Инвестиция кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда
ҚҲТБТ порталида Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган Инвестиция кодекси концепцияси лойиҳаси тақдим этилган
ИИВ Академиясининг Касбий тайёргарлик факультетига кимлар қабул қилинади
Ички ишлар вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2941, 2017 йил 27 октябрь) билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг касбий тайёргарлик факультетига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Меҳнатга лаёқатсиз ота-она фарзандидан алиментни қандай ундириши мумкин
Мазкур шарҳда – вояга етган меҳнатга лаёқатли фарзандлардан кам таъминланган ва меҳнатга лаёқатсиз бўлган ота-она ҳисобига суд тартибида алиментлар ундириш хусусида сўз боради
Иш берувчилар иш берганлик учун рағбатлантирилади
ҚХТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг «Янги иш ўринларини яратиш ва аҳолини иш билан таъминлашда фаол иштирок этаётган иш берувчиларни ижтимоий рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди
Ишлаётган пенсионер-шифокорлар пенсияни тўлиқ миқдорда олади
ҚҲТБТ порталида Президентнинг «Хусусий тиббиёт муассасалари фаолиятини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди
Олимпиада ғолиблари қандай имтиёзларга эга бўлади
Ушбу шарҳда – республика ва халқаро фанлар олимпиядаларини ўтказиш тартиби ҳамда ғолибларга имтиёз ва мукофотларни бериш ҳақида
ИИВ академик лицейига ўқишга қандай қабул қилинади
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 сентябрдаги 767-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейлари тўғрисида ва уларга ўқувчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомлар тасдиқланди
Нормал иш шароитлардан чекинишда иш ҳақини қандай тўғри ҳисоблаш керак
9 ноябрь куни «Норма» ПРМда «Нормал иш шароитларида ойлик иш ҳақи, нафақа, касаллик бўйича ва декрет таътили нафақаларини тўлаш» мавзусида бир кунлик семинар ўтказилади
Ходимларни ишга олиш, ўтказиш ва бўшатишни қандай тўғри расмийлаштириш керак
7 ноябрь куни «Норма» профессионал марказида бир кунлик «Меҳнат қонунчилиги: қўллаш амалиёти» деб номланган тренинг бўлиб ўтади. Иштирокчилар ходимларни ишга олиш, бошқа ишга ўтказиш, қўчириш ҳамда ишдан бўшатишни ҳуқуқий мувофиқлаштириш ва ҳужжатлаштиришнинг асосий жиҳатларини кўриб чиқишади
Интеллектуал мулкни муҳофаза қилиш, атом энергетикаси ва солиқ солиш бўйича халқаро шартномалар тасдиқланди
Президентнинг 1.11.2017 йилдаги ПҚ–3366 ва ПҚ–3367 ҳамда 2.11.2017 йилдаги ПҚ–3368-сон халқаро шартномаларни тасдиқлаш тўғрисидаги қарорлари эълон қилинди
Спорт ҳакамлари ёмон иш учун четлаштирилади
Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг қарори (рўйхат рақами 2942, 2017 йил 27 октябрь) билан янги Спорт ҳакамлари ва уларнинг малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Илгари амалда бўлган Спорт ҳакамлари ва спорт ҳакамларининг малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2761, 2016 йил 5 февраль) ўз кучини йўқотди
Илмий-тадқиқот муассасалари модернизацияланади
Президентнинг 1.11.2017 йилдаги «Илмий-тадқиқот муассасаларининг инфратузилмасини янада мустаҳкамлаш ва инновацион фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди. Ҳужжат матни ЎзА сайтига иловаларсиз жойлаштирилган
«Қоғоз» кўринишдаги меҳнат дафтарчаларини тўлдириш 2021 йилдан бекор қилинади
ҚҲТБТ порталида Меҳнат кодексига тузатишлар лойиҳаси жойлаштирилди. Уларнинг энг муҳимларини кўриб чиқамиз
ИИВ Интернетни туну-кун мониторинг қилади
Вазирлар Маҳкамасининг 30.10.2017 йилдаги 882-сон «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг матбуот хизмати фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди
Янги иш жойлари – давлат буюртмасига биноан
Вазирлар Маҳкамасининг 28.10.2017 йилдаги 877-сон қарори билан Меҳнат бозорининг жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларини ҳисобга олиб иш ўринларини ташкил этиш ва кадрлар тайёрлаш давлат буюртмасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Олийгоҳлар раҳбарлари ва педагоглари қандай қилиб малака оширади
Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруқлари билан олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳасида 3 та ҳужжат тасдиқланди
Ички ишлар органлари ходимларининг тиббий текширув тартиби тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 сентябрдаги 764-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида тиббий текширувни ташкил этиш ва ҳарбий-тиббий экспертизани ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
«Совпластитал» давлат корхонасига айланди
Вазирлар Маҳкамасининг 24.10.2017 йилдаги 872-сон ««Sovplastital» МЧЖ ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди
Газ плиталари ва сув иситгичларнинг хавфсизлиги регламентланди
Вазирлар Маҳкамасининг 30.10.2017 йилдаги 880-сон қарори билан Газ ҳолатидаги ёқилғида ишловчи аппаратларнинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент тасдиқланди
Давлат эҳтиёжлари учун шолини «Ўздонмаҳсулот» АК ташкилотлари сотиб олади
Вазирлар Маҳкамасининг 27.10.2017 йилдаги 876 -сон «Давлат эҳтиёжлари учуи шоли ҳарид қилишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди. Шу йил ҳосилидан бошлаб давлат эҳтиёжлари учун шолини шоли етиштирувчи хўжаликлардан "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компаниясининг дон
Республика марказларида бепул тиббий ёрдам – фуқароларнинг 16 тоифаси учун
Президентнинг 30.10.2017 йилдаги ПФ–5216-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги фармони эълон қилинди
Ижтимоий аҳамиятли дорилар импорти – тендер ва квоталарсиз
Бу Президентнинг 30.10.2017 йилдаги ПФ–5216-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги фармонида кўзда тутилган
Иш вақти: унинг қандай турлари мавжуд
Электрон режалаштиргичлар ёрдамида кун тартибини режалаштириш, режалаштирилган ишларни ўз вақтида бажариш сингари мавзуларга аввал юзланган эдик. Бу сафар иш куни ўзи нима ва у ким учун қанча вақтни ташкил этиши тўғрисида фикр юритамиз
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» қишки парвозларни бошлади
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК 29 октябрдан қишки жадвал бўйича қатновларни бошлади, деб маълумот берилган компаниянинг расмий сайтида
Стоматология институтида факультетлар сони ошди
Президентнинг 30.10.2017 йилдаги ПФ–5216-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги фармони эълон қилинди
Боёвут туманида замонавий агромажмуа тузилади
2017 йил 24 октябрда Вазирлар Маҳкамасининг “Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида экспортбоп мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш, сақлаш ва қайта ишлашга ихтисослаштирилган замонавий агрокомплекс фаолиятини кенгайтириш тўғрисида”ги 866-сон қарори қабул қилинди
Ўқувчилар ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида касбий таълим олади
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 октябрдаги 868-сон қарори билан мактабларнинг 10–11-синфлари ўқувчиларига касбий таълим беришга ихтисослашган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалари фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги таклиф маъқулланди
Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун тўлов ошди
Ички ишлар вазирининг (рўйхат рақами 2303-1, 16.10.2017йил) буйруғи билан Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ва қатъий ҳисобдаги бланкаларни беришда, автомототранспорт воситалари, уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, шунингдек имтиҳонларни олишда ундириладиган тўловлар ставкаларининг баъзилари ўзгартирилди ва тўлдирилди
Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитасининг вазифалари белгиланди
Қўмитага сунъий интеллект технологиялари имкониятларидан фойдаланган ҳолда хавфларни бошқариш ва хавф таҳлилига асосланган самарали назоратни ташкил этишни назарда тутувчи ягона автоматлаштирилган ахборот платформасини ишга тушириш вазифаси қўйилди.
ТХММ тўғрисидаги Конституциявий қонун қабул қилинди
Ҳужжат минтақада молиявий ва инвестиция муҳитини ривожлантиришда асосий бўғинга айланадиган Тошкент халқаро молия маркази (ТХММ) иштирокчилари учун алоҳида ҳуқуқий режим, имтиёзлар ва халқаро стандартларни жорий этади.
Мактаблардаги "Келажак соати" дастури давлат органлари иштирокида янгиланади
"Келажак соати"нинг янгиланган мазмунини ишлаб чиқишда ўқувчиларни касбга йўналтириш, ҳуқуқий, молиявий ва рақамли саводхонлигини ошириш, экологик тарбия ва фуқаролик масъулиятини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилади.
Минтақавий брендлар қандай тарғиб қилинади
Ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ҳамда миллий брендларни ички ва ташқи бозорларда илгари суришга қаратилган географик кўрсаткичлар тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тасдиқланди.
1 августдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2026 йил 1 августдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармасини молиялаштириш кенгайтирилади
Ушбу чора Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш ҳамда уларнинг иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш, ўқитиш ва тарбиялаш тизимини такомиллаштириш бўйича фаолиятини давом эттириши учун янада қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган.
Агросаноат рақамлаштирилмоқда: фермерлар учун Агропортал имкониятлари кенгайтирилмоқда
2026 йил ҳосилидан бошлаб юридик шахс мақомига эга қишлоқ хўжалиги ташкилотлари "Рақамли қишлоқ хўжалиги" платформасига режалаштирилаётган ишлари тўғрисидаги маълумотларни мустақил равишда жойлаштиради, ижара шартномаларига ўзгартиришлар киритиш, агротадбирларни назорат қилиш ва кредитлардан фойдаланиш мониторинги Агропортал орқали амалга оширилади.
Самарқандда Парламентлараро иттифоқнинг Бутунжаҳон ёш парламентарийлар конференцияси бўлиб ўтади
Парламентлараро иттифоқ билан ҳамкорликда Самарқандда ўтказиладиган халқаро тадбирларга тайёргарлик бошланди. 2026 йил сентябрь ойида шаҳар Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро ҳамкорлик бўйича III Глобал форумга ҳам мезбонлик қилади.
Мол-мулк солиғи бўйича имтиёздан қандай фойдаланиш мумкин
Бир қатор қонун ҳужжатларига солиқ имтиёзлари бериш соҳасида электрон шаклдаги давлат хизматлари сонини кўпайтирадиган ўзгартиришлар киритилди.
Вояга етмаганларга давлат хизматларини кўрсатиш соддалаштирилди
Хорижга кўчиб ўтишда тўлиқ муомала лаёқатини тан олиш ва таълим муассасаларидан четлаштириш хизматлари ЯИДХП, давлат хизматлари марказлари ва "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари орқали бепул кўрсатилади.
Янги сонларда ўқинг
2026, 11 август№ 32
- Шахсга доир маълумотлар ҳимояси таъминланади
- Божхона имтиёзлари: бугунги кунда нималар амал қилмоқда
- УКХ фаолияти устидан шикоятлар кўпаймоқда
- «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига креатив иқтисодиётни ривожлантиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» (Кўчирма)
- Incoterms® 2020 қоидалари қандай қўлланилади



