Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Товарларга нисбатан имтиёзларни қўллаш бўйича божхона органининг дастлабки қарорини қандай олиш мумкин ПФ-229-сон ва ПҚ-290-сон ҳужжатлар бўйича тикув-трикотаж корхоналарига имтиёзларни қандай қўллаш керак Камерал текширув доирасида солиқ инспекторлари қандай тадбирларни ўтказиш ҳуқуқига эга
Барча янгиликлар Компания янгиликлари Оммабоп мақолалар
Барча янгиликлар
25.06.18

Инвестиция лойиҳаларини бошқариш Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига юклатилди

Президентнинг 21.06.2018 йилдаги «Халқаро молия институтлари ва донор мамлакатлар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини бошқариш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–3796-сон қарори имзоланди

22.06.18

ЖИДУга кириш учун – дастлабки имтиҳон, сўнг тест синовлари

Президентнинг 21.06.2018 йилдаги қарори билан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида ўқишнинг янги муддатлари, шунингдек 2018/2019 ўқув йилида олий таълим муассасасига қабул қилиш квоталари тасдиқланди

22.06.18

Қандай молиявий хизматлар ҚҚСдан озод этилади

Қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган молиявий хизматларга тааллуқли операциялар рўйхатига ўзгартириш киритилди

22.06.18

Рақамли товарлар қандай сотилади ва сотиб олинади

ҚҲТБТ порталида Рақамли товарлар билан боғлиқ битимларни расмийлаштириш ва уларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси муҳокама қилинмоқда

22.06.18

Қандай қилиб туризм бизнесини янада самарали қилиш мумкин?

Туризм соҳасида бизнес юритмоқчимисиз? Ушбу соҳада фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёз ва преференциялардан иложи борича самарали фойдаланинг

22.06.18

SAP-форум: корхона бошқарувини қандай қилиб автоматлаштириш ва соддалаштириш мумкин

Ҳаммамизнинг ўзимизга хос жиҳатларимиз, ҳар биримизнинг ўз эҳтиёжларимиз бор. Замонавий технологиялар ушбу хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда товарлар ва хизматлар ишлаб чиқара олади. Тошкентдаги SAP-форумда шу ҳақда ва умуман замонавий корпоратив иловалар ёрдамида бизнес-жараёнларни оптималлаштириш тўғрисида сўз борди

22.06.18

Муддати ўтиб кетган дебиторлик қарзи ва олдиндан тўлов учун нега жазолайдилар?

Шартнома тузиш чоғида олдиндан тўловнинг энг кам миқдори унинг суммасининг 15%ини ташкил этади. Харидор товарлар (хизматлар, ишлар)ни олгач, 90 кун ичида уларнинг ҳақини тўламаса, сотувчида муддати ўтиб кетган дебиторлик қарзи юзага келади. Бунинг учун мансабдор шахсларга жарима солишлари мумкин. Бугунги кунда ушбу чоралар долзарбми? Ҳеч бўлмаганда хусусий бизнесни жарима санкцияларидан озод қилиш лозим, – деб ҳисоблайди Жорилла Абдуллаев

21.06.18

Нотариус хизматларига ҳақ тўлаш осонлашди

Нотариуслар хизматларига энди Click ва Payme ҳақ тўлаш тизимлари орқали ҳақ тўлаш мумкин. Илгари хизматлар ҳақини фақат UPAY воситасида тўлаш мумкин эди

21.06.18

Автомашина юридик шахсдан 30 кунгача нотариуссиз ижарага олинади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар 10 дан ортиқ масалани кўриб чиқдилар

21.06.18

Микрокредит ташкилотининг филиалини очиш осонлашди

Марказий банк Бошқарувининг қарори (13.06.2018 йилда 2093-9-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Микрокредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга тегишли тузатишлар киритилди

21.06.18

Ўрмонлар дронлар ёрдамида мониторинг қилинади

Вазирлар Маҳкамасининг 16.06.2018 йилдаги 455-сон “Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимида "Ўрмонтехносервис" давлат унитар корхонаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори имзоланди

21.06.18

Реабилитация воситалари ишлаб чиқаришга – солиқ ва божхона имтиёзлари

Президентнинг 20.06.2018 йилдаги «Протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситаларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш ҳамда тиббий-ижтимоий муассасаларнинг моддий-техника базасини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди

21.06.18

1 июлдан импортни дастлаб чегара ўтказиш пунктларида декларациялаш мумкин

Давлат божхона қўмитасининг қарори (18.06.2018 йилда 2418-4-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Товарлар Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига амалда олиб келиниши пайтигача божхона органларига дастлабки божхона декларациясини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга тузатишлар киритилди

21.06.18

Дори воситаларига қатъий нархлар бекор қилинди, препаратларнинг хорижда рўйхатдан ўтказилганлиги тан олинади

Президентнинг 20.06.2018 йилдаги «Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш самарадорлигини ошириш ва аҳолини улар билан таъминлашни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони имзоланди

21.06.18

Ёзувчилар уюшмаси: ҳар бир бўлинмага 500 млн сўмдан

Вазирлар Маҳкамасининг 13.06.2018 йилдаги 451-сон “Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш ва унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди

21.06.18

Ким йирик солиқ тўловчи ҳисобланади

ДСҚнинг қарори (рўйхат рақами 3023, 18.06.2018 й.) билан Юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритишнинг мезонларини белгилаш тўғрисидаги низом тасдиқланди

21.06.18

Ҳайдовчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш қандай амалга оширилмоқда

Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2018 йилдаги 408-сон қарори билан Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

21.06.18

Тошкентда «Хавфсиз пойтахт» концепцияси амалга оширилмоқда

Президентнинг 19.06.2018 йилдаги «Тошкент шаҳрида жамоат тартибини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори имзоланди

21.06.18

ННТ адлия органларини ўз тадбирлари ҳақида қандай хабардор қиладилар

Адлия вазирининг буйруғи (1.06.2018 йилда 3020-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўтказилиши режалаштирилаётган тадбирлари ҳақида хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

20.06.18

Онлайн-НКМ қачон иш бошлайди?

Ўзбекистонда фискал хотирали онлайн-назорат-касса машиналарини жорий қилишга тайёргарлик кўрилмоқда. Янги тизим қачон иш бошлайди? Қандай НКМлар қўлланилади? Мухбиримиз тадбиркорлар ва истеъмолчиларни қизиқтираётган саволларга жавоб топишга уриниб кўрди

20.06.18

Халқаро ҳуқуқ бўйича курсда ўқидингизми – хорижда стажировка ўтайсиз

Вазирлар Маҳкамасининг 14.06.2018 йилдаги 453-сон қарори билан Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича қисқа муддатли профессионал ўқитиш курслари тўғрисида низом тасдиқланди

20.06.18

Фарғона водийсида 6 700 дан ортиқ янги иш ўринлари ташкил этилади

Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари (11.06.2018 йилдаги 437, 438, 439, 441-сон) билан Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятларидаги айрим туманлар аҳолисининг бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди

19.06.18

Моддий-ишлаб чиқариш захираларини ҳисобга олиш учун шпаргалка

Моддий-ишлаб чиқариш захиралари (МИЗ) ҳисобини қандай қилиб тўғри юритиш мумкин? «TRI-S-Audit» аудиторлик компанияси мутахассиси Вера Тюрина маслаҳат беради

19.06.18

6 ойда юрисконсульт бўлиш мумкин

Адлия вазирлигининг хабар беришича, Вазирлар Маҳкамаси Олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курслари тўғрисидаги низомни тасдиқлади

19.06.18

Битта ташқи савдо контракти доирасидаги маҳсулот 1 йилга сертификатлаштирилади

Ўзбекистон Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг буйруғи (13.06.2018 йилда 1458-4-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Маҳсулотларни сертификатлаш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

19.06.18

2019 йил 1 январдан патент божлари ва тўловларини пасайтириш режалаштирилмоқда

ҚҲТБТ порталида интеллектуал мулкни ҳуқуқий муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштиришга доир «Йўл харитаси» муҳокама қилинмоқда

18.06.18

Ҳайдовчиларнинг малакасини ошириш: 1 августгача – фақат «Автотест»да

2018 йил 1 августгача корпоратив автотранспорт ҳайдовчиларининг малакасини ошириш мутлақ ҳуқуқи «Avtotest Report» МЧЖ ва камида 51%и ушбу компанияга тегишли ташкилотларда сақланади

18.06.18

Давлат қимматли қоғозлари чиқарилиши тартибга солинади

ҚҲТБТ порталида Ўзбекистон Республикаси давлат қимматли қоғозлари чиқарилишларини жойлаштириш, муомалада бўлиши ва тўловининг амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси эълон қилинди. Ҳужжат Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган

Компания янгиликлари
Оммабоп мақолалар

Ав­то­мо­тот­ран­спорт во­си­та­ла­ри учун рақам бел­ги­ла­ри­ни бе­риш сод­да­лаш­ти­ри­ла­ди

Ҳарф ва рақамларнинг истаган комбинациясига эга автомототранспорт воситалари учун давлат рақам белгилари жисмоний шахсларнинг электрон мурожаати асосида ягона оширилган тўлов ставкаси бўйича берилади.

Суд-эк­спертлик фа­олияти рақам­лаш­ти­ри­ла­ди

Президент қарорида нодавлат суд экспертизаси институтининг тадқиқотлар ўтказишдаги иштироки улушини унинг фаолиятига ҳар томонлама кўмаклашиш йўли билан 5 баробарга ошириш назарда тутилган.

Маҳал­ла­лар­да ёш­лар би­лан иш­лаш ти­зи­ми­нинг са­ма­ра­дор­ли­ги оша­ди

"Ёшлар дафтари" ва "Ёшлар портали" электрон платформалари асосида "Ёшларнинг ягона электрон платформаси" ахборот тизими яратилади.

1 ок­тяб­рдан ни­ма­лар ўзга­ра­ди

Norma.uz портали 2025 йил 1 октябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар бўйича шарҳни тақдим этади.

Таъ­лим си­фа­ти­ни таъ­мин­лаш мил­лий аген­тли­ги­нинг ва­зи­фа­ла­ри бел­ги­лан­ди

Улардан бири – таълим ташкилотларида таълим сифатини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар самарадорлигини ўрганиш юзасидан илмий ва амалий тадқиқотларни олиб бориш, шунингдек сўровлар ўтказиш.

Элек­трон ре­цепт қан­дай ёзиб бе­ри­ла­ди

Тиббиёт ташкилотларида рецепт билан бериладиган дори воситаларини электрон рецепт асосида тайинлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Аб­дул­ла Ав­ло­ний но­ми­да­ги ян­ги дав­лат сти­пен­ди­яси таъ­сис этил­ди

Бу ташаббус педагогик йўналишдаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган иқтидорли ва билимдон ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Қиш­лоқ хўжа­ли­ги соҳаси­да ҚҚСнинг ноль став­ка­си жо­рий этил­моқда

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари учун солиқ юки камайтирилмоқда – қўшилган қиймат солиғини ҳисоблашнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилмоқда.

Юқори ав­лод­ли кар­тош­ка иш­лаб чиқариш кўпа­яди

Картошка етиштирувчиларни муқобил энергия манбалари билан таъминлаш учун қуёш панелларини ўрнатиш харажатларининг 50 фоизигача Давлат бюджетидан қопланади.

Дав­лат хиз­мат­ла­ри­ни кўрса­тиш­да бю­рок­ра­тик тар­ти­бот­лар қисқар­ти­рил­ди

2028 йилга қадар ЯИДХП ва давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган хизматлар сони 900 тага етказилади.

Сўнгги шарҳлар

24.09.13
Гость_kEMlzpAX: 01.09.25 20:57:25
Шарҳлар: 3458
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX: 01.09.25 20:55:50
555rli3ASNt')) OR 440=(SELECT 440 FROM
Шарҳлар: 3458
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX: 01.09.25 20:54:15
555QXiglJi7') OR 684=(SELECT 684 FROM
Шарҳлар: 3458
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX: 01.09.25 20:52:37
5552Nv5rqo6' OR 899=(SELECT 899 FROM
Шарҳлар: 3458
ўқиш
.

Валюталар курси

2025-10-07
  • USD:12022.90 (+0.00) сум
  • EUR:14025.92 (+0.00) сум
  • RUB:144.75 (+0.00) сум