
Мақом санъати соҳасидаги арбоблар устамалар билан қўллаб-қувватланади
Устамалар республика ҳудудларида ва хорижий давлатларда гастроль концерт-томоша тадбирларида қатнашганлик, мумтоз мусиқа йўналишида мақом намуналарига хос асарларни яратганлик ва уларни нотага олганлик ва бошқалар учун ҳисобланади.

Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бўйича солиқ тизимида нималар ўзгаради
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича Йўл харитаси тасдиқланди.

Собиқ маҳбусларнинг иш берувчиларига бир маротабалик субсидия тўланади
Субсидияни олиш учун камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ёки ЯИДХП орқали мурожаат этиш лозим.

Олиб чиқиб кетиладиган нақд хорижий валютаси миқдори оширилмоқда
Шунингдек, божхона ходимлари декларация тўлдириш бўйича тавсиялар берадилар.

Реклама жойи паспорти ЯИДХП орқали берилади
Шунингдек «Ташқи реклама» рақамли мониторинг электрон тизими ишга туширилмоқда.

Капитал бозори Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги назоратига ўтказилмоқда
Ушбу соҳада тўртинчи маротаба регулятор ўзгармоқда.

«Ибратли оила» кўкрак нишони билан кимлар мукофотланади
Кўкрак нишони оилаларга Халқаро оилалар куни байрами арафасида тантанали тарзда топширилади ва уларга БҲМнинг 4 баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади.

«Халқ саломатлиги посбони» кўкрак нишони таъсис этилди
Кўкрак нишони билан мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини умуммиллий ҳаракатга айлантиришга муносиб ҳисса қўшган фуқаролар тақдирланади.

Тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилувчилар учун кредитлар ҳажми икки бараварга оширилади
Бу Президентнинг «Тўқимачилик саноатини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонида назарда тутилган.

Давлат хизматларини жойларга чиққан ҳолда кўрсатиш тартиби белгиланди
Ўзгалар ёрдамига муҳтож қариялар, соғлиғининг ҳолатига кўра мустақил ҳаракатланиш имконияти чекланган ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўлов ундирилмайди.

Нотурар жойни расмийлаштиришдан аввал яшовчиларни рўйхатдан чиқариш талаб этилади
Яшовчилар рўйхатдан чиқарилганлиги ҳақида маълумот «Рақамли ҳукумат» орқали олинади

Асосий дори воситалари рўйхати янгиланди
Рўйхатдан тиббиёт муассасаларининг эҳтиёжларини таҳлил қилиш, харидларни оқилона ташкил этиш, ходимларни улардан фойдаланишга ўргатиш, маҳаллий фармацевтика корхоналари томонидан уларнинг ишлаб чиқарилишини рағбатлантириш учун фойдаланилади.

Кадастрга оид низоларни судгача ҳал этиш учун махсус комиссиялар ташкил этилмоқда
Уларнинг таркибига Қурилиш вазирлиги, адлия, солиқ органлари ва Адвокатлар палатаси вакиллари киради.

“Гидротехника иншоотлари хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди
Ҳужжат 3 ойдан сўнг кучга киради.

Шаҳарсозлик соҳасидаги мутахассислар сертификатланади
Қурилиш вазирлиги ҳузурида ташкил этилаётган Компетенцияни ривожлантириш институти сертификатлашни ташкил этиш бўйича ишчи орган ҳисобланади.

Давлат театрлари ва концерт муассасаларига KPI ўрнатилмоқда
Белгиланган мезонлар орасида – томошабинлар, гастроллар сони ва веб-саҳифанинг ҳолатига эътибор масалалари мавжуд.

Ўн беш ёшга тўлмаган болалар ким бўлиб ишлаши мумкин
Вазирлар Маҳкамаси маданият, спорт ва оммавий ахборот воситалари соҳасидаги касб ва лавозимлар рўйхатини тасдиқлади, уларга 15 ёшга тўлмаган болалар меҳнат шартномаси бўйича қабул қилиниши мумкин.

Радиочастота спектридан фойдаланиш учун рухсатни онлайн олиш мумкин
Рухсатнома олиш учун ариза “Лицензия” АТ ва ЯИДХП орқали юборилади.

Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро мукофот таъсис этилди
Париж шаҳрида шу йил 4–8 сентябрь кунлари Абу Райҳон Беруний ҳаёти ва ижодига бағишланган халқаро кўргазма ва тадбирларни ўтказиш режалаштирилмоқда.

25 та туманда чорвачилик кластерлари ташкил этилади
Мазкур туманларда ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тизимини жорий қилиш бепул амалга оширилади.

Соғлиқни сақлаш органлари раҳбарлари Кенгашлар олдида ҳисобот беради
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қирқ тўртинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда 6 та масала, шу жумладан 4 та қонун муҳокама қилинди.

1 Сентябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2023 йил 1 сентябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.

Кадастр муҳандиси институти жорий этилади
1 октябрдан бошлаб у Тошкент шаҳри, Тошкент, Навоий, Наманган, Фарғона ва Хоразм вилоятларида амал қилишни бошлайди. 2024 йил 1 июлдан бошлаб эса республиканинг барча ҳудудларида жорий этилади.

Кўчмас мулкни давлат рўйхатидан ўтказувчилар доимий равишда тест топширишади
Якуний тестларни иккинчи маротаба муваффақиятсиз топширганларни бошқа ишга ўтказишади.

Кўп квартирали уйларни бошқариш тизими такомиллаштирилади
Чегаралари белгиланган кўп квартирали уйларга (ККУ) туташ ер участкалари кўп квартирали уйлардаги жойлар мулкдорларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида берилади.

Юридик маслаҳатчилар ташкилоти халқаро ҳуқуқ бўйича маслаҳат беришлари мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан миллий қонунчилик ЖСТ стандартлари билан мувофиқлаштирилмоқда.

Ихтиёрий тугатилаётган солиқ тўловчилари солиқ ҳисоботига аниқлик киритишлари мумкин
Шунингдек солиқ маслаҳатчиси хулосасининг шакли тасдиқланмоқда.

Ватан ҳимояси йўлида ҳалок бўлганларнинг фарзандларига – имтиёзлар
Уларнинг мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаб-интернатлардаги таъминоти учун тўлов бекор қилинади.

Ўзбекистонда 2025 йил 1 августдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 августдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар бўйича шарҳни тақдим этади.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун имтиёзли кредитлар ажратилади
Тижорат банклари балиқчилик, қуёнчилик, чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик каби йўналишларда кооперация асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни молиялаштиради.

Бу йил кўчмас мулкни оммавий баҳолаш бошланади
Кўчмас мулкни оммаавий баҳолаш 2025-2026 йилларда тажриба тариқасида Тошкент шаҳрида, 2026-2027 йилларда Нукус шаҳри ва вилоят марказларида, 2027 йил ва ундан кейинги йилларда қолган ҳудудларда ўтказилади.

Ҳарбий хизматга чақирилувчиларни танлаб олиш шаффоф бўлади
Бунинг учун туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан чақирилувчиларнинг ҳарбий хизматни ўташга тайёргарлигини баҳолаш учун танлаб олиш комиссияси тузилади.

Ўйин ташкилотчиларининг мажбуриятлари белгиланди
Тегишли ҳужжатлар Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг буйруқлари билан тасдиқланган.

Тўрт ўқув йили учун олий таълим муассасаларига қабул параметрлари белгиланди
Хорижий олий таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари ҳамда республикада фаолият юритаётган нодавлат олий таълим ташкилотларида кадрлар тайёрлаш учун 1 320 та давлат гранти ажратилади.

"Яшил" ташаббуслар қандай қўллаб-қувватланади
Президент ЎРҚ-1073-сон "Иссиқхона газларининг чиқарилишини чеклаш тўғрисида"ги қонунни имзолади.

Шоличилик соҳасида бир нечта давлатлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда
Улар орасида Жанубий Корея, Филиппин, Миср ва Непал мавжуд.

Мустақиллик байрамига тайёргарлик бошланди
Байрам тадбирлари "Ватан учун, миллат учун, халқ учун!" шиори остида ўтказилади.

Мактаб битирувчиларига касб-ҳунар таълими тўғрисида сертификат берилади
Амалий имтиҳон касб-ҳунар таълими ўқув дастури асосида ўтказилади, амалий топшириқни бажариш учун икки соатгача вақт ажратилади.