
Ҳар бир гектар пахта майдонига 1 млн сўмдан субсидия ажратилади
Субсидиянинг 30 фоизи ҳосилдорлик олдинги мавсумга нисбатан ўртача 10 фоизга ошган тақдирда ажратилади.

Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонасида Қорақалпоғистондан вакил фаолият юритади
2024 йилда Қорақалпоғистонда жами 6,5 трлн сўмлик 400 дан зиёд инвестлойиҳалар ишга амалга оширилади.

Спортчи-ишқибозлар суткасига фақат 5 кг балиқни бепул овлаши мумкин
Апрель ойининг ўртасидан май ойининг якунига қадар табиий cув ҳавзаларида балиқ овлаш тақиқланган.

Инвесторлар учун барча имтиёзлар рўйхати – ягона реестрда
Рўйхат билан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги сайтида танишиш мумкин.

Автобус бошқаришда гендер тенглиги таъминланади
Эндиликда аёллар йўловчиларнинг сони 14 кишидан зиёд бўлган автобусларни бошқаришга ҳақли

Хорижий компанияларнинг аккредитация паспорти тасдиқланди
Гувоҳнома олиш учун мурожаатни кўриб чиқиш муддати – 5 кун.

Инфратузилмани ривожлантириш инжиниринг компанияси ташкил этилмоқда
У болалар боғчалари ва мактабларни қуриш бўйича буюртмачи бўлади.

Учта ОТМ биттага бирлаштирилди
Тошкент давлат иқтисодиёт университетига Тошкент молия институти ва Фискал институт қўшиб олинди.

“Яшил энергия” сертификатлари савдосидан тушган даромадларга солиқ солинмайди
Шунингдек, ягона электр энергетикаси тизимига улаш тартиби аниқлаштирилди.

Айрим бюрократик жараёнлар бекор қилинмоқда
20 та қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Қурилиш чоғида тупроқ унумдорлиги муҳофаза қилинади
Тупроқнинг унумдор қатлами сақланмаган тақдирда етказилган зарарнинг ўрни маҳаллий бюджетга қопланади.

Ижтимоий ходимлар учун кўрик-танлов: ғолиблар БҲМнинг 10 дан 20 баравари миқдорида мукофот олади
Кўрик-танловда нодавлат нотижорат ташкилотларининг ижтимоий ходимлари ҳам иштирок этишлари мумкин.

“Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази” ташкил этилди
Унинг вазифалари орасида – таълим соҳасидаги давлат бошқаруви органларининг айрим функцияларини нодавлат, шу жумладан халқаро ташкилотларга аутсорсингга бериш бўйича таклифлар тайёрлаш бор.

Халқ депутатлари Кенгашларига бир қатор ваколатлар берилади
Кенгашлар ва ҳокимликларнинг вазифалари аниқ белгиланади.

IT-мутахассисларни тайёрлаш соҳасини қандай қўллаб-қувватлашади
Чоралар қаторида – бир маротабалик субсидиялар бериш ва ўқиш ҳаражатларини қоплаш

Инспектор-психологлар айрим ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқишга ҳақли
Хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлар ҳимоя ордери талабларини бажармаганлик учун маъмурий ҳуқуқбузарликларни расмийлаштиришлари мумкин.

Нотариал расмийлаштиришда видеоконференцалоқа хизмати учун тўлов оширилмоқда
Шунингдек мулкка бўлган тақиқни бекор қилиш учун тўлов белгиланмоқда.

Рақамли технологиялар халқаро маркази ташкил этилмоқда
Хорижий компаниялар учун 5 йиллик махсус ҳуқуқий режим жорий қилинмоқда.

Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингидаги баҳо бухгалтернинг профессионаллигига боғлиқ
2024 йил 1 февралдан бошлаб тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги жорий қилинди. Вазирлар Маҳкамаси уни белгилаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлади.

Педагогнинг мақоми махсус қонун билан белгиланмоқда
Педагогларни сайлов жараёнларини ташкиллаштиришга қўшимча ҳақ эвазига жалб қилишади.

Айрим ижтимоий нафақалар миқдори оширилди
Унга кўра зарур иш стажига эга бўлмаган кекса фуқароларга бериладиган нафақалар миқдори оширилди.

Банклар ва кредит ташкилотларига нисбатан қўлланиладиган чоралар ва санкциялар тасдиқланди
Тегишли қарорлар Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси ёки бошқаруви томонидан қабул қилинади.

Қайси давлатлар резидентлари капитал бозоридаги «тартибга солиш қумдони»га киришлари мумкин
Тан олинган 38 та юрисдикция рўйхати тасдиқланмоқда.

Чорвачилик хўжаликларига субсидиялар ажратилади
Улар хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкилар учун ажратилади.

“Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази” лойиҳа офиси ташкил этилмоқда
Амалдаги санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари халқаро стандартлар талабларига мувофиқлаштирилади.

1 февралдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2024 йил 1 февралдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришларнинг шарҳини тақдим этади.

Электрон йўл варақаларини ҳисобга олиш тизими қандай ишлайди
1 апрель куни Ўзбекистонда йўловчи ва юк ташишни ҳисобга олиш бўйича рақамли ҳужжат айланишининг олти ойлик тажриба-синов лойиҳаси (22.01.2024 й. 44-сон ВМҚ) ишга туширилади.

Марказий банк асосий ставка даражасини ўзгаришсиз қолдирди
Марказий банк бошқарувининг 2024 йил 25 январдаги йиғилишида асосий ставка йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирилди.

Агросаноат соҳасида қатор ҳужжатлар тўплами тасдиқланди
Хусусан, республикада янги боғларни тижорат банклари орқали кредит ресурслари ҳисобидан молиялаштириш тартиби белгиланди.

1 майдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 майдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

Педагог кадрларни тайёрлашда сиртқи таълимдан воз кечилади
Бўлажак педагоглар фақат кундузги ва кечки таълим шаклларида ўқитилади.

Бир қатор тиббиёт олий таълим муассасалари қайта ташкил этилади
Хусусан, янги ташкил этилаётган Тошкент давлат тиббиёт университетининг вазифалари ва фаолият йўналишлари белгиланди.

"Тоза қўллар" дастури қандай амалга оширилади
Умумий ўрта таълим ташкилотларининг санитария-гигиена инфратузилмасини яхшилаш бўйича мақсадли дастурни шакллантириш зарур.

Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни бекор қилиш асослари кенгайтирилмоқда
Ер ости сувларидан-сув ўлчаш қурилмасиз фойдаланганлик учун оширилган солиқ ставкалари белгиланмоқда.

Маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогини юритиш тартиби белгиланди
Маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги «Янги технологиялар» илмий-ахборот маркази» давлат унитар корхонаси томонидан яратилади ва юритилади.

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Аризалар давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали топширилади.

Ал-Хоразмий университети ташкил этилди
У ерда ўқув жараёни БАА, Хитой ва Буюк Британиянинг етакчи олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ташкил этилади.

Марказий банкнинг асосий ставкаси 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирилди
2025 йил 24 апрелда Марказий банк бошқаруви асосий ставкани йиллик 14,0 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Янги сонларда ўқинг

- Ҳудудларда микросаноат марказлари яратилади
- Ҳисобрақамда маблағ етарли бўлмаганда ЖШДС қандай тўланади
- Тошкентда фаолият турлари учун қандай минимал ижара тўловлари ставкалари қўлланилади
- БҲМС бўйича бухгалтерия ҳисоби мақсадларида ҳисоб сиёсати қандай тузилади
- Қишлоқ хўжалиги корхоналари қандай солиқларни тўлайди