Маданият ва санъат соҳасидаги тадбиркорларга – молиявий кўмак ва имтиёзлар
Давлат-хусусий шериклик асосида маданият ва санъат муассасаларини ташкил этиш хоҳишини билдирган тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирлар комплекси тасдиқланди. Президентнинг 1.08.2018 йилдаги тегишли қарори ЎзАда эълон қилинган
Мева ва сабзавотларни белгиланган нархлардан паст нархлар бўйича экспорт қилиш мумкин
Экспорт қилувчилар мева-сабзавот маҳсулотларига «Ўзагроэкспорт» АЖ томонидан белгиланган нархларнинг қуйи чегарасига риоя қилишга мажбур эмаслар. Президентнинг 1.08.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–5495-сон Фармони билан бундай имконият берилди
Газдан берухсат фойдаландингизми – икки баравар ҳақ тўланг
Мажбурий ижро бюроси Табиий газдан фойдаланиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ташаббуси билан чиқди. Вазирлар Маҳкамаси қарорининг лойиҳаси ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда
Миллий палата тиббиёт ва фармацевтика ходимларини бирлаштиради
ЎзАда Президентнинг “Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлашни бошқаришнинг инновацион моделини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори эълон қилинди
ИИО реабилитация марказларидан кимлар интернат уйларига ўтказилади
Вазирлар Маҳкамасининг 23.08.2011 йилдаги 240-сон қарорига ички ишлар органларининг реабилитация марказларида сақланаётган муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйларига жойлаштириш тартибини белгиловчи қўшимчалар киритилди
Мактабда ишловчи пенсионерларга 100% пенсия тўлашни режалаштирмоқдалар
ҚҲТБТ порталида Президентнинг «Халқ таълими тизимини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. Ҳужжатда юқори тоифали мутахассислар учун халқ таълими муассасалари жозибадорлигини оширишга йўналтирилган чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш назарда тутилган
Олий таълим муасссасаларига ижодий имтиҳонлар қандай ўтказилади
Вазирлар Маҳкамасининг 27.07.2018 йилдаги 588-сон қарори билан Алоҳида иқтидор талаб этиладиган бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларисиз, касбий (ижодий) имтиҳонлар орқали қабул қилиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди
Электрон БЮД тезроқ текширилади
Вазирлар Маҳкамасининг 31.07.2018 йилдаги 605-сон қарори билан Товарларни божхонада электрон шаклда декларациялаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди
Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларини ким харид қилиши ва сотиши мумкин
Вазирлар Маҳкамасининг 30.07.2018 йилдаги 596-сон қарори билан Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларини Ички истеъмол бозорида нарх-навони барқарорлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобига харид қилиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди
Ўзбекистонда рақамли банклар иш бошлайди
МБ Бошқарувининг қарори (1.08.2018 йилда 2014-13-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди
Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга қўйиладиган талаблар юмшатилди
Устав фонди, хорижий инвесторнинг энг кам улуши, рўйхатдан ўтказганлик учун давлат божи ва муассисларга талаблар юзасидан ўзгартиришлар киритилади (Президентнинг 1.08.2018 йилдаги Фармони)
Ноқонуний қарорлар сабабли бизнесга етказилган зарар ўрнини давлат қоплайди
Давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг ноқонуний маъмурий ҳужжатларидан инвесторлар ва тадбиркорлик субъектларини ҳимояловчи универсал қоидалар жорий этилди (Президентнинг 1.08.2018 йилдаги Фармони)
«Normа» нашриётининг бестселлери яна сотувда
1 августдан Абдусалом Рисқуллаевнинг «Настольная книга менеджера по персоналу» учинчи нашри сотувга чиқарилди. knigi.uz интернет-дўконининг харидорлари нашрни икки кўринишда сотиб олишлари мумкин
Кам таъминланган оилалар қишлоқ жойларда уй-жой сотиб олаётганда бошланғич бадаллари тўлаб берилади
Қарор лойиҳасида Президентнинг 2016 йил 21 октябрдаги ПҚ–2639-сон ва 2017 йил 2 мартдаги ПҚ–2812-сон қарорлари билан тасдиқланган 2017–2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури (бундан кейин – Дастур) доирасида 2019 йилдан бошлаб кам таъминланган оилаларга уй-жойлар ажратиш таклиф этилган
ХВФ Ўзбекистонга ташрифи якунлари бўйича баёнот берди
Халқаро валюта фонди ходимларининг Ўзбекистонга ташрифи якунлари бўйича якуний баёноти эълон қилинди. Тошкентда 17 июлдан 26 июлгача бўлиб ўтган Ўзбекистон расмий органлари ва ХВФ миссияси ўртасидаги муҳокамалар мазмуни шарҳимизда қисқача баён этилган
Иқтисодиёт вазирлиги ҳузурида Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги ташкил этилади
Президентнинг «Давлат-хусусий шериклик фаолиятини мувофиқлаштириш ва ривожлантиришнинг самарали тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди
Асосий дори воситаларининг рўйхати кенгайтирилди
Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи (27.07.2018 йилда 3045-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан янгиланган Асосий дори воситалари рўйхати тасдиқланди
Истироҳат боғларидаги аттракционларни назорат қилиш функцияси Давлат саноат хавфсизлиги қўмитаси зиммасига юклатилиши мумкин
Президентнинг «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекциясини Ўзбекистон Республикаси Давлат саноат хавфсизлиги қўмитаси этиб қайта ташкил этиш тўғрисида»ги фармони лойиҳаси эълон қилинди
Наталья Красильникова: «Bir.uz профессионал даражани сақлашда кўмак беради»
«CLASS SHINE» МЧЖ бош бухгалтери Наталья Красильникова – Bir.uz бухгалтерлар малакасини баҳолаш тизимининг фаол фойдаланувчиси. У 9 та ихтисослик бўйича электрон сертификатларни олди. Ўтган шанба куни эса II тоифали бухгалтер-кассир аттестати бериладиган имтиҳондан муваффақиятли ўтди
Турмуш ўртоғининг Тошкент ва Тошкент вилоятида прописка қилинишига уй-жой мулкдорининг розилигисиз рухсат беришлари мумкин
Қонунчиликка тегишли ўзгартиришларни Адлия вазирлиги тайёрлади
Майда қарздорлар учун жарималар камайтирилиши мумкин
Қарз суммасига қараб жарималарнинг турли миқдорларини белгилаб, МЖТКнинг 198-1-моддасига ўзгартириш киритишни таклиф этмоқдалар. Мажбурий ижро бюроси томонидан тегишли тузатишлар ишлаб чиқилиб, ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган
1 август: қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар
2018 йил августда Ўзбекистонда янги қоидалар ва норматив ҳужжатлар кучга киради. Улар турли соҳаларга оид: ижтимоий жиҳатга йўналтирилган тадбиркорлик ва ишсизларга субсидиялардан тортиб давлат органлари тизимидаги ислоҳотларгача. Norma.uz қонунчиликдаги энг муҳим ўзгартиришлар ҳақида қисқача қайд этиб ўтади
Йўлларда қўшимча 136 мингта кўрсаткичлар ўрнатилади
Вазирлар Маҳкамасининг 26.07.2018 йилдаги “Автомобиль йўллари инфратузилмасини янада ривожлантириш ва йўл ҳаракатини ташкил этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 584-сон қарори эълон қилинди
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни рўйхатга олиш соддалаштирилади
1 октябрдан бошлаб кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни рўйхатга олиш тўғрисида гувоҳномани расмийлаштириш тўхтатилади. Ҳокимликлар, нотариуслар ва Қурилиш вазирлиги бўлинмалари кадастр органларига рўйхатга олиш маълумотлари ҳақида электрон шаклда хабар беришади
Яқин йилларда мактаблар қанчалик ўзгаради
ҚҲТБТ порталида 2018–2021 йилларда Ўзбекистон халқ таълими тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича «Йўл харитаси» лойиҳаси муҳокама қилинмоқда
ЯИДХП интерактив хизматлари рўйхати кенгайтирилди
ЯИДХПда янги хизматлар ишга туширилди: турар жойнинг майдони бўйича маълумотнома олиш ва архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш
Норезидентлар – биржа савдолари иштирокчилари маблағларни нималарга сарфлашлари мумкин
Ваколатли банклар томонидан норезидентларнинг миллий валютадаги ҳисобварақларини юритиш тартибига тузатишлар (28.07.2018 йилда 510-4-сон билан рўйхатдан ўтказилган) киритилди
Экстремизмга қарши курашиш: материаллар олиб ташланади, ташкилотлар “қора рўйхатга” киритилади
30.07.2018 йилдаги “Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида” ЎРҚ-489-сон Қонун қабул қилинди. Ҳужжат эълон қилингандан кейин уч ой ўтгач кучга киради
Хорижий маркетплейсларнинг солиққа тортилиши тартибга солинди
Янги қонун солиқ қонунчилиги ва электрон тижорат қоидаларига ўзгартиришлар киритди. Ҳужжатда товарларни электрон савдо платформалари орқали сотадиган хорижий компаниялар учун солиқларни ҳисобга олиш, ҳисоблаш ва тўлаш тартиби белгиланмоқда.
Педагогларнинг фарзандлари учун контракт тўловига чегирма жорий этилади
2026/2027 ўқув йилидан бошлаб давлат олий таълим муассасаларида бакалавриатнинг кундузги бўлимида таҳсил олаётган педагогларнинг фарзандлари ҳар йили тўлов-контракт қийматининг 30 фоизи миқдорида чегирма олишлари мумкин бўлади. Уни расмийлаштириш учун kontrakt.edu.uz орқали ариза бериш кифоя.
Шифокорларни тайёрлаш «5+1» моделига ўтказилади
Тиббий таълимнинг янги тизими беш йиллик таълим ва умумий амалиёт шифокори малакасини олиш билан амалий тайёргарликнинг олтинчи йилини назарда тутади. Тор соҳа мутахассисларини тайёрлаш тўлиқ резидентура форматига ўтказилади, клиник ординатурада ўқиш эса бекор қилинади.
Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш жорий этилади
2027 йил 1 июлдан бошлаб шифокорлар ва фармацевтларни давлат рўйхатидан ўтказиш тизими босқичма-босқич жорий этилади. 2030 йилгача у ихтиёрий бўлади, шундан сўнг фақат рўйхатдан ўтган мутахассисларга касбий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи берилади.
Электротехника тармоғи учун қандай солиқ имтиёзлари ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари қабул
Президентнинг 12.09.2026 йилдаги ПҚ-325-сон қарори билан йирик инвесторларни жалб қилиш ва маҳаллий электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш учун солиқ ва молиявий имтиёзлар белгиланди.
Аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлаш тизими ислоҳ қилинмоқда.
Суюлтирилган газ етказиб бериш соҳасида бозор механизмларини босқичма-босқич жорий этиш, хусусий сектор иштирокини кенгайтириш ва рақамлаштириш йўлга қўйилади. Аҳолини у билан таъминлаш учун ихтисослаштирилган "LPG-Trade" корхонаси ташкил этилиб, эҳтиёжманд фуқароларга давлат томонидан моддий кўмак кўрсатилиши кўзда тутилган.
Судларни Давлат бюджетидан молиялаштириш кафолатлари белгиланди
Президент суд органларини фақат Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштиришни мустаҳкамловчи қонунни имзолади. Иқтисодий вазият ёки бюджет тақчиллигининг ўсишидан қатъи назар, судлар фаолияти учун харажатлар қисқартирилмайди, судлар эса бюджет лойиҳасини тайёрлашда мустақил иштирок этиш имкониятига эга бўлади.
Хавфсиз иш муҳитини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда
Янги тизим ходимларга нисбатан тазйиқ, жинсий шилқимлик, зўравонлик, психологик босим, таъқиб ва камситишларнинг олдини олишга қаратилган. Мурожаатларни рақамлаштириш, мурожаатчиларнинг шахсий маълумотларини ҳимоя қилиш ва ҳуқуқбузарликларни яширишга йўл қўймасликка алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Корхонада бахтсиз ҳодиса юз берганда нима қилиш керак
2026 йил 1 декабрдан бошлаб меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар тўғрисида хабар бериш, уларни текшириш ва ҳисобга олиш «Xavfsiz mehnat» тизими орқали сунъий интеллект ёрдамида амалга оширилади. Янги қоидалар, шунингдек, ходимларнинг соғлиғига етказилган зарарни махсус текшириш ва қоплаш тартибини белгилайди.
Тадбиркорларга иш ўринлари яратиш учун имтиёзли кредитлардан фойдаланиш имконияти кенгайтирилади
Оилавий ва ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашнинг янги механизми жорий этилмоқда: туман ва шаҳар штаблари маблағларни имтиёзли кредитлаш ва қарзлар бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплашга йўналтириши мумкин бўлади. Ижтимоий реестрдаги оилаларни кооперация лойиҳаларига жалб қилган тадбиркорларга 5 млрд сўмгача гаровсиз кредит берилади.
Янги сонларда ўқинг
2026, 6 октябрь№ 40
- Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини молиявий қўллаб-қувватлаш кенгайтирилмоқда
- Тарафларнинг ўзаро боғлиқлиги: битим иштирокчиси нимани билиши керак
- Устамалар, энг кам пенсия ва тўлиқ бўлмаган иш стажи тўғрисида...
- Ички назорат тизими қандай ташкил этилади
- Норезидентга дастурий таъминот учун тўловлардан солиқ ушлаб қолиниши кераклигини қандай аниқлаш мумкин



