
Туркия Республикаси билан имзоланган иккита халқаро шартнома тасдиқланди
Тегишли қарор Президент томонидан 17 март куни имзоланди.

Бектемир туманини комплекс ривожлантириш дастури тасдиқланди
2021-2022 йилларда Тошкент шаҳри Бектемир туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди. Мақсад – меҳнат ресурслари ва мавжуд ишлаб чиқариш салоҳиятидан оқилона фойдаланиш, инфратузилмани янада яхшилаш.

Иккита педагогика институтининг вазифалари белгиланди
Термиз ва Қарши давлат университетлари негизида ташкил этилган иккита педагогика институтининг вазифалари, мақоми ва талабларни ўқишга қабул қилиш тартиби белгиланди.

Маҳкум шахсларни сақлаш шароитлари яхшиланади
Жазони ижро этиш муассасалари, тергов ҳибсхоналари, вақтинча сақлаш ҳибсхоналари ва махсус қабулхоналарида сақланаётган шахсларни озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак ва бошқа буюмлар билан таъминлаш меъёрлари қабул қилинди.

Фақат биржа савдолари орқали реализация қилинадиган товарлар рўйхати кенгайтирилди
Улар жумласига поливинилхлорид (ПВХ) ва формалин, истеъмол ва техник этил спирти, кумуш ва бошқалар киритилган.

Шартнома: нималарни ўзгартириш режалаштирилмоқда
Президентнинг «Ижтимоий-иқтисодий муносабатларда шартнома институти ролини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Давлат тилини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинди
Хусусан, Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг қўшимча вазифалари белгиланди.

Тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизими такомиллаштирилади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

1 млрд сўмгача тузиладиган шартномаларда – ўттиз фоиз миқдорида олдиндан тўлов
Ҳукумат қарорига тегишли ўзгартириш киритилди.

Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизматлари фаолияти кучайтирилади
Хусусан, ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлардан бўшатилганидан кейин тозаланиши лозим бўлган транспорт воситалари турлари аниқлаштирилди.

Озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг барқарорлиги қандай таъминланади
Қабул қилинган чора-тадбирлардан мақсад аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан узлуксиз ва барқарор нархларда таъминлаш, аҳоли даромадлари кескин пасайиб кетишини олдини олишдир.

«Ургут» ЭИЗ ҳудуди кенгайтирилади
«Ургут» эркин иқтисодий зонаси «Ўрамас» тумани ва Самарқанд шаҳридан ажратиладиган янги ерлар ҳисобига кенгайтирилади.

Экологик аудит тўғрисидаги қонун қабул қилинди
Қонун билан экологик аудитнинг асосий принциплари, унинг вазифалари ва шакллари, уни ўтказишнинг ўзига хос хусусиятлари ва ўтказишдаги чекловлар белгиланди.

Давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги тест синовидан ўтказилади
Давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлик даражаси белгиланган минимал талаблар асосида баҳоланади.

Ўзбекистон фуқаролигини олиш: янги қоидалар
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги масалаларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Ёшлар давлат томонидан қандай қўллаб-қувватланади
Қарор мақсади – ёшларни ижтимоий-иқтисодий ва психологик қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарга ўргатиш ва бандлигини таъминлаш ишларини самарали ташкил этиш.

От спорти янги даражага олиб чиқилади
Президентнинг «Йилқичилик ва от спортини янада ривожлантириш ҳамда замонавий бешкураш ва поло спорт турини оммалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари давлат томонидан қўллаб-қувватланади
Молиявий кўмак тижорат банкларида жойлаштириладиган Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси кредит ресурслари ҳисобидан амалга оширилади.

Техник кўрикдан ўтиш тартиби ўзгартирилди
Қабул қилинган қўшимча чора-тадбирлар транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга қаратилган.

Пиллачилик ва тутчилик ташкилотларининг харажатлари қандай қопланади
Пиллачилик ва тутчилик ташкилотларига тутзорларда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

2021 йилда уй-жойга кредитлар қандай тартибда ажратилади
Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинди.

МБнинг асосий ставкаси ўзгаришсиз қолдирилди
Марказий банк Бошқаруви 2021 йил 11 мартда асосий ставкани йиллик 14% даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди.

ОБМни қайта ишлаш бўйича 6 та янги марказ ташкил этилади
Озон қатламини бузувчи моддалардан фойдаланишни тўхтатиш бўйича миллий дастур тасдиқланди.

Қишлоқ хўжалиги экинлари оқилона жойлаштирилади
Мазкур чора-тадбирлар мавжуд ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва экспорт ҳажмларини янада ошириш мақсадида қабул қилинган.

Доривор ўсимликларни етиштириш илмий-ишлаб чиқариш марказининг вазифалари белгиланди
Илмий-ишлаб чиқариш марказининг асосий вазифалари жумласига доривор ўсимликларни илмий асосда етиштириш ва қайта ишлашнинг ягона стратегиясини шакллантириш ва амалга ошириш ҳам киритилган.

Адлия вазирлигига қўшимча функциялар юкланди
Президентнинг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.

Ўзбекистонда яна учта электр станцияси қурилади
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати, «Aksa Enerji Üretim A.Ş.» (Туркия Республикаси) компанияси ҳамда лойиҳа компаниялари ўртасида тузилган инвестиция битимлари тасдиқланди.

Миллий гвардиянинг ўқув марказлари фаолияти такомиллаштирилади
Миллий гвардиянинг Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий ўқув маркази ташкил этилади, Фарғона ва Даштобод ўқув марказлари қайта ташкил этилади.

Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори оширилади
2025 йил 1 июлдан пенсиялар ва нафақалар, шунингдек кам таъминланган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари 10 фоизга оширилади.

Ногиронлик пенсиялари ва компенсацияларни тайинлаш тартиби соддалаштирилади
Жорий йилнинг октябригача пенсияларни тайинлашда амалий ёрдам кўрсатиш хизмати, хусусан стаж ва иш ҳақига оид электрон маълумотлардаги камчиликларни бартараф этиш бўйича ишлай бошлайди.

Кадастр паспортларини бериш муддатлари ўзгартирилди
Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига ўзгартиришлар киритилди.

Янги ҳосилдан буғдой қандай харид қилинади
"d-xarid.uz" ахборот тизими омборлардан дон сотиш, қабул қилиш ва бериш жараёнлари, шунингдек молиявий ҳисоб-китобларнинг тезкорлиги ва шаффофлигини таъминлайди.

Қурбон ҳайити 6 июнда нишонланади
2025 йил 7 июнь (шанба) куни олти кунлик иш ҳафтаси тартиби бўйича ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.

Ижарага берилган ерлардан фойдаланиш самарадорлиги қандай оширилади
Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, Андижон, Жиззах, Наманган, Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари ҳузурида ижарага берилган қишлоқ хўжалиги ерларига хизмат кўрсатиш дирекциялари ташкил этилади.

Қорақалпоғистонда кунжут ва мош экинлари кўпайтирилади
Ушбу экинларни етиштириш бўйича намунавий лойиҳалар ҳар бир туманда «бир контур — бир маҳсулот» тамойили асосида камида 50 гектар майдонда амалга оширилади.

Ижодкор ёшлар қўллаб-қувватланади
Маданият ва санъат соҳасидаги стартап-лойиҳалар учун БҲМнинг 100 бараваригача миқдорда грантлар ажратиш режалаштирилмоқда.

Мебель саноати учун имтиёзлар ва преференциялар
Президент мебель ва ёғочсозлик саноатининг ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирларни тасдиқлади.

Ўрмон хўжалигини рақамлаштириш маркази ташкил этилади
У ўрмонлар ҳолатини реал вақт режимида мониторинг қилади, замонавий технологияларни жорий этади ва бу соҳада сунъий интеллектдан фойдаланади.