
2024 йилда солиқ солишда нималарни ўзгартириш таклиф қилинмоқда
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2024–2026 йиллар учун солиқ-божхона сиёсатининг асосий йўналишлари билан Бюджетномани, шунингдек 2024 йил учун Давлат бюджети тўғрисида қонун лойиҳасини тақдим этди.

Шахсларни ишсиз деб эътироф этиш регламенти тасдиқланди
Давлат хизмати ЯИДХП орқали Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг туман, шаҳар бўлинмалари томонидан кўрсатилади.

Жинс бўйича камситишни тарғиб қилганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда
Шунингдек ЖКда икки ёки ундан ортиқ хотин билан яшашни тарғиб қилиш, жамоат жойларида аёлларнинг юзини тўсган ҳолда юриши учун жавобгарлик белгиланмоқда.

Жабрланувчи ва гувоҳларга процессуал ҳаракатларда қатнашганлик учун харажатлар қопланади
Уларга транспорт, кунлик ва яшаш билан боғлиқ харажатлар қоплаб берилади

Рақобат ривожланиши индекси ОАВда эълон қилинади
Шунингдек Рақобат қўмитаси 1 июнга қадар Сенатга ҳисобот тақдим этади.

Барча ерлар «Yer hisobot» AATда ҳисобга олинади
Кадастр агентлиги 2024 йил 1 январга қадар ушбу тизимни ишга тушириш ва «E-qaror» электрон тизими билан интеграция қилинишини таъминлайди.

Ёшга доир пенсиялар проактив шаклда тайинланади
Пенсиялар тегишли вазирлик ва идоралар ўртасида ахборот алмашинуви асосида олинадиган иш стажи, иш ҳақи тўғрисидаги маълумотларига асосан ҳисобланади ва тайинланади.

Ичимлик сув таъминоти соҳаси қандай ислоҳ қилинади
Чора-тадбирлар орасида – ичимлик сувни тарқатиш жараёнларида давлат-хусусий шериклик тамойилларини кенг жорий қилиш ва соҳага хусусий инвестицияларни жалб қилиш бор.

Заргарлик буюмларини хорижга олиб чиқиш миқдори оширилди
100 млн сўмгача бўлган тайёр заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирмасдан олиб чиқиши мумкин.

Сотиладиган давлат мулки объектлари ҳақидаги ахборот махсус порталда жойлаштирилади
Портал фаолияти Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан мувофиқлаштирилади, «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖ портал фаолиятини ташкил қилиш ва юритиш бўйича оператор ҳисобланади.

Энергиядан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар ҳақида қаерга хабар бериш лозим
Энергиядан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар бериш учун «Uzenergo» тизими яратилди, рағбатлантириш миқдори жарима суммасиинг 2 %дан 30 %гача этиб белгиланди.

Ҳуқуқий экспериментларни қандай ўтказиш режалаштирилмоқда
«Ҳуқуқий эксперимент тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

IMEI-кодларини рўйхатга олиш тартиб-таомили соддалаштирилди
Буни сайтлар ва мобиль иловалари орқали амалга ошириш мумкин.

Давлат хизматлари ягона реестри шакллантирилди
У 886 та хизматдан иборат.

Қандай иссиқхоналар табиий газ билан таъминланади
Табиий газдан кўмир ёқилғисига ўтказиладиган иссиқхона хўжаликларига кўмир қозонини харид қилиш харажатларининг 20 фоизи қоплаб берилади.

Ер участкаси сотиб олинганда харажатларни қоплаш «Инсон» марказлари орқали амалга оширилади.
Ер участкасини аукцион орқали сотиб олиш харажатларидан келиб чиққан ҳолда, таркибида ногиронлиги бўлган оилалар учун БҲМнинг 100 бараваригача миқдорда бир марталик тўлов ажратилади.

Рекламада давлат тили бўйича талабларни бузганлик учун жарима қўллаш режалаштирилмоқда
«Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Ўзбекистонда «Миллий «яшил» иқтисодиёт таксономияси жорий этилади
«Яшил» лойиҳалар таксономияси – барқарор ривожланишга кўмаклашадиган ва атроф муҳитга салбий таъсирни пасайтиришга йўналтирилган иқтисодий фаолият турларини таснифлаш тизими.

ДХШ лойиҳаларида давлатнинг фискал мажбуриятлари қандай келишилади
1 млн АҚШ долларидан қиммат лойиҳалар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан, 10 млн АҚШ долларидан қиммати – Вазирлар Маҳкамаси билан келишилади.

Сервитутни амалга ошириш тартиби такомиллаштирилмоқда
Оммавий сервитут вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан белгиланилиши мумкин.

Божхона учун электр энергияси алоҳида шартларга кўра етказилади
Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди.

Марказий банкнинг асосий ставкаси ўзгаришсиз қолдирилди
Марказий банк бошқарувининг 2023 йил 26 октябрдаги йиғилишида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш бўйича қарор қабул қилинди

1 ноябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2023 йил 1 ноябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади

Гул туганаклари учун божхона божи ноль даражада бўлади
Чора гулчилик ва кўчатчилик соҳаларини қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Солиққа доир амалиётда янгиланиш: ҳисоботларни автоматик тарзда шакллантириш ва сотиш чекларини тузатиш учун узайтирилган муддатлар
Вазирлар Маҳкамаси томонидан 18.10.2023 йилдаги «Солиқ органлари томонидан айрим солиқ ҳисоботларини шакллантириш тартиби жорий этилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги 548-сон қарори қабул қилинди.

ФҲДЁ соҳасидаги ҳужжатлар тизимлаштирилади
Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари давлат аҳамиятига молик ҳужжатлар ҳисобланади, бир нусхада тузилади ва ФҲДЁ органларида қайд этилган вақтдан бошлаб 75 йил мобайнида сақланади.

Кам таъминланган оилаларга ёрдам кўрсатиш тартиби соддалаштирилди
Чора «Темир дафтар»га киритилган оилалар муаммоларини тезкор ҳал этишга қаратилган.

«Silk Avia» авиакомпанияси «Uzbekistan Helicopters» МЧЖга ўтказилмоқда
«Uzbekistan Airports» АЖ авиакомпанияга 3 та «ATR72-600» ҳаво кемасини тақдим этади.

МИБ Мажбуриятлар реестрини юритади
Реестрдаги маълумотлар 10 йил сақланади ва унга ижро ҳужжати тўғрисидаги маълумотларнинг киритилиши қарздорни банкрот деб топиш тартибига тўсқинлик қилмайди.

Кимга имтиёзли ижтимоий хизматлар учун ваучер берилади
"Инсон" маркази томонидан берилган ваучер бўйича ижтимоий хизматлардан фойдаланиш харажатлари кўрсатилган хизматлар ҳажмидан келиб чиқиб ҳисобланадиган субсидия кўринишида қопланади.

1 июлдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 июлдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.

"Амударё" ва "Сирдарё" ҳавзалари бирлашмалари ходимларига устамалар белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан сув хўжалиги бирлашмалари ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

«Яшил» давлат харидлари тизими жорий этилмоқда
2026 йил 1 январдан бошлаб энг яхши таклифларни танлаш бўйича харид ҳужжатларига экологик мезонлар мажбурий тартибда киритилади.

Айрим товарларни божсиз олиб кириш нормалари ўзгартирилди
Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимчалар киритилди.

IT соҳасида ихтисослаштирилган мактаблар тармоғи кенгайтирилади
Вазирлар Маҳкамаси зарур ҳолларда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимида яратилган мактаблар сонини кўпайтириш ҳуқуқига эга.

Баъзи ўқувчиларга тўгараклар учун харажатларининг бир қисми қопланади
Ўқувчилар бир вақтнинг ўзида кўпи билан иккита тўгаракни танлаши ва уларга кўпи билан 9 ой қатнашиши мумкин.

Солиқ кодексида ЎРҚ-1071-сон Қонун бўйича нималар ўзгарди ва тузатишлар қачон кучга киради
Солиқ кодексига 27.06.2025 йилдаги ЎРҚ-1071-сон Қонун билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Янги давлат хизматчилари билан меҳнат шартномаси бир йилга тузилади
Эндиликда давлат хизматчилари ҳар куни жисмоний тарбия билан шуғулланишади.
Янги сонларда ўқинг

- Янги давлат хизматчилари билан меҳнат шартномаси бир йилга тузилади
- Ўриндошлар, мавсумий ишчилар ва касаначиларнинг таътил пулларини ҳисоблаш
- Қандай ҳужжатларни ишга кириш чоғида, қандай ҳужжатларни эса кейин талаб қилиш керак
- Жазо ЯММТда рўйхатдан ўтказиладими?
- Миллий малака тизими соҳасида нималар ўзгаради