
Ҳарбийларнинг қасамёд матни тасдиқланди ва пенсия ёши оширилди
«Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида» ва «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервидаги хизмат тўғрисида»ги қонунларга ўзгартишлар киритилди

Илғор технологиялар маркази ташкил этилди
Марказнинг ташкил этилиши Президентнинг 19.04.2018 йилдаги ПҚ–3674-сон қарорида назарда тутилган

Ёшлар иттифоқи контракт асосида ўқувчи талабаларга қандай ёрдам кўрсатади
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва олий таълим муассасаларига тўлов-контракт шакли асосида ўқишга қкабул қилинган талабаларга моддий ёрдам кўрсатиш қоидалари тасдиқланди

Турин политехника университети 400 бакалавр ва 25 магистрантни қабул қилади
Вазирлар Маҳкамасининг 18.04.2018 йилдаги 295-сон қарори билан 2018/2019 ўқув йилига Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетига қабул квотаси тасдиқланди

«Mening fikrim» жамоавий мурожаатлар портали ишга туширилди
Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти томонидан «Mening fikrim» портали ишга туширилди. Энди фуқаролар ўзларини ўйлантираётган мавзулар бўйича ўз фикрларини билдиришлари мумкин

Вакиллик органлари ишида нима ўзгарди
«Сиёсий партиялар тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги, «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида»ги ва «Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутатини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатини ва Сенати аъзосини чақириб олиш тўғрисида»ги Қонунларга тузатишлар киритилди

Паспортлар ID-карталарга, авторақамлар – халқаро русумдагисига алмаштирилиши режалаштирилмоқда
Президентнинг 18.04.2018 йилдаги «Инновацион лойиҳаларни амалга ошириш ва идоравий ахборот тизимларини жадал интеграциялашувининг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–3673-сон қарори қабул қилинди

Ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга кадастр ҳужжатлари берилади
Президентнинг 20.04.2018 йилдаги “Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида”ги Фармони имзоланди

Ушлаб туриш ва уй қамоғи вақти ҳисобга олинади, гумон қилинувчиларга – уй қамоғи ва гаров
18.04.2018 йилдаги ЎРҚ–476-сон Қонун билан Жиноят-процессуал кодекс ва Жиноят кодексига ана шундай ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди

Наслдор чорвачилик учун кўпроқ ер берилади
Ер кодекси ва «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиришлар киритилди

Ўрмон фондини муҳофаза қилиш, кўпайтириш ва улардан фойдаланиш тартибига тузатиш киритилди
«Ўрмон тўғрисида»ги Қонун янги таҳрирда тасдиқланди (16.04.2018 йилдаги ЎРҚ–475-сон). Ҳужжат «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинган

Бизнес учун ер участкалари – электрон аукцион орқали
Президентнинг 20.04.2018 йилдаги “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга бериш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди

Конфессиялар ишлари бўйича кенгаш кенгайтирилди
Президент 16.04.2018 йилдаги ПҚ–3668-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирларн тўғрисида»ги қарорни имзолади

Муҳтож хотин-қизларга имтиёзли шартларда уй-жой берилади
Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2018 йилдаги 285-сон қарори билан арзон уй-жойларни бериш тартиби тасдиқланди

Жиноят процесси: Интернетда видеоалоқа, мажлислар ёзуви ва ҳукмларни эълон қилиш
Ушбу масалалар юзасидан ўзгартиришлар 18.04.2018 йилдаги ЎРҚ–476-сон қонун билан Жиноят-процессуал кодексига киритилди

Янги солиқ имтиёзлари апрель ва июль ойларидан амал қила бошлайди
18.04.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ–476-сон Қонун (52-моддаси) билан Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди

Жамоа шартномалари тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун - жарима
Жамоа шартномалари ва келишувлари тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик ҳақида нималарни билиш керак? Ушбу саволга меҳнат муносабатлари соҳасидаги эксперт Абдусалом Рисқуллаев жавоб беради

Дориларга ножўя реакциялар ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлигига хабарнома юборилади
Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 3000, 16.04.2018 йил) билан Дори воситаларининг қўлланилиши чоғида ножўя реакциялар аниқланган ҳолатлар тўғрисида хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Авиация хавфсизлигини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилди
МЖТКнинг 116 ва 117-моддаларига тузатиш киритилди, шунингдек авиация хавфсизлигини таъминлашга доир талабларни бузганлик учун жавобгарлик тўғрисида янги модда киритилди

Судланганлиги муносабати билан ишга қабул қилмаслик – ноқонуний, прописка бўйича – ўзгаришсиз
18.04.2018 йилдаги ЎРҚ–476-сон Қонун билан Меҳнат кодексига қўшимча киритилди

Давлат органлари ОАВ сўровига 7 кун ичида жавоб беришлари керак
18.04.2018 йилдаги ЎРҚ-476-сон Қонун билан “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида” ва “Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунларга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди

Ер ости бойликларидан фойдаланиш соҳасида жарималар 10 ва ундан кўп марта оширилди
18.04.2018 йилдаги ЎРҚ–476-сон Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди

Қонун ҳужжатларининг қайси янги нормалари ишламаяпти
Қонунчиликдаги янгиликларни бизнесни юритиш амалиётида қўлламаслик ҳолатлари мавжуд. Гарчи ишбилармонлар ҳамжамияти ҳар бир янгиликдан хабардор бўлсада, давлат органлари уларнинг айримларини қўллай олишмайди. Нима учун бундай бўлишини кўриб чиқамиз

Иссиқ сув ва иситиш 10% қимматлашади
Тошкентда 1 майдан бошлаб марказий иситиш ва иссиқ сув учун тарифлар оширилади, деб norma.uz порталига хабар беришди «Toshissiqquvvati» ИЧБ вакиллари

1 июлда эски намунадаги паспортларни алмаштириш муддати тугайди
Ички ишлар вазирлиги эски намунадаги паспортларни биометрик паспортларга алмаштириш муддати 2018 йилнинг 1 июлига қадар этиб белгиланганини эслатиб ўтади

ЯСТ тўловчилари ер солиғини қандай тўлайдилар
Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг қарори (16.04.2018 йилда 3001-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Ягона солиқ тўлови тўловчиларининг ер солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Ўқидингми – 5 йил хизмат қил ёки харажатларни қопла
Ички ишлар вазирлиги ва Молия вазирлигининг қарори (16.04.2018 йилда 2998-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Ички ишлар органларида мажбурий хизматни ўташ ҳақидаги шартномаларни тузиш ҳамда шартнома шартлари бажарилмаганда харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Қишлоқ ва сув хўжалигини бошқариш тизимида – ўзгаришлар
Президентнинг 17.04.2018 йилдаги «Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони имзоланди

1 майдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 майдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

"Тоза қўллар" дастури қандай амалга оширилади
Умумий ўрта таълим ташкилотларининг санитария-гигиена инфратузилмасини яхшилаш бўйича мақсадли дастурни шакллантириш зарур.

Педагог кадрларни тайёрлашда сиртқи таълимдан воз кечилади
Бўлажак педагоглар фақат кундузги ва кечки таълим шаклларида ўқитилади.

Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни бекор қилиш асослари кенгайтирилмоқда
Ер ости сувларидан-сув ўлчаш қурилмасиз фойдаланганлик учун оширилган солиқ ставкалари белгиланмоқда.

Маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогини юритиш тартиби белгиланди
Маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги «Янги технологиялар» илмий-ахборот маркази» давлат унитар корхонаси томонидан яратилади ва юритилади.

Ал-Хоразмий университети ташкил этилди
У ерда ўқув жараёни БАА, Хитой ва Буюк Британиянинг етакчи олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ташкил этилади.

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Аризалар давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали топширилади.

Марказий банкнинг асосий ставкаси 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирилди
2025 йил 24 апрелда Марказий банк бошқаруви асосий ставкани йиллик 14,0 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди.

НҲҲ лойиҳаларини илмий экспертизадан ўтказиш қандай амалга оширилади
Илмий экспертиза вазифаларига нималар киради ва уни ким ва қандай усуллар билан ўтказади.

Хорижий банкларнинг ваколатхоналарини аккредитациядан ўтказишда Марказий банк ҳужжатлардаги камчиликларни тузатиш имкониятини беради
Хорижий давлатларнинг банклари ваколатхоналарини аккредитация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилмоқда.
Янги сонларда ўқинг

- Ҳудудларда микросаноат марказлари яратилади
- Ҳисобрақамда маблағ етарли бўлмаганда ЖШДС қандай тўланади
- Тошкентда фаолият турлари учун қандай минимал ижара тўловлари ставкалари қўлланилади
- БҲМС бўйича бухгалтерия ҳисоби мақсадларида ҳисоб сиёсати қандай тузилади
- Қишлоқ хўжалиги корхоналари қандай солиқларни тўлайди