Адвокатлик тузилмалари учун янги номенклатура тасдиқланди
Адвокатлар палатаси раисининг 20.11.2017 йилдаги 1-кх-сон буйруғи билан Адвокатлик тузилмаларининг янгиланган намунавий ишлар номенклатураси тасдиқланди
Самарқандда янги лойиҳа-қидирув ташкилоти очилади
Вазирлар Маҳкамасининг 27.11.2017 йилдаги 945-сон «Самарқанд давлат архитектура ва қурилиш институти ҳузурида «Самарқанд меъмор лойиҳа» лойиҳа-қидирув ташкилотини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди
ИИО ходимлари учун хизмат тартиби ва ижтимоий кафолатлар қандай
Президентнинг 29.11.2017 йилдаги ПҚ-3413-сон “Ички ишлар органлари кадрлари билан ишлаш ва уларнинг хизматини ташкил этиш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди
Конституция куни арафасида 2700 нафар судланганлар афв этилди
ЎзА давлат раҳбарининг тегишли фармони қабул қилинганлиги ҳақида хабар беради
Инвесторларга – инвестициявий солиқ кредитлари ва бошқа имтиёзлар
ҚҲТБТ порталида Инвестиция кодексининг лойиҳаси эълон қилинди
Ўзбекистон Бадиий академияси вазифалари белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг 1.12.2017 йилдаги 957-сон қарори билан Ўзбекистон Бадиий академияси Устави тасдиқланди
Чорвоқда эркин туристик зона ташкил этилди
Президентнинг тегишли Фармони 2017 йилнинг 5 декабрь куни имзоланди
Махсус турдаги товарлар импорт-экспорти қандай лицензияланади
Вазирлар Маҳкамасининг 1.12.2017 йилдаги 959-сон қарори билан Махсус турдаги товарлар экспорти ва импортини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
BIR.UZ дастурнинг биринчи иштирокчиларига пулларини қайтаради!
BIR.UZ бухгалтерлар малакасини баҳолаш тизими имтиҳонининг барча иштирокчилари учун ажойиб янгилик! 16-17 декабрь кунлари имтиҳонни муваффақиятли топшириб, Аттестат олганлар учун биз имтиҳон қийматининг 90%ини қайтарамиз
BIR.UZ: малака ошириш осон!
Бухгалтер – узлуксиз билим олишни талаб этувчи баъзи касблардан бири. Қонунчилик ўзгармоқда, янги ҳужжатлар деярли ҳар куни эълон қилинмоқда. Буларнинг барчаси у ёки бу тарзда бухгалтерия ҳисобида акс этади
Объектдан ифлосланган машина чиқарилгани учун қурувчи жаримага тортилади
Тошкент шаҳар ҳокими 11.10.2017 йилдаги 158-ф-сон фармойишга имзо чекди, у атроф-муҳитни ҳимоя қилиш ва шаҳар кўчалари ифлосланишининг олдини олишга қаратилган
Ижтимоий аҳамиятли маҳсулотлар импорти учун имтиёзлар узайтирилди
Президентнинг 30.11.2017 йилдаги ПҚ–3418-сон 2017-2018 йиллар қиш-баҳор даврида аҳолини асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш тўғрисида»ги қарори эълон қилинди
ОТМга ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча равишда 2% ўрин ажратилади
Бундай чора-тадбирлар Президентнинг 1.12.2017 йилдаги ПФ–5270-сон «Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида кўзда тутилган
Ягона 30 кунлик туристик виза жорий этилади
Президентнинг 4.12.2017 йилдаги ПҚ-3423-сон “Ўзбекистон Республикаси консуллик йиғимлари тарифларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори имзоланди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати маълум қилади
Транспорт ва логистика соҳасида – солиқлар, божхона тўловлари ва кредитлар бўйича имтиёзлар
Президентнинг 2.12.2017 йилдаги ПҚ-3422-сон 2018-2021 йилларда транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш ва юк ташишнинг ташқи савдо йўналишларини диверсификациялашга доир чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори эълон қилинди
Ҳисобланган суғурта бадаллари тўғрисида маълумот тақдим этишнинг янги шакли тасдиқланди
Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг қарори (АВ томонидан 2017 йил 29 ноябрда 2439-5-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан ҳар бир жисмоний шахс кесимида фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ҳисобланган суғурта бадаллари суммалари бўйича маълумот тақдим этиш шакли тасдиқланди
«Ўзбекозиқовқатзахира» корхоналари шахсий ёрдамчи хўжаликлар маҳсулотларини харид қилади
Президентнинг 30.11.2017 йилдаги ПҚ-3418-сон қарори билан «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси ташкилотлари томонидан деҳқон ва шахсий ёрдамчи хўжаликлардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Ўзбекистонда миграция сервис-марказлари пайдо бўлади
ҚҲТБТ порталида “Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда
ЯИДХПда янги хизмат: нотариусга онлайн ёзилиш
Янги интерактив давлат хизмати туфайли аҳоли ва бизнес вакиллари нотариус қабулига онлайн режимида ёзилишлари мумкин
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун қатъий белгиланган солиқ – ЭКИҲнинг 50%и, уларни ишга ёллаганда – ЭКИҲнинг 15%и
Президентнинг 1.12.2017 йилдаги ПФ-5270-сон “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан улар учун имтиёзли солиқ ставкалари жорий этилди
Фуқаролар йиғини ходимларининг иш ҳақи миқдори ва иш тартиби белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг 27.11.2017 йилдаги 944-сон қарори билан Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида меҳнат муносабатларини тартибга солиш тўғрисидаги низом тасдиқланди
Фақат кўрсатувлар асосида айблов ҳукмини чиқариш – қонунбузарлик
Президентнинг 30.11.2017 йилдаги ПФ-5268-сон “Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони имзоланди
13 та ОТМда Қатағон қурбонлари хотираси музейлари ташкил этилади
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 ноябрдаги 936-сон қарори билан Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейини ва 13 та ОТМ тузилмасида Қатағон қурбонлари хотираси музейларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлар маъқулланди
Портлаш хавфи бўлган муҳитларда қандай асбоб-ускуналардан фойдаланса бўлади
Вазирлар Маҳкамасининг 24.11.2017 йилдаги 941-сон қарори билан Портлаш хавфи бўлган муҳитларда ишловчи асбоб-ускуналарнинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент тасдиқланди
Фуқаролар йиғинлари ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда иштирок этади
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 ноябрдаги 940-сон қарори билан Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг долзарб масалаларини ҳал этишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари роли ва фаолияти самарадорлигини янада оширишга доир комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди
Янги ҳужжатлар – ҳар иш кунида!
Интернет тармоғи орқали янгиланадиган «NORMA. ЎзР Қонунчилиги» АҚТ фойдаланувчилари учун яхши янгилик! 1 декабрдан бошлаб тизим сизнинг ҳужжатлар базангизни ҳар куни автоматик тарзда янгилайди!
Қишлоқ хўжалигига сувни тежайдиган технологиялар жорий этилади
Президентнинг 27.11.2017 йилдаги ПҚ–3405-сон қарори билан 2018-2019 йилларда ирригацияни ривожлантириш ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш Давлат дастури тасдиқланди
Ҳарбий хизматчиларни овқатлантириш аутсорсингга топширилади
Вазирлар Маҳкамасининг 24.11.2017 йилдаги 942-сон Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларидаги ҳарбий хизматчиларни овқатлантириш сифатини тубдан яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори эълон қилинди
Қурбон ҳайитида ўзбекистонликлар 5 кун дам олишади
Президент "Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги қарорни имзолади.
Қурбон ҳайитида етим болалар ва беморларга ёрдам берилади
Президент қарорида оғир аҳволдаги болалар ва онкологик касалликларга чалинган беморларни даволашни молиялаштириш, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга пул тўловлари бериш, масжид ва қабристонларни ободонлаштириш кўзда тутилган.
Солиқ органлари кўчмас мулк ва қурилиш материаллари бўйича бозор нархлари ва солиқ базасини қандай аниқлайдилар
Вазирлар Маҳкамасининг 18.05.2026 йилдаги 253-сон қарори билан кўчмас мулк объектлари ва ёғочдан тайёрланган қурилиш материаллари учун товарларнинг бозор нархини ва унинг асосида солиқ базасини аниқлаш тартиби белгиланган.
Ер ижарасини онлайн узайтириш мумкин бўлади
Давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали ер участкалари ижара шартномаларини янги муддатга узайтириш тартиби тасдиқланди. Янги маъмурий регламент ариза топшириш муддатлари, рад этиш асослари ва қарорлар устидан шикоят қилиш тартибини белгилайди.
Президентнинг янги ПФ-95-сон Фармони солиқ маъмуриятчилигида нималарни ўзгартиради
2026 йил 1 июлдан солиқ тўловчилар учун текширувдан олдинги таҳлил доирасида аниқланган тафовутлар бўйича аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини ёки асослантирувчи ҳужжатларни тақдим этиш мажбурияти бекор қилинади.
Ёшларни оилавий ҳаётга қандай тайёрлашади
Туман ва шаҳарларда психологик, ҳуқуқий ва тиббий ёрдам кўрсатувчи оилавий маслаҳат пунктлари очилади. Улар ёш оилаларга бола тарбияси, оилавий бюджет ва низоларнинг олдини олиш бўйича таълим бериш билан шуғулланади.
1 июндан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2026 йил 1 июндан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
"Сифатли давлат бошқаруви" дастури жорий этилмоқда
Унинг доирасида 2026 йилдан бошлаб вазирликлар, қўмиталар ва агентликлар бошқарув самарадорлиги ва сифатининг ягона мезонлари бўйича мунтазам баҳоланади.
Чет элликлар махсус солиқ режимини қандай олишлари мумкин
Режим мамлакат ташқарисида олинган даромадларни солиқдан озод қилишни назарда тутади. Янги регламент ариза топшириш шартлари, талабгорларга қўйиладиган талаблар ва махсус йиғим тўланганда солиқ резиденти мақомини олиш механизмини белгилайди.
Ўзбекистон Янги тараққиёт банки тўғрисидаги битимга қўшилди
Халқаро молия институти билан ҳамкорлик мамлакатнинг транспорт, энергетика, сув таъминоти, рақамлаштириш ва "яшил" иқтисодиётни ривожлантиришга узоқ муддатли инвестицияларни жалб қилиш имкониятларини кенгайтиради.
Янги сонларда ўқинг
2026, 16 июнь№ 24
- Ўзбeк божхона тажрибасининг халқаро эътирофи: рақамлаштириш, соддалаштириш ва интeллeктуал божхона сари
- Қўллаб-қувватлаш шартлари
- 1 июлгача ва ундан кейин меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини қандай тўлаш керак
- ККУни бошқаришда майдонга бош муҳандислар тушади
- Ресурс солиқларини қурилиш таннархига киритиш мумкинми?



