
Техникумларда кредит-модуль тизими жорий этилади
У кредит тўплаш ва кўчиришнинг Европа моделига (European Credit Transfer and Accumulation System - ECTS) мувофиқ ташкил қилинади.

Ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига етказилган зарар учун чоралар кучайтирилмоқда
Табиат оламига етказилган зарар учун жарима 5 бараварга, ҳайвонот оламига етказилган зарар бўйича жарима 10 бараварга оширилмоқда

ИИВ кинология хизматидан - тўрт оёқли дўстлар
Жисмоний ва юридик шахсларга тегишли итларни умумий бўйсунувчанлик ва ҳимоя-қоровул кўникмалари бўйича тайёрлаш учун ИИВ кинологлари томонидан пулли хизматлар кўрсатиш тартиби тасдиқланди.

Солиқ органларининг ҚҚС гувоҳномасини тўхтатиб туриш бўйича ваколатлари чекланмоқда
Эндиликда гувоҳнома биргина ҳолатда тўхтатиб турилиши мумкин.

Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ғолиб бўлганларга стипендия тўланади
Стипендия тўлаш тўғрисида қарор Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги комиссия томонидан қабул қилинади.

Малака сертификатини бериш тартиби бирхиллаштирилди
Давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламенти бўйича гид, экскурсия етакчиси, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислар, корпоратив менежерлар, суд бошқарувчилари ва бошқалар сертификат олади.

Қорақалпоғистонда тадбиркорларга совиткичли сиғимларга харажатларининг бир қисми қоплаб берилади
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги томонидан уларга сарфланган электр энергияси қийматининг 50 фоизи ҳам қоплаб берилади.

Даромад бўйича декларацияларини ЯИДХП орқали топшириш мумкин
Шунингдек, уларни солиқ хизматлари портали ва давлат хизматлари портали орқали бериш мумкин.

Қимор ўйинлари иштирокчиларининг карталаридан трансчегаравий ўтказмалар тақиқланмоқда
Тўлов тизими ва тўлов ташкилотлари устав капиталининг энг кам миқдори оширилмоқда.

Стратегик ислоҳотлар агентлигига қўшимча вазифалар юкланди
Янги вазифаларда хорижий давлатлар раҳбарларининг чиқишлари ва нутқларини ўрганишни ташкил қилиш ва ташаббусларни Ўзбекистон шароитида имплементация қилиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш кўзда тутилган.

ДХМ ва ЯИДХП орқали қўшимча иккита давлат хизматлари кўрсатилади
Бундай хизмат турлари - хусусийлаштиришга розилик берган шахслар ҳақида маълумот ҳамда давлат мулкини хусусийлаштиришга буюртманома бериш.

Жаҳонда машҳур бўлган минг китоб ўзбек тилига таржима қилинади
Аҳоли томонидан овоз бериш йўли билан танлаб олиш учун уларнинг дастлабки рўйхати Ёшлар ишлари агентлигининг ахборот тизимларига жойлаштирилади.

Мол-мулкни учинчи шахсларга ўтказишга ўрнатилган тақиқ қандай ечилади
2019 йилга қадар ўрнатилган тақиқлар нотариуслар, бошқа тақиқлар – банклар ва кредит ташкилотлари томонидан ечилади.

Оилавий меҳмон уйлари ва хостеллар реестрга онлайн тарзда киритилади
Меҳмон уйида ҳар бир яшовчига камида 3 метр квадрат турар жой майдони тўғри келиши керак.

Қорақалпоғистонда давлат мулки янги тартиб бўйича сотилади
Вазирлар Маҳкамаси томонидан уч ой мобайнида оммавий савдолар орқали сотилмаган давлат мулкини сотиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

1 декабрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2023 йил 1 декабрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.

Очиқ маълумотлар рўйхати нималар билан тўлдирилди
Рўйхатга зиёратчиларнинг онлайн навбати ҳақидаги, давлат органлари томонидан ННТга тақдим этилган грант ва ижтимоий буюртма лойиҳалари ҳақидаги маълумотлар, фалсафа доктори ва фан доктори илмий даражасини олиш учун диссертация ҳимоясини намойиш қилиш киритилган.

Шаҳарсозлик соҳасида назорат кучайтирилмоқда
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясидан рўйхатдан ўтмаган ҳолда қурилган бинолардан фойдаланиш учун рухсатнома берилмайди.

«Тартибга солиш қумдони»ни жорий этиш тартиби белгиланди
Вазирлар Маҳкамасин томонидан махсус ҳуқуқий режимни жорий этишга доир чоралар белгиланди.

Аҳолига аллергологик ёрдам кўрсатиш тизими такомиллаштирилади
Аллергик ва иммунологик касалликларга чалинган «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»да бўлган беморлар ингаляцион дори воситалари билан бепул таъминланади.

Ўзбекистонда кўкаламзорлаштириш бўйича кенг кўламли ишлар режалаштирилган
Улар орасида – шаҳар ва туманларни «яшил белбоғ»лар билан ўраб олиш, йирик боғларни барпо этиш, трансчегаравий гармсел шамоллари ва чанг-қум бўронлари таъсирини камайтириш учун «яшил қалқон» ташкил қилиш бор.

Маълумотноманинг айрим турлари ДХМ ва ЯИДХП орқали берилади
Давлат хизматларини кўрсатишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш чора-тадбирлари тасдиқланди.

Автомобиль учун ишончнома электрон шаклда берилади
Ишончнома ариза берувчининг хоҳишига кўра 1 ой, 6 ой ва 3 йилгача муддатга берилиши мумкин.

Овчиларга овчилик назорати инспектори мақоми берилади
Овчилар бирлашмалари аъзолари ҳайвонот оламини браконьерлардан ҳимоя қилишади.

Дори воситаларининг клиник тадқиқотларида кимлар иштирок этиши мумкин
Илгари бундай тадқиқотларда фақат беморлар иштирок этган

Қандолатчилик корхоналарига молиявий ёрдам кўрсатилади
Тўқимачилик корхоналарига янги имтиёзлар берилмоқда.

Ҳужжатларни консуллик легаллаштириш тартиби тасдиқланди
Консуллик легаллаштириш ҳужжатларда баён этилган фактларни эмас, балки фақат уларни имзолаган шахснинг ваколатларини шаҳодатлайди.

Маҳаллаларда ёшлар етакчилари танлови ўтказилади
Республика босқичи ғолиблари бир қатор преференцияларга эга бўлишади.

Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясига қабул қандай ўтказилади
Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясига қабул қилиш учун номзодлар 45 ёшдан ошмаган, таянч олий маълумотга эга ва бошқарув лавозимларида 2 йилдан кам бўлмаган иш стажига эга бўлган шахслар бўлиши мумкин.

1 сентябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 сентябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар бўйича шарҳни тақдим этади.

Ижро ишида янги механизм қандай ишлайди – кафолат маблағлари
«Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунга янги механизм киритилмоқда – ижро иши бўйича кафолат маблағлари. Мақсад – ижро ҳужжатлари устидан шикоят қилишда қарздорлар ва ундирувчиларнинг манфаатларини мувозанатлаш.

Ўзбекистонда «рақамли суд» қандай ишлайди
Ўзбекистонда 2025 йил якунига қадар тажриба тариқасида «Рақамли суд» концепцияси жорий этилмоқда.

Одил судлов соҳасида кадрлар халқаро стандартлар бўйича тайёрланади
Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби негизида Одил судлов академияси ташкил этилади.

Жиноят процесси доирасида мамлакатдан чиқиш вақтинча чекланади
Жиноят процессида мажбурлов чоралари институтини такомиллаштириш учун айрим НҲҲларга ўзгартиришлар киритилмоқда.

Пробация назорати қандай амалга оширилади
Ички ишлар вазири Пробация назоратидаги шахсларнинг хулқ-атвори устидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлади.

Ер участкаларини сотиш тартиби соддалаштирилди
Олис ва чўл ҳудудларда жойлашган ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналаридаги бўш ер участкалари 1 сўм нархида электрон онлайн-аукционга чиқарилади.

Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги ташкил этилмоқда
У оператор ва провайдерлар томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатининг белгиланган талабларга мувофиқлигини мониторинг қилиб боради ва ўз фаолиятида Вазирлар Маҳкамасига ҳисобдор бўлади.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти эркинлиги кафолатлари қонунлаштирилди
Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиришларга асосан, давлат органлари мансабдор шахсларининг ННТ фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиши БҲМнинг 7 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Сўнгги шарҳлар
Янги сонларда ўқинг

- Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимининг самарадорлиги ошади
- Масофадан дарс бериш...
- «Меҳнат муносабатлари ва касбга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда иш берувчиларни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»
- Иш ҳақи сақланмайдиган таътил кимларга ва қандай берилади
- Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигининг вазифалари белгиланди