
Тошкентда V Параосиё ўйинлари ўтказилади
Улар ёшлар ўртасидаги IV ёзги Осиё ўйинлари доирасида ўтказилади.

Дуккакли ва мойли экинлар уруғлари сертификатлаштирилади
Сертификатлаштириш ихтиёрий бўлиб, у Қишлоқ ҳўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан амалга оширилади.

Меҳнат мигрантларига харажатлар компенсация қилинади
Компенсация Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси ҳисобидан тўланади.

Рамазон ҳайити 10 апрелда нишонланади
Ўзбекистонликлар байрам кунлари – 10, 11 ва 12 апрелда уч кун кетма-кет дам олишади. 13 апрель иш куни бўлади.

17 та турдаги хулосалар давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали берилади
Уларнинг орасида - газ ва нефть қувурларини қуришда саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги, ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги ва бошқа хулосалар бор.

Ички ишлар органларига олиб келинган шахсларни алкотестерда текширишади
Текширув натижаларидан норози бўлган шахс тиббий кўрикдан ўтказилади.

Ёшларга ер майдонлари қандай ажратилади
Ер майдонлари 30 йил муддатгача кичик лотларда "бир массив - бир маҳсулот" тамойили асосида ижарага берилади.

Ихтисослаштирилган мактаблар тармоғи кенгайтирилмоқда
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларда Фанлар академияси академиклари иштирокида ўқув машғулотлари ўтказилади.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича Республика комиссияси тузилди.
Унинг вазифаси экспортга мўлжалланган маҳсулотларни етиштириш ва харид қилишдан тортиб, экспорт шартномаларини тузиш ва ушбу маҳсулотларни етказиб беришгача бўлган барча босқичларда юзага келадиган муаммоли масалаларни тезкорлик билан ҳал этишдан иборат.

Ижодкор ёшлар янги фанларга ўқитилади
Хусусан, ўқувчиларнинг сунъий интеллект ва робототехника йўналишига қизиқишларини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг яратувчанлик кўникмаларини шакллантириш мақсадида “Технология” фани доирасида робототехника асослари ўргатилади.

Ўзини ўзи банд қилганлар 100 млнгача гаровсиз кредит олишлари мумкин
Айрим ҳолларда кредитлар нақд пул шаклида берилиши мумкин.

Кам таъминланган фуқароларни иш билан таъминлаган тадбиркорларга қандай имтиёзлар берилади
«20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис» дастурига киритилган тадбиркорлик субъектлари 200 дан зиёд иш ўринларини яратишса, мол-мулк ва ер солиғидан озод қилинади.

Бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш воситалари кенгайтирилади
Ундан “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури иштирокчилари фойдаланишлари мумкин.

Давлат ижтимоий буюртмалари ҳақидаги эълонлар давлат харидлари порталида жойлаштирилади
Битта давлат ижтимоий буюртмасини бажариш учун БҲМнинг 6000 бараваригача бўлган миқдорда маблағлар ажратилиши мумкин.

Стандартларнинг ягона ахборот базаси шакллантирилмоқда
Стандартлаштириш соҳасида бир қатор ҳужжатлар қабул қилинди.

Пойтахтнинг айрим объектлари соддалаштирилган ДХШ шартлари асосида ижарага берилади
Лойиҳа миқдори - 1 млн АҚШ долларигача. Ижара муддати - 10 йилгача.

“Менинг боғим” лойиҳаси қандай молиялаштирилади
“Яшил боғ” ва “яшил жамоат парклари”ни ташкил қилиш учун 250 млн сўмгача миқдорда маблағ ажратилади.

Транспортни рўйхатдан ўтказганлик учун тўлов ставкалари янгиланмоқда
Эндиликда рўйхатдан ўтказиш учун БҲМнинг деярли 7 баравари тўланади (илгари БҲМнинг 10 %).

Йўллардаги «яшил» ўзгаришлар: 1 июндан нималар жорий этилади
“Экологик транспорт” тизими ишга туширилмоқда.

Қишлоқ жойлари қандай ривожлантирилади
Лойиҳанинг умумий қиймати 293,5 млн АҚШ долларига тенг, шундан Ўзбекистон Республикасининг улуши 33,5 млн АҚШ долларини ташкил этади.

Тадбиркорлик субъектларининг Ягона реестрига қўшимча маълумотлар киритилади
Жумладан, реестр кредиторлар учун зарур бўладиган қўшимча маълумотлар билан тўлдирилади.

Давлат таълим стандартларини ишлаб чиқиш тартиби такомиллаштирилмоқда
Таълим натижаларининг халқаро миқёсда тан олинишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистонда мавжуд таълим турлари ЮНЕСКОнинг “Таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичи” даражалари билан мувофиқлаштирилади.

Ўрмон ландшафтларини тиклашга 205,45 млн АҚШ доллари ажратилади
Лойиҳа Progreen траст жамғармаси ҳамда Корея Республикасининг KWPF жамғармаси томонидан молиялаштирилади. Ўзбекистоннинг улуши - 52,45 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

Савдодаги техник тўсиқлар бўйича ахборот маркази ташкил этилмоқда
Марказ ЖСТ аъзо давлатларнинг тегишли марказлари билан маълумот алмашувини таъминлайди.

Жамоат транспортини бошқаришнинг ягона интеллектуал тизими жорий этилади
Шунингдек жамоат транспортида йўлкира ҳақини тўлашда электрон тўлов тизимидан фойдаланишни рағбатлантирувчи тарифлар жорий этилади.

Йўл бўйидаги мактаблар олдида фоторадарлар ўрнатилади
Махсус воситалар шунингдек камида 4 тасмали йўллардаги пиёдалар ўтиш жойларида ҳамда ЙТҲ ўчоқларида ўрнатилади.

Давлат кўчмас мулк объектларини қандай сотиб олиш мумкин
Майдони 2 000 метр квадратгача бўлган бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини жисмоний шахсларнинг онлайн-буюртманомасига асосан хусусийлаштириш ёки ижарага бериш учун тўғридан-тўғри электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Солиқчилар камерал солиқ текширувида контрагентларингиздан ҳужжат ва маълумотларни сўрашга ҳақлими
Вазирлар Маҳкамасининг 13.03.2024 йилдаги 132-сонли Қарори билан Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди. Ўзгаришларни buxgalter.uz ўқувчилари учун солиқ эксперти Азиз Ҳошимов изоҳлайди.

Янги нодавлат олий таълим муассасалари учун қўшимча талаблар белгиланди
Масалан, дастлабки устав капитали моддий-техника базаси ва дастурий таъминотни ўз ичига олган ҳолда камида 2 млн АҚШ доллари эквивалентида шакллантирилиши керак.

Ўзбекистонда 2025 йил 1 августдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 августдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар бўйича шарҳни тақдим этади.

Тасвирий ва амалий санъат соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари белгиланди
Бадиий кўргазмалар дирекциясининг кўргазма зали реконструкция қилинади, замонавий галерея биноси қурилади, Ёш рассомлар маркази ишга туширилади.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун имтиёзли кредитлар ажратилади
Тижорат банклари балиқчилик, қуёнчилик, чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик каби йўналишларда кооперация асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни молиялаштиради.

Бу йил кўчмас мулкни оммавий баҳолаш бошланади
Кўчмас мулкни оммаавий баҳолаш 2025-2026 йилларда тажриба тариқасида Тошкент шаҳрида, 2026-2027 йилларда Нукус шаҳри ва вилоят марказларида, 2027 йил ва ундан кейинги йилларда қолган ҳудудларда ўтказилади.

Ҳарбий хизматга чақирилувчиларни танлаб олиш шаффоф бўлади
Бунинг учун туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан чақирилувчиларнинг ҳарбий хизматни ўташга тайёргарлигини баҳолаш учун танлаб олиш комиссияси тузилади.

Ўйин ташкилотчиларининг мажбуриятлари белгиланди
Тегишли ҳужжатлар Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг буйруқлари билан тасдиқланган.

"Яшил" ташаббуслар қандай қўллаб-қувватланади
Президент ЎРҚ-1073-сон "Иссиқхона газларининг чиқарилишини чеклаш тўғрисида"ги қонунни имзолади.

Шоличилик соҳасида бир нечта давлатлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда
Улар орасида Жанубий Корея, Филиппин, Миср ва Непал мавжуд.

Тўрт ўқув йили учун олий таълим муассасаларига қабул параметрлари белгиланди
Хорижий олий таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари ҳамда республикада фаолият юритаётган нодавлат олий таълим ташкилотларида кадрлар тайёрлаш учун 1 320 та давлат гранти ажратилади.