Азот ва фосфор ўғитлар учун чекланган чакана нархлар белгиланди
Тегишли рақамлар Вазирлар Маҳкамасининг 28.02.2018 йилдаги 149-сон қарорида келтирилган
Поездларга чипталарни VISA картаси орқали сотиб олиш мумкин
Яқин кунларда поезд учун чипталарни VISA халқаро тўлов тизими орқали сотиб олиш имконияти пайдо бўлади
Геология соҳаси такомиллаштирилади
Президентнинг 1.03.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–3578-сон қарори эълон қилинди
Дизель ёнилғиси ўрта ҳисобда 12%га қимматлашди
Вазирлар Маҳкамасининг 28.02.2018 йилдаги 149-сон қарори билан дизель ёнилғиси ва ЭКО дизель ёнилғисининг ягона чакана нархларига тегишли ўзгартиришлар киритилди
Мувофиқликни баҳолаш органлари ва метрология хизматларининг аккредитациялаш соҳасидаги кичик корхоналар штати – 100 кишигача
Кичик тадбиркорлик субъектларига кирувчи ташкилотлар таснифлагичига киритиладиган қўшимчалар лойиҳаси ҚҲТБТ порталида эълон қилинган
Давлат хизматлари ягона реестри тасдиқланди
Адлия вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг қарори (28.02.2018 йилда 2976-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Давлат хизматлари ягона реестри тасдиқланди
Олимлар қўшимча турар жой майдони ва қурилиш учун ер участкалари олишлари мумкин
ҚҲТБТ порталида «Фан тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси тақдим этилган
Муаллифга инновацион маҳсулот татбиқ этилишидан олинган фойданинг 10%и берилади
ҚҲТБТ порталида «Инновацион фаолият тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда
Маҳаллий йўналишларда қатновчи йўловчи поездларда 50%ли чегирма
18-22 март кунлари маҳаллий йўналишларда қатновчи йўловчи поездларда,шу жумладан, юқори тезликда ҳаракатланаётган «Афросиёб» поездларида оилавий, жамоа, талабалар, ўқувчилар ҳамда пенсионерлар учун йўл чиптасининг тариф қисмидан 50%ли чегирма жорий этилди
Ўзингизни қизиқтирган исталган ахборотни ЙҲХБ ходимларидан олинг
Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси пойтахтимиз аҳолиси учун ўзларини қизиқтирган исталган ахборотни ЙҲХБ ходимларидан олиш имконини яратди. Бу ҳақда Бош бошқарманинг расмий сайтида маълум қилинган
Шаҳарларда ижтимоий дорихоналар – ҳар 2–3 км оралиғида
ҚҲТБТ порталида Ижтимоий дорихоналар тўғрисидаги низом лойиҳаси эълон қилинди
Солиқ қонунчилигидаги барча ўзгаришлар – янги веб-сайтда
Мамлакатимизда янги Soliq2018.uz давлат ахборот портали ишга туширилди. Ушбу ресурс 2018 йилда солиқ соҳасидаги ўзгаришлар билан таништиришга ихтисослашган
Автомототранспорт воситаларини тайёрлаш ва қайта жиҳозлаш – фақат рухсатнома билан
Вазирлар Маҳкамасининг 22.02.2018 йилдаги 138-сон қарори билан Автомототранспорт воситаси конструкциясининг ва (ёки) унинг қисмининг йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида гувоҳнома ва автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлашга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Болалар учун бепул IT дастурлаш мактаби
IT School дастурлаш мактаби 12 дан 18 ёшгача бўлган болаларни бепул таҳсил олишга таклиф этади. Мактаб ўқувчисига айланиш учун математика фанини яхши билиш, таҳлилий фикрлаш ва ахборот технологияларига қизиқиш зарур
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга минерал ўғитлар сотинг – 2% ЯСТ тўлайсиз
Президентнинг 28.02.2018 йилдаги «Пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштиришни молиялаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди
Нейромаркетинг услубларидан амалиётда фойдаланиш йўллари
Ушбу шарҳда - нейромаркетинг услубларини амалиётда қўллаш хусусида сўз юритилади
Давлат статистика қўмитаси февраль ойида нархлар ўзгаришини таҳлил қилди
Февраль ойида товарлар ва хизматлар нархлари ўртача 1,1%га ошди, шу жумладан озиқ-овқат товарлари 1,1%га, ноозиқ-овқат товарлари 1,3%га ва хизматлар 0,7%га ошди, деб хабар беради Давлат статистика қўмитаси
Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Марказ мусодара қилинган хориждаги мол-мулкни бошқаради
Президентнинг 27.02.2018 йилдаги Хориждаги давлат мулкидан самарали фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирларига доир ПҚ–3570-сон қарори эълон қилинди
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКдан Наврўз туҳфаси
Наврўз байрами муносабати билан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК ички йўналишларга 30%дан 50%гача чегирма эълон қилди
Тадбиркорлар учун солиқ бошқармаси эшиклари ҳар чоршанбада очиқ
Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси ҳар ҳафтанинг чоршанба куни “очиқ эшиклар куни”ни ўтказмоқда
“Ақлли шаҳар” билан йирик халқаро IT-компаниялари шуғулланади
«Хавфсиз шаҳар» лойиҳаси доирасида ҳозирда мамлакатимиз ҳудудларида қатор лойиҳалар амага оширилмоқда. Бухоро, Самарқанд, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларидаги «Хавфсиз туризм» лойиҳаси шулар жумласидан
Актуарий бўлиб ишлаш учун ихтисосликлар рўйхати кенгайтирилди
Молия вазирининг буйруғи (27.02.2018 йилда 1725-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Актуарий малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга тузатишлар киритилди
Мактабгача таълимда иш ҳақи оширилади, тўлов миқдори камайтирилади
Президентнинг 28.02.2018 йилдаги «Давлат мактабгача таълим муассасалари ходимларининг айрим тоифалари меҳнатига ҳақ тўлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3571-сон қарори имзоланди
Ҳукумат Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш концепциясини тасдиқлади
Вазирлар Маҳкамасининг 23.02.2018 йилдаги 140-сон қарори билан Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш концепцияси, шунингдек уни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар Дастури тасдиқланди
1.01.2019 йилдан бошлаб табиий винолар ишлаб чиқаришга лицензиялар бекор қилинади
Президентнинг 28.02.2018 йилдаги «Виночилик соҳасини ва алкоголли маҳсулотларни реализация қилишни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди
Пойтахт жамоат транспортини субсидиялаш тартиби белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг 22.02.2018 йилдаги 136-сон «Тошкент шаҳрининг шаҳар ташиш йўловчи транспорти ташкилотларини молиявий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори эълон қилинди
Марказий банкда Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоялаш хизмати ташкил этилади
Марказий банкнинг Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш департаменти Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоялаш хизмати этиб қайта ташкил этилади
Хусусий курсларнинг ҳайдовчиларни тайёрлаши, қайта тайёрлаши ва малакасини оширишига рухсат берилади
Вазирлар Маҳкамасининг 23.02.2018 йилдаги «Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 139-сон қарори эълон қилинди
Қурбон ҳайитида ўзбекистонликлар 5 кун дам олишади
Президент "Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги қарорни имзолади.
Қурбон ҳайитида етим болалар ва беморларга ёрдам берилади
Президент қарорида оғир аҳволдаги болалар ва онкологик касалликларга чалинган беморларни даволашни молиялаштириш, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга пул тўловлари бериш, масжид ва қабристонларни ободонлаштириш кўзда тутилган.
Солиқ органлари кўчмас мулк ва қурилиш материаллари бўйича бозор нархлари ва солиқ базасини қандай аниқлайдилар
Вазирлар Маҳкамасининг 18.05.2026 йилдаги 253-сон қарори билан кўчмас мулк объектлари ва ёғочдан тайёрланган қурилиш материаллари учун товарларнинг бозор нархини ва унинг асосида солиқ базасини аниқлаш тартиби белгиланган.
Президентнинг янги ПФ-95-сон Фармони солиқ маъмуриятчилигида нималарни ўзгартиради
2026 йил 1 июлдан солиқ тўловчилар учун текширувдан олдинги таҳлил доирасида аниқланган тафовутлар бўйича аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини ёки асослантирувчи ҳужжатларни тақдим этиш мажбурияти бекор қилинади.
Ер ижарасини онлайн узайтириш мумкин бўлади
Давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали ер участкалари ижара шартномаларини янги муддатга узайтириш тартиби тасдиқланди. Янги маъмурий регламент ариза топшириш муддатлари, рад этиш асослари ва қарорлар устидан шикоят қилиш тартибини белгилайди.
Ёшларни оилавий ҳаётга қандай тайёрлашади
Туман ва шаҳарларда психологик, ҳуқуқий ва тиббий ёрдам кўрсатувчи оилавий маслаҳат пунктлари очилади. Улар ёш оилаларга бола тарбияси, оилавий бюджет ва низоларнинг олдини олиш бўйича таълим бериш билан шуғулланади.
1 июндан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2026 йил 1 июндан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
"Сифатли давлат бошқаруви" дастури жорий этилмоқда
Унинг доирасида 2026 йилдан бошлаб вазирликлар, қўмиталар ва агентликлар бошқарув самарадорлиги ва сифатининг ягона мезонлари бўйича мунтазам баҳоланади.
Чет элликлар махсус солиқ режимини қандай олишлари мумкин
Режим мамлакат ташқарисида олинган даромадларни солиқдан озод қилишни назарда тутади. Янги регламент ариза топшириш шартлари, талабгорларга қўйиладиган талаблар ва махсус йиғим тўланганда солиқ резиденти мақомини олиш механизмини белгилайди.
Ўзбекистон Янги тараққиёт банки тўғрисидаги битимга қўшилди
Халқаро молия институти билан ҳамкорлик мамлакатнинг транспорт, энергетика, сув таъминоти, рақамлаштириш ва "яшил" иқтисодиётни ривожлантиришга узоқ муддатли инвестицияларни жалб қилиш имкониятларини кенгайтиради.
Янги сонларда ўқинг
2026, 16 июнь№ 24
- Ўзбeк божхона тажрибасининг халқаро эътирофи: рақамлаштириш, соддалаштириш ва интeллeктуал божхона сари
- Қўллаб-қувватлаш шартлари
- 1 июлгача ва ундан кейин меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини қандай тўлаш керак
- ККУни бошқаришда майдонга бош муҳандислар тушади
- Ресурс солиқларини қурилиш таннархига киритиш мумкинми?



