Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлигининг вазифалари белгиланди
Улар орасида – телекоммуникация соҳасидаги фаолият ва муносабатларни тартибга солиш, ушбу соҳада юридик шахсларнинг фаолиятига лицензия ва рухсат бериш ва бошқалар бор.
Сув хўжалиги баланслари қандай тузилади
Улар сув ресурсларини самарали бошқариш, сувнинг камчилиги ёки ортиқчалигининг олдини олиш, сувга талаб ва унинг таклифи ўртасида мувозанатни сақлаш учун шакллантирилади.
Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясига қабул қандай ўтказилади
Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясига қабул қилиш учун номзодлар 45 ёшдан ошмаган, таянч олий маълумотга эга ва бошқарув лавозимларида 2 йилдан кам бўлмаган иш стажига эга бўлган шахслар бўлиши мумкин.
Транспорт воситасининг массаси ошганлиги учун тарифлар оширилди
Хорижий давлатлар оғир юкли ва катта ҳажмли транспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб юриши учун тўловлар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.
Одил судлов соҳасида кадрлар халқаро стандартлар бўйича тайёрланади
Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби негизида Одил судлов академияси ташкил этилади.
Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги ташкил этилмоқда
У оператор ва провайдерлар томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатининг белгиланган талабларга мувофиқлигини мониторинг қилиб боради ва ўз фаолиятида Вазирлар Маҳкамасига ҳисобдор бўлади.
Жиноят процесси доирасида мамлакатдан чиқиш вақтинча чекланади
Жиноят процессида мажбурлов чоралари институтини такомиллаштириш учун айрим НҲҲларга ўзгартиришлар киритилмоқда.
Қимматли қоғозлар қандай ҳисобга олинади, рўйхатга олинади ва ҳисобдан чиқарилади
Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг "Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси" акциядорлик жамияти билан ўзаро ҳамкорлиги тўғрисида низом қабул қилинди.
1 сентябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 сентябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар бўйича шарҳни тақдим этади.
Ўзбекистонда «рақамли суд» қандай ишлайди
Ўзбекистонда 2025 йил якунига қадар тажриба тариқасида «Рақамли суд» концепцияси жорий этилмоқда.
Ижро ишида янги механизм қандай ишлайди – кафолат маблағлари
«Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунга янги механизм киритилмоқда – ижро иши бўйича кафолат маблағлари. Мақсад – ижро ҳужжатлари устидан шикоят қилишда қарздорлар ва ундирувчиларнинг манфаатларини мувозанатлаш.
Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти эркинлиги кафолатлари қонунлаштирилди
Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиришларга асосан, давлат органлари мансабдор шахсларининг ННТ фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиши БҲМнинг 7 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Пробация назорати қандай амалга оширилади
Ички ишлар вазири Пробация назоратидаги шахсларнинг хулқ-атвори устидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлади.
АКТдан фойдаланган ҳолда инвестиция фаолиятини амалга ошириш механизмлари белгиланди
Президент томонидан аҳолидан инвестиция лойиҳаларига маблағларни жалб қилиш бўйича оммалашиб бораётган амалиётни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишга қаратилган қарор имзоланди.
Камбағал оилалардаги ишсизлар касбларга бепул ўқитилади
Иш берувчиларнинг буюртмалари асосида ишсиз аҳолини меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга манзилли ўқитиш тизими жорий этилмоқда.
Кредит битимини тузиш тақиқланган шахслар реестри қандай юритилади
Реестрга маълумотларни киритиш ёки чиқариш тўғрисидаги аризалар Ягона интерактив давлат хизматлари портали, давлат хизматлари марказлари ёки кредит бюролари орқали тақдим этилади.
Дин ишлари бўйича қўмитанинг вазифалари белгиланди
Улар орасида – дунёвий давлат принципини рўёбга чиқариш, фуқароларнинг виждон эркинлиги кафолатларини, аҳолининг дини ва эътиқодидан қатъи назар ҳуқуқлари тўлиқ рўёбга чиқарилишини таъминлаш, виждон эркинлиги бузилишининг ҳар қандай кўринишини олдини олиш бор.
Маҳаллаларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш тизими такомиллаштирилмоқда
Хусусан, "қизил" тоифага киритилган маҳаллаларда манзилли ишлаш концепцияси жорий этилиб, "намунали хавфсиз кўча" ва "намунали хавфсиз уй" лойиҳаларига қўйиладиган намунавий талаблар тасдиқланди.
Давлат рўйхатидан ўтказмасдан қўлланиладиган дори воситалари рўйхати тўлдирилди
Энди у 51 та (34 та эди) дори воситаси ва 118 та (117 та эди) тиббий буюмни ўз ичига олади.
Сув ресурсларини бошқариш рақамли асосга ўтказилади
Алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларида Давлат чегарасида олинаётган сув миқдорини кузатиш имкониятини яратган ҳолда камида 300 та рақамли сув ўлчаш қурилмасини ўрнатган ҳолда сувнинг ягона онлайн ҳисобини юритиш тизими жорий этилади.
Импорт полиэтилен гранулалари учун акциз солиғи ва божхона божи ноль ставкада қўлланилади
Божхона қўмитасига мамлакатга сифатсиз контрафакт эгилувчан қадоқлар (полиэтилен ва полипропилен плёнкалар, нотўқима материаллар ва бошқалар) импортининг олдини олиш вазифаси юклатилди.
Халқаро молия институтларининг миллий валютадаги облигациялари қандай чиқарилади
ИЛМА директорининг буйруғи билан халқаро молия институтларининг облигацияларини рўйхатдан ўтказиш, жойлаштириш ва уларнинг муомаласи ҳамда уларни кейинчалик сўндириш жараёнини тартибга солувчи нормалар белгиланди.
Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади
Қорақалпоғистонни 2035 йилгача ривожлантириш стратегияси беш йиллик дастур асосида амалга оширилади. Уни молиялаштириш учун 150-200 млн доллар миқдорида хорижий маблағлар жалб қилинади.
Айрим оилаларга сув таъминоти учун субсидиялар ажратилади
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятидаги эҳтиёжманд оилаларга артезиан қудуқларини бурғилаш, хонадонларига насос ўрнатиш ва ичимлик суви фильтрларини харид қилиш харажатлари қоплаб берилади.
Кафолатлар берувчи ташкилотлар фаолиятини тартибга солиш тартиби тасдиқланди
Ушбу тартиб жисмоний ва юридик шахсларнинг кредит ташкилотлари олдидаги мажбуриятлари бўйича кафолатлар тақдим этадиган юридик шахслар фаолиятини тартибга солади.
ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахсларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги чоралар тасдиқланди
Ушбу чоралар тадбиркорлик фаолиятининг ошкора, рақамли ва самарали тизимини яратиш, солиқ интизомини ошириш, молиялаштиришга кириш имкониятини кенгайтириш ва бизнес юритишни соддалаштиришга қаратилган.
Ташқи савдо шартномалари бўйича умидсиз қарзларни ҳисобдан чиқариш онлайн амалга оширилади
Республика ҳудудига кириб келган ва яроқсиз ҳолга келган маҳсулотларни божхона ва бошқа ваколатли органлар томонидан утилизация қилиш тартиби соддалаштирилди.
Маданий мерос соҳасида қандай давлат хизматлари кўрсатилади
Тарихий-маданий қимматга эга бўлган объектлар маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг таклифлари асосида давлат кадастрига киритилади.
«Normа» нашриётининг бестселлери яна сотувда
1 августдан Абдусалом Рисқуллаевнинг «Настольная книга менеджера по персоналу» учинчи нашри сотувга чиқарилди. knigi.uz интернет-дўконининг харидорлари нашрни икки кўринишда сотиб олишлари мумкин
Наталья Красильникова: «Bir.uz профессионал даражани сақлашда кўмак беради»
«CLASS SHINE» МЧЖ бош бухгалтери Наталья Красильникова – Bir.uz бухгалтерлар малакасини баҳолаш тизимининг фаол фойдаланувчиси. У 9 та ихтисослик бўйича электрон сертификатларни олди. Ўтган шанба куни эса II тоифали бухгалтер-кассир аттестати бериладиган имтиҳондан муваффақиятли ўтди
knigi.uz интернет-дўконига кириш учун 5 та сабаб
«Norma» нашриёти бухгалтерлар, кадрлар иши ходимлари ва юристлар учун фойдали бўлган китобларни харид қилишнинг қулай усулини таклиф қилади. knigi.uz интернет-дўкони хизматларидан фойдаланинг
2019 йилда қандай фойда оласиз?
Янги солиқ солиш шароитида тушум, таннарх ва солиқ юкини прогнозлай олган ҳар бир тадбиркор бу саволга жавоб топа олади. Norma ПРМда ўтказиладиган махсус тренинг бунда ёрдам беради. Марказ компаниялар раҳбарлари, муассислари ва мулкдорларини янги солиқ солиш тизимининг фойдага таъсирини баҳолаш ноёб услубияти билан танишишга таклиф этади
Давлат Назаров: «Direktor.uz да онлайн-курсдан ўтди, малака имтиҳонига навбат келди»
Ўнлаб фойдаланувчилар Direktor.uz сайтида онлайн-курсдан ўтишди. Улар орасида «Daewoo Textile» ХК МЧЖ (Фарғона) бош менежери Давлат Назаров ҳам бор. Шу муносабат билан у norma.uz портали мухбирининг саволларига жавоб берди
Корпоратив ўқишни танланг
«Norma» профессионал ривожланиш маркази компаниянгиз олдида турган стратегик мақсадларга эришишга йўналтирилган корпоратив таълим дастурларини таклиф этади
Бахтиёр Худойбердиев: «direktor.uz ёрдамида бизнес юритмоқчиман»
direktor.uz иш бошлаши билан ўзбек тилидаги масофавий технологияларни қўллаган ҳолда бизнес асосларини ўрганиш имконияти юзага келди, бу жуда самарали жараёндир, – дея қайд этди norma.uz портали мухбири билан суҳбатда бухоролик Бахтиёр Худойбердиев
Бухгалтерларга ёрдам туркумидаги янги китоблар
«Norma» нашриёти бошловчи бухгалтерлар учун Бухгалтерлар малакасини баҳолаш bir.uz тизими материалларига асосланган янги туркумдаги китобларни нашр қилишга киришди
1 январдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2026 йил 1 январдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Ўзбекистонликлар 2026 йилда қайси кунларда дам олади
Президент "2026 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги Фармонни имзолади.
Болаларга нисбатан зўравонликнинг барча шаклларига қарши курашиш тизими такомиллаштирилмоқда
Қашқадарё, Навоий ва Хоразм вилоятларида, 2026 йил охирига қадар республиканинг бошқа ҳудудларида болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари очилади.
Ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати қандай ташкил этилади
Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилишни ташкил этишнинг янги қоидалари тасдиқланди – ходимларни ўқитишдан тортиб иш берувчиларнинг иш жойларидаги хавфсизлик учун жавобгарлигигача.
СК-2026: солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари
Buxgalter.uz экспертлари 25.12.2025 йилдаги "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2026 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-1108-сон Қонун бўйича бир нечта шарҳлар тайёрладилар.
Ёрдамга муҳтожларни ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг янги тизими жорий этилмоқда
Давлат таъминотидаги оилаларга хонадонларга қуёш панеллари ўрнатиш учун субсидия ва Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида кредитлар ажратилади.
Фаолият юритмаётган тадбиркорлик субъектларини тугатиш соддалаштирилди
Айрим НҲҲларга аҳоли бандлигини таъминлаш ва хўжалик юритувчи субъектларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ўзгартиришлар киритилди.
Мамлакатнинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича уч йиллик дастур қабул қилинди
Унинг йўналишларидан бири – қурилиш объектларини лойиҳалаштиришда "яшил" технологияларни жорий этиш, қайта тикланувчи энергия манбаларидан самарали фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда энергия самарадорлиги стандартлари ва ёндашувларига тўлиқ риоя қилиш.
Коррупцияга қарши курашиш тизими янги босқичга кўтарилмоқда
Давлат органлари ва ташкилотларида Коррупцияга қарши курашиш менежментини сертификатлаш миллий тизими жорий этилмоқда.
Рецепт бўйича бериладиган дориларнинг референт нархлари қандай ҳисобланади
Референт нархларни рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш жараёни махсус автоматлаштирилган ахборот тизими орқали амалга оширилади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги мазкур соҳада ваколатли орган этиб белгиланди.



