратилган портал 20 апрелдан тест режимида ишга туширилади
Валюта омонати гаровга берилганда тўланадиган кредит миқдори оширилди
Марказий банк Бошқарувининг қарори (рўйхат рақами 2707-2, 3.04.2018 йил) билан Бир қарз олувчи ёки бир-бирига дахлдор қарз олувчилар гуруҳи учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдорлари тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилди
Ижодий йўналишлар бўйича кириш синовлари топширилмайди
Вазирлар Маҳкамасининг 3.04.2018 йилдаги 261-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
ИИВ академик лицейлари: диктант, жисмоний тайёргарлик ва суҳбатдан ўтказиш
Ички ишлар вазирининг буйруғи (6.04.2018 йилда 2996-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқувчиларни қабул қилишда ёзма иш (диктант), номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш ҳамда якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
«Чақириққача ҳарбий таълим» йўналиши бўйича қабул қилишда касбий имтиҳон қандай ўтказилади
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига «Чақириққача ҳарбий таълим» йўналиши бўйича қабул қилишда касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (5.04.2018 йилда 2995-сон билан рўйхатдан ўтказилган) тасдиқланди
Ломбардлар ва микрокредит ташкилотлари МБга қандай молиявий ҳисоботларни тақдим этадилар
Марказий банк Бошқарувининг қарори (рўйхат рақами 2994, 5.04.2018 й.) билан Микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига молиявий ҳисоботлар ва электрон маълумотларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Лицейда имтиёзли овқатлантириш: механизм тасдиқланди
Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги ва Молия вазирлигининг қарори билан (рўйхат рақами 2993, 5.04.2018 йил) Академик лицейларда имтиёзли овқатлантиришни ташкил қилиш ҳамда харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўловини тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Давлат қайси нархларни тартибга солади
Вазирлар Маҳкамасининг 30.03.2018 йилдаги 249-сон қарори билан Товар бозорида сотиладиган товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) монопол юқори ва монопол паст нархларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Хусусий болалар боғчалари 10 йилга барча солиқлардан озод этилади
Президентнинг 5.04.2018 йилдаги ПҚ–3651-сон қарори билан давлат-хусусий шериклик шартларида ташкил этилган нодавлат мактабгача таълим муассасалари учун қатор солиқ имтиёзлари назарда тутилган
ВСҲни ярим ертўлаларда ва цокол қаватларда жойлаштириш тақиқланди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг қарори (6.04.2018 йилда 1737-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Жиноят содир этишда гумон қилиниб ушлаб турилган шахсларни сақлашнинг санитария-гигиена қоидаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди
Экспортчига ёрдам: зарур контактлар
Экспорт билан шуғулланувчи тадбиркорларга кўмаклашиш мақсадида турли маҳсулотларни экспорт қилишда ҳужжатларни тайёрлашнинг шартли схемаси ишлаб чиқилди
Онлайн-режимдаги НКМ қўлланила бошлади
Тошкентда онлайн-режимда ишлайдиган назорат-касса машиналаридан фойдаланиладиган, тадбиркорлар учун пилот лойиҳа ишга туширилди. Пойтахтимизда чакана савдо билан шуғулланувчи юридик шахслар лойиҳада иштирок этишлари мумкин
Бепул реабилитация тиббий воситалари сони кўпайди
Молия вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қарори (3.04.2018 йилда 2801-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Муҳтож шахсларни протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга тузатишлар киритилди
Қурбон ҳайитида ўзбекистонликлар 5 кун дам олишади
Президент "Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги қарорни имзолади.
Қурбон ҳайитида етим болалар ва беморларга ёрдам берилади
Президент қарорида оғир аҳволдаги болалар ва онкологик касалликларга чалинган беморларни даволашни молиялаштириш, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга пул тўловлари бериш, масжид ва қабристонларни ободонлаштириш кўзда тутилган.
Солиқ органлари кўчмас мулк ва қурилиш материаллари бўйича бозор нархлари ва солиқ базасини қандай аниқлайдилар
Вазирлар Маҳкамасининг 18.05.2026 йилдаги 253-сон қарори билан кўчмас мулк объектлари ва ёғочдан тайёрланган қурилиш материаллари учун товарларнинг бозор нархини ва унинг асосида солиқ базасини аниқлаш тартиби белгиланган.
Президентнинг янги ПФ-95-сон Фармони солиқ маъмуриятчилигида нималарни ўзгартиради
2026 йил 1 июлдан солиқ тўловчилар учун текширувдан олдинги таҳлил доирасида аниқланган тафовутлар бўйича аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини ёки асослантирувчи ҳужжатларни тақдим этиш мажбурияти бекор қилинади.
Ер ижарасини онлайн узайтириш мумкин бўлади
Давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали ер участкалари ижара шартномаларини янги муддатга узайтириш тартиби тасдиқланди. Янги маъмурий регламент ариза топшириш муддатлари, рад этиш асослари ва қарорлар устидан шикоят қилиш тартибини белгилайди.
Ёшларни оилавий ҳаётга қандай тайёрлашади
Туман ва шаҳарларда психологик, ҳуқуқий ва тиббий ёрдам кўрсатувчи оилавий маслаҳат пунктлари очилади. Улар ёш оилаларга бола тарбияси, оилавий бюджет ва низоларнинг олдини олиш бўйича таълим бериш билан шуғулланади.
1 июндан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2026 йил 1 июндан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
"Сифатли давлат бошқаруви" дастури жорий этилмоқда
Унинг доирасида 2026 йилдан бошлаб вазирликлар, қўмиталар ва агентликлар бошқарув самарадорлиги ва сифатининг ягона мезонлари бўйича мунтазам баҳоланади.
Чет элликлар махсус солиқ режимини қандай олишлари мумкин
Режим мамлакат ташқарисида олинган даромадларни солиқдан озод қилишни назарда тутади. Янги регламент ариза топшириш шартлари, талабгорларга қўйиладиган талаблар ва махсус йиғим тўланганда солиқ резиденти мақомини олиш механизмини белгилайди.
Ўзбекистон Янги тараққиёт банки тўғрисидаги битимга қўшилди
Халқаро молия институти билан ҳамкорлик мамлакатнинг транспорт, энергетика, сув таъминоти, рақамлаштириш ва "яшил" иқтисодиётни ривожлантиришга узоқ муддатли инвестицияларни жалб қилиш имкониятларини кенгайтиради.
Янги сонларда ўқинг
2026, 16 июнь№ 24
- Ўзбeк божхона тажрибасининг халқаро эътирофи: рақамлаштириш, соддалаштириш ва интeллeктуал божхона сари
- Қўллаб-қувватлаш шартлари
- 1 июлгача ва ундан кейин меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини қандай тўлаш керак
- ККУни бошқаришда майдонга бош муҳандислар тушади
- Ресурс солиқларини қурилиш таннархига киритиш мумкинми?



