
Ветеринария препаратларининг катта хавфсизлиги таъминланади
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ветеринария маҳсулотлари хавфсизлигининг Умумий техник регламенти лойиҳасини тайёрлади. У қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида эълон қилинган

Сирдарё туманида ЁПҚП ишлаб чиқариш бошланади
Вазирлар Маҳкамасининг 27.01.2017 йилдаги 42-сон қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг 22.09.2016 йилдаги 319-сон “Ғўза пояларидан ёғоч-пайраҳа қиринди плиталарини ишлаб чиқариш бўйича замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорига қўшимчалар киритилди

Статистика бошқармаси ҳисоботлар топшириш муддатларини эслатади
Тошкент шаҳар статистика бошқармаси нотижорат ташкилотлар, Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари, шунингдек кичик корхоналар ва микрофирмаларга 2016 йил учун йиллик статистика ҳисоботини топшириш зарурлиги ҳақида эслатади

Божхона қийматини битим миқдори бўйича аниқлаймиз
Мазкур шарҳ Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб келинадиган товарнинг божхона қийматини аниқлашнинг 1-усули (битимнинг қиймати асосида) қўлланилиши тартибига киритилган тузатишларни батафсил ёритишга бағишланган

ЯИДХПда ШЖБПҲ ҳисобварағидан кўчирма сўраш мумкин
Ўзбекистон Халқ банки Ягона давлат порталида жисмоний шахслар учун янги интерактив хизматни рўёбга чиқарди. Хизмат ШЖБПҲдаги (шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи) жамғармалар ҳолати тўғрисида ахборот олиш имконини беради

Пенсиялар нақд шаклда берилади
Президентнинг 2.02.2017 йилдаги «Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендияларни тўлаш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди

Юк декларациясини онлайн режимида тўлдирамиз
“Божхона органларига электрон божхона юк декларациясини топшириш” – Давлат божхона қўмитаси томонидан Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўёбга чиқарилган янги хизмат

ССП ГФРда стажировка ўташ учун қабул эълон қилади
Савдо-саноат палатаси ГФР компаниялари билан иқтисодий кооперациянинг 4 йўналиши бўйича Германияда ойлик стажировка ўташ учун номзодларни қабул қилиш ҳақида эълон қилди

Бизнесни рўйхатдан ўтказиш учун энди адлия органларига
Президентнинг 1.02.2017 йилдаги «Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори эълон қилинди

Онлайн-сўровномани тўлдириб, ЯИДХП хизматларини баҳоланг
“Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази ЯИДХПда кўрсатилаётган давлат интерактив хизматлари талаб этилганлиги юзасидан респондентлар сўровини ўтказади

Юридик хизмат самарасини қандай ошириш мумкин?
Юристлар малакасини ошириш марказида 26 январь куни Адлия вазирлиги томонидан ташкил этилган “Давлат органлари ва ташкилотларида юридик хизмат фаолиятини янада такомиллаштириш ва ривожлантиришнинг долзарб масалалари” мавзусига бағишланган анжуман бўлиб ўтди

Товарларнинг божхона қийматини қандай белгилаш мумкин?
Давлат божхона қўмитасининг қарори (рўйхат рақами 390-2, 2017 йил 25 январь) билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинадиган товарларнинг божхона қийматини белгилаш бўйича йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

АЖлар учун хорижий инвесторларни жалб этиш муддатлари узайтирилди
Президентнинг 23.01.2017 йилдаги ПҚ–2737-сон Қарори билан республикамиздаги акциядорлик жамиятлари томонидан хорижий инвесторларни жалб этиш муддатлари узайтирилди, шунингдек илгари қабул қилинган норматив ҳужжатларга айрим бошқа ўзгартиришлар киритилди

Олисдаги ходим: уни қандай бошқариш керак?
Меҳнат бозорида масофадан ишлаш тарафдори бўлганлар ҳам талай. Бундай йўсинда ишлаш иш берувчи учун ҳам қулай. Уларга офисда жой ажратишнинг ҳожати йўқ, йўлкира пули, овқат пули ажратиш ҳақида ўйламайсиз, касаллик таътили, меҳнат таътили демайди... Хуллас, бундай ходимнинг “плюс”лари талай.

Нотариус лавозимига номзодлар учун имтиҳонлар мураккаблаштирилди
Адлия вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2165-7, 2017 йил 23 январь) билан Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди

Миллий авиакомпания Президентнинг юксак эътирофига сазовор бўлди
Президент “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясини Ўзбекистон Республикасининг Фахрий ёрлиғи билан мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонга имзо чекди

Банкротликка қарши ҳуқуқий ҳимоя бор
Қуйи палатада муҳокама қилинаётган “Банкротлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги Қонун лойиҳасига депутат изоҳлари

Суд-ҳуқуқ ислоҳотлари ва ОАВ
Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан “Суд-ҳуқуқ ислоҳотлари - журналист нигоҳида” кўрик-танлови эълон қилинган эди. Олий судда мазкур танловнинг ғолиблари тақдирланди.

Прокуратура органлари учун янги вазифалар белгиланди
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ихтиёр АБДУЛЛАЕВ раислигида ўтказилган ҳайъат мажлисида прокуратура органларининг мамлакатда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида ва келгусидаги вазифалар муҳокама қилинди

Адлия органлари фаолияти тадбиркорлар ҳуқуқлари ҳимоясига қаратилган
Адлия вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди. Унда адлия органлари ва муассасалари томонидан қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш соҳасида 2016 йилда амалга оширилган ишлар якуни ва жорий йилда бажарилиши лозим бўлган вазифалар атрофлича муҳокама этилди

Ўзбекистонда «Ўзагроэкспортбанк» пайдо бўлади
Президентнинг 24.01.2017 йилдаги ПҚ–2740-сон «Ўзагроэкспортбанк» акциядорлик тижорат банкини ташкил қилиш тўғрисида»ги Қарори эълон қилинди

Юрисконсульт бўлмоқчимисиз – стажировкадан ўтинг
Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати тўғрисидаги низом, шунингдек Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларининг мартаба даражалари тўғрисидаги низом эълон қилинди

Уй-жойга эҳтиёжи борлар қандай қилиб шаҳардан уй олиши мумкин?
Вазирлар Маҳкамасининг 16.01.2017 йилдаги 14-сон Қарори билан Кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилишни молиялаштириш, шунингдек ёш оилаларга, эскирган уй-жойларда яшаётганларга ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларнинг бошқа тоифаларига сотиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Қандай касблар классификаторга киритилди
Меҳнат вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2855, 2017 йил 27 январь) билан Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Сувга қудуқларни бурғулаш учун рухсатномани онлайн сўраш мумкин
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан ЯИДХПда рўёбга чиқарилган янги интерактив хизмат жисмоний ва юридик шахсларга сувга қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома олишга электрон аризалар юбориш имкониятини беради

Қатор объектларга Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти номи берилди
25.01.2017 йилда Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида»ги Қарори қабул қилинди

“Маъмурий суд иши юритуви тўғрисидаги” Қонун нимадан иборат бўлади?
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси “Маъмурий суд иши юритуви тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси концепцияси ишлаб чиқилганини маълум қилди

Жавобгарликдан озод этишларини истасангиз, оқибатларни бартараф этинг
Қонунчиликдаги сўнгги ўзгаришлар туфайли қатор иқтисодий жиноятлар бўйича жиноий жавобгарликнинг олдини олиш имкони мавжуд. Аммо бу фақат муайян шароитларда содир бўлади. Қай тарзда ва қандай шароитларда амалга оширилиши хусусида – бизнинг шарҳимизда

Ўзбекистон Республикасининг Сув кодекси қабул қилинди
У 30.07.2025 йилдаги Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-1076-сонли Қонуни билан тасдиқланган ва сув ресурсларини бошқариш тамойилларини белгилайди.

ППХ жамоат тартибини сақлаш бўйича хизматлар кўрсатади
Ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати (ППХ) бўлинмалари томонидан фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича хизматларни шартномавий-ҳуқуқий асосда кўрсатишнинг Маъмурий регламенти тасдиқланди.

ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахсларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги чоралар тасдиқланди
Ушбу чоралар тадбиркорлик фаолиятининг ошкора, рақамли ва самарали тизимини яратиш, солиқ интизомини ошириш, молиялаштиришга кириш имкониятини кенгайтириш ва бизнес юритишни соддалаштиришга қаратилган.

Иш берувчилар ногиронлиги бўлган шахслар учун иш ўринлари захирасини шакллантиради
Президентнинг «Меҳнат муносабатлари ва касбга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда иш берувчиларни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Фармони қабул қилинди.

Маҳаллий ижро ҳокимияти органларида –меҳнатга ҳақ тўлашнинг янги тизими
У бошқарув ходимлари эришган асосий самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида ойлик устамалар кўринишидаги тўловларни назарда тутади.

Давлат ташкилотлари юридик хизмат ходимларининг рейтинги жорий этилади
НҲҲ ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш бўйича юридик хизмат ходимларининг фаолиятлари баҳоланади.

Болалар боғчаси учун кимларга субсидия тўланади
Моддий ёрдам бола уч ёшга тўлгунига қадар бир нафар фарзанд учун БҲМнинг 1,5 бараваригача миқдорида Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан берилади.

Таълим муассасалари аккредитациядан ўтади
2025 йил ноябридан бошлаб ўрта махсус, касбий, олий ва олийдан кейинги таълим муассасалари, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ташкилотларига янги тартиб жорий этилади.

Ташқи савдо шартномалари бўйича умидсиз қарзларни ҳисобдан чиқариш онлайн амалга оширилади
Республика ҳудудига кириб келган ва яроқсиз ҳолга келган маҳсулотларни божхона ва бошқа ваколатли органлар томонидан утилизация қилиш тартиби соддалаштирилди.

Географик объектларнинг классификатори ишлаб чиқилди
Вилоят ҳокимликлари 2026 йил 1 июлгача республиканинг барча кўчалари номларини рўйхатга олиб, уларни Географик объектлар номларини давлат реестрига мувофиқлаштириш чораларини кўришлари керак.
Сўнгги шарҳлар
Янги сонларда ўқинг

- Мустақиллик байрамингиз муборак бўлсин, ватандошлар!
- 2026 йил 1 апрелгача маркировкаланган сув ва салқин ичимликларни чакана савдода қандай реализация қилиш мумкин
- Ўзини ўзи банд қилганларнинг даромадига қандай солиқ солинади
- Мол-мулкни ижарага беришдан олинадиган даромадни аниқлаш тартиби
- Атроф-муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндилар жойлаштирганлик учун компенсация тўловларини қандай тўлаш керак

- Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти эркинлиги кафолатлари қонунлаштирилди
- Меҳнат шартномаси меҳнат шартномаси қандай бекор қилинади
- 2 ёшгача бўлган болани парваришлаш бўйича нафақа кимга ва қандай тўланади
- «Рақамли суд» қандай ишлайди
- Бухгалтер ишида сунъий интеллектдан қандай фойдаланиш мумкин