
Маиший зўравонликдан ҳимояланиш учун қўшимча чоралар кўрилди
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс, Жиноят ва Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Тадбиркорлардан ҳисоботларни талаб қилиб олиш жараёнида давлат органларининг маъсулияти оширилмоқда
Хусусан, Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига тақдим этиладиган ҳисобот ва статистика маълумотларининг ягона руйхатига киритилмаган ҳисоботларни талаб қилиб олганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.

Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларининг энергия аудитини ўтказиш тартиби тасдиқланди
2024 йил 1 ноябрдан 200 квадрат метрдан ортиқ майдонли бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлигини аниқлаш учун қуйидаги тоифалар жорий этилади: «А», «В», «C», «D», «Е», «F» ва «G».

Конституция куни қандай ўтказилади
Ушбу кунни нишонлаш «Конституция — эркин ва фаровон ҳаёт гарови!» шиори остида ўтади.

Қонунчиликни Конституцияга мувофиқлаштириш давом эттирилмоқда
Диққат марказида - маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фаолияти.

Давлат IT-парк резидентларини қандай қўллаб-қувватлайди
Хусусан, уларга инглиз тили билан бир қаторда бошқа хорижий тилларни ўқитишга рухсат берилди.

Парваришга муҳтож фуқароларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш кучайтирилмоқда
Хусусан, ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар айрим давлат божи тўлашдан озод этилди.

Давлат мулкини хусусийлаштириш соҳаси такомиллаштирилмоқда
Хусусийлаштириш соҳасининг такомиллаштирилиши сабабли бир қатор Президент ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилмоқда.

Ташқи савдо операциялари бўйича валюта назорати такомиллаштирилмоқда
Хусусан, қишлоқ хўжалиги техникаси, уни ишлаб чиқариш учун материаллар ва бутловчи қисмлар импорти учун ҚҚС тўлаш муддати 120 кунгача қисқартирилди.

Сунъий интеллект технологияларини 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегияси тасдиқланди
Стратегия сунъий интеллект асосида яратилган дастурий маҳсулотлар ва кўрсатиладиган хизматлар ҳажмини 1,5 млрд АҚШ долларига етказишни назарда тутмоқда.

Рақамли технологиялар соҳасидаги стартап лойиҳалар қандай қўллаб-қувватланади
Уларни молиялаштириш мақсадида IT-парк ҳузурида Венчур фонди ташкил этилади.

"Умра" тадбирини ташкил этиш қоидалари белгиланди
"Умра" ташкилотчиси учун талаблардан бири Саудия Арабистони ҳудудидаги ҳамкор ташкилот билан иш кўришдир.

Иқтисодиёт тармоқларида космик мониторинг қандай ўтказилади
Геология соҳасида ер қаъридан ўзбошимчалик билан фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш бу соҳадаги йўналишлардан бири бўлади.

Йўл ҳаракати қоидаларига тасмаси бор йўл орқали ҳаракатланишни чекловчи қўшимча киритилмоқда
Тезкор ва махсус хизматларнинг транспорт воситалари бундан мустасно

Тақсимлаш электр тармоқларидан фойдаланиш қоидалари ишлаб чиқилди
Улар электр энергиясининг улгуржи ва чакана бозори иштирокчилари учун умумий техник талабларни белгилайди.

Бир қатор қонунларга ўзгартиришлар киритилди
Қонунга ўзгартиришлар айрим тушунчаларнинг аниқ ҳамда бир хил қўлланилишига хизмат қилади.

Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ташкил этилмоқда
У "чиқиндисиз" тамойилини жорий этиш учун масъул бўлган давлат органи ҳисобланади.

Тошкентда "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!" туристик ярмаркаси ташкил этилади
У жорий йилда Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ўтказилади.

Сув хўжалиги соҳасида бир қатор меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди
Уларни қабул қилишдан мақсад сувдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратининг самарадорлигини ошириш ҳисобланади.

АЖ ходимларининг акцияларга эгалик қилиш режаси қандай жорий этилади
Акциялари бирламчи оммавий таклиф қилиш орқали сотилиши белгиланган давлат улуши 50% ва ундан ортиқ бўлган жамиятларда эгалик қилиш режаси жорий этилиши шарт.

Ногиронлиги бор болалар юридик техникумларда бепул ўқишади
Шунингдек, улар учун алоҳида қабул параметрлари белгиланади.

"Uzex Agro" платформаси ишга туширилмоқда
У аҳоли хўжаликларида, шунингдек деҳқон ва фермер хўжаликларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини эркин бозор нархларида сотиш имконини беради.

Декриминализация: айрим енгил тан жароҳатлари учун жиноий жавобгарлик бекор қилинади
Шунингдек, ярашув муносабати билан маъмурий жавобгарликдан озод қилинадиган ҳуқуқбузарликлар рўйхати кенгаймоқда.

Дориларнинг постмаркетинг назорати қандай ўтказилади
Жисмоний ва юридик шахслардан ахборот ва мурожаатлар келиб тушиши уни ўтказиш асосларидан бири ҳисобланади.

Миллий малака тизими такомиллаштирилади
Уни ислоҳ қилиш йўналишларидан бири машғулотлар, касблар ва лавозимлар миллий классификаторини халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқиш ва ривожлантиришдан иборат.

"Камбағалликдан фаровонликка" дастурини амалга ошириш чоралари кўрилди
Ушбу чора-тадбирлардан бири касбий кўникмалар марказларини ташкил этишдир.

Мактабгача таълим сифатини ошириш чоралари кўрилди
Ушбу чора-тадбирлар мактабгача таълим тизимида фаолият юритаётган хусусий сектор вакилларини қўллаб-қувватлашга ҳам қаратилган.

"Креатив иқтисодиёт тўғрисида"ги Қонун қабул қилинди
Вазирлар Маҳкамаси креатив иқтисодиёт соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди.

“Менинг шаҳрим” энди Telegram да
Яқин орадаги дорихона, банк бўлими ёки автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасига қандай боришни билмайсизми? “Менинг шаҳрим” лойиҳасининг Telegram чат-боти шаҳар транспортидан фойдаланган ҳолда мақбул йўналишни беради ёки изланаётган объект қаерда жойлашганини кўрсатиб беради

1 январгача бепул фойдаланинг, марҳамат!
3 ой муқаддам тест режимида Бухгалтерлар малакасини баҳолаш тизими bir.uz ишга туширилган эди. Тестдан жорий йилнинг 1 сентябригача бепул фойдаланиш мумкин эди. Фойдаланувчиларнинг кўплаб илтимосларига биноан Тизимдан бепул фойдаланиш имконияти 2018 йилнинг 1 январига қадар узайтирилди

Электрон газета: янги имкониятлар
«Солиқ ва божхона хабарлари»+«Норма маслаҳатчи» ёки «Налоговые и таможенные вести»+»Норма» газеталарининг электрон версиясига обуна бўлинг ва янги имкониятлар ва афзалликлардан тўлиқ фойдаланинг!

31 июль куни “Бухгалтерия ҳисоби бошловчилар учун” курси бошланади (ўзбек тилида)
Сиз меҳнат ёки ўқув таътилидамисиз? Уни манфаатли ўтказинг! Агар сиз “Бухгалтерия ҳисоби бошловчилар учун” тўрт ҳафталик курсида таҳсил олсангиз, янги кўникмаларни эгаллашингиз ёки ўз малакангизни оширишингиз мумкин. Ўқув жараёнида масофали ўқитиш элементларидан фойдаланилади

«Электрон газета»га обуна бўлиш шартлари ўзгарди
«Электрон газета» - «СБХ»+«Норма маслаҳатчи» ёки/ва «НТВ»+«Норма» газеталарининг электрон версияларини, шунингдек газеталарнинг охирги 5 йил учун архивини ва бутун давр учун (2011 йилдан бошлаб) «Моҳир тахлам» (Умная подшивка)ни ўз ичига олган «NORMA» дастурий қобиғидаги ахборий маҳсулот. «Электрон газета» интернет орқали янгилаш йўли билан ҳар ҳафта газета нашрларини олиш имконини беради

«Norma» нашриётидан янгиликлар
«НОРМА» газетаси кутубхонаси» сериясидаги маълумотнома қўлланмалар чоп этилди. Бу икки томлик «3 000 та бухгалтерлик проводкалар» ҳамда «кадрчи»нинг энг зарур китоби — «Меҳнат дафтарчаларини юритиш амалиёти»дир. Нашрларда қонунчиликдаги барча сўнгги ўзгаришлар инобатга олинган

1 июндан NORMAл газеталарга имтиёзли обуна даври бошланади
«Norma» газеталари бирлашган таҳририяти 2018 йилги обуна кампаниясини йўлга қўймоқда. 1 июндан 31 августгача бўлган давр ичида обунани расмийлаштирганларнинг барчаси акция иштирокчиларига айланади. Дастлабки обуначиларни қандай бонус ва имтиёзлар кутмоқда? Мақоламиз шу ҳақда

Кадрлар ишини юритиш бўйича малака оширамиз
1 май куни «Norma» ПРМда кадрлар бўлими раҳбарлари, иш юритувчилар ва бухгалтерлар учун 40 соатлик ўқув курси бошланади

Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори оширилади
2025 йил 1 июлдан пенсиялар ва нафақалар, шунингдек кам таъминланган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари 10 фоизга оширилади.

Янги ҳосилдан буғдой қандай харид қилинади
"d-xarid.uz" ахборот тизими омборлардан дон сотиш, қабул қилиш ва бериш жараёнлари, шунингдек молиявий ҳисоб-китобларнинг тезкорлиги ва шаффофлигини таъминлайди.

Ўрмон хўжалигини рақамлаштириш маркази ташкил этилади
У ўрмонлар ҳолатини реал вақт режимида мониторинг қилади, замонавий технологияларни жорий этади ва бу соҳада сунъий интеллектдан фойдаланади.

Табиий-иқлим шароитлари оғир ва ноқулай бўлган ҳудудлар рўйхати кенгаймоқда
Ушбу ҳудудларда ойлик маошга устамалар ва қўшимча таътил кунлари берилади

Ўрмон фонди ерлари алоҳида муҳофаза қилинади
Ўрмон фонди ер майдонлари тоифасини ўзгартириш фақат Президент қарорига мувофиқ амалга оширилади.

Транспорт қийматини баҳолаш тартиби белгиланди
Ягона миллий баҳолаш стандартига қўшимчалар киритилди. Баҳоланаётган мол-мулкни баҳолашда баҳоловчи қиёсий, даромад ва харажат ёндашувларидан бирини қўллайди.

Фойдаланишга топширилган объектнинг камчиликларини бартараф этиш харажатлари қандай қопланади
Бюджет тизими ҳисобидан фойдаланишга топширилган объектларни суғурталаш тартиби белгиланди.

ННТлар хорижий сафарлар ҳақида Адлия вазирлигини хабардор қилади
Сафрардан олдин унинг мақсади, учрашув/тадбир ўтказиладиган манзил, молиялаштириш манбалари ҳақида маълумот бериш керак.

Кўчмас мулк объектлари савдоси тартиби ўзгартирилди
Шундай қилиб, савдоларни ташкил этувчи сифатида нафақат мол эгаси ёки мулкий ҳуқуқ соҳиби, балки ихтисослаштирилган ташкилот ҳам чиқиши мумкин.

Айбсизлик презумпциясига оид нормалар такомиллаштирилмоқда
Айрим қонун ҳужжатларига судлар фаолияти ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Янги сонларда ўқинг

- Янги давлат хизматчилари билан меҳнат шартномаси бир йилга тузилади
- Ўриндошлар, мавсумий ишчилар ва касаначиларнинг таътил пулларини ҳисоблаш
- Қандай ҳужжатларни ишга кириш чоғида, қандай ҳужжатларни эса кейин талаб қилиш керак
- Жазо ЯММТда рўйхатдан ўтказиладими?
- Миллий малака тизими соҳасида нималар ўзгаради