
АЖлар учун хорижий инвесторларни жалб этиш муддатлари узайтирилди
Президентнинг 23.01.2017 йилдаги ПҚ–2737-сон Қарори билан республикамиздаги акциядорлик жамиятлари томонидан хорижий инвесторларни жалб этиш муддатлари узайтирилди, шунингдек илгари қабул қилинган норматив ҳужжатларга айрим бошқа ўзгартиришлар киритилди

Олисдаги ходим: уни қандай бошқариш керак?
Меҳнат бозорида масофадан ишлаш тарафдори бўлганлар ҳам талай. Бундай йўсинда ишлаш иш берувчи учун ҳам қулай. Уларга офисда жой ажратишнинг ҳожати йўқ, йўлкира пули, овқат пули ажратиш ҳақида ўйламайсиз, касаллик таътили, меҳнат таътили демайди... Хуллас, бундай ходимнинг “плюс”лари талай.

Нотариус лавозимига номзодлар учун имтиҳонлар мураккаблаштирилди
Адлия вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2165-7, 2017 йил 23 январь) билан Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди

Миллий авиакомпания Президентнинг юксак эътирофига сазовор бўлди
Президент “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясини Ўзбекистон Республикасининг Фахрий ёрлиғи билан мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонга имзо чекди

Банкротликка қарши ҳуқуқий ҳимоя бор
Қуйи палатада муҳокама қилинаётган “Банкротлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги Қонун лойиҳасига депутат изоҳлари

Суд-ҳуқуқ ислоҳотлари ва ОАВ
Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан “Суд-ҳуқуқ ислоҳотлари - журналист нигоҳида” кўрик-танлови эълон қилинган эди. Олий судда мазкур танловнинг ғолиблари тақдирланди.

Прокуратура органлари учун янги вазифалар белгиланди
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ихтиёр АБДУЛЛАЕВ раислигида ўтказилган ҳайъат мажлисида прокуратура органларининг мамлакатда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида ва келгусидаги вазифалар муҳокама қилинди

Адлия органлари фаолияти тадбиркорлар ҳуқуқлари ҳимоясига қаратилган
Адлия вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди. Унда адлия органлари ва муассасалари томонидан қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш соҳасида 2016 йилда амалга оширилган ишлар якуни ва жорий йилда бажарилиши лозим бўлган вазифалар атрофлича муҳокама этилди

Ўзбекистонда «Ўзагроэкспортбанк» пайдо бўлади
Президентнинг 24.01.2017 йилдаги ПҚ–2740-сон «Ўзагроэкспортбанк» акциядорлик тижорат банкини ташкил қилиш тўғрисида»ги Қарори эълон қилинди

Юрисконсульт бўлмоқчимисиз – стажировкадан ўтинг
Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати тўғрисидаги низом, шунингдек Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларининг мартаба даражалари тўғрисидаги низом эълон қилинди

Уй-жойга эҳтиёжи борлар қандай қилиб шаҳардан уй олиши мумкин?
Вазирлар Маҳкамасининг 16.01.2017 йилдаги 14-сон Қарори билан Кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилишни молиялаштириш, шунингдек ёш оилаларга, эскирган уй-жойларда яшаётганларга ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларнинг бошқа тоифаларига сотиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Қандай касблар классификаторга киритилди
Меҳнат вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2855, 2017 йил 27 январь) билан Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Сувга қудуқларни бурғулаш учун рухсатномани онлайн сўраш мумкин
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан ЯИДХПда рўёбга чиқарилган янги интерактив хизмат жисмоний ва юридик шахсларга сувга қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома олишга электрон аризалар юбориш имкониятини беради

Қатор объектларга Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти номи берилди
25.01.2017 йилда Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида»ги Қарори қабул қилинди

“Маъмурий суд иши юритуви тўғрисидаги” Қонун нимадан иборат бўлади?
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси “Маъмурий суд иши юритуви тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси концепцияси ишлаб чиқилганини маълум қилди

Жавобгарликдан озод этишларини истасангиз, оқибатларни бартараф этинг
Қонунчиликдаги сўнгги ўзгаришлар туфайли қатор иқтисодий жиноятлар бўйича жиноий жавобгарликнинг олдини олиш имкони мавжуд. Аммо бу фақат муайян шароитларда содир бўлади. Қай тарзда ва қандай шароитларда амалга оширилиши хусусида – бизнинг шарҳимизда

«GM Uzbekistan» хизмат кўрсатиш сифатини ошириш учун сўров ўтказади
«GM Uzbekistan» компанияси 25 январдан 3 февралга қадар онлайн-сўров ўтказади. Бундан кўзланган мақсад – муаммоларни бартараф этиш учун таклифлар, шунингдек маҳсулот сифатини янада яхшилаш ҳамда мижозларга хизмат кўрсатиш даражасини ошириш бўйича тавсиялар олиш ҳисобланади

Бойни қашшоқлик сари етакловчи 10 одат
Пул топиш усуллари, бойиш йўллари, турли бизнесларни йўлга қўйиш имкониятлари ва шартлари хусусида аввалги материалларимизда суҳбатлашган эдик. Энди, келинг, муаммога бироз бошқачароқ ёндашайлик! Иқтисодий барқарорликка эришиб бўлганларни пастга қулашга, секин-аста таназзул сари юз тутишига нималар сабаб бўлади?

Муддати ўтган дебиторлик қарзи учун жаримани бекор қилиш вақти келдими?
Ушбу материалда корхоналар раҳбарлари ва бухгалтерларининг муддати ўтган дебиторлик қарзи учун жавобгарлигининг кейинчалик сақланиб қолиши мақсадга мувофиқлиги юзасидан экспертларимиз фикри баён қилинади

Шаҳар атрофи ва қишлоқ жойларда автобус ташувчилари солиқлардан озод этилди
Президентнинг 10.01.2017 йилдаги «Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори қабул қилинди

Бошқа ҳудуддан келганлар ва чет элликлар Тошкентда уй-жой сотиб олишлари мумкин бўлади
Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида Президент ташаббуси билан ишлаб чиқилган “Инсон манфаатлари ва халқ билан мулоқот йили” Давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди. Бошқа ҳудуддан келганлар ва чет элликларга Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида квартира ёки уйлар сотиб олиш имкониятини тақдим этиш таклиф қилинмоқда

Текширувлар режа-жадвалини компьютер тузади
Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида Президент ташаббуси билан ишлаб чиқилган “Инсон манфаатлари ва халқ билан мулоқот йили” Давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди. У бизнес юритиш учун қўшимча қулай шарт-шароитларни назарда тутади

Суд фронтига кимни юбориш керак?
Айрим компаниялар суд жараёнига адвокатларни жалб этишади, бошқалари – консалтинг фирмаларини, яна қайсилари – штатдаги юрист саъй-ҳаракатларига таянади. Хўжалик юритувчи субъект умуман юридик ёрдамга мурожаат этмасдан, мустақил равишда судда ишни ютиб чиқиши мумкинми? Агар мумкин бўлса, унинг шартлари қандай? Қуйида шу мавзу бўйича фикр юритамиз.

Миллий маданий марказлар вакилларига мукофотлар топширилди
Президентнинг 24.01.2017 йилдаги “Республика байналмилал маданият марказининг 25 йиллиги муносабати билан миллий маданий марказларнинг бир гуруҳ фаолларини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони имзоланди

Ишламаяпсизми – имтиёзларни қайтаринг
Коллежлар битирувчилари–якка тартибдаги тадбиркорлар давлат рўйхатидан ўтган санадан эътиборан қатъий белгиланган солиқни тўлашдан 6 ой муддатга озод этилади. Рўйхатдан ўтгандан кейин бир йил ичида улар ўз фаолиятини тугатган тақдирда уларни нималар кутади?

Текширувларда штатдаги юристлар иштирок эта олади
25.05.2000 йилдаги 69-II-сон “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳририга қатор ўзгаришлар киритилди

Бозордаги ўрин учун қанча тўланади
Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг қарори (рўйхат рақами 2854, 2017 йил 20 январь) билан Бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг янги минимал миқдорлари белгиланди

НТМ – солиқ лабиринтларида
“Налоговые таможенные вести” нодавлат таълим муассасалари (кейинги ўринларда - НТМ) фаолиятини ҳуқуқий ва солиққа оид тартибга солиш муаммосини бир неча бор кўтарган эди. 2017 йилда муассасаларнинг аксарияти умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтишга тўғри келганда бу кескин тус олиши мумкин

1 июлдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 июлдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.

Ғазначилик хизмати ва пенсия жамғармасининг туман бўлимлари тугатилади
Шунингдек фуқароларнинг пенсия тўловларига ундириш қўлланишидан олдин улар бу ҳақда олдиндан хабардор қилинади.

Янги давлат хизматчилари билан меҳнат шартномаси бир йилга тузилади
Эндиликда давлат хизматчилари ҳар куни жисмоний тарбия билан шуғулланишади.

Солиқ кодексида ЎРҚ-1071-сон Қонун бўйича нималар ўзгарди ва тузатишлар қачон кучга киради
Солиқ кодексига 27.06.2025 йилдаги ЎРҚ-1071-сон Қонун билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

БТСЁ муассасалари учун тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажми тасдиқланди
Шундай қилиб, бепул тиббий хизматларга беморларни қабул қилиш, даволаш ва маслаҳат бериш, болаларни ёш тоифалари бўйича даврий профилактик ва скрининг текширувлари, таҳлиллар ва текширувлар ва бошқалар киради.

Курьерлик хизматига талаблар белгиланди
Етказиб бериш хизматларини кўрсатишнинг асосий тамойиллари орасида ишончлилик ва ўз вақтида етказиш турибди.

Қандай касалликлар бепул даволанади
Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан имтиёзли тоифага кирувчи шахслар даволанадиган касалликлар рўйхати тасдиқланди.

Банкларни санация қилиш ва тугатишнинг ҳуқуқий асослари белгиланди
Қабул қилинган «Банкларни санация қилиш ва тугатиш тўғрисида»ги Қонуннинг таъсири банклар, банклар гуруҳлари ва банк акцияларининг назорат пакетига эгалик қилувчи холдинг компанияларига татбиқ этилади.

Соғлиқни сақлашнинг янги моделини жорий қилиш бўйича тажриба-синов лойиҳаси бошланмоқда
Унинг доирасида туман тиббий бирлашмалари базасида туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлимлари ташкил этилади.

Миллий малака тизими соҳасида нималар ўзгаради
Вазирлар Маҳкамаси томонидан бир қатор НҲҲ тасдиқланди, шулар орасида – Касбий малакаларни ривожлантириш бўйича Республика кенгаши тўғрисидаги низом ва Малакани баҳолаш марказларини аккредитациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти мавжуд.
Янги сонларда ўқинг

- Ёшлар стартаплари учун кредитлар ажратилади
- Юридик шахснинг ҳисоб маълумотларини қандай қилиб тезкор ўзгартириш мумкин
- Ташкилотни юридик шахснинг ЭРИсидан рухсатсиз фойдаланишдан қандай ҳимоя қилиш мумкин?
- Дастурий маҳсулотлар билан боғлиқ битимлар қандай расмийлаштирилади, ҳисобга олинади ва солиққа тортилади
- ТИФ давлат томонидан тартибга солинишидаги янгиликлар