Экспорт ҳажми 2017 йилда 15%га кўпайди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 25 декабрь куни мамлакатимиз экспорт салоҳиятини ошириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди
Пойтахтда вақтинчалик прописка олиш таомили соддалаштирилди
Вазирлар Маҳкамасининг 20.12.2017 йилдаги 1001-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди
Ижара шартномасисиз – кўпроқ қариндошлар вақтинчалик пропискага
Вазирлар Маҳкамасининг 20.12.2017 йилдаги 1001-сон қарори билан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий ва вақтинчалик прописка қилиш тартиби соддалаштирилди
Тошкент шаҳрида эри (хотини)ни прописка қилиш – маҳалла ва профилактика инспекторининг маълумотномасисиз
Вазирлар Маҳкамасининг 20.12.2017 йилдаги 1001-сон қарори билан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий ва вақтинчалик прописка қилиш тартиби соддалаштирилди
Марказий банк ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси – халқаро молия институтлари билан ўзаро ҳамкорлик қилувчи идоралар
Президентнинг 20.12.2017 йилдаги ПҚ–3439-сон «Халқаро ва хорижий молия институтлари билан ҳамкорликнинг самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ши қарори қабул қилинди
Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига аъзолик бадалини ким тўлайди
Молия вазирлиги, Марказий банк Бошқаруви ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг қарори билан (АВ томонидан 19.12.2017 йилда 2957-сон билан рўйхатдан ўтказилган) Фермер хўжаликларининг аъзолик бадалини Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига ўтказиш ва тасдиқланадиган смета асосида харажат қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Экспорт контрактлари қандай рўйхатдан ўтказилади
ҚҲТБТ порталида Экспорт контрактларини Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлигида (кейинги ўринларда - ТСВ) рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги низом лойиҳаси жойлаштирилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси
Ўзбекистон тарихида биринчи марта давлат раҳбари парламентга Мурожаатнома тақдим этди
Ишдан бўшатиш таомили: иш берувчи нималарни билиши керак
Мазкур шарҳда ходимни асослар қандай бўлишидан қатъи назар иш берувчи ташаббуси билан ишдан бўшатишнинг босқичма-босқич таомилига батафсил тўхталамиз, шунингдек кўп содир этиладиган хатоларни муҳокама қиламиз
Мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти учун инвойсда – 10 та графа
Вазирлар Маҳкамасининг 14.12.2017 йилдаги 984-сон қарори билан озиқ-овқат маҳсулотлари экспортида инвойс қандай маълумотларни ўз ичига олиши кераклиги белгиланган
Бизнесни текшириш 2 йилга тўхтатиб турилади
Бу ҳақда Президент Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномасида маълум қилди
Импорт металлургия хом ашёси божхона тўловларидан озод этилди
Президентнинг 18.12.2017 йилдаги ПҚ-3438-сон 2018 йилда темир-терсак тайёрлаш, қора металлар прокатини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори эълон қилинди
Фуқаро муҳофазаси институти ҳузурида Идоралараро кенгаш ташкил этилди
Вазирлар Маҳкамасининг 15.12.2017 йилдаги 985-сон «Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси институти ҳузурида Аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси соҳасидаги илмий ишларни ривожлантириш бўйича идоралараро кенгашни ташкил этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди
ЯИДХПга солиқ солиш тизими бўйича интерактив хизматлар қўшилди
My2.gov.uz Ягона интерактив давлат хизматлари порталида Давлат солиқ қўмитаси томонидан тақдим этиладиган хизматлар ишга туширилди, улар туфайли ушбу соҳа бўйича ахборотларни олиш сезиларли даражада осонлашади
Истеъмол товарларини етказиб берувчилар учун тенг шароитлар таъминланади
Президентнинг Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги Фармони лойиҳаси ҚҲТБТ порталида эълон қилинди
Ҳудудлар ва иқтисодиётнинг ривожланиши – давлат дастурлари бўйича
Президентнинг 18.12.2017 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини шакллантириш ва молиялаштиришнинг янги тартибини жорий этиш тўғрисида»ги қарори имзоланди
Сенат Мудофаа доктринасини тасдиқлади
Навбатдаги ялпи мажлис чоғида сенаторлар “Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринаси тўғрисида”ги Қонунни кўриб чиқиб, тасдиқлашди
2018 йилда ЯИМ 290,6 трлн сўмни ташкил этиши кутилмоқда
2017 йил 20 декабрь куни очилган Олий Мажлис Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлисида 2018 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тасдиқланди
Тошкент вилоятининг 7 та туманида ер ажратиш вақтинча тақиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг 12.12.2017 йилдаги 981-сон «Тошкент вилоятининг айрим аҳоли пунктларида шаҳарсозлик фаолиятини амалга оширишни тартибга солишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди
Хотин-қизлар қўмитаси фаолияти янги даражага кўтарилади
Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятида катта ўзгаришлар рўй беради. Бу ҳақда 14 декабрь куни Хотин-қизларни камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенция (CEDAW)нинг бажарилиши мавзусига бағишлаб ўтказилган халқаро давра суҳбати чоғида сўз юритилди
Август ойининг биринчи якшанбаси – Темирйўлчилар куни
20.12.2017 йилдаги ЎРҚ-449-сон “Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонун “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинди
Мамлакат ичида пахта сотишга монополия бекор қилинади
Президентнинг 14.12.2017 йилдаги «Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони имзоланди
Тошкентда чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналари ЯИТни тажриба тариқасидаги ставка бўйича тўлайди
Бундай таклиф Сенатнинг мажлисида Бош вазир ўринбосари-молия вазири Ж.Қўчқоров томонидан киритилди
Патент ва лицензия олинг – такси хизматларини кўрсатинг
Ушбу режалар ҳақида Сенатнинг мажлисида Бош вазир ўринбосари-молия вазири Ж.Қўчқоров маълум қилди
«Tourist-friendly» тизими Ўзбекистонга янада кўпроқ сайёҳларни жалб этади
ҚҲТБТ порталида «Tourist-friendly» тизими бўйича сертификатлаш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси тақдим этилди
Валютада дивидендлар – чекловларсиз
Ушбу шарҳда Марказий банкнинг юридик шахсларнинг валюта ҳисобварақларидаги мавжуд маблағлар ҳисобига дивидендлар тўлаш тартиби тўғрисидаги тушунтиришлари тақдим этилган
Собиқ маҳкумларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилади
Вазирлар Маҳкамасининг 5.12.2017 йилдаги 965-сон қарори билан Суднинг қарорига кўра жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам бериш қоидалари тасдиқланди
Инновацион фикрлаш – ривожланиш гарови
Долзарб инновацион лойиҳаларни ўз ичига олган “Best Soft Challenge-2017” – энг яхши дастурий таъминот воситалари танлови ўз ниҳоясига етди
Таълим ва илм-фан вазирлиги ташкил этилди
Президентнинг 2026 йил 3 октябрдаги ПФ-213-сон Фармони Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигини Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан бирлаштиришни назарда тутади. Янги идора таълим ва илм-фаннинг барча асосий йўналишларида ягона давлат сиёсати учун масъул бўлади.
Педагогларнинг фарзандлари учун контракт тўловига чегирма жорий этилади
2026/2027 ўқув йилидан бошлаб давлат олий таълим муассасаларида бакалавриатнинг кундузги бўлимида таҳсил олаётган педагогларнинг фарзандлари ҳар йили тўлов-контракт қийматининг 30 фоизи миқдорида чегирма олишлари мумкин бўлади. Уни расмийлаштириш учун kontrakt.edu.uz орқали ариза бериш кифоя.
Электротехника тармоғи учун қандай солиқ имтиёзлари ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари қабул
Президентнинг 12.09.2026 йилдаги ПҚ-325-сон қарори билан йирик инвесторларни жалб қилиш ва маҳаллий электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш учун солиқ ва молиявий имтиёзлар белгиланди.
Корхонада бахтсиз ҳодиса юз берганда нима қилиш керак
2026 йил 1 декабрдан бошлаб меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар тўғрисида хабар бериш, уларни текшириш ва ҳисобга олиш «Xavfsiz mehnat» тизими орқали сунъий интеллект ёрдамида амалга оширилади. Янги қоидалар, шунингдек, ходимларнинг соғлиғига етказилган зарарни махсус текшириш ва қоплаш тартибини белгилайди.
Хавфсиз иш муҳитини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда
Янги тизим ходимларга нисбатан тазйиқ, жинсий шилқимлик, зўравонлик, психологик босим, таъқиб ва камситишларнинг олдини олишга қаратилган. Мурожаатларни рақамлаштириш, мурожаатчиларнинг шахсий маълумотларини ҳимоя қилиш ва ҳуқуқбузарликларни яширишга йўл қўймасликка алоҳида эътибор қаратилмоқда.
1 октябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2026 йил 1 октябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг вазифалари белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди. Унинг вазифаларига кириш ва малака имтиҳонларини ўтказиш, миллий сертификатлар бериш, тест тизимини ишлаб чиқиш, таълим тўғрисидаги хорижий ҳужжатларни тан олиш ва таълим муассасаларининг расмий ҳужжатларини апостиллаш киради.
Бандлик ва ишсизликни ҳисобга олиш тартиби ўзгармоқда
Меҳнат ресурслари, бандлик ва ишсизлик тўғрисидаги маълумотларни шакллантиришнинг янги тартиби тасдиқланди. Ишловчилар, ўзини ўзи банд қилганлар, ишсизлар ва аҳолининг бошқа тоифалари тўғрисидаги маълумотлар турли идораларнинг маълумотлар базаларидан тўпланади ва «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро платформаси орқали узатилади.
Кўп қаватли уйлар қурилиши устидан назорат кучайтирилди
Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат бўйича ҳудудий инспекцияларнинг рухсати талаб этилади. Бундай рухсатномасиз кўп қаватли уйларни қайта қурганлик учун беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси жорий этилди.
Пенсия тизими янги рақамли форматга ўтказилади
2027 йил 1 январдан бошлаб Пенсия жамғармаси фуқаролардан қоғоз шаклидаги ҳужжатлар ва маълумотларни қабул қилишни тўхтатади, «Менинг пенсиям» хизмати орқали эса келажакдаги пенсия миқдорини ҳисоблаш ва меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотларни олиш мумкин бўлади.




