Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги штатини кенгайтиради
Агентлик бошқарув ходимларининг чекланган сони икки бараварга кўпайтирилади.
Ўзбекистон инновацион тизимини модернизация қилишга – $50 млн
Маблағлар Жаҳон банки томонидан ажратилади, улар биотехнологияларни ривожлантириш, тупроқ унумдорлигини ошириш, қайта тикланувчи энергетикани ривожлантиришга оид лойиҳаларни амалга оширишга йўналтирилади.
Давлат хизматлари агентлиги ҳузурида Ахборот хизматларини ривожлантириш маркази ташкил этилади
Унинг вазифалари жумласига аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига ҳуқуқий масалалар бўйича бепул маслаҳат ва тушунтиришлар бериш, аҳолини қонунчилик ҳужжатлари тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш ҳам киритилди.
Фавқулодда вазиятлар оқибатида йўқотилган ҳужжатларнинг дубликатларини беришда ҳақ ундирилмайди
Нотариуслар томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ундириладиган тўловларнинг максимал миқдорларига ўзгартиришлар киритилди.
Жиноятчиликка қарши курашиш мақсадида қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинади
Хусусан, туман ва шаҳар ички ишлар органлари таркибида вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологлар лавозими жорий этилади ва улар умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият юритади.
Навоий кон-металлургия комбинати ислоҳ қилинади
«Навоий КМК» ДКнинг асосий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган активлари маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларга ўтказилади.
Давлат органлари штат бирликлари қисқартирилади
Бундай чора-тадбирлар тартибга солишнинг замонавий бозор механизмлари жорий этилиши орқали давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини оширишга қаратилган.
7 794 та қишлоқ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари олиб борилади
Президент томонидан «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарор имзоланди.
«Асака сити»ни ободонлаштириш ишлари билан «Avtosanoat-Injiniring» шуғулланади
Андижон вилояти Асака тумани «Чек» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида «Asaka city» мажмуаси барпо этиш учун 53,3 гектар ер майдони танланди.
«Томорқа хўжалиги тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди
Қонунда шахсий томорқа ер участкаларидан томорқа хўжалигини юритиш учун фойдаланувчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, шунингдек томорқа хўжаликларини юритишни ташкил этиш ва уларни ривожлантириш соҳасидаги фаолиятни тартибга солувчи органларнинг ваколатлари белгиланган.
1 апрелдан ижро интизоми янги тартиб бўйича назорат қилинади
Давлат бошқарувчи органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотларнинг ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалари раҳбарларини лавозимларга тайинлаш ва фаолият юритиш тартиби тасдиқланди.
Айрим идоравий НҲҲлар давлат реестридан чиқарилади
Қирқ тўртта норматив-ҳуқуқий ҳужжат Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқарилади.
НҲҲ лойиҳалари ва қабул қилинган НҲҲларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш услубиёти тасдиқланди
Тартибга солиш таъсирини баҳолашда қуйидаги усуллардан фойдаланилади: «ex-ante» ва «ex-post».
«Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди
Қонунда деҳқон хўжаликларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ёки ижара (иккиламчи ижара) ҳуқуқи асосида деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкалари берилиши, шунингдек уларга ижарага бериладиган ер участкаларининг минимал ва максимал ҳажмлари (0,06 гектардан 10 гектаргача) белгиланди.
Илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш чора-тадбирлари белгиланди
Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2021-2022 йиллардаги устувор фаолият йўналишларини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар дастури ҳамда фаолияти натижадорлигини баҳолаш кўрсаткичлари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда инновацион ҳудудга айлантирилаётган туманлар рўйхати тасдиқланди.
ИТСВ ҳузуридаги Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлигининг вазифалари белгиланди
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди, унда Агентликнинг асосий вазифалари ва функциялари белгиланди.
Давлат иштирокидаги корхоналар сони 75 фоизга қисқартирилади
2021–2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегияси ҳамда уни амалга ошириш бўйича мақсадли кўрсаткичлар тасдиқланди.
2021 йилда минерал ўғитларни ишлаб чиқариш кўрсаткичлари белгиланди
2021 йилда минерал ўғитларни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш балансининг йиғма ва мақсадли прогноз кўрсаткичлари тасдиқланди, шунингдек уларни ишлаб чиқарувчи ташкилотлар томонидан сотиш тартиби белгиланди.
Президентни интернетда ҳақоратлаганлик ҳамда оммавий тартибсизликларга даъват қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди
Интернет тармоғида Президентни ҳақоратлаш ва унга туҳмат қилиш 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади, оммавий тартибсизликларга ва фуқароларга нисбатан зўравонлик қилишга омма олдида даъват қилганлик учун 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазо чораси қўлланилиши мумкин.
Патент вакиллигига номзодларни ҳамда патент вакилларини аттестациядан ўтказиш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди
Хусусан, патент вакиллигига номзод ва патент вакили томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхатига ўзгартиришлар киритилди, саволларга жавобларни тайёрлаш учун ажратиладиган вақт белгиланди.
Экспорт қилувчиларнинг чет элдаги айрим харажатлари компенсация қилинади
Экспорт қилувчиларнинг савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шу билан бирга реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ чет элдаги харажатлари Экспортни рағбатлантириш агентлигига ажратиладиган субсидиялар ҳисобидан компенсация қилинади.
JICA кредитлари бўйича тўловларни амалга оширишнинг прогноз кўрсаткичлари тасдиқланди
Иккала лойиҳа доирасида республика бюджети харажатларини молиялаштиришга йўналтирилган Япония халқаро ҳамкорлик агентлигининг кредитлари бўйича тўловларни амалга оширишнинг прогноз кўрсаткичлари тасдиқланди.
«Тўполанг» сув омборидан хавфсиз ва самарали фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари қабул қилинди
Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги «Тўполанг» сув омбори «Ўзбекгидроэнерго» АЖга берилади.
ТИВнинг консуллик харажатларини қоплаш тартиби ўзгартирилди
ТИВ ва Молия вазирлигининг қарори билан янги таҳрирдаги Консуллик ҳаракатларини бажариш билан боғлиқ ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундириш ва келиб тушган пул маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Профессионал таълим дуал таълимга ўтказилади
Профессионал таълим тизимида дуал таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди, ушбу Низом 2021/2022 ўқув йилидан жорий қилинади.
Оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга – имтиёзли кредитлар
Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига «Агробанк» АТБ, АТ «Халк банки» ва «Микрокредитбанк» АТБлар орасидан бирини ихтиёрий танлаб, имтиёзли кредит олиш бўйича мурожаат этиш имконияти яратилади. Кредит олиш учун аризалар Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари ягона электрон платформаси орқали қабул қилинади.
Қишлоқ хўжалиги экинлари давлат реестри жорий этилади
Экишга тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги экинлари давлат реестри Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази томонидан юритилади.
Ички ишлар органлари фаолиятига янги механизмлар жорий қилинади
Ички ишлар органларининг таянч пунктлари негизида маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари ташкил этилади. Профилактика инспекторига масофадан туриб мурожаат юбориш учун «Smart маҳалла» тизими жорий қилинади. ИИВ тузилмасида бешта янги департамент ташкил этилади.
Беш йиллик экологик мониторинг дастури тасдиқланди
У атроф-муҳит ҳолатини, табиий объектларнинг ифлосланиш даражасини ва экотизимларга салбий таъсирнинг оқибатларини тизимли равишда кузатиш имконини беради. Кузатув натижалари мунтазам равишда йиллик экологик бюллетенларда эълон қилиб борилади.
Маданият, санъат ва адабиётни қўллаб-қувватлашнинг янги механизмлари жорий этилмоқда
Қўллаб-қувватлаш дастури ижодкорларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг янги чораларини, соҳа ташкилотлари учун солиқ имтиёзларини, кино саноатини ривожлантириш ва ихтисослаштирилган таълим тизимини модернизация қилишни назарда тутади.
Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақаларни тўлашда нималар ўзгарди
Ихтиёрий асосда суғурталанган шахсларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси МҲТЭКМнинг 5 бараваригача миқдорда тўланади.
Сел-тошқин сувларидан самарали фойдаланиш қандай таъминланади
Сел сувларини тўплаш ва улардан оқилона фойдаланиш бўйича янги лойиҳалар ишга туширилмоқда. Бешта сел сув омборининг қурилиши қишлоқ хўжалиги ерларининг сув таъминотини яхшилаш, минглаб гектар янги ерларни фойдаланишга киритиш имконини беради.
Қурилиш хизматлари рақамли форматга ўтказилади
Қурилиш соҳасини ислоҳ қилиш рухсат берувчи ҳужжатларни олиш муддатлари ва харажатларини қисқартириш, қурилиш жараёнларининг шаффофлигини ошириш ҳамда замонавий рақамли технологияларни жорий этишга қаратилган.
Ёшларнинг бизнес ғоялари қандай қўллаб-қувватланади
Келгуси уч йилда 300 мингдан ортиқ ёшларни имтиёзли молиялаштириш ва бандлик дастурлари билан қамраб олиш режалаштирилган. Янги механизмлар ўқитиш, ўз ишини бошлаш ва бизнес лойиҳаларни амалга ошириш учун имтиёзли микроқарзлар ва кредитлар ажратишни назарда тутади.
Кўчмас мулк қачон техник инвентаризациядан ўтказилади
Кўчмас мулкни техник инвентаризациядан ўтказишни тайинлаш асослари ва кўчмас мулкни техник инвентаризациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланди.
Шаҳар автобус йўналишларида йўл ҳақи чиқиш вақтида тўланади
Шаҳар йўловчи транспорти тизимини модернизация қилиш давом этмоқда. Янги чора-тадбирлар замонавий автобус ва электробусларни олиб киришда имтиёзлар бериш, автобуслар, метро ва шаҳар атрофи электропоездларини бирлаштирувчи ягона транспорт тўлов платформасини жорий этишни назарда тутади.
Илмий кадрлар тайёрлаш тизими ислоҳ қилинмоқда
Устувор йўналишлар бўйича докторантлар учун стипендиялар миқдори оширилади, илмий даража олишда лойиҳавий ёндашув жорий этилади, диссертация ҳимоя қилиш тартиб-таомиллари сезиларли даражада соддалаштирилади.
Ҳарбий хизматчилар ижтимоий ҳимояси кучайтирилади
Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида ҳарбий хизматчиларга тураржойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун тўланадиган ҳар ойлик пул компенсацияси миқдори оширилади.
Янги сонларда ўқинг
2026, 30 июнь№ 26
- Божхона ва ОАВ: ишончли ҳамкорлик
- Импорт қилинган товар божхона қийматидан паст нархда сотилганда…
- 2026 йилнинг июнь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- «Солиқ соҳасида малакали кадрлар тайёрлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»
- Чет элдаги иш стажи, кўчиб ўтиш қоидалари, тасдиқловчи ҳужжатлар тўғрисида...




