Давлат бюджети харажатлари оширилди
Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети тақчиллигининг чекланган миқдори ва 2022 йилда республика бюджетидан ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари ўзгарди.
Янги Меҳнат кодекси: иш ҳақини тўлаш (3-қисм)
Биз юридик фанлар номзоди, янги МК ҳаммуаллифларидан бири Михаил ГАСАНОВ ва «Нормa» эксперти, ҳуқуқшунос Ленара Ҳикматованинг янги Меҳнат кодекси бўйича иш ҳақи борасидаги тушунтиришларини беришда давом этамиз.
Давлат органларида ички аудит қандай ўтказилади
Вазирлик ва идораларнинг ички аудит объектида хавф даражасига таъсир қилувчи омиллар белгиланмоқда.
Янгиланган Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси жорий этилмоқда
Жаҳон божхона ташкилоти томонидан жаҳон савдосида бўлган товарларнинг халқаро таснифини уйғунлаштириш мақсадида Товарларни тавсифлаш ва кодлашнинг уйғунлаштирилган тизимига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.
Мактаб дарсликларига хавфсизлик талаблари белгиланди
1 синф ўқувчиларининг ўқув дарслиги вазни 300 граммдан ошмаслиги лозим.
2023-2025 йилларга мўлжалланган инвестиция дастури тасдиқланди
Дастур инвестиция жараёнларини жадаллаштириш ва тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш, юқори даромадли иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлашга йўналтирилган.
Сенаторлар томонидан 2023 йил учун Давлат бюджети маъқулланди
Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўттиз олтинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди.
Алкоголь ишлаб чиқарувчиларга солиқ хавфи мезонлари тасдиқланди
ДСҚнинг қарори билан 2 та юқори ва 4 та ўрта хавф мезонлари белгиланмоқда.
Самарқанд Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси бўлади
Самарқанд вилояти авиа, темир йўл ва автомобиль транспорти билан боғланган ҳамда аэропортни республика ҳудудлари билан боғлаш имконини берувчи йирик транспорт-логистика хабига айлантирилади.
Фуқаролар йиғини кенгашлари солиқ тушумларини бир қисмини сарфлашади
Тегишли ҳуқуқий эксперимент республика худудларида жорий этилади.
Давлат солиқ қўмитаси янги ташкил этилган иш ўринларини ҳисобга олади
Давлат солиқ қўмитасининг автоматлаштирилган дастури тадбиркорлик билан шуғулланувчи юридик шахслар томонидан, якка тартибдаги тадбиркорлар, ўзини ўзи банд қилган фуқаролар, деҳқон хўжаликлари ҳисобидан яратилган янги иш ўринлари тўғрисида маълумотларни шакллантиради.
1 январдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2023 йил 1 январдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Республикамизда гимнастика қандай ривожлантирилади
Кейинги йилдан бошлаб мактабгача таълим ташкилотлари ва ўрта мактабларда «Гимнастикага илк қадам» ва «Болалар учун гимнастика» дастурлари жорий қилинади.
Давлат органларининг функциялари ягона реестрда акс эттирилади
Шунингдек уюшма ва бошқа хўжалик бирлашмаларига давлат ҳокимияти ваколатларини бериш амалиётидан воз кечилмоқда.
2022 йил 30 декабрь – қисқартирилган иш куни бўладими
2022 йил 31 декабрь – ишланмайдиган кун. Шу муносабат билан 2022 йил 30 декабрдаги кундалик иш давомийлиги камаядими? Саволга эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди.
Маъмурий ислоҳотлар бошланди
Мустақил фаолият юритувчи республика ижро этувчи ҳокимият органларининг сони 61 тадан 28 тагача, шу жумладан вазирликлар сони 25 тадан 21 тагача қисқартирилади.
2023 йилда қайси кунлар дам олиш кунлари бўлади
Президент «2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги Фармонни имзолади.
ЯММТда ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тайинлаш ҳақидаги маълумот қандай олинади
Давлат ижтимоий суғуртаси доирасида ходималарга ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тайинлаш тўғрисидаги хабарномалар my.mehnat.uz сайтидаги иш берувчининг шахсий кабинетига юборилади.
Вояга етмаган ходимларни ишга қабул қилишда низоли вазиятларнинг олдини олиш
Кўпинча вояга етмаганлар ишга жойлашишади.Масалан, улар официант, референт, курьер бўлиб ишлашлари мумкин. Шунингдек, янги МК профессионал спортчилар билан меҳнат шартномасини тузишга йўл қўяди, улар орасида вояга етмаганлар ҳам бўлиши мумкин.
Сенатнинг ХХХVI ялпи мажлиси 27 декабрда ўз ишини бошлайди
Муҳокама қилинадиган масалалар сирасига – Президент Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида кўрсатилган устувор йўналишлар киради.
Тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилувчиларнинг ташиш харажатлари компенсация қилинади
Европа, Туркия, Миср ва Марокаш давлатларига газлама, трикотаж мато маҳсулотларини ташиш харажатларининг 70%и компенсация қилинади.
Маҳсулотларга ажиотаж талаб юзага келганда Монополияга қарши курашиш қўмитаси мониторинг ўтказади
Маҳсулотларнинг сунъий тақчиллигини келтириб чиқарган аломатлар аниқланганда, ваколатли органлар хўжалик юритувчи субъектларнинг биноларига кириши ва омбордаги мавжуд захираларни хатловдан ўтказиши мумкин бўлади.
МБ номинал қиймати 1 000 сўм бўлган тангаларни муомалага чиқаради
Улар 2022 йилнинг 26 декабридан бошлаб муомалага чиқарилади.
E-commerce: хорижий тажрибани жорий этиш керакми
Ушбу соҳага бағишланган мақолаларни эълон қилишни якунлаймиз. Муаллиф – Музаффар Аъзамов, Ўзбекистон Электрон тижорат уюшмаси раиси, www.mato.uz асосчиси.
Янги МК: иш ҳақи (2-қисм)
Биз юридик фанлар номзоди, янги МК лойиҳасини тайёрлаш бўйича экспертлар гуруҳи раҳбари Михаил Гасанов ва «Норма» эксперти Ленара Хикматованинг янги МКда иш ҳақи масалалари бўйича тушунтиришларини беришда давом этамиз (қаранг Иш ҳақи, 1-қисм).
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга субсидиялар онлайн ажратилади
Бунинг учун «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга субсидия бериш» ахборот тизими ишга туширилади.
2023 йил – Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили
Президент парламентга ва Ўзбекистон халқига мурожаатнома билан чиқди. Унинг иқтисодий соҳага оид энг муҳим жиҳатлари – бизнинг шарҳимизда.
Нотариусларнинг тадбиркорларга кўрсатадиган хизматлари бўйича тариф белгиланди
Нотариуслар томонидан Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан тадбиркорлик субъектининг ўзига нисбатан ҳужжат берганлик учун йиғимтўлов миқдори белгиланди.
МЧЖ тўғрисидаги Қонун янгиланди
Қонун МЧЖни бошқаришнинг замонавий механизмларини жорий этиш бўйича чора-тадбирларни ўз ичига олади ва қонунчиликдаги қатор бўшлиқларни бартараф этади.
1 майдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2026 йил 1 майдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Газ баллонлари учун аризалар – «E-gaz» тизими орқали
Турар жой хонадонларини маиший газ баллонлари билан таъминлаш тартиби белгиланди
Самарқанд вилоятида машинасозлик саноат зонаси ташкил этилади
Ҳужжат юқори технологияли ишлаб чиқаришни ташкил этиш орқали вилоят аҳолисининг бандлиги ва фаровонлигини таъминлашни мақсад қилган.
Маданият ва санъат соҳасида янги молиялаштириш тизими жорий этилади
Ҳужжат маданият ва санъат соҳасида лойиҳавий ва натижага қаратилган молиялаштириш тизимини жорий этишга, шунингдек давлат-хусусий шерикликни (ДХШ) кенгайтиришга қаратилган.
Ҳайвонларнинг қайси юқумли касалликларида карантин жорий этилади
Қоидалар юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш учун чеклов чораларини қўллаш тартибини, шунингдек, чет элдан олиб кирилаётган ҳайвонларни карантинга олиш тартибини белгилайди.
Кўп квартирали уйларни сақлаш қоидалари янгиланди
Кўп қаватли уйлардан фойдаланишнинг янги қоидалари бошқарув компаниялари ва аҳоли учун қатъий стандартларни белгилайди.
Фавқулодда вазиятлар бўйича волонтёр-қутқарувчилар гуруҳлари ташкил этилади
«Фавқулодда вазиятлар волонтёри» жамоатчилик гуруҳларига волонтёрлар ва кўнгиллиларни жалб этиш тартиби белгиланди.
«Экофаол фуқаро» ва «Яшил тадбиркор» мақомини кимлар олади
Ҳужжатнинг мақсади аҳоли саломатлигини яхшилаш, экологик турмуш тарзини ва инсон фаровонлигини таъминлаш учун шарт-шароитларни яратишдан иборат.
Аграр соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими оптималлаштирилмоқда
Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган қарор аграр ва озиқ-овқат экинларига субсидияларни тақсимлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда мавжуд бюрократик юкни бартараф этишга қаратилган.
Сўнгги шарҳлар
Ошибка: Xbb_Tags_Quote не найден.Янги сонларда ўқинг
2026, 19 май№ 20
- Экологик экспертиза кимлар учун мажбурий
- Қўшимча ҳақ ҳақида...
- «Ўзбекистон Республикаси ягона интерактив давлат хизматлари порталида тадбиркорлик субъектлари учун имтиёзлар ва преференцияларнинг ягона реестрини шакллантириш ҳамда янгилаб бориш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»
- Ходимларни бепул овқатлантиришга доир
- Уйни сақлаш бўйича тўловлар электр энергияси тўловига боғланади


