
Ҳарбий унвонлар ва стаж. Қандай ўзгартиришлар киритилди
Президентнинг 19.05.2021 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ПФ-6230-сон Фармони қабул қилинди.

Тадбиркорларга истеъмолчилар ҳуқуқларига риоя этилиши рейтинги берилади
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан тадбиркорлик субъектларининг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши рейтингини аниқлаш услубияти ишлаб чиқилди.

Тошкент вилоятида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш учун - $100 млн
"Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури доирасида тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашдан ташқари маблағлар иссиқлик таъминоти тизимини, ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тармоқларини яхшилаш, автомобиль йўлларини қуриш-таъмирлаш ишларига сарфланади.

Россия ва Ўзбекистон ахборот алмашиш тўғрисида келишувга эришди
"Ички ишлар органларининг ваколатига кирадиган масалалар бўйича ахборот ҳамкорлиги ва электрон шаклда ўзаро ахборот алмашиш тўғрисида"ги Битим тасдиқланди.

Қурилиш объектлари назоратчилари маоши оширилади
Капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари белгиланди.

Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни реабилитация қилишга доир чора-тадбирлар тасдиқланди
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузурида Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилади.

IT-сертификатларига эга ёш мутахассислар қўллаб-қувватланади
Ёшларнинг халқаро IT-сертификатларини олиш харажатларининг 50%гача бўлган қисмини қоплаб бериш тартиби жорий этилади.

Янги технопарк ташкил этилади
Қарши шаҳрида "Qarshi Technopark" дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки ташкил этилади.

Кадастр соҳасида давлат хизматлари нархлари ўзгартирилди
Кўчмас мулк объектларининг давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилаш тартибига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Хорижий тилларни ўрганиш янги даражага олиб чиқилади
Бунинг учун Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ташкил этилади ва унинг Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий вакиллари лавозимлари таъсис этилади.

Маҳаллага ёрдам: солиқ оқибатлари
Корхона камбағал пенсионерларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва қурилиш материаллари харид қилди. Ёрдамга ўтган йилдаги каби солиқлар солинмади. Балки солиқ солиш зарур бўлгандир?

СамДУнинг Каттақўрғон филиали ташкил этилади
Унинг вазифаси - ҳудудда педагогика, иқтисодиёт, транспорт логистикаси соҳаларининг ривожланиш тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда эҳтиёж юқори бўлган мутахассисликлар бўйича амалий кўникмаларни эгаллаган профессионал олий маълумотли кадрларни тайёрлаш.

ОТМда коррупцияга қарши курашиш бўлимлари бўлади
Олий таълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Паралимпия ҳаракати қандай ривожлантирилади
Президент томонидан 18 май куни “Паралимпия ҳаракатини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор имзоланди.

Футбол клубларидаги давлат улуши сотилади
Шунингдек футбол стадионларидан самарали фойдаланиш ва уларнинг рентабеллигини ошириш бўйича «Йўл харитаси» ишлаб чиқилади.

«Психиатрия ёрдами тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрири қабул қилинди
Қонуннинг янги таҳририда аниқлаштирилишича, руҳий ҳолатнинг бузилишига ташхис қўйиш, уни даволаш ва реабилитация қилиш бўйича хусусий тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатиладиган хизматлар рўйхати Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Қанча дон тайёрланади
2021 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон ҳосилини ўз вақтида ва сифатли ўриб-йиғиб олишни ташкил этиш чора-тадбирлари белгиланди.

Қандай мутахассисликлар бўйича тиббий фаолият амалга оширилади
Тасдиқланган Тиббий фаолият амалга ошириладиган тиббий ихтисосликлар турлари номенклатурасида тиббиёт фаолиятининг саккизта йўналиши белгиланган.

Таксичиларга кўпроқ имкониятлар берилди
Йўловчиларни енгил автотранспорт воситаларида ташиш фаолияти якка тартибдаги тадбиркорлар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киритилади.

«Метеоинфоком» марказининг вазифалари белгиланди
Улар орасида - гидрометеорология хизматининг технологик инфратузилмасини ривожлантириш, электрон ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш ва гидрометеорологик ҳамда сунъий йўлдош маълумотлари билан алмашиш учун ягона телекоммуникация тармоғини яратиш.

Ходимларга эга ЯТТ қандай ҳисоботни топширади
Якка тартибдаги тадбиркор бир нафар ходимга эга. Яқинда ДСҚдан ҳисобот топшириш зарурлиги ҳақида хабарнома келди. Айнан нимани топшириш зарур?

Йўловчи божхона декларациясининг янги шакли қабул қилинди
Хусусан, ЙБДга жисмоний шахслар томонидан олиб кирилаётган ва олиб чиқиб кетилаётган Ўзбекистон Республикасининг нақд валютаси ва (ёки) нақд чет эл валютаси тўғрисидаги маълумотлар акс эттириладиган илова киритилди.

Наманган шаҳри Янги Наманган тумани ҳокимлиги ташкил этилди
Туманда қўшимча штат бирликларини ажратган ҳолда адлия бўлими, давлат хизматлари маркази ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари ҳам ташкил этилади.

АКТ соҳасида кадрлар тайёрлаш тизими кенгайтирилади
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Нурафшон филиали ҳамда унинг Ахборот-ресурс марказида «Электрон кутубхона» ташкил этилади.

Кимлар ёш тадбиркорлар ҳисобланади
Ёш тадбиркорлик субъекти 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган ҳамда юридик шахс мақомида ёки таъсисчилари сифатида саноат ёки хизмат кўрсатиш йўналишида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш истагини билдирган Ўзбекистон фуқаролари ҳисобланади.

Давлат харидлари: маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга преференциялар
Преференциялар танловда (тендерда) хорижий етказиб берувчилар билан бирга икки ёки ундан ортиқ маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирок этган тақдирда қўлланилади.

Қорақалпоғистонда маданият ва санъатни ривожлантириш дастури тасдиқланди
У таълим муассасалари фаолияти самарадорлигини ошириш, музейлар, театрлар ва ижодий жамоалар фаолиятини янада ривожлантириш, маданият марказларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва бошқаларни ўз ичига олади.

Хизматлар соҳасининг ривожланганлиги рейтинги жорий этилади
Ушбу соҳасини ривожлантиришга йўналтирилган чора-тадбирлар орасида - аҳолига тайёр бизнес режалар ва лойиҳалар тақдим этиш, касбга ўқитишни ташкил этиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш.

Агросаноат соҳасида қатор ҳужжатлар тўплами тасдиқланди
Хусусан, республикада янги боғларни тижорат банклари орқали кредит ресурслари ҳисобидан молиялаштириш тартиби белгиланди.

Томорқа участкаларидан оқилона фойдаланиш бўйича чоралар тасдиқланди
Деҳқон (фермер) хўжаликлари ва томорқа участкаларидаги бўш ер майдонлари тўғрисидаги маълумот ягона платформада шакллантирилади.

1 майдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 майдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

2025-2030 йилларда давлат молиясини бошқаришни такомиллаштириш стратегияси қандай амалга оширилади
Унинг асосий вазифалари – давлат молиясини бошқариш соҳасидаги ислоҳотларни тартибга солиш, молиявий барқарорлик ва интизомни мустаҳкамлаш орқали бюджет тақчиллигини қисқартириш ва бошқалар.

Бир нечта туманларда ишсизлик ва камбағаллик тўлиқ бартараф этилади
Шунингдек, аҳоли ва сайёҳларнинг яшаши, дам олиши ва сайр қилиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича мастер режа лойиҳалари ишлаб чиқилади.

Фақат биржа орқали сотиладиган товарлар рўйхати кенгайтирилди
Товарларни икки томонлама қарама-қарши аукцион орқали сотиш тартиби белгиланди.

Икки йил ичида 3 мингга яқин микро ГЭСлар қурилади
Натижада 280 минг нафар аҳоли электр энергияси билан таъминланади.

Электр энергияси ва табиий газ қурилмаларини ўрнатиш тартиби ўзгартирилди
Электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олишнинг замонавий ускуналарини ўрнатиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартиришларга кўра, эндиликда МИБ ходимлари ушбу жараёнда иштирок этмайди.

Йўл ҳаракатига халақит берувчи ноқонуний тўсиқлар ўрнатганлик учун – жарима
Йўналишли транспорт воситалари учун ажратилган тасмадан ҳаракатланганлик учун маъмурий жавобгарлик жорий этилди.

«Яшил энергия» сертификатларини бериш ва муомалага киритиш тартиби ўзгартирилди
Ўзгартиришлар йиғимлар миқдори ва генерация объектини рўйхатдан ўтказиш учун зарур маълумотлар рўйхатига тааллуқлидир.
Янги сонларда ўқинг

- Давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этишга мораторий жорий қилинди
- Чет эллик ходим учун ЖШДС бўйича имтиёзлар амал қиладими?
- «Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланишда содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»
- Хизмат кўрсатиш соҳаси учун ижтимоий солиқ бўйича имтиёзни қандай қўллаш керак
- 2025 йилнинг апрель ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти

- Таъминланган кредитлар бўйича талабларни қондириш тизими такомиллаштирилмоқда
- Ходим ҳарбий хизматга чақирилганда меҳнат шартномаси қандай бекор қилинади
- ЯММТ тизимидаги хатолар қандай тузатилади (йўриқнома)
- Прокурорлар, солиқчилар ва ИИВ ходимлари секторлар фаолияти билан шуғулланмайди
- Видеокамералар кимлар ҳисобидан ўрнатилиши керак?