Олий солиқ мактаби ташкил этилади
У мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, шунингдек, солиқ маъмуриятчилигига замонавий ёндашувларни жорий этиш билан шуғулланади. 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб бакалавриат таълим йўналишларига талабалар қабули бошланади.
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва иморатларга бўлган ҳуқуқларни тан олиш тартиби соддалаштирилмоқда
Фуқароларнинг аризаларини кўриб чиқиш муддатлари қисқартирилди ҳамда ноқонуний эгаллаб олинган ер участкалари ва уларда қурилган кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни тан олиш механизмлари такомиллаштирилди.
Меҳмонхоналарга "яшил" сертификатлар харажатларининг ярми қоплаб берилади
Халқаро эътироф этилган экологик стандартларни жорий этган меҳмонхоналар давлат томонидан қўллаб-қувватланади. Уларга белгиланган талабларга риоя қилган тақдирда "яшил" сертификатлар учун харажатлар компенсация қилинади.
Суд-экспертлик фаолиятини ташкил этишнинг янги қоидалари белгиланди
"Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида"ги янги Қонуннинг кучга кириши экспертизалар ўтказишга, мутахассислар мақомига ва суд-экспертиза ташкилотлари ишига нисбатан ягона талабларни белгилайди.
Иш ташлаш масалалари тартибга солинди
Фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатлари кучайтирилиши, хусусан, иш ташлаш ҳуқуқи жорий этилиши муносабати билан бир қатор қонун ҳужжатларига янги нормалар киритилди.
Энг яхши муҳандислик лойиҳаларига эга мактаблар Президент мукофоти учун курашади
8-10-синф ўқувчилари ўртасида "Илғор муҳандислик мактаби" миллий танловини ўтказиш тартиби тасдиқланди. Танлов STEM фанларини ўқитиш сифатини ошириш, муҳандислик тафаккурини ривожлантириш ва таълимда инновацион ёндашувларни жорий этаётган мактабларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Талабаларни давлат олий таълим ташкилотларига кўчиришнинг янги тартиби жорий этилди
Хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган талабаларни давлат ОТТларига кўчиришнинг янги қоидалари тасдиқланди. Аризалар ЯИДХП, махсус платформа ва давлат хизматлари марказлари орқали электрон шаклда қабул қилинади.
Ихтироларга патент бериш бўйича хизматлар кўрсатиш тартиби соддалаштирилди
Интеллектуал мулк соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш тартиби янгиланди. Ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари ва бошқа интеллектуал мулк объектларига патентлар бериш ва уларни ўз кучида сақлаб туриш бўйича маъмурий регламентлар тасдиқланди.
Интенсив мевали боғлар яратилади
Эскирган боғлар янгиланади ва 2026-2028 йилларда 172 минг гектар саноатлашган боғлар барпо этилади.
Шаҳарсозлик реновацияси тўғрисидаги қонун: ҳудудларни янгилаш – ягона қоидалар асосида
Ҳужжат турар жой ва жамоат ҳудудларини янгилаш механизмларини белгилайди, лойиҳаларни мулкдорлар билан келишиш талабларини белгилайди, компенсация ва аҳолини вақтинча жойлаштириш кафолатларини мустаҳкамлайди.
Пахта етиштириш учун имтиёзли кредитларни қайтариш муддати узайтирилди
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини қўллаб-қувватлаш чоралари кенгайтирилди, бу эса фермерларга молиявий юкни камайтириш ва соҳада давом этаётган ислоҳотлар шароитида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг барқарорлигини таъминлаш имконини беради.
Ҳарбий хизматчилар ижтимоий ҳимояси кучайтирилади
Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида ҳарбий хизматчиларга тураржойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун тўланадиган ҳар ойлик пул компенсацияси миқдори оширилади.
Мўмин Хуррамович Ашуров оламдан ўтди
2026 йил 9 июнь куни катта ички маданият, тиниқ ақл ва ноёб инсоний ҳалоллик эгаси бўлган Мўмин Хуррамович Ашуров вафот этди.
Судларда коррупцияга қарши назорат кучайтирилади ва рақамли кадрлар тизими жорий этилади
Ушбу чора-тадбирлар ихтисослаштирилган хизматларни ташкил этиш, манфаатлар тўқнашувини мониторинг қилиш ва суд аппарати ходимларининг даромадларини декларациялашни назарда тутади, бу эса судлар фаолиятининг шаффофлигини ошириши ва жамиятнинг одил судловга бўлган ишончини мустаҳкамлаши керак.
Энг яхши сунъий интеллект стартаплари президент гранти учун курашади
Сунъий интеллект соҳасидаги истиқболли стартапларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган "President AI Award" танловини ўтказиш тартиби тасдиқланди. Ғолиблар лойиҳаларни ривожлантириш учун сармоя оладилар, танловнинг ўзи эса инновацион ечимларни илгари суриш майдонига айланади.
“Ноль энергия сарфли бинолар” (ZEB) тизими жорий этилади
Биноларни “Ноль энергия сарфли бинолар” тамойиллари асосида модернизация қилиш, қайта таъмирлаш ва қуриш концепцияси тасдиқланди.
Қурилиш хизматлари рақамли форматга ўтказилади
Қурилиш соҳасини ислоҳ қилиш рухсат берувчи ҳужжатларни олиш муддатлари ва харажатларини қисқартириш, қурилиш жараёнларининг шаффофлигини ошириш ҳамда замонавий рақамли технологияларни жорий этишга қаратилган.
Шаҳар автобус йўналишларида йўл ҳақи чиқиш вақтида тўланади
Шаҳар йўловчи транспорти тизимини модернизация қилиш давом этмоқда. Янги чора-тадбирлар замонавий автобус ва электробусларни олиб киришда имтиёзлар бериш, автобуслар, метро ва шаҳар атрофи электропоездларини бирлаштирувчи ягона транспорт тўлов платформасини жорий этишни назарда тутади.
Маданият, санъат ва адабиётни қўллаб-қувватлашнинг янги механизмлари жорий этилмоқда
Қўллаб-қувватлаш дастури ижодкорларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг янги чораларини, соҳа ташкилотлари учун солиқ имтиёзларини, кино саноатини ривожлантириш ва ихтисослаштирилган таълим тизимини модернизация қилишни назарда тутади.
Кўчмас мулк қачон техник инвентаризациядан ўтказилади
Кўчмас мулкни техник инвентаризациядан ўтказишни тайинлаш асослари ва кўчмас мулкни техник инвентаризациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланди.
Суғурта агентлари фаолияти тартибга солинди
Манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш учун қўшимча чекловлар ўрнатилади, номзодларни ишга киришишдан олдин мажбурий ўқитиш жорий этилади ва инсофсиз суғурта агентларининг очиқ реестри юритилади.
Ҳарбий санъат тарихи давлат музейи ташкил этилади
У мамлакатнинг ҳарбий тарихи, буюк саркардалар ва миллий Қуролли Кучлар ривожига оид материалларни бирлаштиради ҳамда замонавий мультимедиа ечимлари ва сунъий интеллект технологиялари билан жиҳозланади.
Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш кўлами кенгайди
"Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш доирасида яна иккита ижтимоий ёрдам тури жорий қилинди.
Сув фонди ерларидан самарали фойдаланишни қандай таъминлаш мумкин
Сувдан фойдаланиш соҳасида бозор механизмларини қўллаш кенгайтирилмоқда: сув фонди ерларини шаффоф ижара тизими орқали хўжалик айланмасига янада фаол жалб этиш режалаштирилган бўлиб, бу сув хўжалиги ташкилотлари учун қўшимча даромад манбаларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш имконини беради.
Ёшларнинг бизнес ғоялари қандай қўллаб-қувватланади
Келгуси уч йилда 300 мингдан ортиқ ёшларни имтиёзли молиялаштириш ва бандлик дастурлари билан қамраб олиш режалаштирилган. Янги механизмлар ўқитиш, ўз ишини бошлаш ва бизнес лойиҳаларни амалга ошириш учун имтиёзли микроқарзлар ва кредитлар ажратишни назарда тутади.
Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақаларни тўлашда нималар ўзгарди
Ихтиёрий асосда суғурталанган шахсларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси МҲТЭКМнинг 5 бараваригача миқдорда тўланади.
Беш йиллик экологик мониторинг дастури тасдиқланди
У атроф-муҳит ҳолатини, табиий объектларнинг ифлосланиш даражасини ва экотизимларга салбий таъсирнинг оқибатларини тизимли равишда кузатиш имконини беради. Кузатув натижалари мунтазам равишда йиллик экологик бюллетенларда эълон қилиб борилади.
Кичик ва ўрта бизнес янги молиявий хизматлар билан қўллаб-қувватланади
Президентнинг 26.05.2026 йилдаги ПҚ-204-сон қарорида белгиланган чора-тадбирлар кредитлашни жадаллаштириш, сунъий интеллектни жорий этиш ва молиядан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришни таъминлайди.
Дори-дармонлар – корхона харажати, йўл карточкаси эса – ходим даромади
Корпоратив пластик карта бўйича харажатлар бухгалтерлар учун кўпинча бош оғриғи бўлади. Корхона ва ходимларнинг харажатларини чалкаштириб юбормаслик учун қандай йўл тутиш керак? 18 октябрь куни «Norma» профессионал ривожланиш марказида бу борада батафсил йўриқномаларни олиш мумкин
2019 йилда бизнесингиз қандай ҳолатда бўлади?
«Бизнесингиз келтирадиган фойдага янги солиқ солиш тизимининг таъсири қандай баҳоланади?» – «Norma» профессионал ривожланиш марказининг бепул семинарлари ва вебинарлари туркумида қатнашган 426 нафар корхона раҳбарлари ва бухгалтерлари бу саволга жавоб топа оладилар. Кўп сонли илтимосларга кўра ПРМ 26 октябрь соат 10.00 ва 20.00 да бу мавзуда яна иккита вебинар ўтказади
Бухгалтернинг касбий кўникмаларини қай йўналишда ривожлантириш керак?
Малакали ва юқори маош оладиган бухгалтер бўлиш, жадал ривожланаётган, ташқи иқтисодий фаолият юритаётган ташкилотда муваффақият билан ишлаш учун қандай билимлар зарур? Зарур билим ва кўникмаларни қаерда олиш мумкин? Бунга ойдинлик киритишга уриниб кўрамиз
Пропискасиз ишга қабул қилиш: қонунга кўра қандай йўл тутилади?
2018 йил 8 октябрь куни «Norma» профессионал ривожланиш марказида «Кадрларга оид иш юритиш» курси бошланади. Эксперт Абдусалом Рисқуллаев меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг энг мураккаб жиҳатларини тушунтириб беради. Вазиятлардан бирини кўриб чиқамиз
Ҳисобот топширишга тайёрмисиз?
Солиқ органларига ҳисоботлар топшириладиган вақт яқинлашиб қолди. Бирор-бир муҳим жиҳатни эътибордан четда қолдирмаслик керак, чунки охирги ойларда қонун ҳужжатларига жуда кўп янгиликлар киритилди. Уларни билиш учун Norma профессионал ривожланиш марказининг махсус семинарида иштирок этинг
Ҳисоб корхона харажатларини бошқаришда ёрдам беради
Таннархни аниқлаш ва харажатларни бошқаришнинг замонавий усулларини ўрганишни хоҳлайсизми? «Norma» профессионал ривожланиш маркази бундай имкониятни тақдим этади. Марказда 2018 йил 24 сентябрь куни махсус ўқув курси бошланади
Янги солиқ солиш тизими шароитида бизнес юритиш учун қандай тайёргарликлар кўриш керак?
Бу саволга жавоб топишда «Norma» профессионал ривожланиш маркази ёрдам беради. Бу ерда кичик бизнес вакиллари учун махсус тренинглар туркуми ўтказилди
Кадрлар иш юритуви: саволларга жавобларни қаердан топиш мумкин
Меҳнат шартномаси тарафларининг моддий жавобгарлиги масалалари қандай қилиб тўғри ҳал этилиши сиз учун қизиқарлими? Қизиқарли бўлса, «Norma» профессионал ривожланиш марказига боринг. Бу ерда 17 сентябрдан «Кадрлар иш юритуви» ўқув курси очилмоқда
Таълим ва илм-фан вазирлиги ташкил этилди
Президентнинг 2026 йил 3 октябрдаги ПФ-213-сон Фармони Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигини Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан бирлаштиришни назарда тутади. Янги идора таълим ва илм-фаннинг барча асосий йўналишларида ягона давлат сиёсати учун масъул бўлади.
Педагогларнинг фарзандлари учун контракт тўловига чегирма жорий этилади
2026/2027 ўқув йилидан бошлаб давлат олий таълим муассасаларида бакалавриатнинг кундузги бўлимида таҳсил олаётган педагогларнинг фарзандлари ҳар йили тўлов-контракт қийматининг 30 фоизи миқдорида чегирма олишлари мумкин бўлади. Уни расмийлаштириш учун kontrakt.edu.uz орқали ариза бериш кифоя.
Шифокорларни тайёрлаш «5+1» моделига ўтказилади
Тиббий таълимнинг янги тизими беш йиллик таълим ва умумий амалиёт шифокори малакасини олиш билан амалий тайёргарликнинг олтинчи йилини назарда тутади. Тор соҳа мутахассисларини тайёрлаш тўлиқ резидентура форматига ўтказилади, клиник ординатурада ўқиш эса бекор қилинади.
Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш жорий этилади
2027 йил 1 июлдан бошлаб шифокорлар ва фармацевтларни давлат рўйхатидан ўтказиш тизими босқичма-босқич жорий этилади. 2030 йилгача у ихтиёрий бўлади, шундан сўнг фақат рўйхатдан ўтган мутахассисларга касбий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи берилади.
Электротехника тармоғи учун қандай солиқ имтиёзлари ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари қабул
Президентнинг 12.09.2026 йилдаги ПҚ-325-сон қарори билан йирик инвесторларни жалб қилиш ва маҳаллий электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш учун солиқ ва молиявий имтиёзлар белгиланди.
Хавфсиз иш муҳитини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда
Янги тизим ходимларга нисбатан тазйиқ, жинсий шилқимлик, зўравонлик, психологик босим, таъқиб ва камситишларнинг олдини олишга қаратилган. Мурожаатларни рақамлаштириш, мурожаатчиларнинг шахсий маълумотларини ҳимоя қилиш ва ҳуқуқбузарликларни яширишга йўл қўймасликка алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Корхонада бахтсиз ҳодиса юз берганда нима қилиш керак
2026 йил 1 декабрдан бошлаб меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар тўғрисида хабар бериш, уларни текшириш ва ҳисобга олиш «Xavfsiz mehnat» тизими орқали сунъий интеллект ёрдамида амалга оширилади. Янги қоидалар, шунингдек, ходимларнинг соғлиғига етказилган зарарни махсус текшириш ва қоплаш тартибини белгилайди.
1 октябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2026 йил 1 октябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Сув истеъмоли мониторинги дронлар ёрдамида амалга оширилади
«Сувхўжаликназорат» инспекциясига сувни тежайдиган технологиялар ва сув ресурсларидан фойдаланишни мониторинг қилиш учун учувчисиз учиш аппаратларини қўллашга рухсат берилди. Бунда дронлар ёрдамида ўтказилган тадбирлар текширув ҳисобланмайди ва «Ягона давлат назорати» тизимида рўйхатдан ўтказилмайди.
Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг вазифалари белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди. Унинг вазифаларига кириш ва малака имтиҳонларини ўтказиш, миллий сертификатлар бериш, тест тизимини ишлаб чиқиш, таълим тўғрисидаги хорижий ҳужжатларни тан олиш ва таълим муассасаларининг расмий ҳужжатларини апостиллаш киради.




