Фуқаро муҳофазаси институти ҳузурида Идоралараро кенгаш ташкил этилди
Вазирлар Маҳкамасининг 15.12.2017 йилдаги 985-сон «Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси институти ҳузурида Аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси соҳасидаги илмий ишларни ривожлантириш бўйича идоралараро кенгашни ташкил этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди
ЯИДХПга солиқ солиш тизими бўйича интерактив хизматлар қўшилди
My2.gov.uz Ягона интерактив давлат хизматлари порталида Давлат солиқ қўмитаси томонидан тақдим этиладиган хизматлар ишга туширилди, улар туфайли ушбу соҳа бўйича ахборотларни олиш сезиларли даражада осонлашади
Истеъмол товарларини етказиб берувчилар учун тенг шароитлар таъминланади
Президентнинг Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги Фармони лойиҳаси ҚҲТБТ порталида эълон қилинди
Ҳудудлар ва иқтисодиётнинг ривожланиши – давлат дастурлари бўйича
Президентнинг 18.12.2017 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини шакллантириш ва молиялаштиришнинг янги тартибини жорий этиш тўғрисида»ги қарори имзоланди
Сенат Мудофаа доктринасини тасдиқлади
Навбатдаги ялпи мажлис чоғида сенаторлар “Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринаси тўғрисида”ги Қонунни кўриб чиқиб, тасдиқлашди
2018 йилда ЯИМ 290,6 трлн сўмни ташкил этиши кутилмоқда
2017 йил 20 декабрь куни очилган Олий Мажлис Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлисида 2018 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тасдиқланди
Тошкент вилоятининг 7 та туманида ер ажратиш вақтинча тақиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг 12.12.2017 йилдаги 981-сон «Тошкент вилоятининг айрим аҳоли пунктларида шаҳарсозлик фаолиятини амалга оширишни тартибга солишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди
Хотин-қизлар қўмитаси фаолияти янги даражага кўтарилади
Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятида катта ўзгаришлар рўй беради. Бу ҳақда 14 декабрь куни Хотин-қизларни камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенция (CEDAW)нинг бажарилиши мавзусига бағишлаб ўтказилган халқаро давра суҳбати чоғида сўз юритилди
Август ойининг биринчи якшанбаси – Темирйўлчилар куни
20.12.2017 йилдаги ЎРҚ-449-сон “Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонун “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинди
Мамлакат ичида пахта сотишга монополия бекор қилинади
Президентнинг 14.12.2017 йилдаги «Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони имзоланди
Тошкентда чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналари ЯИТни тажриба тариқасидаги ставка бўйича тўлайди
Бундай таклиф Сенатнинг мажлисида Бош вазир ўринбосари-молия вазири Ж.Қўчқоров томонидан киритилди
Патент ва лицензия олинг – такси хизматларини кўрсатинг
Ушбу режалар ҳақида Сенатнинг мажлисида Бош вазир ўринбосари-молия вазири Ж.Қўчқоров маълум қилди
«Tourist-friendly» тизими Ўзбекистонга янада кўпроқ сайёҳларни жалб этади
ҚҲТБТ порталида «Tourist-friendly» тизими бўйича сертификатлаш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси тақдим этилди
Валютада дивидендлар – чекловларсиз
Ушбу шарҳда Марказий банкнинг юридик шахсларнинг валюта ҳисобварақларидаги мавжуд маблағлар ҳисобига дивидендлар тўлаш тартиби тўғрисидаги тушунтиришлари тақдим этилган
Собиқ маҳкумларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилади
Вазирлар Маҳкамасининг 5.12.2017 йилдаги 965-сон қарори билан Суднинг қарорига кўра жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам бериш қоидалари тасдиқланди
Инновацион фикрлаш – ривожланиш гарови
Долзарб инновацион лойиҳаларни ўз ичига олган “Best Soft Challenge-2017” – энг яхши дастурий таъминот воситалари танлови ўз ниҳоясига етди
Импорт қилувчи товарларни олиб кириш муддатини ўтказиб юборди – жарима
Вазирлар Маҳкамасининг 14.12.2017 йилдаги 984-сон қарори билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди
«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасига аъзо бўлиш қандай афзалликларни беради
Президентнинг 14.12.2017 йилдаги ПФ–5285-сон Фармони билан «Ўзбекенгилсаноат» АЖни тугатиш ҳамда «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасини ташкил этиш кўзда тутилган. Бу мамлакатимиз тўқимачилик корхоналари ва умуман бутун тармоқ учун ижобий ўзгаришдир
Бюджет нодавлат болалар боғчаларига электр энергияси ва газнинг 50%ини қоплайди
Вазирлар Маҳкамасининг 18.12.2017 йилдаги 991-сон “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги тизимидаги муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди
Тренерлар ва йўриқчиларга тоифалар бериш тартиби янгиланди
Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг қарори (рўйхат рақами 2953, 2017 йил 6 декабрь) билан янги Cпорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Қандай ҳолатларда судларда суд мажлислари видеоконференцалоқа режимида ўтказилади?
Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексига асосан суд мажлисларини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш белгиланган
Қуён, қуён гўшти ва дуккакли сабзавотлардан олинган ун экспорти – махсус рухсатномасиз
Президентнинг 15.12.2017 йилдаги ПФ-5286-сон Фармони билан Экспорти Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари асосида амалга ошириладиган буюмлар ва маҳсулотлар рўйхати тасдиқланди
Ҳудудлар раҳбарлари ҳар чоракда баҳоланади
Вазирлар Маҳкамасининг 8.12.2017 йилдаги 973-сон қарори билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳрининг туманлар ва шаҳарларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ҳудуд раҳбарлари фаолиятини баҳолаш тизими тўғрисидаги низом тасдиқланди
2018 йилда биржа орқали 8 млн 424 минг тонна цемент реализация қилинади
Вазирлар Маҳкамасининг 8.12.2017 йилдаги 971-сон «2018 йилда цементни ишлаб чиқариш ва сарфлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди
Ташкилотлар 10%гача иш ўринларини захирага қўйишади
Вазирлар Маҳкамасининг 5.12.2017 йилдаги 965-сон қарори билан Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Президентнинг Халқ қабулхоналари ҳузуридаги марказлар давлат хизматлари кўрсатади
Президентнинг 12.12.2017 йилдаги “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ЎзАда жойлаштирилди
Солиқ ва молия органлари раҳбарлари учун рағбатлантириш ва жарималар: янги мезонлар, турлар ва миқдорлар
Президентнинг 13.12.2017 йилдаги ПФ-5283-сон Фармони билан солиқ ва молия органлари раҳбарларини рағбатлантириш ва интизомий жазо қўллаш тартиби ўзгартирилди
Кўчмас мулк билан битимлар учун яна 2 та маълумотномани онлайн олиш мумкин
2017 йилнинг 1 декабридан бошлаб ЯИДХПнинг янги версиясида Тошкент шаҳри ҳудудида кўчмас мулк объектига нисбатан xатлов ёки тақиқ мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш хизмати ишга туширилди
Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитасининг вазифалари белгиланди
Қўмитага сунъий интеллект технологиялари имкониятларидан фойдаланган ҳолда хавфларни бошқариш ва хавф таҳлилига асосланган самарали назоратни ташкил этишни назарда тутувчи ягона автоматлаштирилган ахборот платформасини ишга тушириш вазифаси қўйилди.
Фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилишнинг янги қоидалари ишлаб чиқилди
Ҳокимият органлари, ташкилотлар ва фуқароларга қўйиладиган ягона талаблар белгиланди, фавқулодда вазиятларга тайёргарлик кўриш, хабар бериш тизимларининг иш тартиби ҳамда табиий, техноген, радиациявий, кимёвий ва бошқа таҳдидлардан ҳимоя қилиш чоралари белгиланди.
Замонавий юк машиналари ва ярим тиркамалар импортига божхона божлари нолга тенглаштирилди
"Автомобиль транспортида юк ташувларини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент қарори қабул қилинди.
Рўйхатдан ўтмаган қурол ва ўқ-дориларни топшириш: янги қоидалар ва рағбатлантиришлар
Қурол ва унинг ўқ-дорилари, ўқотар қуролнинг асосий қисмлари, портловчи материаллар ва портлатиш қурилмаларини ихтиёрий топшириш тартиб-таомиллари соддалаштирилди.
ТХММ тўғрисидаги Конституциявий қонун қабул қилинди
Ҳужжат минтақада молиявий ва инвестиция муҳитини ривожлантиришда асосий бўғинга айланадиган Тошкент халқаро молия маркази (ТХММ) иштирокчилари учун алоҳида ҳуқуқий режим, имтиёзлар ва халқаро стандартларни жорий этади.
Минтақавий брендлар қандай тарғиб қилинади
Ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ҳамда миллий брендларни ички ва ташқи бозорларда илгари суришга қаратилган географик кўрсаткичлар тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тасдиқланди.
Мактаблардаги "Келажак соати" дастури давлат органлари иштирокида янгиланади
"Келажак соати"нинг янгиланган мазмунини ишлаб чиқишда ўқувчиларни касбга йўналтириш, ҳуқуқий, молиявий ва рақамли саводхонлигини ошириш, экологик тарбия ва фуқаролик масъулиятини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилади.
Агросаноат рақамлаштирилмоқда: фермерлар учун Агропортал имкониятлари кенгайтирилмоқда
2026 йил ҳосилидан бошлаб юридик шахс мақомига эга қишлоқ хўжалиги ташкилотлари "Рақамли қишлоқ хўжалиги" платформасига режалаштирилаётган ишлари тўғрисидаги маълумотларни мустақил равишда жойлаштиради, ижара шартномаларига ўзгартиришлар киритиш, агротадбирларни назорат қилиш ва кредитлардан фойдаланиш мониторинги Агропортал орқали амалга оширилади.
MICE-туризм қандай рағбатлантирилади
Камида 100 нафар хорижий иштирокчини жалб қилган ҳолда халқаро конференциялар ва бошқа ишбилармонлик тадбирларини ташкил этган тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизми тасдиқланди.
Собиқ давлат хизматчилари учун ишга жойлашишда мажбурий коррупцияга қарши текширув жорий этилмоқда
Давлат органларининг собиқ ходимлари илгари уларнинг назорати остида бўлган ташкилотларга ишга жойлашаётганда текширилади. Коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари ишга қабул қилишга рухсат беради.




