
Ноҳалол заргарларни реестрга киритиш қандай режалаштирилмоқда
ҚҲТБТ порталида Ўзбекистон Республикасининг заргарлик соҳасидаги ноҳалол тадбиркорлик субъектлари реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси жойлаштирилган.

Квартира ҳадя қилишнинг бухгалтерия ҳисоби ва солиқ оқибатлари
Корхона балансида - кўп қаватли уйдаги яшаш учун мўлжалланган квартира, уни жисмоний шахсга ҳадя қилиш, сотиш ёки дивидендлар ҳисобига муассисга бериш мумкин. Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ оқибатлари ҳақида - «Норма» эксперти шарҳида.

Баҳолаш фаолиятида давлат иштирокини қисқартириш режалаштирилмоқда
ҚҲТБТ порталида янги таҳрирдаги «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилиш учун жойлаштирилган.

Тез ёрдам бригадалари рағбатлантирилади
Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашга жалб қилинган тез тиббий ёрдам ходимларига бир марталик қўшимча тўлов берилади.

Давлат статистика қўмитасининг ваколатлари кенгайтирилди
Президент томонидан 3 август куни миллий статистика тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш тўғрисидаги қарор имзоланди.

Томорқа ерларига сув чиқариш учун давлат субсидия ажратади
Улар вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш, дарёлар, каналлардан сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ўрнатишга харажатларнинг бир қисмини қоплайди.

ХАЛИКК–2017 яна кенгайтирилди
Хизматчиларнинг асосий лавозимлари классификаторига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Бизнес олий мактаби тадбиркорларни ўқитиш билан шуғулланади
Шунингдек, республика иқтисодиётини ривожлантиришга зарур бўлган бошқарув кадрлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш унинг вазифалари жумласига киради.

Сейсмология соҳасида қатор туб ўзгаришлар амалга оширилади
Чора-тадбирлар Президент томонидан тасдиқланган республикада сейсмик хавфсизликни таъминлаш тизимини такомиллаштириш дастурида назарда тутилган.

Мувофиқликни баҳолаш бўйича ваколатли органлар реестрга киритилади
Вазирлар Маҳкамаси Синов лабораторияларининг техник жиҳатдан малакалилигини маъқуллаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлади.

Фуқаровий қурол ва хизмат қуроли сертификатланади
Фуқаровий қурол ва хизмат қуролини ҳамда уларнинг ўқ-дориларини, тузилиши жиҳатдан қуролга ўхшаш бўлган буюмларни сертификатлаш, шунингдек уларнинг давлат кадастрини юритиш тартиби тасдиқланди.

Сенатнинг ялпи мажлиси 7 августда ўтказилади
Кун тартибига 8 та қонун лойиҳаси, 2020 йилги Давлат дастури ижроси юзасидан Ҳукумат ҳисоботи ва парламент сўровларини кўриб чиқиш киритилган.

Бинонинг сейсмик мустаҳкамлигини электрон техник паспорт тасдиқлайди
Президент томонидан Ўзбекистон Республикасида сейсмик хавфсизликни таъминлаш тизимини такомиллаштириш дастури тасдиқланди

Тошкент вилоятида замонавий нимстанциялар қурилади
Лойиҳа Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида электр энергияси таъминоти барқарорлигини янада оширади.

1 сентябрдан пенсия ва нафақалар 10%га оширилади
Бу Президентнинг 2020 йил 30 июлдаги ПФ-6038-сон Фармонида назарда тутилган.

1 августдан нималар ўзгаради
Онлайн-НКМ, солиқ имтиёзлари, туризм, автомобиль нархлари, УКХ – шу ва бошқа соҳаларда қандай ўзгаришлар кутилаётгани ҳақида Norma.uz шарҳида батафсил билиб олишингиз мумкин.

400 мингдан кўпроқ оила тўғридан-тўғри тўловларни олади
Президент томондан коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлаш тўғрисида Фармон имзоланди.

Санитария-эпидемиология хизмати органлари тизими ислоҳ қилинди
Бу Президент томонидан имзоланган иккита ҳужжатда назарда тутилган.

Марказий банк КПК бўйича чекловларни шарҳлаб берди
Корпоратив пластик карта билан ҳисоб-китоблар тезкор ва қулай бўлиши учун мобиль тўлов иловаларидан фойдаланиш мақбулдир. Мавжуд чекловларнинг сабаби нимада?

Мактабдаги синфда нечта ўқувчи бўлиши керак
Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тасдиқланди.

Санэпидосойишталикни сақлаш учун кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар кўрилади
Президентнинг 25.07.2020 йилдаги «Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–6035-сон Фармони қабул қилинди.

Банк фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги НҲҲ битта ҳужжатга бирлаштирилди
Марказий банк Бошқаруви Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомни тасдиқлади.

Ипотека кредитлари қандай шартларда берилади
Аҳолига ипотека кредитлари ажратилишининг ҳадли шартлари тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Инкассация хизмати томонидан ташиладиган қимматликлар суғурта қилиниши шарт
МБ Бошқаруви томонидан Тижорат банклари томонидан ташкил этиладиган инкассация хизматига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низом тасдиқланди.

СЭХ тадбиркорларга махсус белгиларни беришни бошлайди
Жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб тадбиркорлик субъектларига "Санитария-эпидемиологик осойишталик белгиси"ни бериш амалиёти жорий қилинади.

Вақтинча олиб кириш тўғрисидаги конвенцияни қўллаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди
Хусусан, ҳужжатда божхона органи АТА карнетини божхона декларацияси ва божхона тўловларини тўлашнинг халқаро миқёсидаги кафолати сифатида қабул қилиши мумкин бўлган ҳоллар санаб ўтилган.

Чегара орқали ўтказилаётган электр энергиясини божхона назоратидан ўтказиш тартиби тасдиқланди
У Энергетика вазирлиги томонидан ДБҚ билан келишилган ҳолда белгиланган электр энергиясининг божхона назорати жойларида амалга оширилади.

Жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши – ички назорат
Тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари тасдиқланди.

Ўзбекистонда 2025 йил 1 августдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 августдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар бўйича шарҳни тақдим этади.

Янги нодавлат олий таълим муассасалари учун қўшимча талаблар белгиланди
Масалан, дастлабки устав капитали моддий-техника базаси ва дастурий таъминотни ўз ичига олган ҳолда камида 2 млн АҚШ доллари эквивалентида шакллантирилиши керак.

Тасвирий ва амалий санъат соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари белгиланди
Бадиий кўргазмалар дирекциясининг кўргазма зали реконструкция қилинади, замонавий галерея биноси қурилади, Ёш рассомлар маркази ишга туширилади.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун имтиёзли кредитлар ажратилади
Тижорат банклари балиқчилик, қуёнчилик, чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик каби йўналишларда кооперация асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни молиялаштиради.

Бу йил кўчмас мулкни оммавий баҳолаш бошланади
Кўчмас мулкни оммаавий баҳолаш 2025-2026 йилларда тажриба тариқасида Тошкент шаҳрида, 2026-2027 йилларда Нукус шаҳри ва вилоят марказларида, 2027 йил ва ундан кейинги йилларда қолган ҳудудларда ўтказилади.

Ҳарбий хизматга чақирилувчиларни танлаб олиш шаффоф бўлади
Бунинг учун туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан чақирилувчиларнинг ҳарбий хизматни ўташга тайёргарлигини баҳолаш учун танлаб олиш комиссияси тузилади.

Ўйин ташкилотчиларининг мажбуриятлари белгиланди
Тегишли ҳужжатлар Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг буйруқлари билан тасдиқланган.

"Яшил" ташаббуслар қандай қўллаб-қувватланади
Президент ЎРҚ-1073-сон "Иссиқхона газларининг чиқарилишини чеклаш тўғрисида"ги қонунни имзолади.

Шоличилик соҳасида бир нечта давлатлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда
Улар орасида Жанубий Корея, Филиппин, Миср ва Непал мавжуд.

Тўрт ўқув йили учун олий таълим муассасаларига қабул параметрлари белгиланди
Хорижий олий таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари ҳамда республикада фаолият юритаётган нодавлат олий таълим ташкилотларида кадрлар тайёрлаш учун 1 320 та давлат гранти ажратилади.