Миграция ва бандлик тўғрисидаги қонунчиликда қандай ўзгаришлар юз берди
Хусусий бандлик агентликларининг фаолияти ва фуқароларнинг меҳнат фаолиятини назорат қилиш бўйича янги қоидалар белгиланди.
Бизнесни комплекс рўйхатдан ўтказиш тизими жорий этилмоқда
Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш "Бизнесни 15 дақиқада бошлаш" тамойили асосида амалга оширилади.
Ипотека кредитларини секьюритизация қилишнинг вақтинчалик қоидалари тасдиқланди
Тартибга солиш қумдони доирасида ипотека кредитларини секьюритизация қилиш асосида 1 трлн сўмлик ипотека облигацияларини чиқариш бўйича тажриба-синов лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Банк карталарининг чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидалари янгиланди
Иккита янги турдаги карталар чиқарилади: ижтимоий карта – эҳтиёжманд фуқароларга нафақалар ва моддий ёрдам учун, бизнес-карталар – якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун.
Тиббиёт муассасаларида пулли хизмат қандай кўрсатилади
Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Низомда тиббиёт муассасаларида пулли хизматни ташкил этиш ва тиббий хизматлар кўрсатиш тарифларини шакллантириш тартиби белгиланди.
Туркум ижодий асарлар давлат буюртмаси асосида қандай яратилади
Маблағлар "Янги Ўзбекистон манзаралари," "Буюк алломалар" ва "Замон қаҳрамонлари" каби туркум ижодий асарлар учун ажратилади.
"Америка-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши" ташкил этилмоқда
Унинг мақсади – Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги ўзаро манфаатли савдо-инвестициявий ва тижорат алоқаларини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатдан яхшилаш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашдан иборат.
Ўзбекистонда фойдали қазилмаларни қайта ишлашда хавфсизлик қоидалари тасдиқланди
Янги меҳнат муҳофазаси ва саноат хавфсизлиги стандартлари бойитиш фабрикалари ва конларда қўлланилади.
Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмаси учун жиноий жазо кучайтирилади
Гиёҳвандлик иллатига қарши курашиш ва уюшган наркожиноятчиликка чек қўйишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар белгиланди.
Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари молиявий қўллаб-қувватланади
Ҳужжат давлат тиббиёт муассасалари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш, уларнинг моддий манфаатдорлигини ошириш, самарали ишлаши учун муносиб шарт-шароитлар яратишга қаратилган.
Халқаро почта жўнатмаларининг божхона расмийлаштируви тартиби белгиланди
Ҳужжат божхона соҳасидаги тартиб-таомилларни янада такомиллаштириш, ўз аҳамиятини йўқотган ҳамда амалга ошириш механизмлари билан таъминланмаган нормалар ва ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш мақсадида қабул қилинган.
Пойтахтда кўчаларни ёритишни бошқариш тизими такомиллашади
Тошкентда замонавий ва энергия тежамкор ёритиш технологияларини жорий қилиш мақсадида янги давлат муассасаси ташкил этилди.
Қатағон қурбонларининг ҳаёти ва фаолиятини тарғиб қилиш фаоллаштирилади
Дастур 2025–2026 йилларга мўлжалланган бўлиб, тарихий хотирани сақлаш, маънавий-маърифий ишларини кенгайтириш ва ёшлар иштирокини таъминлашга қаратилган.
Хўжайли туманида Ёшлар маркази қурилади
Хитойнинг "Everprosper Investment &Cонсултинг Cо. Ltd" компанияси унинг қурилишига 400 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя киритади. Ёшлар марказининг тадбиркорлик субъектларига имтиёзлар берилади.
Давлат ижтимоий суғуртаси тизими такомиллаштирилмоқда
2026 йилдан бошлаб Ўзбекистонда ижтимоий суғурта бўйича тўловлар ва бадалларни ҳисобга олишнинг янги модели жорий этилади.
“Рақамли прокуратура – 2030” стратегияси тасдиқланди
Ҳужжат прокуратура органлари фаолиятини рақамлаштириш, сунъий интеллект тизимларини жорий этиш ва электрон назорат механизмларини ривожлантиришга қаратилган.
Бюджет маблағлари ҳисобидан тиббий хизматни қандай олиш мумкин
Туман (шаҳар) даражасидаги даволаш муассасасида режали стационар тиббий ёрдамга йўлланма Соғлиқни сақлаш вазирлигининг электрон ахборот тизими орқали берилади.
"Kungrad Salt Free Zone" саноат зонаси ташкил этилмоқда
Саноат зонасида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни бошлаган тадбиркорларга 5 йил муддатга "Нукус" эркин иқтисодий зонаси иштирокчиси мақоми берилади.
Божхона юк декларацияларини тўлдириш тартибида нималар ўзгарди
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг буйруғи билан 06.04.2016 йилдаги 2773-сон БЮДни тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага муҳим ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Битирувчиларни ишга жойлаштирган тадбиркорларга – имтиёзли кредитлар
Битирувчилар ўртасида эса энг яхши стартап ва инновацион лойиҳалар учун танловлар ўтказилади, уларнинг ғолибларига бир миллиард сўмгача грант маблағлари ажратилади.
Олий ҳарбий таълим муассасаси битирувчисини тайёрлашга сарфланган маблағ нима учун ундирилиши мумкин?
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.
Қимматбаҳо металлар куймалари сотилиши ва қайта сотиб олиниши тартиби белгиланди
Эндиликда рақамли идентификациядан ўтган ҳолда, қимматбаҳо металлар куймаларини масофадан туриб операцияларни банк картаси ёки электрон ҳамён орқали амалга оширган холда сотиб олиш ва сотиш мумкин.
“Келажак мероси” халқаро мукофоти таъсис этилди
Адабиёт, маданият, санъат, илм-фан, таълим ва рақамли технологиялар соҳаларида фаолият юритаётган шахслар “Келажак мероси” халқаро мукофоти билан рағбатлантирилади.
Бош муҳаррир мақоми қонун билан белгиланди
03.11.2025 йилдаги ЎРҚ-1093-сон Қонун билан "Ноширлик фаолияти тўғрисида"ги Қонунга қўшимча ва ўзгартишлар киритилди.
Америкаликлар Ўзбекистонга визасиз кириши мумкин
Президентнинг "Америка Қўшма Штатлари фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасига киришда визасиз режимни белгилаш тўғрисида"ги Фармони қабул қилинди.
Озиқ-овқат таъминоти барқарорлиги қандай таъминланади
"Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси" АЖ қишлоқ хўжалиги корхоналарига кредитлар бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаб беради.
Стратегик режалаштиришнинг ягона тизими жорий этилмоқда
Стратегик аҳамиятга эга ҳужжатларни ишлаб чиқиш, амалга ошириш, мониторинг қилиш ва баҳолаш "мақсад - ҳаракат - натижа" занжири асосида амалга оширилади.
Сунъий интеллект технологиялари учун қўшимча равишда 100 млн АҚШ доллари ажратилади
Шундан 50 фоизи – давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этишга, 50 фоизи – ушбу маблағларни венчур фондларининг устав капиталига киритиш орқали сунъий интеллект технологияларига асосланган лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.
«Normа» нашриётининг бестселлери яна сотувда
1 августдан Абдусалом Рисқуллаевнинг «Настольная книга менеджера по персоналу» учинчи нашри сотувга чиқарилди. knigi.uz интернет-дўконининг харидорлари нашрни икки кўринишда сотиб олишлари мумкин
Наталья Красильникова: «Bir.uz профессионал даражани сақлашда кўмак беради»
«CLASS SHINE» МЧЖ бош бухгалтери Наталья Красильникова – Bir.uz бухгалтерлар малакасини баҳолаш тизимининг фаол фойдаланувчиси. У 9 та ихтисослик бўйича электрон сертификатларни олди. Ўтган шанба куни эса II тоифали бухгалтер-кассир аттестати бериладиган имтиҳондан муваффақиятли ўтди
knigi.uz интернет-дўконига кириш учун 5 та сабаб
«Norma» нашриёти бухгалтерлар, кадрлар иши ходимлари ва юристлар учун фойдали бўлган китобларни харид қилишнинг қулай усулини таклиф қилади. knigi.uz интернет-дўкони хизматларидан фойдаланинг
2019 йилда қандай фойда оласиз?
Янги солиқ солиш шароитида тушум, таннарх ва солиқ юкини прогнозлай олган ҳар бир тадбиркор бу саволга жавоб топа олади. Norma ПРМда ўтказиладиган махсус тренинг бунда ёрдам беради. Марказ компаниялар раҳбарлари, муассислари ва мулкдорларини янги солиқ солиш тизимининг фойдага таъсирини баҳолаш ноёб услубияти билан танишишга таклиф этади
Давлат Назаров: «Direktor.uz да онлайн-курсдан ўтди, малака имтиҳонига навбат келди»
Ўнлаб фойдаланувчилар Direktor.uz сайтида онлайн-курсдан ўтишди. Улар орасида «Daewoo Textile» ХК МЧЖ (Фарғона) бош менежери Давлат Назаров ҳам бор. Шу муносабат билан у norma.uz портали мухбирининг саволларига жавоб берди
Корпоратив ўқишни танланг
«Norma» профессионал ривожланиш маркази компаниянгиз олдида турган стратегик мақсадларга эришишга йўналтирилган корпоратив таълим дастурларини таклиф этади
Бахтиёр Худойбердиев: «direktor.uz ёрдамида бизнес юритмоқчиман»
direktor.uz иш бошлаши билан ўзбек тилидаги масофавий технологияларни қўллаган ҳолда бизнес асосларини ўрганиш имконияти юзага келди, бу жуда самарали жараёндир, – дея қайд этди norma.uz портали мухбири билан суҳбатда бухоролик Бахтиёр Худойбердиев
Бухгалтерларга ёрдам туркумидаги янги китоблар
«Norma» нашриёти бошловчи бухгалтерлар учун Бухгалтерлар малакасини баҳолаш bir.uz тизими материалларига асосланган янги туркумдаги китобларни нашр қилишга киришди
1 апрелдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2026 йил 1 апрелдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Ижро тартиб-таомиллари рақамлаштирилади
Ҳужжатда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини сўзсиз ҳамда ўз вақтида ижро этиш чора-тадбирлари белгиланган.
Академик лицей ўқувчилари учун якуний аттестация соддалаштирилди
Академик лицей ўқувчиларига якуний давлат аттестациясидан ўтишда қўшимча имтиёз ва кафолатлар берилди.
АЭСда водород портлашидан ҳимояни қандай таъминлаш мумкин
Қоидалар сув ва сув-энергетик турдаги реакторлар (ССЭР) билан жиҳозланган атом электр станцияларини лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланишда водород портлашидан ҳимояланиш талабларини белгилайди.
Халқ қабулхоналари фаолияти самарадорлиги оширилади
Фуқароларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқини сўзсиз амалга ошириш орқали уларнинг давлат бошқарувидаги иштирокини кенгайтириш назарда тутилмоқда.
Ўзбекистонда исломий молия жорий этилмоқда
Исломий банклар фаолиятининг ҳуқуқий асослари ва банклар томонидан исломий молия хизматларини кўрсатиш тартибини мустаҳкамловчи Қонун қабул қилинди.
Автомобилда халқаро ташишларга рухсат бериш тизими такомиллаштирилмоқда
Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро йўналишлар бўйича ташишга рухсатномаларни алмаштириш, бериш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Экология соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик кучайтирилмоқда
Қонуннинг қабул қилиниши атроф-муҳитни муҳофаза қилишни яхшилашга, давлат экологик назоратини самарали ташкил этишга, биологик хилма-хилликни сақлаб қолишга кўмаклашади.
Ҳуқуқий тажриба қандай ўтказилади
Қонунчилик даражасида ҳуқуқий тажрибани ташкил этиш ва ўтказиш тартиби, ваколатли субъектлар доираси, уни қўллаш муддатлари, шунингдек, тажриба якунлари бўйича қарорлар қабул қилиш механизми белгиланди.
Марказий банкнинг асосий ставкаси ўзгаришсиз қолдирилди
Марказий банк бошқаруви 2026 йил 18 мартда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида белгилаш тўғрисида қарор қабул қилди.



