
“IT talents” лойиҳаси доирасида субсидиялар ажратилади
Уларнинг миқдори битирувчининг иш ҳақи миқдорига боғлиқ.

Қонунчилик ЖСТ қоидалари билан уйғунлаштирилади
Президент томонидан имзоланган қонун билан 5 та қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.

Хорижий инвестициялар: биринчи чоракда $7 млрддан ортиқ ўзлаштириш режалаштирилмоқда
Ўзлаштириш ҳажмлари бўйича етакчилар – Энергетика вазирлиги ва пойтахт ҳокимлиги.

Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисида қонун қабул қилинди
У аукцион, танлов савдолари, музокараларга оммавий равишда таклиф қилиш, рақобатга асосланган мулоқот ва бошқа усуллар орқали хусусийлаштирилади.

Андижон вилоятида “Ипак йўли” ЭИЗ ташкил этилади
Унинг вазифалари орасида – вилоятнинг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан самарали фойдаланиш асосида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш бор.

Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар айланма маблағлар билан таъминланади
Озиқ-овқат хавфсизлиги ва соғлом овқатланишни таъминлашнинг 2030 йилгача мўлжалланган стратегияси қабул қилинди.

Таълим муассасалари аттестация ва аккредитациядан қандай ўтказилади
Давлат умумий ўрта таълим ташкилотлари ҳар йили хавф-хатарлар таҳлилига асосланган таълим сифати мониторингини ўтказиш учун ўз фаолиятини ички баҳолайди.

Ҳар бир гектар пахта майдонига 1 млн сўмдан субсидия ажратилади
Субсидиянинг 30 фоизи ҳосилдорлик олдинги мавсумга нисбатан ўртача 10 фоизга ошган тақдирда ажратилади.

Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонасида Қорақалпоғистондан вакил фаолият юритади
2024 йилда Қорақалпоғистонда жами 6,5 трлн сўмлик 400 дан зиёд инвестлойиҳалар ишга амалга оширилади.

Спортчи-ишқибозлар суткасига фақат 5 кг балиқни бепул овлаши мумкин
Апрель ойининг ўртасидан май ойининг якунига қадар табиий cув ҳавзаларида балиқ овлаш тақиқланган.

Инвесторлар учун барча имтиёзлар рўйхати – ягона реестрда
Рўйхат билан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги сайтида танишиш мумкин.

Автобус бошқаришда гендер тенглиги таъминланади
Эндиликда аёллар йўловчиларнинг сони 14 кишидан зиёд бўлган автобусларни бошқаришга ҳақли

Хорижий компанияларнинг аккредитация паспорти тасдиқланди
Гувоҳнома олиш учун мурожаатни кўриб чиқиш муддати – 5 кун.

Инфратузилмани ривожлантириш инжиниринг компанияси ташкил этилмоқда
У болалар боғчалари ва мактабларни қуриш бўйича буюртмачи бўлади.

Учта ОТМ биттага бирлаштирилди
Тошкент давлат иқтисодиёт университетига Тошкент молия институти ва Фискал институт қўшиб олинди.

“Яшил энергия” сертификатлари савдосидан тушган даромадларга солиқ солинмайди
Шунингдек, ягона электр энергетикаси тизимига улаш тартиби аниқлаштирилди.

Айрим бюрократик жараёнлар бекор қилинмоқда
20 та қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Қурилиш чоғида тупроқ унумдорлиги муҳофаза қилинади
Тупроқнинг унумдор қатлами сақланмаган тақдирда етказилган зарарнинг ўрни маҳаллий бюджетга қопланади.

Ижтимоий ходимлар учун кўрик-танлов: ғолиблар БҲМнинг 10 дан 20 баравари миқдорида мукофот олади
Кўрик-танловда нодавлат нотижорат ташкилотларининг ижтимоий ходимлари ҳам иштирок этишлари мумкин.

“Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази” ташкил этилди
Унинг вазифалари орасида – таълим соҳасидаги давлат бошқаруви органларининг айрим функцияларини нодавлат, шу жумладан халқаро ташкилотларга аутсорсингга бериш бўйича таклифлар тайёрлаш бор.

Халқ депутатлари Кенгашларига бир қатор ваколатлар берилади
Кенгашлар ва ҳокимликларнинг вазифалари аниқ белгиланади.

IT-мутахассисларни тайёрлаш соҳасини қандай қўллаб-қувватлашади
Чоралар қаторида – бир маротабалик субсидиялар бериш ва ўқиш ҳаражатларини қоплаш

Инспектор-психологлар айрим ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқишга ҳақли
Хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлар ҳимоя ордери талабларини бажармаганлик учун маъмурий ҳуқуқбузарликларни расмийлаштиришлари мумкин.

Нотариал расмийлаштиришда видеоконференцалоқа хизмати учун тўлов оширилмоқда
Шунингдек мулкка бўлган тақиқни бекор қилиш учун тўлов белгиланмоқда.

Рақамли технологиялар халқаро маркази ташкил этилмоқда
Хорижий компаниялар учун 5 йиллик махсус ҳуқуқий режим жорий қилинмоқда.

Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингидаги баҳо бухгалтернинг профессионаллигига боғлиқ
2024 йил 1 февралдан бошлаб тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги жорий қилинди. Вазирлар Маҳкамаси уни белгилаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлади.

Педагогнинг мақоми махсус қонун билан белгиланмоқда
Педагогларни сайлов жараёнларини ташкиллаштиришга қўшимча ҳақ эвазига жалб қилишади.

Айрим ижтимоий нафақалар миқдори оширилди
Унга кўра зарур иш стажига эга бўлмаган кекса фуқароларга бериладиган нафақалар миқдори оширилди.

1 октябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 октябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар бўйича шарҳни тақдим этади.

Кимлар муддатидан олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга
Улар орасида – тоғ-кон саноати ходимлари, учувчилар ва учувчи-синов таркиби, театр артистларининг алоҳида тоифалари ва бошқалар бор.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг вазифалари белгиланди
Инспекция – бу қурилиш-монтаж ишларининг сифати ва уларнинг тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан давлат назоратини амалга оширувчи ижро этувчи орган.

Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш қандай ўтказилади
Президент Фармонига мувофиқ у 2026 йил 15 январдан бошланади ва 28 февралда тугайди.

Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг филиаллари очилади
Улар ММТВ Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги таълим ташкилотлари, шунингдек вазирликлар ва идоралар тизимидаги умумий ўрта таълим ва касбий таълим ташкилотлари негизида ташкил тилади.

ННТлар коррупцияга қарши курашишга жалб этилади
Хусусан, улар БМТнинг Коррупцияга қарши конвенцияси қоидаларининг бажарилишини мониторинг қилиб, муқобил баҳолаш тизимини жорий этади.

Миллий инвестиция жамғармасида давлат улуши қисқартирилади
Жамғарманинг фаолиятини янада такомиллаштириш ва инвестицион жозибадорлигини ошириш орқали унинг акцияларини маҳаллий ва халқаро фонд биржаларида жойлаштириш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди.

Алоҳида тоифадаги объектлар бўйича давлат харидлари қандай ўтказилади
Бундай тоифага Ўзбекистонда мудофаа қобилиятини, хавфсизликни таъминлаш ва ички тартибни сақлаш объектлари киради.

Ижтимоий карта орқали харид қилинган товарлар бўйича ҚҚСни қайтариш соддалаштирилди
Вазирлар Маҳкамасининг қарорида солиқ суммаси ойига БҲМнинг 10 бараваридан ошмайдиган харидлар суммаси доирасида қайтарилиши белгиланди.

Камбағал оилаларга кредитларни сўндириш учун 250 млрд сўм ажратилади
Бизнесни очиш учун ускуналар харид қилиш учун гаровсиз кредитлар Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурининг ягона электрон платформаси –-- "Oilakredit.uz" орқали ажратилади.
Сўнгги шарҳлар
Янги сонларда ўқинг

- Мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти оширилади
- «Молиявий ҳисоб тизимини халқаро талаб ва стандартларга мувофиқ такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»
- Меҳнат стажи ҳақида нималарни билиш керак
- Мамлакатимизнинг ҳар бир туманида намунали ҳудудлар
- «Истеъмолчилар ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»