Давлат-хусусий шериклиги 16 та соҳада амалга оширилади
Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида Адлия Вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Давлат-хусусий шериклиги тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди
«Norma» нашриётидан янгиликлар
«НОРМА» газетаси кутубхонаси» сериясидаги маълумотнома қўлланмалар чоп этилди. Бу икки томлик «3 000 та бухгалтерлик проводкалар» ҳамда «кадрчи»нинг энг зарур китоби — «Меҳнат дафтарчаларини юритиш амалиёти»дир. Нашрларда қонунчиликдаги барча сўнгги ўзгаришлар инобатга олинган
МЖтКда олтита ҳуқуқбузарлик бўйича санкциялар оширилади
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгаришлар ва қўшимчалар лойиҳалари Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида эълон қилинди
Пойтахтимизда «Яшнобод» инновацион технопарки яратилди
Президент томонидан тегишли Фармонга 5.06.2017 йил ПФ–5068-сон билан имзо чекилгани ҳақида мамлакатимиз раҳбарининг расмий сайти хабар тарқатди
Ўзининг товарларини етказиш учун лицензия керак эмас
Мижозларга ўз товарларини етказиб беришда ташкилотлардан ташиш учун лицензия талаб этишади. «Налоговые и таможенные вести» газетасининг махсус мақоласида тажрибали мутахассислар бундай талабнинг нима учун ноўрин эканини тушунтириб беришди
ФВВга Мудофаа вазирлиги захирасидагилар чақирилади
Президентнинг 2.06.2017 йилдаги ПҚ–3029-сон «Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ташкилий тадбирлар тўғрисида»ги Қарори эълон қилинди. Бу ҳақда мамлакатимиз раҳбарининг расмий сайтида хабар тарқатди
ГЭС қуришга хорижий мутахассислар жалб этилади
Президентнинг 18.05.2017 йилдаги ПҚ–2972-сон Қарори билан «Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг ташкилий тузилмаси ва ижро аппарати тузилмаси маъқулланди ҳамда унинг кузатув кенгаши тузилди
Спортчи – штатдаги лавозим, болаларни – спорт тўгаракларига
Президент 3.06.2017 йилда «Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорни имзолади
Мудофаа вазирлиги олийгоҳларига – ягона танлов асосида
Вазирлар Маҳкамасининг 26.05.2017 йилдаги 320-сон Қарори билан Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига (кейинги ўринларда - ОҲТМ) танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Олий суд кенгаши аъзолари имтиёзли ипотекага эга бўлади
Президентнинг 4.05.2017 йилдаги ПҚ–2951-сон «Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши фаолиятини моддий-техника ва молиявий жиҳатдан таъминлаш тўғрисида»ги Қарори эълон қилинди
Россия олийгоҳлари филиаллари 355 нафар талабани қабул қилади
Вазирлар Маҳкамасининг 26.05.2017 йилдаги 319-сон Қарори ҳамда 31.05.2017 йилдаги 325-сон Қарори билан И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкентдаги филиали ҳамда М.В.Ломоносов номидаги МДУнинг Тошкентдаги филиалига 2017/2018 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди
Жисмоний тарбия мутахассислари қаерда малака оширадилар
2017 йил 31 майда Вазирлар Маҳкамасининг 329-сон “Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди
Пойтахтимиз аквапарклари - 2017: корпоратив ва шахсий ҳордиқ чиқариш
Сув аттракционлари ёш оилалар ва болалар учун ўта оммалашган ҳордиқ чиқариш тури бўлиш билан бирга турли компаниялар ходимларини ҳам ўзига жалб этади. Чунки аквапаркларда корпоратив тадбирлар ўтказиш ёки ходимлар ҳордиқ чиқариши учун чипталарни улгуржи харид қилиш мумкин
Конституциявий судга янги ваколатлар берилди
31.05.2017 йилдаги ЎРҚ–430-сон Қонун билан Конституцияга ўзгартиришлар киритилди, шунингдек «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида» Конституциявий қонун қабул қилинди. Ҳужжатлар «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинди
Кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш 25% қимматлашади
Президентнинг 31.05.2017 йилдаги ПФ-5065-сон Фармонига мувофиқ ерларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш борасида назоратни кучайтириш, геодезия ва картография фаолиятини такомиллаштириш, давлат кадастрлари юритишни тартибга солиш чора-тадбирлари қабул қилинди
ФВВ тузилмасида ўзгаришлар рўй берди
Президентнинг 1.06.2017 йилдаги «Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тизими самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ЎзАда жойлаштирилди
ЎзРТХБ янги «D-Xarid» мобиль иловани ишга туширди
Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржасининг сайтида қайд қилинишича, илова электрон давлат харидлари тизимида етказиб берувчилар сонининг ортишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган
Депутатлар Давлат бюджети ижросини кўриб чиқдилар
1 июнь куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар молия вазири томонидан тақдим этилган Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2016 йилдаги ҳамда жорий йилнинг I чорагидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқдилар
Таътил, йўлланма, санаторий
Ўзбекистон санаторийларида йўлланмалар бўйича дам олиш йилдан-йилга оммавийлашиб бормоқда. Чунки уларда ҳам саломатликни тиклаш, ҳам яхшилаб ҳордиқ чиқариб олиш мумкин. Қатор санаторийларда дам олувчилар учун қизиқарли маданий дастурлар ҳавола этилади
Сиёсий бошпана бериш тартиби белгиланди
Президент ўзининг 29.05.2017 йилдаги ПФ–5060-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикасида сиёсий бошпана бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлади, деб хабар беради давлат раҳбарининг расмий сайти
Табиий монополиялар рўйхатига тузатишлар киритилади
ҚҲТБТ порталида «Табиий монополиялар тўғрисида»ги Қонунга тузатишлар лойиҳаси муҳокама қилинмоқда
1 июндан NORMAл газеталарга имтиёзли обуна даври бошланади
«Norma» газеталари бирлашган таҳририяти 2018 йилги обуна кампаниясини йўлга қўймоқда. 1 июндан 31 августгача бўлган давр ичида обунани расмийлаштирганларнинг барчаси акция иштирокчиларига айланади. Дастлабки обуначиларни қандай бонус ва имтиёзлар кутмоқда? Мақоламиз шу ҳақда
Мажбурий ижро бюросига газ ҳисоблагичларини текшириш учун кўчма лабораториялар берилади
Президент 30.05.2017 йилдаги ПҚ–3016-сон «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги Қарорни имзолади
Паспортларни ҳисобга олиш ва йўқ қилиш ким томонидан амалга оширилади?
Президентнинг 30.05.2017 йилдаги ПФ-5061-сон Фармони билан Ўзбекистон фуқароларининг биометрик паспортлари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг биометрик ҳаракатланиш ҳужжатларини ҳисобга олиш ва йўқ қилиш тартиби белгиланди
Консерваторияда янги факультет очилади
Президент 31.05.2017 йилдаги “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади
РФнинг 4 шаҳрида 1 июндан 12 июлга қадар бир сутка ичида рўйхатдан ўтиш лозим
Футбол бўйича Конфедерациялар кубоги ўтказиладиган Россия минтақаларида кучайтирилган хавфсизлик чоралари жорий қилинади. Россия Федерацияси Президентининг Фармони (09.05.2017 йилдаги 202-сон) 4 та шаҳарга татбиқ этилади
Кўпроқ йўловчилар шаҳар транспортидан бепул фойдаланиши мумкин
ҚҲТБТ порталида «Шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунга тузатишлар лойиҳаси жойлаштирилди
Замонавий кутубхона фойдаланувчиларига АКТ ёрдамида сифатли хизмат кўрсатиш зарур
2017 йил 26 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитасининг «Ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижроси холатини ўрганиш якунларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди
Қурбон ҳайитида ўзбекистонликлар 5 кун дам олишади
Президент "Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги қарорни имзолади.
Ер тоифалари қандай ўзгаради
Агропорталда қишлоқ хўжалиги ерлари тоифасини ўзгартириш учун аризалар қабул қилинади, компенсация тўловлари эса автоматик тарзда ҳисобланади.
Биноларнинг энергия самарадорлиги автоматик равишда баҳоланади
Турар ва нотурар биноларнинг энергия самарадорлигини тезкор баҳолаш тизими жорий этилиб, электр ва газни тежаш чоралари кенгайтирилмоқда. Шунингдек, энергияни тежашнинг кенг кўламли кўрсаткичларига эришиш учун "яшил" кредитлашни ривожлантириш режалаштирилган.
Қурбон ҳайитида етим болалар ва беморларга ёрдам берилади
Президент қарорида оғир аҳволдаги болалар ва онкологик касалликларга чалинган беморларни даволашни молиялаштириш, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга пул тўловлари бериш, масжид ва қабристонларни ободонлаштириш кўзда тутилган.
Солиқ органлари кўчмас мулк ва қурилиш материаллари бўйича бозор нархлари ва солиқ базасини қандай аниқлайдилар
Вазирлар Маҳкамасининг 18.05.2026 йилдаги 253-сон қарори билан кўчмас мулк объектлари ва ёғочдан тайёрланган қурилиш материаллари учун товарларнинг бозор нархини ва унинг асосида солиқ базасини аниқлаш тартиби белгиланган.
Ер ижарасини онлайн узайтириш мумкин бўлади
Давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали ер участкалари ижара шартномаларини янги муддатга узайтириш тартиби тасдиқланди. Янги маъмурий регламент ариза топшириш муддатлари, рад этиш асослари ва қарорлар устидан шикоят қилиш тартибини белгилайди.
Президентнинг янги ПФ-95-сон Фармони солиқ маъмуриятчилигида нималарни ўзгартиради
2026 йил 1 июлдан солиқ тўловчилар учун текширувдан олдинги таҳлил доирасида аниқланган тафовутлар бўйича аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини ёки асослантирувчи ҳужжатларни тақдим этиш мажбурияти бекор қилинади.
Ёшларни оилавий ҳаётга қандай тайёрлашади
Туман ва шаҳарларда психологик, ҳуқуқий ва тиббий ёрдам кўрсатувчи оилавий маслаҳат пунктлари очилади. Улар ёш оилаларга бола тарбияси, оилавий бюджет ва низоларнинг олдини олиш бўйича таълим бериш билан шуғулланади.
1 июндан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2026 йил 1 июндан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
"Сифатли давлат бошқаруви" дастури жорий этилмоқда
Унинг доирасида 2026 йилдан бошлаб вазирликлар, қўмиталар ва агентликлар бошқарув самарадорлиги ва сифатининг ягона мезонлари бўйича мунтазам баҳоланади.
Янги сонларда ўқинг
2026, 9 июнь№ 23
- Давлат нодавлат театрларни қўллаб-қувватлайди
- Фахрий унвон ва иш ҳақи, пенсионерлар учун имтиёзлар, тўлиқ бўлмаган стаж ҳақида
- Бажарилган ишнинг қайси тоифага киришини аниқлаш
- Таъминот остидаги транзит
- «Солиқ органлари фаолиятини институционал жиҳатдан такомиллаштириш ва солиқ маъмуриятчилигида замонавий ёндашувларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»



