Наргиза Юсупхўжаева: «Мустақил баҳо олишни истагандим»
«Exito Print» ХК матбаа корхонаси бош бухгалтери Наргиза Махсудхўжаевна Юсупхўжаева ─ BIR.UZ аттестатини қўлга киритган бешлик орасидан ўрин эгаллашга муваффақ бўлди. Биз ундан бир нечта саволларимизга жавоб беришини илтимос қилдик
Телефон рақамлари 9 белгили бўлади
Халқаро электр алоқа уюшмасининг тавсиялари ва “Ўзбекистон телекоммуникация тармоқлари рақамлари тизими ва режаси” талабларига мувофиқ мамлакатимиз телефон рақамларининг 9 белгили тизимига ўтади
ЙҲҚни бузган дипломатлар дипломатик ваколатхоналар билан келишмаган ҳолда жаримага тортилади
Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, шунингдек уларга тенглаштирилган ташкилотлар ходимларига нисбатан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик чораларини қўллаш ҳақидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритилди (рўйхат рақами – 2338, 2012 йил 13 март)
1 апрелдан бошлаб судья оғир жиноятларни якка тартибда кўради
29.01.2018 йилдаги ЎРҚ–463-сон Қонун билан Жиноят-процессуал кодексга (ЖПК) шундай ўзгартишлар киритилди
Яна 3 та олий ўқув юртида сиртқи бўлим очилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Архитектура ва қурилиш соҳасидаги олий таълим муассасаларида сиртқи (махсус сиртқи) таълимни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди
Ҳудудларда аччиқ қалампир етиштирилади
Вазирлар Маҳкамасининг 27.01.2018 йилдаги 62-сон қарори замонавий, ресурсларни тежайдиган технологияларни қўллаган ҳолда аччиқ қалампирни етиштириш, йиғиштириб олиш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишни назарда тутади
ТИФ ТНнинг янги версияси кучга кирди
Президентнинг 28.12.2017 йилдаги ПҚ–3448-сон қарори билан Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасининг (ТИФ ТН) 2017 йилги версияси амалга киритилди
1.07.2018 йилдан бошлаб озонни бузувчи моддаларни импорт/экспорт қилишга рухсатнома – Давлат хизматлари марказлари орқали
Вазирлар Маҳкамасининг 9.01.2018 йилдаги «Озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотларнинг Ўзбекистон Республикасига импортини ва Ўзбекистон Республикасидан экспортини тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 17-сон қарори қабул қилинди
Гўшт хавфсизлигига доир талаблар тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг 22.01.2018 йилдаги 36-сон қарори билан Гўшт ва гўшт маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент ҳамда уни жорий этиш схемаси тасдиқланди
Пойтахтда совуқ сувга махсус устама ҳақ тасдиқланди
Тошкент шаҳар ҳокимининг 12.01.2018 йилдаги 69-сон қарори билан Тошкент шаҳрида ичимлик сув таъминоти хизматлари тарифларига махсус устама ҳақ миқдори белгиланди
Коллежларни бюджет ўрнига давлат органлари, банклар ва йирик корхоналар молиялаштиради
Президент 15.01.2018 йилда «Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонни имзолади
Ўзбекистонда чет давлат судлари қарорлари қандай тан олинади ва ижрога қаратилади
Қабул қилинган Иқтисодий процессуал кодекс амалдаги ХПКдан фарқ қилади. Хусусан, унга чет давлат судлари ва арбитражларининг қарорларини тан олиш ҳамда ижрога қаратиш тўғрисидаги алоҳида боб киритилди
BIR.UZ аттестатига эга бўлганлар сони ошди
20-21 январь кунлари «Norma» профессионал ривожланиш марказида bir.uz бухгалтерлар малакасини баҳолаш тизими бўйича иккинчи имтиҳон ўтказилди. Яна 3 киши аттестатга эга бўлди, ушбу ҳужжатларни қўлга киритганларнинг умумий сони эса беш кишига етди
Ҳалол ишламаётган адлия ходимларига мажбурийлик принципи қўлланилади
Адлия вазири Русланбек Давлетов адлия органларининг ўтган йилда амалга оширган ишлари сарҳисоби ва келгусида бажарилиши лозим бўлган устувор вазифаларга бағишланган кенгайтирилган ҳайъат мажлисида бу ҳақда сўз юритди
Пенсиянинг меъёри ва таъминоти қандай бўлади
Мамлакатимизда 2015-2017 йилларда «Пенсия» дастур мажмуаси негизида пенсия таъминоти бўйича идоралараро ягона «Нафақа» ахборот тизими жорий этилган. Ушбу тизим қоғоз маълумотнома ва тасдиқловчи ҳужжатлар олишни бекор қилиши билан кекса кишиларга қулайлик туғдирмокда
Пойтахт ва вилоятларда бандликка кўмаклашиш марказларининг янги бинолари қурилади
Вазирлар Маҳкамасининг15.01.2018 йилдаги 27-сон қарори билан 2018 — 2021 йилларда туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш дастури тасдиқланди
Ўзбекистонда «Ақлли тиббиёт» тизими жорий этилмоқда
Ўзбекистонда Ягона тиббиёт ахборот маркази ва «Ақлли тиббиёт» тизими жорий этилмоқда. Ишга мамлакатимиз дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқувчилари ва инновацион технологиялар мутахассислари жалб этилган
Маъмурий судлар қандай ишларни кўриб чиқади
Ушбу шарҳда – қабул қилинган Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексга биноан маъмурий судларнинг тааллуқлилиги тўғрисида
Солиқ органлари «1198» қисқа рақами орқали аҳолини эшитади
Давлат солиқ қўмитаси фуқароларнинг шикоятлари, мурожаатлари ва таклифларини қабул қилиш учун махсус телефон рақами ишга туширилганлиги ҳақида хабар қилди
2018 йил учун пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши тартиби белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг 25.01.2018 йилдаги 53-сон «Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди
Нострификациялаш учун ҳужжатлар онлайн қабул қилинади
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси “Нострификациялаш учун ҳужжатларни онлайн топшириш” интерактив хизматини ишга туширди
ЎзМАА самарадорлигини Вазирлар Маҳкамаси баҳолайди
Вазирлар Маҳкамасининг 30.12.2017 йилдаги 1038-сон қарори билан Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди
Молия, солиқ ва божхона органлари иши 15 апрелгача қайта кўриб чиқилади
Президентнинг 16.01.2018 йилдаги Ф–5182-сон фармойиши билан Молия, солиқ ва божхона органлари фаолиятини тубдан такомиллаштиришга йўналтирилган таклифларни танқидий ўрганиш ва тайёрлаш бўйича ишчи комиссия ташкил этилди
Элла Семенникова: «Bir.uz талаб юқори бўлган ресурсга айланади»
Вir.uz малакани баҳолаш тизимини биринчилардан бўлиб синаб кўрган бухгалтерлардан бири – «Betomax Beton» МЧЖ бош бухгалтери Элла Александровна Семенникова. У мазкур ўқув платформасининг амалий қўлланилиши бўйича ўз тажрибаси билан ўртоқлашди
ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш Давлат дастури қабул қилинди
Президентнинг 25.01.2018 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди
Адлия вазирлиги давлат органларини малакали ҳуқуқшунослар билан тўлдиради
Адлия вазирлиги жорий йилнинг январь ва февраль ойларини “Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларидаги вакант штат бирликларини малакали ҳуқуқшунослар билан тўлдириш ойлиги” деб эълон қилди.
Поездга олдиндан чипта харид қилганлар учун 45%гача чегирма
“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ жорий йилнинг январь ойидан бошлаб йўловчилар учун қўшимча имтиёзлар берилишини эълон қилди.
Қашқадарёдаги тарихий обидаларга QR-кодларни жорий этиш бошланди
Шаҳрисабз шаҳрида жойлашган тарихий обидалар, меҳмонхоналар ва бошқа сайёҳлик соҳаси объектлари QR-кодлар билан жиҳозланди, деб хабар беради Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси
1 июлдан пенсия ва нафақалар оширилади
Президент томонидан 23.06.2026 йилдаги "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги ПФ-115-сон Фармон имзоланди.
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва иморатларга бўлган ҳуқуқларни тан олиш тартиби соддалаштирилмоқда
Фуқароларнинг аризаларини кўриб чиқиш муддатлари қисқартирилди ҳамда ноқонуний эгаллаб олинган ер участкалари ва уларда қурилган кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни тан олиш механизмлари такомиллаштирилди.
Ёқилғи қуйиш шохобчалари учун янги хавфсизлик талаблари жорий этилмоқда
Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари ва газ тўлдириш иншоотларида хавфсизлик назорати кучайтирилмоқда. Шунингдек, улар учун табиий газ реализациясини назорат қилиш бўйича "U-Gas" рақамли тизимини мажбурий жорий этиш талаби белгиланди.
Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилди
ЎРҚ-1154-сон Қонун билан бир қатор қонун ҳужжатларига суғурта хизматлари бозорини ривожлантиришга, ваколатли органларнинг назорат ваколатларини кенгайтиришга ва электрон тижорат операторлари фаолиятини тартибга солишни такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритилди.
Суд-экспертлик фаолиятини ташкил этишнинг янги қоидалари белгиланди
"Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида"ги янги Қонуннинг кучга кириши экспертизалар ўтказишга, мутахассислар мақомига ва суд-экспертиза ташкилотлари ишига нисбатан ягона талабларни белгилайди.
Олий солиқ мактаби ташкил этилади
У мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, шунингдек, солиқ маъмуриятчилигига замонавий ёндашувларни жорий этиш билан шуғулланади. 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб бакалавриат таълим йўналишларига талабалар қабули бошланади.
Маҳаллаларни ривожлантиришга ҳар йили 200 млрд сўм йўналтирилади.
Президент фармони билан маҳалла бошқарувини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди. Ҳужжатда жараёнларни рақамлаштириш, "маҳалла еттилиги" ролини кучайтириш, жойлардаги ижтимоий муаммоларни ҳал этиш учун молиявий қўллаб-қувватлаш ва шарт-шароитлар яратиш назарда тутилган.
Коррупциявий жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилди
Бир қатор қонун ҳужжатларига коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини ошириш ва у билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиришлар киритилмоқда.
Меҳмонхоналарга "яшил" сертификатлар харажатларининг ярми қоплаб берилади
Халқаро эътироф этилган экологик стандартларни жорий этган меҳмонхоналар давлат томонидан қўллаб-қувватланади. Уларга белгиланган талабларга риоя қилган тақдирда "яшил" сертификатлар учун харажатлар компенсация қилинади.
Давлат органларида аутсорсинг хизматлари қандай ташкил этилади
2026 йил 1 сентябрдан бошлаб электрон давлат харидлари тизимида аутсорсинг хизматларини ташкил этиш учун махсус саҳифа ишга туширилади.





