
ННТнинг адлия органларига ҳисоботи – янги ягона шаклда
Адлия вазирининг буйруғи (27.06.2018 йилда 3027-сон билан рўйхатдан ўтказилган) эълон қилинди, у билан нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан адлия органига тақдим этиладиган ҳисобот шакли тасдиқланди

Оборот 1 млрд сўмдан ортиқ бўлганда умумбелгиланган солиқларга ўтказадилар
Президентнинг 29.06.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди

Ўзбекистон давлат филармонияси ташкил этилди
Филармонияга мамлакатимизда мусиқа ва рақс санъатини ривожлантириш вазифаси юклатилди. Маданият вазирлиги тузилмасига ўзгартириш киритилди

1.01.2019 йилдан ЖШДСнинг 12%лик ягона ставкаси, 12%лик ЯИТ ставкаси жорий этилади, ПЖга суғурта бадаллари бекор қилинади
Президентнинг 29.06.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди

3 йиллик даврга мўлжалланган макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ишлаб чиқилади
Молиявий-иқтисодий блокдаги идораларга Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 2019-2021 йилларга мўлжалланган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнозини ишлаб чиқиш вазифаси топширилди. Шунингдек Ҳукуматга Давлат бюджети параметрларининг 2020-2021 йилларга мўлжалланган ўрта муддатли бюджет йўналишлари киритилади

2019 йилдан божхона тарифлари ўзгаради
Президентнинг 29.06.2018 йилдаги қарори билан импорт божхона божлари ставкалари ва мамлакатимиз ҳудудига олиб кириладиган, акциз солиғига тортиладиган товарларга акциз солиғи ставкалари тасдиқланди. Улар 2019 йил 1 январдан амалга киритилади

1 сентябрдан божхона расмийлаштируви соддалашади
Президентнинг 29.06.2019 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш ҳамда божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қароридан шундай хулоса келиб чиқади

ШҲТ Халқ дипломатияси маркази ташкил этилди
Президентнинг 26.06.2018 йилдаги «Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Халқ дипломатияси маркази ташкил этилишини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3807-сон қарори эълон қилинди

2019 йилдан 100% ноаграр бизнес-тузилмалар ресурс солиқлари, 20% – ҚҚС тўлайди
Президентнинг 29.06.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида»ги Фармони қабул қилиниши билан мамлакат солиқ тизими қандай бўлиши кераклиги ҳақидаги низоларга барҳам бериладиган бўлди. Тасдиқланган Концепция бизнеснинг малол келмайдиган солиқларга бўлган талаби билан жамоат эҳтиёжларини молиялаштириш зарурати ўртасида мувозанат ўрнатишга уринмоқда

2018 йил 2 июлдан 50, 100, 200 ва 500 сўмлик янги тангалар муомалага киритилди
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тегишли хабар тарқатди

Сўмдаги энг фойдали омонатлар. 2018 йил, июнь
Norma.uz порталида эълон қилинган аввалги шарҳ билан солиштирганда сўмдаги омонатлар бозори қанчалик ўзгарди? Тафсилотлар – бизнинг материалимизда

Адвокатларнинг 2 та мутахассислиги таклиф этилмоқда, махсус реестрга киритилганлар юридик маслаҳат беришига рухсат бермоқчилар
ҚҲТБТ порталида Президентнинг 12.05.2018 йилдаги «Адвокатура институти самарадорлигини тубдан ошириш ва адвокатларнинг мустақиллигини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–5441-сон Фармонини амалга оширишга йўналтирилган Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси эълон қилинган

Электрон тижорат субъектлари қандай қилиб 2% ставка бўйича ягона солиқ тўловини тўлаш ҳуқуқига эга бўладилар
ҚҲТБТ порталида Электрон тижорат субъектларининг миллий реестри тўғрисидаги низом лойиҳаси жойлаштирилган

Мустақиллик кунини нишонлашга тайёргарлик бошланди
Давлатимиз мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан «Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!» шиори остида тадбирлар дастури ишлаб чиқилмоқда

Хусусий болалар боғчалари қурилишини имтиёзли кредитлашга – $100 млн
Вазирлар Маҳкамасининг 25.06.2018 йилдаги «Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 475-сон қарори эълон қилинди

Тўйларни ўтказиш меъёрий ҳужжатлар билан чекланмайди
Олий Мажлис юқори палатасининг XV ялпи мажлисида сенаторлар тўй-ҳашамлар ва оилавий тантаналарнинг ўтказилиши борасида якуний қарорга келишди

Сенаторлар янги таҳрирдаги ССП тўғрисидаги Қонунни маъқуллашди
28 июнь куни Тошкентда Олий Мажлис Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлиси очилди. Сенаторлар қатор янги қонунларни маъқуллашди

Қишлоқ хўжалиги ходимлари учун мукофотлар таъсис этилди
Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни (декабрь ойининг иккинчи якшанбаси) арафасида ўрнак кўрсатганлар «Илғор фермер», «Меҳнаткаш деҳқон» ва «Намунали томорқачи» кўкрак нишонлари билан тақдирланади

Ёшлар учун имтиёзли кредитлар, уй ҳайвонлари ва коворкинглар
Президентнинг 27.06.2018 йилдаги Фармони билан «Yoshlar – kelajagimiz» давлат дастури тасдиқланди

Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроникани ривожлантириш билан янги ИТИ шуғулланади
Мирзо Улуғбек номидаги ЎзМУ Физика факультети Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника лабораторияси негизида Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника ИТИ ташкил этилмоқда

Иш ҳақидан солиқлар ва бошқа тўловларни қандай қилиб тўғри ушлаб қолиш керак?
Солиқ солиш – иш ҳақини ҳисоблашдаги энг мураккаб жараён. «Norma» профессионал ривожланиш марказида бўлиб ўтадиган «Иш ҳақи – бошланғич маълумотдан амалиётгача» навбатдаги ўқув курсида ана шу мавзу ёритилади. Машғулотлар 2 июлдан бошланади

1 июлдан БЮДни тўлдириш тартибига қандай ўзгартириш киритилади
Давлат божхона қўмитасининг қарори (25.06.2018 йилда 2773-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага тузатишлар киритилди

Ҳисоб палатаси қандай ишлайди
ҚҲТБТ порталида ташқи аудит ва молиявий назорат олий органи фаолиятини ташкил этиш масалалари қайд этилган «Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси муҳокама қилина бошлади

ТМЗ, асосий воситалар, чет эл валютасидаги активлар ва мажбуриятлар ҳисоби қандай ўзгартирилади
ҚҲТБТ порталида Бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларига (БҲМС) импорт қилинган товар билан амалга ошириладиган операциялар ва курс фарқини ҳисобда акс эттириш билан боғлиқ ўзгартиришлар киритишга доир лойиҳалар муҳокама қилина бошлади

Депутатлар хусусий мулк ҳуқуқини бузганлик учун жавобгарликни кучайтиришни таклиф этмоқдалар
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида ишбилармонлик муҳитини яхшилашга йўналтирилган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди

«Бўйин товловчиларга» қарши кураш қандай кучайтирилади
Хронометраж, паспортлаштириш, рейдлар, оффшор зоналар билан тузилган битимларни мониторинг қилиш, солиққа оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар бериш учун веб-портал ва электрон тизимлар – давлат солиқ тўлашдан бўйин товлашга қарши қандай ҳаракат қилишини кўриб чиқамиз

Солиқчилар кўпроқ олишади, уларнинг иши KPI бўйича баҳоланади
1 августдан солиқ органлари ходимларининг лавозим маоши 1,7 бараварга оширилади. Яна улар назорат тадбирлари натижаси бўйича ундирилган солиқларнинг 10%ига қадар миқдорда мукофот оладилар. Солиқчилар ишининг самарадорлиги тасдиқланган мезонлар (KPI) бўйича аниқланади

Солиқ органлари бизнес учун айрим солиқларни ўзлари ҳисоблайдилар
Президентнинг 26.06.2018 йилдаги «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди

Ер участкаларини сотиш тартиби соддалаштирилди
Олис ва чўл ҳудудларда жойлашган ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналаридаги бўш ер участкалари 1 сўм нархида электрон онлайн-аукционга чиқарилади.

Мувофиқликни баҳолаш натижаларини тан олиш тартиби соддалаштирилди
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди.

Ишончли учинчи тараф хизмати фаолияти қандай ташкил этилади
Ушбу хизматнинг вазифаси – ахборот ва электрон ҳужжатларни алмашишда ишончни таъминлаш учун электрон ҳужжатлардаги ЭРИнинг уни имзолаган шахсга тегишлилигини текшириш.

Автомототранспорт воситалари учун рақам белгиларини бериш соддалаштирилади
Ҳарф ва рақамларнинг истаган комбинациясига эга автомототранспорт воситалари учун давлат рақам белгилари жисмоний шахсларнинг электрон мурожаати асосида ягона оширилган тўлов ставкаси бўйича берилади.

Депутатлар ва сайловчилар ўртасидаги алоқаларни кучайтириш чоралари тасдиқланди
Президент қарори нормалари Қонунчилик палатаси депутатларининг сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг сайловчилар олдидаги масъулиятини кучайтириш ҳамда ташаббусли бюджет механизмларини ривожлантиришга қаратилган.

Аграр секторни субсидиялаштириш жараёни рақамлаштирилади
Бу бюджет маблағларидан самарали ва ошкора фойдаланишни таъминлайди.

Суд-экспертлик фаолияти рақамлаштирилади
Президент қарорида нодавлат суд экспертизаси институтининг тадқиқотлар ўтказишдаги иштироки улушини унинг фаолиятига ҳар томонлама кўмаклашиш йўли билан 5 баробарга ошириш назарда тутилган.

Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимининг самарадорлиги ошади
"Ёшлар дафтари" ва "Ёшлар портали" электрон платформалари асосида "Ёшларнинг ягона электрон платформаси" ахборот тизими яратилади.

Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигининг вазифалари белгиланди
Улардан бири – таълим ташкилотларида таълим сифатини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар самарадорлигини ўрганиш юзасидан илмий ва амалий тадқиқотларни олиб бориш, шунингдек сўровлар ўтказиш.

Электрон рецепт қандай ёзиб берилади
Тиббиёт ташкилотларида рецепт билан бериладиган дори воситаларини электрон рецепт асосида тайинлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.