Давлат харидлари икки босқичда ўтказилади
"Давлат харидлари тўғрисида"ги Қонунга харид тартиб-таомилларининг янги турларини жорий этишни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди.
Яна бир гувоҳнома – ЯИДХП ва "Лицензия" тизими орқали
Автоттранспорт воситасида божхона пломбалари ва муҳрлари остида юкларни халқаро ташишга рухсат бериш тўғрисида гувоҳнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
Божхона тўловларини тўлашнинг бош таъминоти қандай қўлланилади
Бош таъминотни қўллаш тартиби 2025 йил февралдан кучга киради.
Мажбурий ижро бюроси Суд ижрочиларининг халқаро иттифоқи билан ҳамкорлик қилади
Суд ҳужжатларини ижро этиш тизимини такомиллаштириш муносабати билан айрим НҲҲга ўзгартиришлар киритилди.
Уч олий таълим муассасаси негизида Андижон давлат техника институти ташкил этилди
Унда «энергетика муҳандислиги», «сунъий интеллект», «мехатроника ва робототехника» йўналишлари бўйича кадрлар тайёрланади.
Нуронийлар билими ва тажрибасидан камбағалликка қарши курашда фойдаланадилар
Катта авлод вакилларининг асосий вазифалари – хонадон томорқасидан самарали фойдаланишга кўмаклашиш, кўчма дўконни, кичик ишлаб чиқариш ускуналарини ва бошқа зарур техник воситаларини бўлиб тўлаш шарти билан ижарага олишга ёрдам беришдан иборат.
Маданият ва санъат ходимларининг иш ҳақи оширилади
Иш ҳақи оширилаётган давлат маданият муассасалари рўйхатида – 68 та ташкилот бор.
1 декабрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2024 йил 1 декабрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Атроф-муҳитни ифлослантирувчи манбаларни мониторинг қилиш қандай амалга оширилади
2025 йилда атроф-муҳитга таъсир кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектлар устувор ифлослантириш манбаларидан атмосферага чиқариладиган ташламаларни мониторинг қилишнинг автоматлаштирилган кичик станцияларини ўрнатишлари керак.
Аёллар орасида онкологик касалликларни эрта аниқлаш тизими жорий этилмоқда
Бирламчи тиббиёт бўғинида 30-65 ёшдаги аёлларнинг электрон базаси шакллантирилади, шунингдек уларни тиббий кўрикка таклиф қилиш тартиби ишлаб чиқилади.
Жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадалларини ҳисоблашнинг янги тартиби
Аввалги тартиб 2005 йилда ўрнатилган эди.
Тўлов терминалларига МСС-кодлар бириктирилади
Ушбу код савдо ва хизмат кўрсатиш фаолият турини таснифлайди.
Тадбиркорлик фаолиятидаги ҳуқуқбузарликлар учун айрим санкциялар бекор қилинди
Шунингдек, 2025 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг барча текширувлари "Ягона давлат назорати" ахборот тизимида рўйхатдан ўтказиш орқали Бизнес-омбудсманни хабардор қилиш тартибида ўтказилади.
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларга қанча ҳақ тўланади
Адвокат давлат билан муддатли (камида 6 ойга) ёки муддатсиз шартнома тузиши мумкин.
Рақамли далиллар қандай тартибда тақдим этилади
Бир қатор кодексларга рақамли далиллар тушунчаси, уларни тўплаш, тақдим этиш, мустаҳкамлаш, кўздан кечириш, тадқиқ этиш ва баҳолаш тартибини белгиловчи тегишли қўшимчалар киритилмоқда.
«Ватандош» картаси эгалари Ўзбекистонга визасиз келадилар
Карта хорижда истиқомат қилаётган, мамлакатимизнинг бошқа давлатлар билан иқтисодий ва ижтимоий алоқаларини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшган ватандошларга берилади.
Нодавлат таълим муассасалари учун солиқ имтиёзлари узайтирилди
Чора таълим соҳасида хусусий сектор улушини оширишга қаратилган.
Уйда пилла етиштириш солиқлардан озод қилинди
Чора уй шароитида пилла етиштириш фаолиятини янада рағбатлантиришга қаратилган.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни жойлаштиришнинг муқобил шакллари жорий этилмоқда
Келаси йилдан нодавлат сектор ижтимоий етимликнинг олдини олиш, етим болалар ва ота-она қарамоғисиз қолган болаларни парвариш қилиш ва тарбиялаш хизматларини кўрсатиш жараёнига жалб этилади.
Республиканинг ҳар бир туманида «Жасорат мактаби» ташкил этилади
2025/2026 ўқув йилидан «Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик» фани нуфузини ошириш ва умумий ўрта таълим ташкилотларида ЧҚБТ раҳбарлари фаолиятини мувофиқлаштиришнинг янги тизими жорий этилади.
Омбудсман фаолиятининг ҳуқуқий асослари белгиланди
Унинг асосий вазифалари – инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига оид давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилиши тўғрисидаги мурожаатларини кўриб чиқиш ва бошқалар.
Пробация бўлинмалари ходимларига қўшимча ваколатлар берилди
Амалга оширилаётган профилактик тадбирларга қарамай, пробация назоратида бўлган шахслар томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар ошиб бораётгани кузатилмоқда.
Барқарорлик рейтинги юқори бўлган тадбиркорлар рағбатлантирилади
Солиқ кодексига тегишли қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Ўзбекистонни обрўсизлантирганлик ва провокациялар учун чет эллик фуқаролар мамлакатдан чиқариб юборилади
"Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида"ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Банк кредитлари таваккалчилигига қўйиладиган талаблар ўзгартирилди
Бир қарз олувчи, ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи, шу жумладан банкка алоқадор шахслар учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори тўғрисидаги низомга тегишли ўзгартиришлар киритилди.
Болаларни барча турдаги зўравонликдан ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилмоқда
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги мамлакат бўйлаб бепул кечаю-кундуз ишонч телефонини ташкил этади. У махфийлик сақланган ҳолда фаолият юритади.
Электрон шаклда суғурта полисларини расмийлаштириш тартиби
2024 йил 1 сентябрдан бошлаб барча турдаги суғурта шартномалари ва суғурта полисларини расмийлаштириш Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали рўйхатдан ўтказилади.
Қайси объектлар муҳим ахборот инфратузилмаси объектлари тоифаларига киради
ДХХ раисининг буйруғи билан мазкур объектларнинг реестрини юритиш тартибини белгиловчи вақтинчалик низом тасдиқланмоқда.
Сунъий интеллектга асосланган ечимлардан фойдаланишнинг этика қоидалари ишлаб чиқилди
Қоидалар сунъий интеллектга асосланган ечимларни яратиш, жорий этиш ва улардан фойдаланиш тамойиллари ва талабларини, шунингдек, сунъий интеллектдан фойдаланувчи иштирокчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди.
Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдиси нақдсиз шаклда амалга оширилади
Марказий банк бошқарувининг қарори билан Кўчмас мулк ва транспорт воситаларининг олди-сотди шартномалари бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун нотариуслар ва банклар ўртасида электрон маълумотлар алмашиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
1 апрелдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2026 йил 1 апрелдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Рамазон ҳайити 20 мартда нишонланади
Бу йил Рамазон ҳайити 20 март куни нишонланади. Ўзбекистонликлар қайси кунларда дам олиши ҳақида – бизнинг материалимизда.
АЭСда водород портлашидан ҳимояни қандай таъминлаш мумкин
Қоидалар сув ва сув-энергетик турдаги реакторлар (ССЭР) билан жиҳозланган атом электр станцияларини лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланишда водород портлашидан ҳимояланиш талабларини белгилайди.
Академик лицей ўқувчилари учун якуний аттестация соддалаштирилди
Академик лицей ўқувчиларига якуний давлат аттестациясидан ўтишда қўшимча имтиёз ва кафолатлар берилди.
Ижро тартиб-таомиллари рақамлаштирилади
Ҳужжатда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини сўзсиз ҳамда ўз вақтида ижро этиш чора-тадбирлари белгиланган.
Автомобилда халқаро ташишларга рухсат бериш тизими такомиллаштирилмоқда
Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро йўналишлар бўйича ташишга рухсатномаларни алмаштириш, бериш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Нотариус лавозимини эгаллаш учун ёшга оид чеклов узайтирилмоқда
65 ёшдан катта ёшда ишлашни хоҳловчи нотариуслар нотариус лавозимини эгаллашнинг энг юқори ёш чегарасини 70 ёшгача узайтиришлари мумкин.
Ўзбекистонда исломий молия жорий этилмоқда
Исломий банклар фаолиятининг ҳуқуқий асослари ва банклар томонидан исломий молия хизматларини кўрсатиш тартибини мустаҳкамловчи Қонун қабул қилинди.



