
Болалар учун бепул IT дастурлаш мактаби
IT School дастурлаш мактаби 12 дан 18 ёшгача бўлган болаларни бепул таҳсил олишга таклиф этади. Мактаб ўқувчисига айланиш учун математика фанини яхши билиш, таҳлилий фикрлаш ва ахборот технологияларига қизиқиш зарур

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга минерал ўғитлар сотинг – 2% ЯСТ тўлайсиз
Президентнинг 28.02.2018 йилдаги «Пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштиришни молиялаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди

Нейромаркетинг услубларидан амалиётда фойдаланиш йўллари
Ушбу шарҳда - нейромаркетинг услубларини амалиётда қўллаш хусусида сўз юритилади

Давлат статистика қўмитаси февраль ойида нархлар ўзгаришини таҳлил қилди
Февраль ойида товарлар ва хизматлар нархлари ўртача 1,1%га ошди, шу жумладан озиқ-овқат товарлари 1,1%га, ноозиқ-овқат товарлари 1,3%га ва хизматлар 0,7%га ошди, деб хабар беради Давлат статистика қўмитаси

Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Марказ мусодара қилинган хориждаги мол-мулкни бошқаради
Президентнинг 27.02.2018 йилдаги Хориждаги давлат мулкидан самарали фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирларига доир ПҚ–3570-сон қарори эълон қилинди

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКдан Наврўз туҳфаси
Наврўз байрами муносабати билан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК ички йўналишларга 30%дан 50%гача чегирма эълон қилди

Тадбиркорлар учун солиқ бошқармаси эшиклари ҳар чоршанбада очиқ
Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси ҳар ҳафтанинг чоршанба куни “очиқ эшиклар куни”ни ўтказмоқда

“Ақлли шаҳар” билан йирик халқаро IT-компаниялари шуғулланади
«Хавфсиз шаҳар» лойиҳаси доирасида ҳозирда мамлакатимиз ҳудудларида қатор лойиҳалар амага оширилмоқда. Бухоро, Самарқанд, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларидаги «Хавфсиз туризм» лойиҳаси шулар жумласидан

Актуарий бўлиб ишлаш учун ихтисосликлар рўйхати кенгайтирилди
Молия вазирининг буйруғи (27.02.2018 йилда 1725-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Актуарий малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга тузатишлар киритилди

Мактабгача таълимда иш ҳақи оширилади, тўлов миқдори камайтирилади
Президентнинг 28.02.2018 йилдаги «Давлат мактабгача таълим муассасалари ходимларининг айрим тоифалари меҳнатига ҳақ тўлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3571-сон қарори имзоланди

Ҳукумат Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш концепциясини тасдиқлади
Вазирлар Маҳкамасининг 23.02.2018 йилдаги 140-сон қарори билан Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш концепцияси, шунингдек уни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар Дастури тасдиқланди

1.01.2019 йилдан бошлаб табиий винолар ишлаб чиқаришга лицензиялар бекор қилинади
Президентнинг 28.02.2018 йилдаги «Виночилик соҳасини ва алкоголли маҳсулотларни реализация қилишни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди

Пойтахт жамоат транспортини субсидиялаш тартиби белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг 22.02.2018 йилдаги 136-сон «Тошкент шаҳрининг шаҳар ташиш йўловчи транспорти ташкилотларини молиявий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори эълон қилинди

Марказий банкда Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоялаш хизмати ташкил этилади
Марказий банкнинг Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш департаменти Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоялаш хизмати этиб қайта ташкил этилади

Хусусий курсларнинг ҳайдовчиларни тайёрлаши, қайта тайёрлаши ва малакасини оширишига рухсат берилади
Вазирлар Маҳкамасининг 23.02.2018 йилдаги «Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 139-сон қарори эълон қилинди

Махсус комиссия ижобий допинг натижаларини ҳисобга олади ва кўриб чиқади
Вазирлар Маҳкамасининг 23.02.2018 йилдаги 141-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди

ННТлар ўртасида энг яхши социал лойиҳа танлови қандай ўтказилади
Вазирлар Маҳкамасининг 22.02.2018 йилдаги 135-сон қарори билан Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат бошқаруви органлари томонидан давлат ижтимоий буюртмаси бериш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди

Ўзбекистон-Тожикистон ўтказиш пунктлари фаолияти қайта тикланади
Вазирлар Маҳкамасининг 21.02.2018 йилдаги 133-сон қарорида тегишли чора-тадбирлар назарда тутилган

Фойдаланинг ёки самаралироқ ишловчи мулкдорга сотинг
Президентнинг 19.02.2018 йилдаги ПҚ–3541-сон қарори билан Президентнинг «Тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланишларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (23.02.2017 йилдаги ПҚ-2796-сон) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда

Сурхондарё вилоятида Халқаро ёшлар оромгоҳи ташкил этилади
Вазирлар Маҳкамасининг 26.02.2018 йилдаги 143-сон «Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Халқаро ёшлар оромгоҳини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори эълон қилинди

Қатор лицензия ва рухсат берувчи ҳужжатларни 1 апрелдан бекор қилиш режалаштирилмоқда
ҚҲТБТ порталида Президентнинг Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирларига доир Фармони лойиҳаси жойлаштирилди

ИИО ходимларини мукофотлаш ва уларнинг маошидан пул ушлаб қолиш мезонлари тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг 22.02.2018 йилдаги 137-сон қарори билан Бириктирилган ҳудудда ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича фаолиятини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Нейромаркетинг ёки харидор миясини қандай забт этиш мумкин
Маркетологлар ҳаттоки инсон миясида рўй бераётган табиий жараёнларни аниқлаш ва улардан маркетинг мақсадида фойдаланишни ўрганиб олишди. Айнан шу нейромаркетинг деб аталади

Ҳомиладорлик бўйича нафақа муддатида тўланади
Молия вазирлиги ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа тўлаш таомилини соддалаштирди. Зарур ҳужжатлар рўйхати қисқартирилди, ахборот технологиялари жорий этилди

Тадбиркорлик фаолияти учун микрокредитни қандай олиш мумкин
Марказий банк бошқарувининг қарори (22.02.2018 йилда 2975-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Аҳоли бандлигини таъминлаш учун тижорат банклари томонидан микрокредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Хўжалик юритувчи субъектлардаги текширувлар – таваккалчилик таҳлили асосида
Президент Фармони лойиҳасида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш ва бизнес юритиш шароитларини яхшилашга доир чора-тадбирлар таклиф этилган. Ҳужжат ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда

Ҳайдовчилар малакасини ошириш билан «Avtotest Report»дан ташқари бошқа ташкилотлар ҳам шуғулланади
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилинганлиги хусусида Адлия вазирлиги ўзининг Telegramдаги мессенжеридаги «Huquqiy axborot» расмий каналида хабар беради

Қандай қилиб уй-жойни ипотекага сотиб олиш мумкин
Ипотека уй-жой муаммосини ҳал этишнинг самарали дастаги ҳисобланади. Энг ҳамёнбоп ипотека Японияда – йилига ўрта ҳисобда 0,72%, энг қимматларидан бири эса Аргентинада – ўрта ҳисобда 26,29%. Ўзбекистонда қандай қилиб ипотекага уй-жой сотиб олиш мумкин? Шарҳимизда шу ҳақда сўз юритамиз

Агросаноат соҳасида қатор ҳужжатлар тўплами тасдиқланди
Хусусан, республикада янги боғларни тижорат банклари орқали кредит ресурслари ҳисобидан молиялаштириш тартиби белгиланди.

1 майдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 майдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

Электр энергияси ва табиий газ қурилмаларини ўрнатиш тартиби ўзгартирилди
Электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олишнинг замонавий ускуналарини ўрнатиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартиришларга кўра, эндиликда МИБ ходимлари ушбу жараёнда иштирок этмайди.

«Яшил энергия» сертификатларини бериш ва муомалага киритиш тартиби ўзгартирилди
Ўзгартиришлар йиғимлар миқдори ва генерация объектини рўйхатдан ўтказиш учун зарур маълумотлар рўйхатига тааллуқлидир.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат назорати тартиби ўзгаради
Якка тартибдаги уй-жойлар, нотурар бинолар ва кичик ҳажмдаги иншоотларни қуриш ва реконструкция қилиш ишлари устидан назорат хусусий ташкилотларга топширилади.

Мопед ва скутерлар учун гувоҳнома олиш муддати кўчирилди
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Мопед ва скутерларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомнинг амал қилиш муддати узайтирилди ва Хоналарни кўчма ўт ўчиргичлар билан жиҳозлашнинг янги меъёрлари тасдиқланди.

Жисмоний шахслар томонидан товарларни божсиз олиб кириш нормалари ўзгартирилди
Жисмоний шахслар номига халқаро курьерлик жўнатмалари орқали олиб кириладиган товарларга нисбатан бир календарь ой мобайнида божсиз олиб киришнинг белгиланган нормалари қўлланилади.

Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни бекор қилиш асослари кенгайтирилмоқда
Ер ости сувларидан-сув ўлчаш қурилмасиз фойдаланганлик учун оширилган солиқ ставкалари белгиланмоқда.

Таъминланган кредитлар бўйича талабларни қондириш тизими такомиллаштирилмоқда
Такрорий савдолар ўтмаган деб эълон қилинганда гаров нарсасини ўзида қолдириш тартиби ўзгартирилди.

Педагог кадрларни тайёрлашда сиртқи таълимдан воз кечилади
Бўлажак педагоглар фақат кундузги ва кечки таълим шаклларида ўқитилади.
Янги сонларда ўқинг

- Аҳолининг дам олиши учун фойдаланиладиган ерларни хусусийлаштириш тақиқланмоқда
- «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат назоратини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»
- Реклама маҳсулотларини қандай қилиб яхшироқ олиб кириш мумкин
- Кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқини ўтказишни расмийлаштириш
- GTIN (штрих-код) билан қандай ишлаш керак