Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Резидентлик сертификати кейинроқ тақдим этилса, норезидентга йил бошидан тўланган ЖШДСни қайтариш мумкинми Қарз берувчи қарз бериш ва қайтарилишини қандай ҳисобга олиши керак Қишлоқ хўжалиги корхоналари қандай солиқларни тўлайдилар
Барча янгиликлар Компания янгиликлари Оммабоп мақолалар
Барча янгиликлар
16.02.24

Ҳар бир гектар пахта майдонига 1 млн сўмдан субсидия ажратилади

Субсидиянинг 30 фоизи ҳосилдорлик олдинги мавсумга нисбатан ўртача 10 фоизга ошган тақдирда ажратилади.

15.02.24

Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонасида Қорақалпоғистондан вакил фаолият юритади

2024 йилда Қорақалпоғистонда жами 6,5 трлн сўмлик 400 дан зиёд инвестлойиҳалар ишга амалга оширилади.

15.02.24

Спортчи-ишқибозлар суткасига фақат 5 кг балиқни бепул овлаши мумкин

Апрель ойининг ўртасидан май ойининг якунига қадар табиий cув ҳавзаларида балиқ овлаш тақиқланган.

15.02.24

Инвесторлар учун барча имтиёзлар рўйхати – ягона реестрда

Рўйхат билан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги сайтида танишиш мумкин.

14.02.24

Автобус бошқаришда гендер тенглиги таъминланади

Эндиликда аёллар йўловчиларнинг сони 14 кишидан зиёд бўлган автобусларни бошқаришга ҳақли

13.02.24

Хорижий компанияларнинг аккредитация паспорти тасдиқланди

Гувоҳнома олиш учун мурожаатни кўриб чиқиш муддати – 5 кун.

13.02.24

Инфратузилмани ривожлантириш инжиниринг компанияси ташкил этилмоқда

У болалар боғчалари ва мактабларни қуриш бўйича буюртмачи бўлади.

12.02.24

Учта ОТМ биттага бирлаштирилди

Тошкент давлат иқтисодиёт университетига Тошкент молия институти ва Фискал институт қўшиб олинди.

12.02.24

“Яшил энергия” сертификатлари савдосидан тушган даромадларга солиқ солинмайди

Шунингдек, ягона электр энергетикаси тизимига улаш тартиби аниқлаштирилди.

09.02.24

Айрим бюрократик жараёнлар бекор қилинмоқда

20 та қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

08.02.24

Қурилиш чоғида тупроқ унумдорлиги муҳофаза қилинади

Тупроқнинг унумдор қатлами сақланмаган тақдирда етказилган зарарнинг ўрни маҳаллий бюджетга қопланади.

08.02.24

Ижтимоий ходимлар учун кўрик-танлов: ғолиблар БҲМнинг 10 дан 20 баравари миқдорида мукофот олади

Кўрик-танловда нодавлат нотижорат ташкилотларининг ижтимоий ходимлари ҳам иштирок этишлари мумкин.

08.02.24

“Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази” ташкил этилди

Унинг вазифалари орасида – таълим соҳасидаги давлат бошқаруви органларининг айрим функцияларини нодавлат, шу жумладан халқаро ташкилотларга аутсорсингга бериш бўйича таклифлар тайёрлаш бор.

05.02.24

IT-мутахассисларни тайёрлаш соҳасини қандай қўллаб-қувватлашади

Чоралар қаторида – бир маротабалик субсидиялар бериш ва ўқиш ҳаражатларини қоплаш

05.02.24

Инспектор-психологлар айрим ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқишга ҳақли

Хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлар ҳимоя ордери талабларини бажармаганлик учун маъмурий ҳуқуқбузарликларни расмийлаштиришлари мумкин.

05.02.24

Рақамли технологиялар халқаро маркази ташкил этилмоқда

Хорижий компаниялар учун 5 йиллик махсус ҳуқуқий режим жорий қилинмоқда.

02.02.24

Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингидаги баҳо бухгалтернинг профессионаллигига боғлиқ

2024 йил 1 февралдан бошлаб тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги жорий қилинди. Вазирлар Маҳкамаси уни белгилаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлади.

02.02.24

Педагогнинг мақоми махсус қонун билан белгиланмоқда

Педагогларни сайлов жараёнларини ташкиллаштиришга қўшимча ҳақ эвазига жалб қилишади.

02.02.24

Айрим ижтимоий нафақалар миқдори оширилди

Унга кўра зарур иш стажига эга бўлмаган кекса фуқароларга бериладиган нафақалар миқдори оширилди.

02.02.24

Банклар ва кредит ташкилотларига нисбатан қўлланиладиган чоралар ва санкциялар тасдиқланди

Тегишли қарорлар Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси ёки бошқаруви томонидан қабул қилинади.

30.01.24

Чорвачилик хўжаликларига субсидиялар ажратилади

Улар хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкилар учун ажратилади.

29.01.24

“Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази” лойиҳа офиси ташкил этилмоқда

Амалдаги санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари халқаро стандартлар талабларига мувофиқлаштирилади.

29.01.24

1 февралдан нималар ўзгаради

Norma.uz портали 2024 йил 1 февралдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришларнинг шарҳини тақдим этади.

29.01.24

Электрон йўл варақаларини ҳисобга олиш тизими қандай ишлайди

1 апрель куни Ўзбекистонда йўловчи ва юк ташишни ҳисобга олиш бўйича рақамли ҳужжат айланишининг олти ойлик тажриба-синов лойиҳаси (22.01.2024 й. 44-сон ВМҚ) ишга туширилади.

26.01.24

Марказий банк асосий ставка даражасини ўзгаришсиз қолдирди

Марказий банк бошқарувининг 2024 йил 25 январдаги йиғилишида асосий ставка йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирилди.

Компания янгиликлари
Оммабоп мақолалар

Ра­ма­зон ойи му­но­са­ба­ти би­лан эҳти­ёж­манд оила­лар­га мод­дий ёр­дам кўрса­тил­моқда

Президент қарори билан аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари белгиланди. Бунда молиявий ёрдам ЖШДСни ҳисоблаб чиқаришда жами даромад таркибига киритилмайди.

Сув ре­сур­сла­ри­дан фой­да­ла­ниш са­ма­ра­дор­ли­ги­ни оши­риш тўғри­си­да­ги ян­ги ПҚ-47-сон қарор бўйича аг­ро­сек­тор учун ни­ма­лар ўзгар­моқда

Президентнинг 05.02.2026 йилдаги ПҚ-47-сон қарорида айрим ҳолларда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни 2 баравар ошириш назарда тутилган, сувни тежайдиган технологияларга субсидия ва кредитлар олишнинг янги қоидалари жорий этилган ҳамда ушбу соҳада давлат назорати кучайтирилган.

Та­шиш соҳаси: те­мир йўл ва ав­тот­ран­спорт қоида­бу­зар­лик­ла­ри учун ян­ги жа­ри­ма­лар

Темир йўл транспорти ва метрополитенда хавфсизликни бузганлик учун қўшимча жавобгарлик чоралари жорий этилмоқда, шунингдек, автомобиль транспортида йўловчи ташиш устидан назорат кучайтирилмоқда.

"Ўзбе­кис­тон – 2030" стра­те­ги­яси ян­ги­лан­ди

"Ўзбекистон – 2030" стратегияси мақсадларининг самарадорлик кўрсаткичларига эришиш мониторинги Стратегик режалаштириш ва ривожланишнинг рақамли платформасида йиллар кесимида ортиб бориш тамойили асосида юритилади.

Хо­ри­жий иш ўрин­ла­ри ху­су­сий бан­длик аген­тлик­ла­ри ўрта­си­да қан­дай тақсим­ла­на­ди

Адлия вазирлиги томонидан хориждаги бўш иш ўринларига ариза бериш қоидалари, танлов мезонлари, комиссия ваколатлари ва мажбуриятларнинг бажарилишини назорат қилиш тартибини белгиловчи низом давлат рўйхатидан ўтказилди.

Маҳал­ла йили – 2026 йил­га мўлжал­лан­ган ис­лоҳот­лар­нинг ус­ту­вор йўна­лиш­ла­ри бел­ги­лан­ди

Барча давлат идораларига маҳаллалардаги муаммоларни зудлик билан ва тезкор ҳал этиш, ижрони 24/7 режимида онлайн назорат қилиш амалиётини жорий этиш масъулияти юклатилади.

Кам­бағал­лик­ка қар­ши қуёш энер­ги­яси: 903 та маҳал­ла­да ки­чик электр стан­ци­яла­ри қури­ла­ди

Камбағаллик юқори бўлган маҳаллаларда кичик қуёш электр станцияларини қуриш орқали кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди. Лойиҳани амалга ошириш учун 110 млн АҚШ доллари йўналтирилади.

Стар­тап­лар эко­ти­зи­ми қан­дай ри­вож­ла­на­ди

2026 йилдан бошлаб ҳар йили "Энг инновацион ғоя" республика танлови ўтказилади. У стартап лойиҳаларига айлантирилиши мумкин бўлган ғояларни аниқлайди.

Ил­мий таш­ки­лот­лар за­мо­на­вий ла­бо­ра­то­рия ус­ку­на­ла­ри би­лан таъ­мин­ла­на­ди

Илмий ташкилотларнинг лаборатория базасини янгилаш тартиби тасдиқланди. У асбоб-ускуналар ва сарфлаш материалларини сотиб олишни соддалаштириш, жараёнларнинг шаффофлигини таъминлаш ва хорижда малака ошириш орқали мутахассисларнинг малакасини оширишга қаратилган.

Суд эк­спер­ти­за­си­ни ўтка­зиш­да элек­трон ҳуж­жат ай­ла­ни­ши жо­рий эти­ла­ди

Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Низом билан электрон ахборот тизимлари орқали ҳужжатлар алмашиш, суд экспертизасини тайинлаш ва иш материалларини юбориш, сўровларни қабул қилиш ва тадқиқотлар ўтказиш ва бошқа тартиблар белгиланди.

Сўнгги шарҳлар

Ошибка: Xbb_Tags_Quote не найден.

24.09.13
Гость_@@z6H6s: 08.03.26 04:52:42
Гость_pdgheupa
Шарҳлар: 4870
ўқиш

24.09.13
Гость_1????%2527%2522: 08.03.26 04:52:40
Гость_pdgheupa
Шарҳлар: 4870
ўқиш

24.09.13
Гость_1'": 08.03.26 04:52:38
Гость_pdgheupa
Шарҳлар: 4870
ўқиш

24.09.13
Гость_jJQaBOcg'||DBMS_PIPE.RECEIVE_MESSAGE(CHR(98): 08.03.26 04:52:36
Гость_pdgheupa
Шарҳлар: 4870
ўқиш