Суғурта бозорини рақамлаштириш ва ривожлантириш қандай амалга оширилади
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан суғурта соҳасининг асосий йўналишлари ҳамда рақамли технологияларни жорий этиш босқичлари белгиланди.
Инвестиция муҳитини яхшилаш чоралари тасдиқланди
Шулар жумласидан – Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгаши котибиятини халқаро молия институтлари иштирокида нодавлат нотижорат ташкилотига айлантириш чоралари белгиланди.
Ер қаъридан фойдаланишда қоидабузарларни аниқлаганлик учун – пул мукофоти
Ариза берувчи ҳуқуқбузардан ундирилган жарима суммасининг 5 фоизини – фойдали қазилмаларни (шу жумладан, чучук, минерал, термал ва саноат ер ости сувларини) қазиб олиш, минерал хомашёни қайта ишлаш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун олиши мумкин.
Ипотека кредитлари тақдим этиш тартиби такомиллаштирилди
Марказий банк бошқаруви томонидан қабул қилинган чора-тадбирлар ипотека кредити ажратишда ошкораликни таъминлашга қаратилган.
Меҳнатни муҳофаза қилиш тизимига халқаро стандартлар жорий этилмоқда
Халқаро меҳнат ташкилотининг Меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси ҳамда ишлаб чиқариш муҳити тўғрисидаги 155-сонли Конвенцияси қоидалари миллий қонунчиликка жорий (имплементация) қилинмоқда.
Болалар спорти қандай ривожлантирилади
Мактаб ўқувчиларининг соғлиғини уларнинг физиологик ва антропометрия кўрсаткичлари асосида мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар тасдиқланди.
Ўзбекистон-Мўғулистон келишувлари: аграр соҳада кенг қамровли дастур
Ҳамкорликнинг мақсадларидан бири — 2029 йилга қадар Мўғулистондан олиб келинадиган майда шохли қорамоллар сонини 1 миллион бошгача етказишдир.
Тўрт ўқув йили учун олий таълим муассасаларига қабул параметрлари белгиланди
Хорижий олий таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари ҳамда республикада фаолият юритаётган нодавлат олий таълим ташкилотларида кадрлар тайёрлаш учун 1 320 та давлат гранти ажратилади.
Фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш тартиби ўзгартирилди
Шунингдек, мувофиқлик сертификатини бекор қилиш асослари рўйхати кенгайтирилди.
Зўравонликнинг олдини олиш бўйича қўшимча чоралар қабул қилинди
Ҳокимликларда оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи лавозими жорий этилди.
Давлат органларида ички назорат тизими қандай такомиллаштирилади
Вазирлар Маҳкамаси 2025-2027 йилларда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимини янада такомиллаштириш концепциясини тасдиқлади.
Суғурта тўловлари тартиби аниқлаштирилди
Янги тартиблар жабрланувчи ходимнинг соғлиғидаги ўзгаришларга қараб суғурта тўловларини қайта ҳисоблаш, шунингдек, узоқ муддатли компенсацияларни тартибга солиш масалаларини қамраб олган.
Жазони ўтаган шахсларга нафақа тўланади
Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Низом билан жазони ўтаб чиққан шахсларга БҲМнинг 6 баравари миқдорида бир марталик нафақа тўлаш белгиланди.
Мактаб битирувчиларига касб-ҳунар таълими тўғрисида сертификат берилади
Амалий имтиҳон касб-ҳунар таълими ўқув дастури асосида ўтказилади, амалий топшириқни бажариш учун икки соатгача вақт ажратилади.
Мансабдор шахслар фаолиятини баҳолаш бўйича эксперт гуруҳлари тузилмоқда
Уларнинг вазифалари – "Ўзбекистон – 2030" стратегиясида белгиланган мақсадлар ва давлат дастурларига мувофиқлигини ва боғлиқлигини, шунингдек, мавжуд тизимли муаммоларни бартараф этишга йўналтирилганлигини инобатга олган ҳолда KPI кўрсаткичларини ишлаб чиқишдан иборат.
Сабзавот ва мойли экинларни ишлаб чиқариш ҳамда экспорт қилиш кўпаяди
Юқори ҳосилли навларни экиш, ресурсларни тежайдиган технологияларни қўллаш, жумладан ёмғирлатиб ва томчилатиб суғориш, шунингдек, агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ўтказиш ҳисобига юқори ҳосил олиш режалаштирилмоқда.
Алкоголь маҳсулотлар ишлаб чиқариш қувватларидан қандай фойдаланилади
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан алкоголь маҳсулотлар ишлаб чиқариш режасининг бажарилмагани учун қонуний таъсир чораларини қўллаш тартиби белгиланди.
Президент Администрациясининг тузилмаси ўзгартирилди
Хусусан, Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича марказ унинг таркибига ўтказилди.
"Келажак учун" истиқболли ташаббуслар форуми ҳар йили ўтказилади
Президент фармони билан аҳолининг мамлакат иқтисодий ва ижтимоий ўсишини таъминлашдаги иштирокини рағбатлантириш, турли соҳалардаги истиқболли ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, инновацион фаолликни янада ошириш механизмлари белгиланди.
Барча туман ва шаҳарларда эрта ривожланиш марказлари бўлади
Уларнинг асосий вазифалари – болаларга мактабгача таълим хизматларидан фойдаланишда тенг имкониятлар яратиш, болани жамиятга мослаштириш ва таълимни давом эттириш ва бошқалар.
Мувофиқликни баҳолаш органлари қандай тайинланади
Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Низомда мувофиқликни баҳолаш бўйича тайинловчи (нотификацияловчи) органга ва тайинланган (нотификацияланган) органларга қўйиладиган талаблар ҳамда уларнинг мажбуриятлари белгиланган.
Бу йил кўчмас мулкни оммавий баҳолаш бошланади
Кўчмас мулкни оммаавий баҳолаш 2025-2026 йилларда тажриба тариқасида Тошкент шаҳрида, 2026-2027 йилларда Нукус шаҳри ва вилоят марказларида, 2027 йил ва ундан кейинги йилларда қолган ҳудудларда ўтказилади.
Ёшлар стартаплари учун кредитлар ажратилади
Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан фаолият турига қараб 100 млн сўмдан 2,5 млрд сўмгача маблағ олиш мумкин бўлади.
Солиқ низоларини ҳал қилиш вақти қисқаради
Бунинг учун солиқ, иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий тартибга солиш соҳасидаги мутахассислардан иборат Эксперт кенгаши тузилади.
Сунъий интеллектни жорий этиш бўйича устувор лойиҳалар белгиланди
Булар фармацевтика бозори эҳтиёжларини таҳлил қилиш, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини башорат қилиш, қуёш панелларини ўрнатиш жойларини аниқлаш ва бошқаларни ўз ичига олади.
Хабардор қилиш тартибида яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтиш мумкин
Энди буни ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари, ДХМ ёки ЙИДХПда амалга ошириш мумкин.
Мустақиллик байрамига тайёргарлик бошланди
Байрам тадбирлари "Ватан учун, миллат учун, халқ учун!" шиори остида ўтказилади.
Ўйин ташкилотчиларининг мажбуриятлари белгиланди
Тегишли ҳужжатлар Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг буйруқлари билан тасдиқланган.
Иш ҳақи ва нафақалар: қандай тўғри ҳисоблаш мумкин
28 август куни «Norma» профессионал ривожланиш маркази бухгалтерлар ва кадрлар бўйича ходимларни «Нормал меҳнат шароитларидан оғишганда иш ҳақи. Нафақалар (вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш ҳамда болани парваришлаш ва бошқа нафақаларни) тўлаш. Таътил пули ҳисоб-китоби» семинарига таклиф қилади
Шукур Сулаймонов: «Бизнес бошламоқчи бўлганим сабабли direktor.uz эътиборимни тортди»
direktor.uz тизими ишга туширилган дастлабки ойда 1141 киши рўйхатдан ўтди. Бугунги кунга келиб «Молиявий саводхонлик асослари» онлайн-курсини 34 киши тамомлади. Шукур Сулаймонов 222,2 балл тўплаб, direktor.uz рейтингида биринчи ўринни эгаллади
Корхонада кадрлар иши юритилишини қандай йўлга қўйиш мумкин
«Ходимлар бўйича менежернинг стол китобчаси» муаллифи Абдусалом Рисқуллаев «Norma» ПРМдаги «Кадрлар ишини юритиш» ўқув курсини ўтказади. Агар китобчани ўрганиш асносида сизда А. Рисқуллаевга саволлар юзага келса, уларни ўқув курси доирасида беришингиз мумкин
2019 йилда солиқлар корхонангиз фойдасига қандай таъсир кўрсатади?
«Norma» профессионал ривожланиш марказидаги тренингларнинг дастлабки «тўлқинида» қатнашган 93 нафар бош бухгалтер ва раҳбар шу саволларга жавоб топа олади
Анвар Расулов: «direktor.uz даги Палов маркази мисолига қараб новвойхона қурмоқчиман»
Қашқадарё вилояти Ғузор туманилик Анвар Расулов ҳозир direktor.uz да ўқув курсларида ўқияпти. Бу онлайн-курс унинг савдо соҳасидан ишлаб чиқаришга ўтишида ёрдам беришига ишонади
Туризм соҳасидаги тадбиркорлар учун имтиёзлар ҳақида
15 август куни «Norma» профессионал ривожланиш маркази туристик компаниялар вакилларини «Барчаси туризм ҳақида»ги семинарига таклиф қилади. Соҳани ривожлантиришга йўналтирилган қонун ҳужжатларидаги янгиликлар ҳақида сўз юритилади
Барчаси тайёр маҳсулот ва захиралар ҳисоби ҳақида
13 август куни «Norma» профессионал ривожланиш марказида «Моддий-ишлаб чиқариш захиралари ва тайёр маҳсулот ҳисоби» ўқув курси бошланади
Юлия Гальцева: «Имтиҳон олдидан бевосита маслаҳат берганлари маъқул»
Юлия Гальцева Bir.uz тизими аттестация имтиҳонидан муваффақиятли ўтиб олди. Билимига яраша I тоифали бош бухгалтер аттестатини қўлга киритди
Халқаро почта жўнатмаларининг божхона расмийлаштируви тартиби белгиланди
Ҳужжат божхона соҳасидаги тартиб-таомилларни янада такомиллаштириш, ўз аҳамиятини йўқотган ҳамда амалга ошириш механизмлари билан таъминланмаган нормалар ва ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш мақсадида қабул қилинган.
1 ноябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 ноябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар таҳлилини тақдим этади.
Ҳайдовчилик гувоҳномасида "А1" кичик тоифаси пайдо бўлади
2026 йил апрелдан Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима баллари жорий этилади.
Таълим хизматларининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилди
Айрим қонун ҳужжатларига қўшимча таълимнинг ҳуқуқий асосларини белгиловчи ўзгартриш ва қўшимчалар киритилди.
Касбий таълим тизими ислоҳ қилинади
Халқаро ва қўшма таълим дастурлари жорий этилган техникумлар сони камида 250 тага етказилади.
Қайси вояга етмаган маҳкумлар судланмаган деб тан олинади
Вояга етмаганларнинг жиноий жавобгарлиги янада либераллаштирилиши муносабати билан Жиноят кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Касбий таълим агентлиги ташкил этилди
Унинг вазифаси – касбга ўқитиш сифатини яхшилаш, илғор хорижий тажрибани жорий этиш ва халқаро стандартларга мос келадиган юқори малакали мутахассисларни тайёрлашдан иборат.
Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари биноларини қуриш учун 20 миллиард сўм ажратилади
Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларини мақбул жойлаштириш билан жадал комплекс ривожлантириш учун танланган туманлар (шаҳарлар) ҳудудида бизнес лойиҳаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тасдиқланди.
"O'zbekiston qayta sug'urta kompaniyasi"нинг вазифалари белгиланди
Улардан бири - республика иқтисодиётига хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда тўғридан-тўғри ва портфель инвестицияларни, таваккалчиликларни комплекс қайта суғурта ҳимоясини таъминлаш.
Сунъий интеллект инфратузилмасини ривожлантириш учун қандай имтиёзлар олиш мумкин
Президентнинг ПҚ-189-сон қарорида сунъий интеллект инфратузилмасини ривожлантирувчи инвесторлар учун салмоқли имтиёзлар пакети, шу жумладан ҚҚС ва фойда солиғи бўйича имтиёзлар назарда тутилган.
Сўнгги шарҳлар
Янги сонларда ўқинг
2025, 25 ноябрь№ 47
- Божхона қиймати декларациясини тўлдириш тартибида нималар ўзгарди
- Солиқ тўловчининг тақвими
- 2025 йилнинг ноябрь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- Ҳисобрақам очиш тартиби
- Божхона тўловлари бўйича дастлабки қарорни қандай олиш мумкин?
2025, 25 ноябрь№ 47
- Бизнесни комплекс рўйхатдан ўтказиш тизими жорий этилмоқда
- ЖБПТ тизимида янги ходимга сўровномани қандай тез очиш мумкин
- Барча даврлар ҳисоблаб чиқилади
- Ёнғин хавфсизлиги учун масъул: кимни тайинлаш ва тайинлаш тўғрисидаги буйруқда нималарни кўрсатиш керак
- Атроф-муҳитни муҳофаза қилишни бошқаришнинг янги тизими шаклланмоқда


