
Соғлиқни сақлаш: COVID-19га қарши шошилинч чораларни кўриш лойиҳаси амалга оширилмоқда
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси мазкур лойиҳа учун ажратилган хорижий қарздан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича масъул ижро этувчи орган деб белгиланди.

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси модулли меҳмонхоналарни очиш учун субсидия тўлайди
Вазирлар Маҳкамаси томонидан модулли меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлаш учун субсидия ажратишнинг Вақтинчалик тартиби тасдиқланди.

Дарё ўзанларида қум-шағал қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий этилди
Норуда материалларни қазиб олиш билан шуғулланувчи корхоналар атроф-муҳитга таъсирини камайтириш учун махсус саноат ёки кичик саноат зоналарига кўчирилиши лозим.

Кўчмас мулк объектларининг кадастр рақамларига тузатиш киритилади
Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини кадастр бўйича бўлиш ва кўчмас мулк объектларининг кадастр рақамларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Метрология: ўлчаш натижалари давлат аҳамиятига эга бўлган ўлчаш воситалари туркумларининг рўйхати тасдиқланди
Рўйхат 179 та номдан иборат.

Ҳудудларда камбағалликни қисқартириш бўйича прокуратура бўлинмалари ташкил этилади
Бош прокурорнинг камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши ва унинг ижроси устидан назоратга масъул бўлган яна бир нафар ўринбосари бўлади.

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлашнинг янги механизми жорий этилди
Хусусан, жорий йилнинг октябрь ойидан бошлаб Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилади.

Асосий ставка йиллик 13,5% даражасида қолдирилди
Инфляцияни йил якунида прогноз кўрсаткичларига қадар ва ўрта муддатли даврда 5 фоизлик таргет даражасигача пасайтириш мақсадида МБ бундай қарорни қабул қилди.

Давлат тиббий суғуртаси босқичма-босқич жорий этилади
Тиббий ёрдамнинг кафолатланган пакетига киритилган хизматларни кўрсатишга давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотлари жалб этилади.

Интеллектуал мулк: зарарларни қоплаш ўрнига – компенсация
Интеллектуал мулк объектидан ноқонуний фойдаланилганда ҳуқуқ эгаси энди БҲМнинг 20 бараваридан 1000 бараваригача миқдорда товон тўланишини талаб қилиши мумкин.

Ер участкаси қийматини бўлиб-бўлиб тўлаш мумкин
Янги реализация қилинган ер участкаларига нисбатан ер солиғи ставкаси 50 % миқдорида қўлланади.

Шаҳарсозлик кодекси такомиллаштирилди
Шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат бошқаруви ва аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан унга қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилди.

Хабардор қилиш тартибида божхона брокерини рўйхатдан ўтказиш жорий этилмоқда
“Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонунга тегишли қўшимча киритилди.

Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекс дастури такомиллаштирилади
Бир лойиҳа доирасида 300 млн сўмгача микрокредитлар ажратилади, шундан 100 млн сўм гаровсиз қисмини ташкил этади.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг одил судловдан фойдаланиш ҳуқуқи қонунда мустаҳкамлаб қўйилди
“Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчалар билан уларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётда бевосита ёки ўз вакиллари орқали иштирок этиши, шу жумладан сайлаш ва сайланиш ҳамда референдумларда иштирок этиш ҳуқуқи ҳам таъминланди.

Мудофаа вазирлиги қўшинларига контракт бўйича хизматга саралаш тартиби ўзгарди
Мудофаа вазирининг буйруғи билан ҳарбий хизматга саралашда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар доирасига аниқлик киритилди ва спортчиларни имтиёзли саралаш шартлари ўзгартирилди.

Таълим: маъмурий ислоҳотлар давом этмоқда
Нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш бўйича ваколатлар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўртасида тақсимланади.

Сув мототранспорт воситалари учун максимал тезлик белгиланди
Вазирлар Маҳкамаси томонидан сув транспорт воситаларидан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тасдиқланди.

Рақобат соҳасида биринчи ҳуқуқбузарлик учун – огоҳлантириш
Давлат ёрдами берилиши масалаларига доир МҲҲ лойиҳалари монополияга қарши орган билан келишилади.

“Оилавий” овоз бериш ҳолларининг олдини олиш бўйича чоралар белгиланди
МЖТКга бундай қоидабузарлик учун жарима солишни назарда тутувчи қўшимча киритилди.

Фойдали моделдан розиликсиз фойдаланилганда тўланадиган товон миқдори аниқланди
Шунингдек, Мадрид битимига доир Баённомага мувофиқ белгиларни рўйхатдан ўтказишда ундириладиган божлар ставкалари янгиланмоқда.

ЭҲМ учун дастурлар ва маълумотлар базалари қандай рўйхатдан ўтказилади
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тегишли давлат хизматини кўрсатишнинг Маъмурий регламенти тасдиқланди.

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор” унвони таъсис этилди
Ушбу унвон ижтимоий лойиҳаларда фаол иштирок этаётган, бизнес юритиш ва бошқа соҳаларда катта тажрибага эга бўлган инсонларга берилади.

Уйни бузишдан олдин мулкдорга компенсация тўланади
Уй-жой кодекси Конституцияга мувофиқ келтирилади.

Қандай лойиҳалар ДХШ асосида амалга оширилади
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклида “Давлат-хусусий шериклик лойиҳалари маркази” лойиҳа офиси ташкил этилмоқда.

Тадбиркорлар учун фаолият юритиш шароитлари яхшиланади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан тўртинчи очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

Товарларнинг ҳудудий принцип бўйича эркин ҳаракатланишини чеклаш бекор қилинди
“Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисидаги”ги Қонунга тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Қизил китоб: ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлардан фойдаланиш тартибига киритилган ўзгартиришлар
«Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунга қўшимчалар киритилди

1 октябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 октябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар бўйича шарҳни тақдим этади.

Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимининг самарадорлиги ошади
"Ёшлар дафтари" ва "Ёшлар портали" электрон платформалари асосида "Ёшларнинг ягона электрон платформаси" ахборот тизими яратилади.

Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигининг вазифалари белгиланди
Улардан бири – таълим ташкилотларида таълим сифатини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар самарадорлигини ўрганиш юзасидан илмий ва амалий тадқиқотларни олиб бориш, шунингдек сўровлар ўтказиш.

Электрон рецепт қандай ёзиб берилади
Тиббиёт ташкилотларида рецепт билан бериладиган дори воситаларини электрон рецепт асосида тайинлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Абдулла Авлоний номидаги янги давлат стипендияси таъсис этилди
Бу ташаббус педагогик йўналишдаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган иқтидорли ва билимдон ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Янги техника олий таълим муассасаси ташкил этилади
"ToshTech" техника университети ривожланиб бораётган саноат тармоқларини юқори малакали муҳандис кадрлар билан таъминлайди.

Ўзбекистон Евроосиё тараққиёт банкига аъзо бўлди
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ушбу мақсадлар учун 2025 йилда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига зарур маблағларни ажратади.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг вазифалари белгиланди
Инспекция – бу қурилиш-монтаж ишларининг сифати ва уларнинг тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан давлат назоратини амалга оширувчи ижро этувчи орган.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда нима қуриш мумкин
Масалан, суғорилмайдиган ерларда ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мувофиқ келувчи объектларни қуриш мумкин.

Ердан фойдаланиш самарадорлиги қандай оширилади
Президент Фармони билан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда маҳсулот етиштиришнинг узлуксизлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланди.
Сўнгги шарҳлар
Янги сонларда ўқинг

- Тадбиркорлик лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш кенгайтирилади
- Экспорт қилинаётган товарни сертификатлаймиз
- Заргарлик буюмлари билан чакана савдо қилишнинг ўзига хос хусусиятлари
- Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун моддий ёрдамни қандай тўлаш лозим
- Геология соҳасида чет эллик мутахассиснинг иш ҳақидан тўланадиган солиқ мажбуриятлари