Бизнес учун статистика ва солиқ ҳисоботларини камайтириш режалаштирилмоқда
“Тадбиркорлик субъектлари учун бизнес жараёнларида электрон ҳужжатлар айланиши тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Фавқулодда ҳолат юз берганда ишлар қандай ташкил этилади
Чунончи, фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудуддаги ишларга 18 ёшга тўлган, билими, малакаси ва соғлиғи ҳолатига кўра меҳнат қилишга қодир бўлган шахслар жалб этилиши мумкин.
Кўчма савдо фаолияти учун талаблар соддалаштирилмоқда
Қарорга кўра кўчма савдо объектлари 100 кв. метр майдондан кўп жойни эгалламаслиги керак.
Олис ва чекка маҳаллаларда касаначиликни ташкил этган тадбиркорлик субъектлари учун субсидиялар ажратилади
Субсидияни олиш учун ариза билан касаначиликни ташкил этган пайтдан 3 ой ўтгандан сўнг мурожаат қилиш мумкин.
Пенсия тайинлаш: нималар ўзгарди
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Саноат хавфсизлиги соҳасидаги лицензия ва рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатларнинг паспорти тасдиқланди
Лицензиялаш соҳасининг такомиллаштирилиши муносабати билан саноат хавфсизлиги соҳасидаги лицензия ва рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатларни онлайн расмийлаштириш имконияти яратилмоқда.
«Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти таъсис этилди
У жаҳон миқёсидаги кўрик-танлов ва фестивалларда юқори ўринларни эгаллаган, ўзбек санъати ва маданиятини дунё саҳналарида намойиш этиб келаётган, муносиб ижодий кадрларни тайёрлаган ва бошқа мезонларга жавоб берадиганларга тақдим этилади.
Давлат хизматчилари учун одоб-ахлоқ қоидалари белгиланди
Давлат органлари, ҳокимликлар ва бошқа ташкилотларга 25 октябрга қадар ички меҳнат тартиб-қоидаларини Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидаларига мувофиқлаштириш вазифаси юклатилди.
Хусусий инвестор қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ соҳага 3 трлн сўм инвестиция киритади
Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент шаҳрида қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш лойиҳасини давлат-хусусий шериклик асосида тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилган ҳолда жадаллаштириш чоралари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Электрон рақамли имзо тўғрисида янги қонун қабул қилинди
Янги нормалар қаторига хорижий электрон рақамли имзони (ЭРИ) республикада тан олиш бўйича фаолият кўрсатувчи «ишончли учинчи тараф хизмати» тушунчаси киритилди.
Озиқ-овқат хавфсизлиги жамғармалари қишда аҳолини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлайди
Вазирлар Маҳкамаси 2022-2023 йилларнинг қиш-баҳор мавсумида аҳолини асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлашнинг умумий прогноз ҳажмларини тасдиқлади.
Айрим маҳсулот турлари импорт божидан озод қилинди
Импорт қилишда божхона божи ва ҚҚСдан озод этиладиган, ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар рўйхати кенгаймоқда.
Ногиронлиги бўлган шахслар жамиятлари қўллаб-қувватланади
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигига кўмаклашиш, уларни касб-ҳунарга ўқитиш, маданият, санъат, спортга оид қизиқишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида «Имкониятлар маркази» ташкил этилади.
Суғурта: турист хорижда тиббий ёрдамсиз қолмаслик учун қандай йўл тутиши керак
Хорижга чиқаётган туристлар тиббий суғурталанган бўлишлари керак. Бироқ, шартнома тузаётган фуқаролар унинг юридик жиҳатдан қанчалик тўғрилигини доим ҳам баҳолай олмайдилар, суғурталовчилар эса оммавий офертада билмай туриб ёки атайин жиддий хатоларга йўл қўядилар.
Кимё саноати қандай ривожлантирилади
Республикамизда Стратегик ривожлантириш мақсадли дастури доирасида Навоий, Фарғона ва Қорақалпоғистон кимё технологик кластерлари ташкил этилади.
Қурилиш соҳасидаги талаблар соддалаштирилмоқда
150 дан зиёд Шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг мажбурийлиги бекор қилинмоқда
Солиқ маслаҳатчиларининг ҳуқуқлари ва хизматлар рўйхати кенгайтирилди
2022 йил 1 ноябрдан «Солиқ маслаҳатига оид фаолият тўғрисида»ги Қонун кучга кириши билан солиқ маслаҳати институтини қандай ўзгартиришлар кутмоқда? Ушбу саволга norma.uz илтимосига кўра Молия вазирлиги бўлим бошлиғи Баҳодир БОЙҚОБИЛОВ ва Молия вазирлиги бўлим бошлиғининг ўринбосари Ҳулкар ТОЖИЕВА жавоб берадилар.
Қишлоқ хўжалиги экинларини етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш учун – 300 млрд сўм
Қишлоқ хўжалиги корхоналарига уруғлик, ўғит, ёқилғи, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари етказиб бериш, айланма маблағларини тўлдириш учун имтиёзли кредитлар берилади.
Шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича талаблар кучайтирилмоқда
Маълумотлар базасига рухсатсиз киришга қарши ҳимоя қилишнинг 4 та даражаси белгиланмоқда.
Мурожаатлар билан ишловчи давлат хизматчиларининг малакаси оширилади
Президент ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси ва унинг филиаллари ҳамда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказида 12 соатлик малака ошириш курслари ташкил этилади.
Денов ва Урганч дзюдо спорт мактаблари ташкил этилади
Шунингдек Дзюдо академияси фаолиятининг йўналишлари, улар сирасида – уни аҳоли ўртасида оммавий спорт турларидан бирига айлантириш вазифаси белгиланди.
Миллий стандартлар ихтиёрий асосда қўлланилади
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ялпи мажлисида бешта қонун муҳокама қилинди.
Эмиссиявий қимматли қоғозларни давлат рўйхатидан ўтказиш ЯИДХП орқали амалга оширилади
Рўйхатдан ўтказиш ҳақида аризага акция (облигация) чиқариш тўғрисида қарор ҳамда эмитентнинг ваколатли бошқарув органи томонидан тасдиқланган қимматли қоғозлар эмиссияси рисоласи илова қилиниши лозим.
Опера ва балет санъатини тарғиб қилиш чора-тадбирлари тасдиқланди
Давлат бюджети ҳисобидан ҳар икки йилда Ҳ.Носирова номидаги халқаро ёш операчилар кўрик-танлови ҳамда «Тошкент баҳори» халқаро опера ва балет фестивали ўтказилади.
Қуёш қурилмаларини харид қилганда қандай компенсация олиш мумкин
Аҳолининг маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш ёки бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда сотиб олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Марказий банк томонидан «тартибга солиш қумдони»ни ташкил этиш тартиби тасдиқланди.
Эндиликда республикада янги молиявий технологиялар ва хизматларни жорий этаётган юридик шахслар Марказий банкка улар учун махсус ҳуқуқий режимни тақдим этишни сўраб мурожаат этишлари мумкин.
Айрим шифокор-талабаларга ишлашга рухсат этилди
Ўқиш пайтида улар тўлиқ ставкагача ишлашлари мумкин.
Олий таълим ташкилотларида масофавий таълим қандай ташкил этилади
Бунинг учун таълим ташкилоти масофавий таълимни бошқариш бўйича «Learning Management System» платформасига, ўқув йили учун мўлжалланган ўқув контентига ва бошқаларга эга бўлиши керак.
Ягона QR-код орқали тўлов хизматлари
Қоидалар тўлов учун ишлатиладиган QR-кодларни стандартлаштириш ва турли тўлов тизимларини бирлаштиришга қаратилган.
МЧЖ тўғрисидаги Қонун янгиланди
Қонун МЧЖни бошқаришнинг замонавий механизмларини жорий этиш бўйича чора-тадбирларни ўз ичига олади ва қонунчиликдаги қатор бўшлиқларни бартараф этади.
1 майдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2026 йил 1 майдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Газ баллонлари учун аризалар – «E-gaz» тизими орқали
Турар жой хонадонларини маиший газ баллонлари билан таъминлаш тартиби белгиланди
Самарқанд вилоятида машинасозлик саноат зонаси ташкил этилади
Ҳужжат юқори технологияли ишлаб чиқаришни ташкил этиш орқали вилоят аҳолисининг бандлиги ва фаровонлигини таъминлашни мақсад қилган.
Барпо этилаётган объектларнинг хавфсизлиги ва сифати ошади
Якка тартибдаги уй-жойлар ҳамда нотурар биноларни қуриш ва реконструкция қилиш устидан назоратни кучайтиришнинг самарали механизми жорий этилмоқда.
Электрон тижорат янада ривожлантирилади
Ҳужжат замонавий логистика инфратузилмасига эга миллий электрон тижорат маконини шакллантириш, иқтисодиётда яширин айланма улушини қисқартиришга қаратилган.
Маданият ва санъат соҳасида янги молиялаштириш тизими жорий этилади
Ҳужжат маданият ва санъат соҳасида лойиҳавий ва натижага қаратилган молиялаштириш тизимини жорий этишга, шунингдек давлат-хусусий шерикликни (ДХШ) кенгайтиришга қаратилган.
Бизнес назоратининг шаффофлиги ошади
Ҳужжат тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашувларга чек қўйиш ва коррупциявий хавфларни камайтиришга қаратилган.
Ҳайвонларнинг қайси юқумли касалликларида карантин жорий этилади
Қоидалар юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш учун чеклов чораларини қўллаш тартибини, шунингдек, чет элдан олиб кирилаётган ҳайвонларни карантинга олиш тартибини белгилайди.
Сўнгги шарҳлар
Ошибка: Xbb_Tags_Quote не найден.Янги сонларда ўқинг
2026, 12 май№ 19
- Туризм соҳасида лойиҳа бошқаруви жорий этилмоқда
- 2026 йилда таътил тўловлари ва фойдаланилмаган таътил учун компенсация қандай ҳисобланади
- Чет эллик туристларга сотилган турларни солиқ ҳисоботларида акс эттириш
- ККУ бошқарув соҳаси тўлиқ рақамлаштирилади
- Назорат-касса техникасини назорат-касса техникасини ким қўллаши керак


