
«Халқ саломатлиги посбони» кўкрак нишони таъсис этилди
Кўкрак нишони билан мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини умуммиллий ҳаракатга айлантиришга муносиб ҳисса қўшган фуқаролар тақдирланади.

Тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилувчилар учун кредитлар ҳажми икки бараварга оширилади
Бу Президентнинг «Тўқимачилик саноатини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонида назарда тутилган.

Давлат хизматларини жойларга чиққан ҳолда кўрсатиш тартиби белгиланди
Ўзгалар ёрдамига муҳтож қариялар, соғлиғининг ҳолатига кўра мустақил ҳаракатланиш имконияти чекланган ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўлов ундирилмайди.

Нотурар жойни расмийлаштиришдан аввал яшовчиларни рўйхатдан чиқариш талаб этилади
Яшовчилар рўйхатдан чиқарилганлиги ҳақида маълумот «Рақамли ҳукумат» орқали олинади

Асосий дори воситалари рўйхати янгиланди
Рўйхатдан тиббиёт муассасаларининг эҳтиёжларини таҳлил қилиш, харидларни оқилона ташкил этиш, ходимларни улардан фойдаланишга ўргатиш, маҳаллий фармацевтика корхоналари томонидан уларнинг ишлаб чиқарилишини рағбатлантириш учун фойдаланилади.

Кадастрга оид низоларни судгача ҳал этиш учун махсус комиссиялар ташкил этилмоқда
Уларнинг таркибига Қурилиш вазирлиги, адлия, солиқ органлари ва Адвокатлар палатаси вакиллари киради.

“Гидротехника иншоотлари хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди
Ҳужжат 3 ойдан сўнг кучга киради.

Шаҳарсозлик соҳасидаги мутахассислар сертификатланади
Қурилиш вазирлиги ҳузурида ташкил этилаётган Компетенцияни ривожлантириш институти сертификатлашни ташкил этиш бўйича ишчи орган ҳисобланади.

Давлат театрлари ва концерт муассасаларига KPI ўрнатилмоқда
Белгиланган мезонлар орасида – томошабинлар, гастроллар сони ва веб-саҳифанинг ҳолатига эътибор масалалари мавжуд.

Ўн беш ёшга тўлмаган болалар ким бўлиб ишлаши мумкин
Вазирлар Маҳкамаси маданият, спорт ва оммавий ахборот воситалари соҳасидаги касб ва лавозимлар рўйхатини тасдиқлади, уларга 15 ёшга тўлмаган болалар меҳнат шартномаси бўйича қабул қилиниши мумкин.

Радиочастота спектридан фойдаланиш учун рухсатни онлайн олиш мумкин
Рухсатнома олиш учун ариза “Лицензия” АТ ва ЯИДХП орқали юборилади.

Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро мукофот таъсис этилди
Париж шаҳрида шу йил 4–8 сентябрь кунлари Абу Райҳон Беруний ҳаёти ва ижодига бағишланган халқаро кўргазма ва тадбирларни ўтказиш режалаштирилмоқда.

25 та туманда чорвачилик кластерлари ташкил этилади
Мазкур туманларда ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тизимини жорий қилиш бепул амалга оширилади.

Соғлиқни сақлаш органлари раҳбарлари Кенгашлар олдида ҳисобот беради
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қирқ тўртинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда 6 та масала, шу жумладан 4 та қонун муҳокама қилинди.

1 Сентябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2023 йил 1 сентябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.

Кадастр муҳандиси институти жорий этилади
1 октябрдан бошлаб у Тошкент шаҳри, Тошкент, Навоий, Наманган, Фарғона ва Хоразм вилоятларида амал қилишни бошлайди. 2024 йил 1 июлдан бошлаб эса республиканинг барча ҳудудларида жорий этилади.

Кўчмас мулкни давлат рўйхатидан ўтказувчилар доимий равишда тест топширишади
Якуний тестларни иккинчи маротаба муваффақиятсиз топширганларни бошқа ишга ўтказишади.

Кўп квартирали уйларни бошқариш тизими такомиллаштирилади
Чегаралари белгиланган кўп квартирали уйларга (ККУ) туташ ер участкалари кўп квартирали уйлардаги жойлар мулкдорларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида берилади.

Юридик маслаҳатчилар ташкилоти халқаро ҳуқуқ бўйича маслаҳат беришлари мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан миллий қонунчилик ЖСТ стандартлари билан мувофиқлаштирилмоқда.

Ихтиёрий тугатилаётган солиқ тўловчилари солиқ ҳисоботига аниқлик киритишлари мумкин
Шунингдек солиқ маслаҳатчиси хулосасининг шакли тасдиқланмоқда.

Ватан ҳимояси йўлида ҳалок бўлганларнинг фарзандларига – имтиёзлар
Уларнинг мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаб-интернатлардаги таъминоти учун тўлов бекор қилинади.

Моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузиладиган лавозимлар ва ишларнинг рўйхати тасдиқланди
Улар жумласига омборлар мудирлари, фармацевтика соҳасидаги ходимлар, муҳандис-кимёгарлар, савдо ходимлари ва бошқалар киради.

Ҳайдовчиларнинг дам олиш режими – тахографлар назоратида
Шаҳарлараро автобусларга тахографлар ўрнатилган тақдирда тунги вақтда йўловчлиларни ҳамроҳликсиз ташишга рухсат этилади.

Ветеринария соҳасида кадрлар тайёрлаш ишлари яхшиланади
Самарқанд ветеринария медицинаси институти университетга айлантирилди.

Экологик аудитор сертификати ЯИДХП орқали берилади
Экологик аудиторлар реестри Экология вазирлиги томонидан юритилади.

Йирик корхоналар ва банкларнинг давлат акция пакетлари Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ўтказилди
Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига тегишли акциялар бўйича барча акциядорлик масалалари юзасидан қарорлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан мустақил қабул қилинади.

Кучли таъсир қилувчи моддалар учун ТИФ ТН кодлари жорий этилмоқда
Шунингдек муомалада бўлиши чекланган гиёҳвандлик воситаларининг рўйхати кенгаймоқда.

Автомактабларни лицензиялаш паспорти тасдиқланди
Унда автомактабларга ўрнатилган талаблар, лицензия олиш учун аризани кўриб чиқиш муддатлари, йиғим миқдорлари ва бошқалар акс эттирилган.

"Президент иқтидорли фарзандлари" ташаббуси иштирокчиларини рағбатлантириш механизмлари тасдиқланди
Улар орасида халқаро академик рейтингнинг энг илғор 100 таликига кирувчи хорижий олий таълим муассасаларида таълим олиш харажатларини қоплаш ҳам бор.

Тиббий хизматлардан фойдаланиш янада қулайроқ бўлади
Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш тизими ва тамойилларини такомиллаштириш орқали соғлиқни сақлаш соҳасини ислоҳ қилиш давом этмоқда.

1 июндан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 июндан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

Туризмни кенгайтириш учун янги чора-тадбирлар тасдиқланди
Шу йилдан бошлаб, ҳар йили ноябрь ойининг учинчи ҳафтасида Халқаро туризм ҳафталиги ўтказилади.

ТИФ ТН кодлари – ЖСТнинг қоидалари бўйича тасдиқланмоқда
Қарор билан импорт божхона ставкалари янгиланмоқда.

Пенсияларни тайинлаш жараёнига илғор рақамли технологиялар жорий этилмоқда
Аҳолига ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасидаги айрим қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Ногиронлик пенсиялари ва компенсацияларни тайинлаш тартиби соддалаштирилади
Жорий йилнинг октябригача пенсияларни тайинлашда амалий ёрдам кўрсатиш хизмати, хусусан стаж ва иш ҳақига оид электрон маълумотлардаги камчиликларни бартараф этиш бўйича ишлай бошлайди.

Болалар саратонига қарши курашиш бўйича Миллий стратегия ишлаб чиқилди
Унинг устувор вазифалари – онкологик касалликларга чалинган болаларни профилактика қилиш, ташхислаш, эрта аниқлаш, даволаш ва парваришлаш тизимини такомиллаштириш.

Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори оширилади
2025 йил 1 июлдан пенсиялар ва нафақалар, шунингдек кам таъминланган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари 10 фоизга оширилади.

Одам савдоси учун жавобгарлик кучайтирилди
Жиноят кодексига тегишли ўзгартиришлар киритилди.
Янги сонларда ўқинг

- Ўзбекистонни барқарор ривожлантиришнинг асосий йўналишлари ҳақида
- Шахсий кабинетингизда «бегоналар»…
- Жисмоний шахслар томонидан товарларни божсиз олиб кириш учун янги лимитлар
- Солиқ резидентлиги сертификатига қандай талаблар қўйилади
- Умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг электрон харид қилиш далолатномасини қандай расмийлаштиради