
1 декабрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2023 йил 1 декабрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.

Очиқ маълумотлар рўйхати нималар билан тўлдирилди
Рўйхатга зиёратчиларнинг онлайн навбати ҳақидаги, давлат органлари томонидан ННТга тақдим этилган грант ва ижтимоий буюртма лойиҳалари ҳақидаги маълумотлар, фалсафа доктори ва фан доктори илмий даражасини олиш учун диссертация ҳимоясини намойиш қилиш киритилган.

Шаҳарсозлик соҳасида назорат кучайтирилмоқда
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясидан рўйхатдан ўтмаган ҳолда қурилган бинолардан фойдаланиш учун рухсатнома берилмайди.

«Тартибга солиш қумдони»ни жорий этиш тартиби белгиланди
Вазирлар Маҳкамасин томонидан махсус ҳуқуқий режимни жорий этишга доир чоралар белгиланди.

Аҳолига аллергологик ёрдам кўрсатиш тизими такомиллаштирилади
Аллергик ва иммунологик касалликларга чалинган «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»да бўлган беморлар ингаляцион дори воситалари билан бепул таъминланади.

Ўзбекистонда кўкаламзорлаштириш бўйича кенг кўламли ишлар режалаштирилган
Улар орасида – шаҳар ва туманларни «яшил белбоғ»лар билан ўраб олиш, йирик боғларни барпо этиш, трансчегаравий гармсел шамоллари ва чанг-қум бўронлари таъсирини камайтириш учун «яшил қалқон» ташкил қилиш бор.

Маълумотноманинг айрим турлари ДХМ ва ЯИДХП орқали берилади
Давлат хизматларини кўрсатишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш чора-тадбирлари тасдиқланди.

Автомобиль учун ишончнома электрон шаклда берилади
Ишончнома ариза берувчининг хоҳишига кўра 1 ой, 6 ой ва 3 йилгача муддатга берилиши мумкин.

Овчиларга овчилик назорати инспектори мақоми берилади
Овчилар бирлашмалари аъзолари ҳайвонот оламини браконьерлардан ҳимоя қилишади.

Дори воситаларининг клиник тадқиқотларида кимлар иштирок этиши мумкин
Илгари бундай тадқиқотларда фақат беморлар иштирок этган

Қандолатчилик корхоналарига молиявий ёрдам кўрсатилади
Тўқимачилик корхоналарига янги имтиёзлар берилмоқда.

Ҳужжатларни консуллик легаллаштириш тартиби тасдиқланди
Консуллик легаллаштириш ҳужжатларда баён этилган фактларни эмас, балки фақат уларни имзолаган шахснинг ваколатларини шаҳодатлайди.

Маҳаллаларда ёшлар етакчилари танлови ўтказилади
Республика босқичи ғолиблари бир қатор преференцияларга эга бўлишади.

Профилактика инспекторларини тайинлаш жараёни ўзгартирилмоқда
Шунингдек, тиббиёт ходимларнинг моддий рағбатлантириш тартиби ИИВ тизимининг тиббиёт ва фармацевтика ходимларига хам татбиқ этилади.

ЖШДСга оид имтиёзларни қўллаш учун ЯИДХП орқали мурожаат этиш лозим
Ушбу хизматни олиш учун ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди

Нафақа олиш учун онлайн ариза берилади
Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали тайинланади.

Бир қатор ҳуқуқбузарликлар бўйича жавобгарлик кучайтирилмоқда
Шунингдек пиво билан улгуржи савдо қилишга доир фаолиятни амалга ошириш учун хабардор қилиш тартиби белгиланмоқда.

Шахсга доир маълумотларга ишлов бериш тартиби тасдиқланди
Маълумотларга ишлов беришга розиликда акс эттирилиши лозим бўлган маълумотлар рўйхати тасдиқланди.

Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдори оширилади
Хусусан, бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдори 7 фоизга оширилади.

Ижтимоий соҳа лойиҳалари ҚҚС бўйича имтиёзга эга бўлди
Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан амалга оширилаётган лойиҳаларни янада жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди.

Статистика ҳисоботининг янги шакллари тасдиқланди
Ҳисоботлар сони қисқартирилди. Статистика ҳисоботининг амалдаги шакллари 2024 йил 1 январдан бошлаб ўз кучини йўқотади.

Давлат кичик ва ўрта бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлайди
Тасдиқланган чоралар орасида – тадбиркорликка ўқитиш, кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини молиялаштириш ҳамда бизнес жараёнларининг барча босқичларида доимий ҳамроҳлик қилиш бор.

«Банклардаги омонатларни ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида» қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди
У Омонатларни кафолатлаш агентлигининг фаолияти тўғрисида умумий қоидалар, унинг мақсадлари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, Агентликнинг бошқарув органларини тайинлаш мезонларини назарда тутади.

«Ўсимликларни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи этиб белгиланди.

Қандай муассасалар қуролга эгалик қилиш рухсатномаси учун тиббий хулоса беради
«Қурол тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ махсус хизмат вазифаларига эга фуқаролар қуролга эгалик қилишга қарши кўрсатмалар мавжуд эмаслиги юзасидан тиббий текширувлардан ўтадилар.

Кичик ва ўрта бизнесни қандай қўллаб-қувватлашади
Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси томонидан тадбиркорларга тақдим этиладиган молиявий қўллаб-қувватлаш инструментлари тасдиқланмоқда.

Микромолия хизматлари бозори кенгайтирилади
Хусусан, 2024 йил 1 январдан бошлаб микроқарзнинг энг юқори миқдори 50 млн сўмдан 100 млн сўмгача оширилади.

Ўқувчилар бошланғич ҳарбий тайёргарликка қандай ўқитилади
Таълим муассасаларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарликни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Табиий-иқлим шароитлари оғир ва ноқулай бўлган ҳудудлар рўйхати кенгаймоқда
Ушбу ҳудудларда ойлик маошга устамалар ва қўшимча таътил кунлари берилади

Транспорт қийматини баҳолаш тартиби белгиланди
Ягона миллий баҳолаш стандартига қўшимчалар киритилди. Баҳоланаётган мол-мулкни баҳолашда баҳоловчи қиёсий, даромад ва харажат ёндашувларидан бирини қўллайди.

Кўчмас мулк объектлари савдоси тартиби ўзгартирилди
Шундай қилиб, савдоларни ташкил этувчи сифатида нафақат мол эгаси ёки мулкий ҳуқуқ соҳиби, балки ихтисослаштирилган ташкилот ҳам чиқиши мумкин.

Айбсизлик презумпциясига оид нормалар такомиллаштирилмоқда
Айрим қонун ҳужжатларига судлар фаолияти ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Сувдан фойдаланишдаги қоидабузарликлар ҳақида хабар берган шахслар рағбатлантирилади
Улар тақдим этган фото ва видеоматериаллар содир этилган ҳуқуқбузарлик ва уни содир этган шахс ҳақидаги маълумотлар ва бошқаларни акс эттириши керак.

Қайси маҳсулотларнинг таснифий кодлари ўзгартирилмоқда
Вазирлар Маҳкамаси томонидан ТИФ ТНнинг янгиланган шакли амалга киритилиши муносабати билан таснифлаш кодлари ўзгартирилган маҳсулотлар рўйхатини тасдиқланди.

МИБ Мажбуриятлар реестрини юритади
Реестрдаги маълумотлар 10 йил сақланади ва унга ижро ҳужжати тўғрисидаги маълумотларнинг киритилиши қарздорни банкрот деб топиш тартибига тўсқинлик қилмайди.

Марказий банкнинг асосий ставкаси ўзгаришсиз қолдирилди
Ўрта муддатли истиқболда нархлар барқарорлигини таъминлаш учун Марказий банк бошқаруви 2025 йил 12 июнда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди.

"Амударё" ва "Сирдарё" ҳавзалари бирлашмалари ходимларига устамалар белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан сув хўжалиги бирлашмалари ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Кимга имтиёзли ижтимоий хизматлар учун ваучер берилади
"Инсон" маркази томонидан берилган ваучер бўйича ижтимоий хизматлардан фойдаланиш харажатлари кўрсатилган хизматлар ҳажмидан келиб чиқиб ҳисобланадиган субсидия кўринишида қопланади.
Янги сонларда ўқинг

- Янги давлат хизматчилари билан меҳнат шартномаси бир йилга тузилади
- Ўриндошлар, мавсумий ишчилар ва касаначиларнинг таътил пулларини ҳисоблаш
- Қандай ҳужжатларни ишга кириш чоғида, қандай ҳужжатларни эса кейин талаб қилиш керак
- Жазо ЯММТда рўйхатдан ўтказиладими?
- Миллий малака тизими соҳасида нималар ўзгаради