Ҳайдовчилик гувоҳномаларини 17 та Давлат хизматлари марказларида олиш мумкин
1 июндан бошлаб ҳайдовчилик гувоҳномаларини берувчи Давлат хизматлари марказлари сони 17 тага етади, деб хабар беради ЎзА
Гриппга қарши курашиш: хавфи юқори бўлган гуруҳларни вакциналаш, хавфли шакли гумон қилинаётганда – мажбурий ташхис қўйиш
Президентнинг 18.05.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида грипп ва бошқа ўткир респиратор инфекцияларнинг тарқалишига қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди
Ўзбекистон – Илмий-техникавий ва инновацион соҳалардаги ҳамкорлик бўйича давлатлараро кенгашда
Президентнинг 12.05.2018 йилдаги ПҚ–3722-сон қарори билан республикамиз Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг умумий илмий-технологик макон яратиш тўғрисидаги 1995 йил 3 ноябрдаги Битимига (20.11.2009 йилда Ялта шаҳрида имзоланган) ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги Протоколига қўшилди
Норезидентларга солиқ солиш тўғрисида нималарни билиш лозим
25 май куни «Norma» профессионал ривожланиш марказида «Халқаро шартномаларни ҳисобга олган ҳолда норезидентларнинг даромадларига солиқ солиш» семинари бўлиб ўтади
ЯИДХПда УКХ бўлимида хизматлар сони кўпайди
Ягона интерактив давлат хизматлари портали УКХ бўлимига яна иккита хизмат қўшилди
Давлат харидлари соҳасидаги қонунбузарликлар учун қандай чоралар кўрилади
Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг буйруғи (14.05.2018 йилда 3013-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Давлат харидлари шаффоф бўлди
“Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун давлат харидларини амалга оширувчи ташкилотлар таклифларига барча товар ва хизматлар ишлаб чиқарувчиларнинг тўлақонли киришларини таъминлаш имконини берди. Бу ҳақда Халқаро Пресс-клуб мажлисида экспертлар сўз юритишди
Мурожаатлар бўлимида кимларнинг ишлашига рухсат берилади
Вазирлар Маҳкамасининг 7.05.2018 йилдаги 341-сон қарори билан Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисида намунавий низом тасдиқланган
"Тез тиббий ёрдам"нинг мажбурий тўплами оширилди
Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2905-1, 14.05.2018 й.) билан Битта тез тиббий ёрдам кўрсатиш хизмати бригадаси учун зарур бўлган дори воситалари ва тиббий буюмлари рўйхатига тузатишлар киритилди
Озодликдан маҳрум қилиш ўрнига - фойдали жамоат ишлари
Вазирлар Маҳкамасининг 8.05.2018 йилдаги 346-сон қарори билан Мажбурий жамоат ишлари тариқасидаги жазонинг ижросини ташкил этиш тартиби ҳақидаги низом ва мажбурий жамоат ишлари турларининг рўйхати тасдиқланди
Ўзбекистонда ислом банк ишини жорий этиш таклиф этилди
ҚҲТБТ порталида Президентнинг «Ўзбекистон Республикасида ислом банк иши ва молия инфратузилмасини яратишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳаси жойлаштирилган
Меҳнат қонунчилигини ўрганамиз
Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекциясининг инспектори қачон келиши мумкин? Текширув натижаларига кўра жавобгарликдан қутулиш учун нималарни билиш керак? Меҳнат ҳуқуқи соҳасидаги эксперт Абдусалом Рисқуллаев тушунтиради
Банклараро электрон операциялар қандай ўтказилади
Марказий банк Бошқарувининг қарори (12.05.2018 йилда 3010-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан банклараро пул бозорида электрон савдо платформаси орқали операцияларни амалга оширишнинг янги тартиби тасдиқланди
Ижтимоий тармоқлар ҳуқуқий тарғибот учун майдончага айланади
Адлия вазирининг буйруғи (12.05.2018 йилда 3011-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ижрочиларга етказиш ҳамда уларнинг моҳияти ва аҳамиятини аҳоли ўртасида тушунтириш бўйича намунавий «Йўл харитаси» тасдиқланди
Солиқ ислоҳоти: жиддий ёндашув талаб этилади
Ўзэкспомарказда Солиқ тизимини ислоҳ қилиш концепцияси тақдимоти ўтказилганига деярли 2 ой бўлди (29.03.2018 й.). Интернетда тарафдор ва қаршиларнинг минглаб шарҳлари жойлаштирилган. Эксперт ислоҳот хатар-таваккалчиликларига баҳо берди
ЭРИ 40 дақиқада расмийлаштирилади, айрим фуқароларга бепул берилади
Вазирлар Маҳкамасининг 10.05.2018 йилдаги 348-сон қарори билан Давлат хизматлари марказлари орқали электрон рақамли имзо калитини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди
Қурилиш ташкилотидаги бухгалтернинг ишлаш хусусиятлари
Қурилиш соҳасидаги бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш – бухгалтерлар учун бош оғриғи. Қийинчиликларни қандай енгиш мумкин? «ViGoRus» консалтинг компанияси директори Светлана Голосова жавоб беради
Меҳнат шартномасини тузишда 5 та хато
Нима учун меҳнат шартномасини тўғри тўлдириш, ходим лавозимининг номи ва унинг функционал вазифаларини иложи борича аниқ белгилаш учун «иш жойи» ва «иш ўрни» тушунчаларини чалкаштирмаслик муҳим? Ушбу шарҳда иш берувчи меҳнат шартномасини расмийлаштиришда кўп йўл қўядиган қоидабузарликлар ҳақида сўз юритамиз
1 августдан бошлаб аёллар учун “бевосита мулоқот” ишга туширилади
Вазирлар Маҳкамасининг 10.05.2018 йилдаги 352-сон “Қизлар ва фертил ёшидаги аёлларга кўрсатиладиган акушер-гинекологик ва тиббий ёрдам хизматлари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди
Ногиронлиги бўлган шахс бошқаришга рухсатномани қандай олиши мумкин
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ИИВнинг қарори (12.05.2018 йилда 2472-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан ногиронлиги бўлган шахсларни махсус ускуналар билан қайта жиҳозланган ва автомат узатгичли енгил транспорт воситаларини бошқариш учун тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби белгиланган
Губкин номидаги нефть ва газ РДУнинг Тошкентдаги филиалига қабул квотаси эълон қилинди
Вазирлар Маҳкамасининг 11.05.2018 йилдаги «2018/2019 ўқув йилида И.М. Губкин номидаги нефть ва газ Россия давлат университетининг (МТУ) Тошкент шаҳридаги филиалига қабул қилиш тўғрисида»ги 354-сон қарори эълон қилинди
Ҳашар қандай ўтказилади
Вазирлар Маҳкамасининг 10.05.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 349-сон қарори эълон қилинди
Оммавий томоша тадбирларини ташкил этишдан ЯСТ 5%гача пасайтирилади
Президентнинг 14.05.2018 йилдаги қарори билан давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизими жорий этилади ва уларни моддий рағбатлантириш кучайтирилади
Инсофсиз етказиб берувчилар 3 йилга электрон давлат харидларида иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум этилади
14 май куни Давлат харидлари ягона ахборот портали тақдимот маросимини ўтказди
«Ёш китобхон» танлови ғолибларига автомобиллар берилади
Президентнинг 12.05.2018 йилдаги «Буюк алломалар, адиб ва мутафаккирларимиз ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида ёшлар ўртасида китобхонлик танловларини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори имзоланди
Электрон тижоратга – «яшил чироқ»
Президентнинг 14.05.2015 йилдаги «Электрон тижоратни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди
Абонентлар операторни алиштирганда мобиль рақамларини сақлаб қола оладилар
Президентнинг 14.05.2015 йилдаги «Электрон тижоратни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида ана шундай чора назарда тутилган
Электрон жиноят ишлари синов тариқасида Яккасарой ва Миробод туманларида амалга киритилади
Президентнинг «Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилиги тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди
Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима ўрнига огоҳлантириш: МЖТКда нималар ўзгарди
Бир қатор енгил қоидабузарликлар учун маъмурий жавобгарлик енгиллаштирилди. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган янги тузатишлар билан маъмурий огоҳлантириш институти жорий этилмоқда, шунингдек камералар томонидан қайд этиладиган ҳуқуқбузарликлар рўйхати ва жазо чораларини қўллаш муддатлари аниқлаштирилмоқда.
1 февралдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2026 йил 1 февралдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Инфаркт ва инсультга қарши курашиш миллий дастури ишлаб чиқилди
У "Stent for Life" ва "Action Plan for Stroke" халқаро дастурларига асосланган бўлиб, 2026 йил 1 майдан бошлаб ҳудудларда босқичма-босқич жорий этилади.
Ягона ижтимоий реестр ишга туширилди: оилаларни қўллаб-қувватлаш янада манзиллироқ бўлади
Реестрда эҳтиёжманд оилалар ва давлат кўмагини олувчилар тўғрисидаги маълумотлар бирлаштирилган. Янги тизим уй хўжаликларининг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини ҳисобга олишни автоматлаштиради, нафақалар ва моддий ёрдам тайинлашни соддалаштиради.
Қон билан ишлаш хизмати тизими такомиллаштирилмоқда
Ҳар ойда "Ҳаётни биргаликда сақлаб қоламиз" миллий донорлик акцияси ўтказилади: бир ҳафта – қон хизмати ташкилотларида, уч ҳафта – таълим, даволаш ва бошқа ташкилотларда.
Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди
Мобил операторларга абонентнинг розилигисиз хизматларни улаш тақиқланди, оператор ва абонент ўртасидаги шартномани бекор қилиш муддати эса 2 ойдан 1 йилгача узайтирилди.
Саноат кооперацияси ва давлат харидлари – ягона бошқарув остида
Саноат кооперацияси ва давлат харидлари тизимини кенг кўламда ислоҳ қилиш бошланмоқда. Президентнинг янги фармонида Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлигини ташкил этиш, қўшилган қиймат занжирларини жорий этиш, йирик лойиҳаларда кичик ва ўрта бизнес иштирокини кенгайтириш кўзда тутилган.
Ўзбек тилини билиш фуқароликни олишга ёрдам беради
Малака имтиҳонини ташкил этиш ва ўтказиш билан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг Таълим ва малакаларни баҳолаш илмий-амалий маркази шуғулланади.
Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш дастури тасдиқланди
Мамлакатимизда болалар ва ёшларда миллий ўзликни англаш ва фуқаролик масъулиятини шакллантириш бўйича кенг кўламли дастур амалга оширилмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан таълимнинг барча босқичларида – боғчалардан тортиб олий ўқув юртларигача тарбиявий ишларнинг янги механизмлари тасдиқланди, шунингдек, ҳар ҳафталик мажбурий "Келажак соати" жорий этилди.
Баъзи талабаларга ётоқхона харажатлари қоплаб берилади
Муайян тоифадаги талабаларнинг давлат олий таълим ташкилотлари талабалар ётоқхоналарида яшаш харажатларини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Янги сонларда ўқинг
2026, 24 февраль№ 08
- Маҳалла йили – 2026 йилга мўлжалланган ислоҳотларнинг устувор йўналишлари белгиланди
- Солиқ тўловчининг тақвими
- 2026 йилнинг февраль ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- Фойда солиғини тўлаш ва ҳисоботини тақдим этиш қандай амалга оширилади
- Ҳисоблагич йўқ бўлса…


