
Самарқанд вилоятида фотоэлектрик станция қурилади
Президентнинг 13.05.2020 йилдаги “"Самарқанд вилоятида қуввати 100 МВт бўлган фотоэлектрик станцияни қуриш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4712-сон қарори қабул қилинди.

Электрон ишончнома қанчалик қонуний?
Айрим ЭҲА операторлари ишончномани электрон шаклда ёзиб беришни таклиф этмоқдалар. Бир қарашда бу қулайдек кўринади. Бироқ ТМБларни олишга ишончномалар бериш ва уларни ишончномалар бўйича бериш тартиби тўғрисида низом фақат қоғозда ёзилган ишончномалар муомаласини тартибга солади. Бухгалтер қандай йўл тутиши керак: ишончномани қоғозда ёзиб берсинми ёки электрон шаклда?

Товарларни олиб ўтиш мақсади қандай аниқланади
Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтиш мақсадини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Карантин узайтирилди, бироқ унинг талаблари юмшатилади
Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси карантинни 1 июнга қадар узайтирди.

Вазирлар Маҳкамасининг тузилмаси ўзгарди
Президент томонидан 12.05.2020 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4710-сон қарор имзоланди.

Чорвачилик тармоғига субсидиялар қандай ажратилади
Вазирлар Маҳкамасининг 12.05.2020 йилдаги қарори билан чорвачилик тармоғига субсидия ажратиш тартиби тасдиқланди.

2020 йилда қандай қонунлар ишлаб чиқилади
Шу йил Қонунчилик палатасига киритиладиган қонун лойиҳалари Вазирлар Маҳкамасининг 11.05.2020 йилдаги 278-сон қарори билан белгиланди.

Прописка тўғрисидаги қонунга тузатишлар киритилди
“Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида”ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Пандемия даври: тадбиркорлар янада қўллаб-қувватланади
Президент Шавкат Мирзиёев карантин талабларини янада юмшатиш, иқтисодиёт тармоқларини ишлатиш, аҳоли даромадларини ошириш юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказди.

Мамлакатимиз илмий-тадқиқот марказлари учун рейтинг жорий этилади
Вазирлар Маҳкамасининг 11.05.2020 йилдаги «Илмий ташкилотлар рейтингини аниқлаш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 274-сон қарори қабул қилинди.

Олтита банкдаги давлат улушлари хусусийлаштирилади
Президент томонидан 12 май куни Ўзбекистон банк тизимини ислоҳ қилиш тўғрисидаги Фармон имзоланди.

Ҳудудларни қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга ихтисослаштириш Жиззах вилоятидан бошланади
Президентнинг 11.05.2020 йилдаги «Республика ҳудудларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Ҳайвонотга мансуб маҳсулотларни олиб кириш қатъий назорат қилинади
Вазирлар Маҳкамасининг 11.05.2020 йилдаги “Давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 277-сон қарори қабул қилинди.

ГМОли маҳсулотлар экспертизадан ўтказилади
Вазирлар Маҳкамасининг 11.05.2020 йилдаги “Биологик хилма-хиллик ҳақидаги Конвенциянинг биохавфсизлик бўйича Картахена протоколи (Монреаль, 29.01.2000 йил) қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 275-сон қарори қабул қилинди.

Пандемияда меҳнат шароити қандай ташкил этилиши – янги таҳрирдаги СанҚваМда
“COVID-19 пандемияси шароитида давлат идоралари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ташкил қилиш тўғрисида"ги вақтинчалик санитария қоида ва меъёрлари янги таҳрирда ишлаб чиқилди.

Барча давлат мулки ягона реестрга киритилади
Вазирлар Маҳкамасининг 8.5.2020 йилдаги “Давлат мулки объектларининг ҳисобини юритиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 273-сон қарори қабул қилинди.

«ФОРС-МАЖОР» ҳақида ўнта янглиш фикр
Бизга у ҳақда барча нарса маълумдек туюлади. Бироқ бутун дунё бўйича пандемия тан олинган пайт келди, форс-мажор рўй берди. Бу амалиётда нимани билдиради?

Тошкентда Британия менежмент университети очилади
У "Лойиҳаларни бошқариш", "Тадбиркорлик ва инновациялар", "Халқаро электрон тижорат" ва бошқа йўналишлар бўйича кадрларни тайёрлайди.

Темир йўлда божхона назоратидан ўтказиш қоидалари тасдиқланди
Темир йўл транспорти йўловчиларининг қўл юкини, багажини, валютасини ва валюта бойликларини божхона назоратидан ўтказиш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низом қабул қилинди.

МҲХС «PROFI: Хабардор бўлинг!» бепул онлайн-конференцияси 18 майдан 22 майга қадар ўтказилади
Profi Training бизнес-мактаби барча хоҳловчиларни МҲХС «PROFI: Хабардор бўлинг!» бўйича бепул онлайн-конференцияда иштирок этишга таклиф этади. Унда молия вазирининг ўринбосари Дилшод Султонов ва халқаро экспертлар иштирок этади.

Прописка, ерларни ноқонуний олиб қўйганлик учун жавобгарлик ва янги орденлар
Видеоконференцалоқа шаклида ўтказилган Сенатнинг тўртинчи ялпи мажлисида 10 та қонун кўриб чиқилди.

Корхона почта манзили ва банкни ўзгартирган бўлса, нима қилиш зарур
Корхона почта манзили ва банк реквизитларини ўзгартирди. Ёпилмаган шартномалар бор. Бундай вазиятда нима қилиш лозим? Босқичма-босқич йўриқнома карантин шароитида ҳам барча зарур масалаларни ҳал қилиш имконини беради.

Карантин даврида суд нималарни ҳисобга олиши лозим
Олий суд Пленумининг 28.04.2020 йилдаги «Судлар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида коронавирус инфекцияси (COVID-19) тарқалишининг олдини олишга қаратилган чоралар жорий этилиши муносабати билан қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги 8-сон қарори қабул қилинди.

Математика илм-фани янги даражага олиб чиқилади
Президентнинг 2020 йил 7 майдаги “Математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий-тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2019 йилдаги даромадлар қачон ва қандай декларацияланади
2019 йилдаги жисмоний шахсларнинг жами даромади тўғрисидаги декларацияни электрон шаклда жўнатиш мумкин. Буни қандай амалга оширишни ДСҚнинг жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бўйича мутахассиси Жамолиддин ЖЎРАЕВ гапириб берди.

Маҳаллий экспортчиларни қўллаб-қувватлаш кенгайтирилди
Президентнинг 2020 йил 7 майдаги тегишли қарори имзоланди.

«Чироқчи» ЭИЗ параметрлари аниқлаштирилди
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан унинг ҳудудлари чегаралари белгиланди, дирекцияси тузилмаси, устави ва фаолиятини молиялаштириш манбалари тасдиқланди.

Мамлакатимизда картошкачилик кластерлари ва кооперациялари барпо этилади
Президентнинг 6.05.2020 йилдаги “Республикада картошка етиштиришни кенгайтириш ва уруғчилигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ўзбекистонда 2025 йил 1 августдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 августдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар бўйича шарҳни тақдим этади.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун имтиёзли кредитлар ажратилади
Тижорат банклари балиқчилик, қуёнчилик, чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик каби йўналишларда кооперация асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни молиялаштиради.

Бу йил кўчмас мулкни оммавий баҳолаш бошланади
Кўчмас мулкни оммаавий баҳолаш 2025-2026 йилларда тажриба тариқасида Тошкент шаҳрида, 2026-2027 йилларда Нукус шаҳри ва вилоят марказларида, 2027 йил ва ундан кейинги йилларда қолган ҳудудларда ўтказилади.

Ҳарбий хизматга чақирилувчиларни танлаб олиш шаффоф бўлади
Бунинг учун туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан чақирилувчиларнинг ҳарбий хизматни ўташга тайёргарлигини баҳолаш учун танлаб олиш комиссияси тузилади.

Ўйин ташкилотчиларининг мажбуриятлари белгиланди
Тегишли ҳужжатлар Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг буйруқлари билан тасдиқланган.

"Яшил" ташаббуслар қандай қўллаб-қувватланади
Президент ЎРҚ-1073-сон "Иссиқхона газларининг чиқарилишини чеклаш тўғрисида"ги қонунни имзолади.

Тўрт ўқув йили учун олий таълим муассасаларига қабул параметрлари белгиланди
Хорижий олий таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари ҳамда республикада фаолият юритаётган нодавлат олий таълим ташкилотларида кадрлар тайёрлаш учун 1 320 та давлат гранти ажратилади.

Шоличилик соҳасида бир нечта давлатлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда
Улар орасида Жанубий Корея, Филиппин, Миср ва Непал мавжуд.

Мактаб битирувчиларига касб-ҳунар таълими тўғрисида сертификат берилади
Амалий имтиҳон касб-ҳунар таълими ўқув дастури асосида ўтказилади, амалий топшириқни бажариш учун икки соатгача вақт ажратилади.

Мустақиллик байрамига тайёргарлик бошланди
Байрам тадбирлари "Ватан учун, миллат учун, халқ учун!" шиори остида ўтказилади.