
Экспортчи корхоналарни рағбатлантиришга оид янги чора-тадбирлар қабул қилинди
Йиллик экспорт ҳажми $20 млн дан ошган корхоналарга экспорт билан боғлиқ савдо операциялари ва экспортолди молиялаштириш кредитлари учун тижорат банклари орқали $5 млн гача миқдорда тақдим этилади.

Солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаганлик учун санкциялар бекор қилинади
Президентнинг “Солиқ мажбуриятларини бажаришда тадбиркорлик субъектларига янада қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

$100 млн – коронaвирус пaндемияси даврида зарар кўрган тадбиркорлик субъектларини қўллaб-қуввaтлaш учун
Европа инвестиция банки Директорлар кенгаши Ўзбекистонга 15 йил муддатга 100 млн АҚШ долларигача кредит линиясини тақдим этишни маъқуллади.

IT соҳаси мутахассислари қўллаб-қувватланади
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан мутахассисларнинг IT ва компьютер дастурлаш соҳасида ёш мутахассисларнинг мақсадли тайёрланиши ва уларнинг стартап-лойиҳаларини молиялаштириш ташкил этилади.

Истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш бўйича маъмурий регламент қабул қилинди
У 2022 йил 1 январдан амал қилишни бошлайди.

ШЖБПҲ тўғрисидаги низом лойиҳаси муҳокамага қўйилди
Молия вазирлиги томонидан Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий жамғариб бориладиган пенсия бадалларини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Ҳисоб палатаси аудитни ўтказади
2022 йилнинг биринчи чорагида соғлиқни сақлаш, бандлик ва меҳнат муносабатлари, сув хўжалиги, олий ва ўрта махсус таълим вазирликларида аудит ўтказилади.

Кимлар давлат божини тўлашдан озод этилади
Хусусан, табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, шу жумладан маиший тусдаги офатлар юз берганлиги натижасида жабрланган жисмоний шахслар ҳужжатларнинг дубликатлари берилганлиги учун давлат божини тўлашдан озод этилади.

Ким ишлаб чиқариш амалиётини хорижда ўтайди
Олий таълим муассасаларида халқаро муносабатлар соҳасида таҳсил олаётган талабаларнинг ишлаб чиқариш амалиётини Ўзбекистоннинг хориждаги муассасаларида ташкил этиш тўғрисидаги низом тасдиқланди.

ОТМ ва тармоқ ташкилотларига техникумлар бириктирилади
Улар техникум ҳамда хорижий давлатлардаги таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш орқали қўшма дастурлар асосида ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлайди.

Ҳоким ўринбосарларининг фаолияти самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳоланади
Маҳаллий ижроия ҳокимияти раҳбарлари ўринбосарларининг функционал вазифалари ҳамда фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари тўғрисидаги намунавий низомлар тасдиқланди.

Сенаторлар томонидан бир қатор қонунлар маъқулланди
Ушбу қонунлар СКга киритиладиган тузатишларга, тадбиркорларга бериладиган имтиёзларга, қишлоқ хўжалиги кооперативларини ташкил этиш ва суғурта фаолиятига тааллуқлидир.

1 сентябрдан нималар ўзгаради
norma.uz портали 2021 йил 1 сентябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.

Тошкентда БДКИ филиали очилади
Унинг асосий йўналиши - кинокомпаниялар ва киностудияларнинг юқори малакали кадрларга бўлган эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда таълим стандартларига мувофиқ олий таълим соҳасида юқори малакали ижодий кадрларни тайёрлаш.

Цемент ишлаб чиқарувчилар учун солиқлар пасайтирилди
Қарор Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти доирасида белгиланган масалалар ижроси юзасидан қабул қилинган.

Жиззахда Қозон Федерал университети филиали очилади
У геология, дастурий инжиниринг, иқтисодиёт, машинасозлик, даволаш иши, стоматология, фармация, тиббий биокимё бўйича кадрларни тайёрлайди.

"Foreign Languages" телеканали ташкил этилади
Унинг асосий вазифаси - аҳоли, айниқса, ўсиб келаётган ёш авлод ўртасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш.

Инновацион ривожланиш вазирлигининг вазифалари белгиланди
Илмий ва инновацион фаолиятни бошқариш тизимини ташкил этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тасдиқланди.

Ерлар давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун қандай ажратилади
Ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учуи доимий фойдаланишга ажратиш учун материалларни тайёрлаш тартибини назарда тутадиган маъмурий регламент тасдиқланди.

Аҳолининг минимал истеъмол харажатлари қийматини ҳисоблаш тартиби жорий этилмоқда
2022 йилдан бошлаб, оилани кам таъминланган деб эътироф этиш жараёнида қўлланиладиган ва жон бошига тўғри келадиган бир ойлик даромад мезони минимал истеъмол харажатларига тенглаштирилади.

Сунъий интеллект технологиялари соддалаштирилган режимда жорий этилади
Сунъий интеллект технологияларини қўллаш бўйича махсус режимни жорий қилиш чора-тадбирлари белгиланди.

Ҳисоб палатасининг вазифалари, функциялари ва ваколатлари қайта кўриб чиқилди
Хусусан, палата Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси экспертизасини ва ўрта муддатли давр учун фискал стратегия таҳлилини ўтказади.

Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганлик учун жиноий жавобгарлик жорий қилинди
ЖКга киритилган ўзгартиришларга кўра бундай ҳуқуқбузарликлар учун 6 ойгача озодликдан маҳрум қилиш билан тарзидаги жазо қўлланилиши мумкин. Шунингдек кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритганлик учун санкциялар қайта кўриб чиқилди.

Экология соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун қўшимча жавобгарлик жорий қилинди
Сувдан фойдаланиш талабларини бузган, ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлган, хазонларни ва шох-шаббаларни ёқиб юборган шахслар жавобгарликка тортилади.

Режада - коррупцияга қарши курашиш ишларининг рейтингини жорий этиш
Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан маҳаллий давлат ҳокимияти органларида коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида"ги қарори лойиҳаси муҳокама учун ҚҲТБТ порталида жойлаштирилди.

ЙТҲ тўғрисидаги хабарнома қандай тузилади
«Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Қонун «йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарнома» тушунчаси билан тўлдирилди.

Ички ишлар органларининг энг яхши ходимлари устама оладилар
Танловнинг республика босқичи ғолиблари пул таъминотининг 50%и миқдорида бир йил давомида моддий рағбатлантирилади.

Уй-жойни сотиб олиш учун субсидиялар бериш муддати узайтирилди
Субсидия олиш учун 2020 йил 31 декабргача тақдим этилган аризалар бўйича субсидияларни бериш муддати 2021 йил 1 декабрга қадар узайтирилади.

Агросаноат соҳасида қатор ҳужжатлар тўплами тасдиқланди
Хусусан, республикада янги боғларни тижорат банклари орқали кредит ресурслари ҳисобидан молиялаштириш тартиби белгиланди.

1 майдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 майдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

Бир қатор тиббиёт олий таълим муассасалари қайта ташкил этилади
Хусусан, янги ташкил этилаётган Тошкент давлат тиббиёт университетининг вазифалари ва фаолият йўналишлари белгиланди.

Педагог кадрларни тайёрлашда сиртқи таълимдан воз кечилади
Бўлажак педагоглар фақат кундузги ва кечки таълим шаклларида ўқитилади.

Таъминланган кредитлар бўйича талабларни қондириш тизими такомиллаштирилмоқда
Такрорий савдолар ўтмаган деб эълон қилинганда гаров нарсасини ўзида қолдириш тартиби ўзгартирилди.

Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни бекор қилиш асослари кенгайтирилмоқда
Ер ости сувларидан-сув ўлчаш қурилмасиз фойдаланганлик учун оширилган солиқ ставкалари белгиланмоқда.

"Тоза қўллар" дастури қандай амалга оширилади
Умумий ўрта таълим ташкилотларининг санитария-гигиена инфратузилмасини яхшилаш бўйича мақсадли дастурни шакллантириш зарур.

Давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этишга мораторий жорий қилинди
У 2030 йилгача жорий қилинади.

Маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогини юритиш тартиби белгиланди
Маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги «Янги технологиялар» илмий-ахборот маркази» давлат унитар корхонаси томонидан яратилади ва юритилади.

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Аризалар давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали топширилади.
Янги сонларда ўқинг

- Ҳудудларда микросаноат марказлари яратилади
- Ҳисобрақамда маблағ етарли бўлмаганда ЖШДС қандай тўланади
- Тошкентда фаолият турлари учун қандай минимал ижара тўловлари ставкалари қўлланилади
- БҲМС бўйича бухгалтерия ҳисоби мақсадларида ҳисоб сиёсати қандай тузилади
- Қишлоқ хўжалиги корхоналари қандай солиқларни тўлайди