Бензин ишлатганлик учун солиқ икки баравар пасайтирилди
Президентнинг 14.11.2017 йилдаги ПҚ-3386-сон “Рақобат муҳитини такомиллаштириш, ёнилғи-энергетик ресурслар ва бошқа юқори ликвидли маҳсулотлар билан таъминлаш соҳасида суиистеъмол қилиш ва талон-тарож қилиш шароитларига чек қўйиш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш, дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди
Ўзбекистонда хусусий иссиқлик, электр энергияси ва биогаз етказиб берувчилар пайдо бўлади
Президентнинг 8.11.2017 йилдаги «Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди
Халқаро банк карталари орқали авиачипталар харид қилиш мумкин
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси авиачипталар учун тўловларни халқаро банк карталари орқали амалга ошириш имкониятини маълум қилди
Юридик коллеж ТДЮУга ўтказилади
Вазирлар Маҳкамасининг 10.11.2017 йилдаги 901-сон “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Тошкент юридик коллежида ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш ва унинг мазмунини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди
Қонунчилик палатаси ва ССП ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ўртасида ҳамкорлик битими имзоланди
Ижтимоий тармоқларда бизнесни тарғиб этиш қоидалари
Ушбу шарҳда - ижтимоий тармоқларда харидорларнинг эътиборини тортиш учун қандай чоралар қўллаш зарурлиги борасида сўз юритилади
Тадбиркорларнинг судлов ҳимояси: халқаро тижорат арбитражи
ССП, Адлия вазирлиги ва Тошкент давлат юридик университети ҳамкорлигида “Ўзбекистоннинг ҳуқуқий тизимида арбитраж муҳокамасини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари: миллий амалиёт ва халқаро тажриба” мавзусида Халқаро илмий-амалий семинар ташкил қилинди
Хорижда Ўзмиллийбанкнинг филиаллари ва ваколатхоналари пайдо бўлиши мумкин
Президентнинг 13.11.2017 йилдаги ПҚ–3383-сон «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки фаолиятини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори эълон қилинди
Маҳкумлар ишлаб чиқаришга фаол жалб этилади
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 ноябрдаги 904-сон қарори билан 2018-2024 йилларда жазони ижро этиш муассасалари фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди
Бўш иш ўрни ҳақида электрон шаклда хабар бериш мумкин
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг буйруғи (рўйхат рақами - 858-4, 2017 йил 10 ноябрь) билан Меҳнат органларига бўш иш жойлари (вакант лавозимлар) мавжудлиги тўғрисида ва мўлжалланаётган ходимлар ишдан озод этилиши тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш тартиби ҳақидаги низомга тузатишлар киритилди
Тиббиёт муассасаси раҳбарига устама – тариф ставкасининг 50%игача
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Молия вазирлигининг қарори (рўйхат рақами 1537-1, 2017 йил 10 ноябрь) билан Тиббиёт ташкилотларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Валюта маблағларини қайта баҳолашда олинган фойда солиқ солинадиган базага киритилмайди
Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2.09.2017 йилдаги ПФ-5177-сон Президент Фармонининг 7-банди ижроси юзасидан маълум қилишларича, 1.07.2018 йилгача шундай тартиб жорий этиладики, унга кўра чет эл валютасидаги маблағларни қайта баҳолашда олинган фойда солиқ солиш базасига киритилмайди
Янги намунадаги электр энергияси ва газ ҳисоблагичларини кўрикдан ўтказиш – ҳар 10 йилда
Президентнинг «Электр энергияси ва табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жадал жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди
Бўш иш ўринлари ягона базаси Адлия вазирлиги сайтида жойлаштирилади
Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматларидаги бўш иш ўринлари тўғрисидаги ягона ва барча учун эркин фойдаланиш имкони бўлган маълумотлар базаси яратилди
Дарёлар тошқинларга қандай тайёрланади
ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг Дарё ўзанларини тозалаш, уларнинг қирғоқларини мустаҳкамлаш ҳамда тошқин сувлари ва сел оқимларининг Ўзбекистон Республикасининг очиқ сув оқимлари бўйлаб хатарсиз ўтишини таъминлаш учун ҳимоя ишларини олиб бориш бўйича ишларни янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори лойиҳаси жойлаштирилди
Нақд пулни назорат қилишнинг янги тизими – онлайн НКМ
Ушбу шарҳ Россия Федерацияси ва Қозоғистон Республикасининг онлайн НКМни жорий этиш механизмини тартибга солувчи қонунчилигини таҳлил қилиш асосида тайёрланди
ОТМда ўқитувчилар сони оширилади
Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2945, 2017 йил 7 ноябрь) билан янги Олий таълим муассасаларида таълим соҳалари блоклари ва шакллари бўйича бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг нормативлари тасдиқланди
Иситиш ва иссиқ сув таъминоти тизими такомиллаштирилмоқда
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги иситиш ва иссиқ сув таъминоти тизимини модернизация қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишни ниҳоясига етказмоқда
«Ягона дарча» марказлари ЭРИни 2,5 соатда расмийлаштиради
ҚҲТБТ порталида Тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш бўйича ягона марказлар орқали электрон рақамли имзоларни рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзолар сертификатларини бериш тартиби тўғрисида низом тақдим этилган
Маошнинг барчасини кредитни қоплаш учун йўналтиришга рухсат берилади
ҚҲТБТ порталида Меҳнат кодексига киритиладиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар лойиҳасининг давоми жойлаштирилди. Лойиҳанинг биринчи қисми шарҳи – бу ерда
Даштободда кичик саноат зонаси ташкил этилмоқда
Вазирлар Маҳкамасининг 8.11.2017 йилдаги 897-сон «Жиззах вилояти Зомин туманининг Даштобод шаҳрида кичик саноат зонасини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди
«Ўзбеккўмир» АЖ ва «Шарғункўмир» АЖ қайта ташкил этилди
Президентнинг 8.11.2017 йилдаги ПҚ–3380-сон қарори билан «Ўзбеккўмир» АЖ ва «Шарғункўмир» АЖни «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ таркибига ўтказиш ҳамда кўмир тармоғи корхоналарини молиявий соғломлаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар қабул қилинди
ХТКдаги валютани сотиш ва нақд сўмга айирбошлашга рухсат берилди
Марказий банк Бошқаруви қарори (рўйхат рақами 2944, 2017 йил 6 ноябрь) билан Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Электрон ҳисоблагичлардаги SIM-карталар учун тўлов ундирилмайди
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлигининг қарори (рўйхат рақами 2329-5, 2017 йил 6 ноябрь) билан Мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомга тузатишлар киритилди
Шифокор рецептисиз – 1254 та дори
Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2946, 2017 йил 8 ноябрь) билан рецептсиз бериладиган дори воситаларининг янгиланган Рўйхати тасдиқланди
Люксембург – оффшор ҳудуд эмас
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди. ДСҚ, ДБҚ ва Марказий банкнинг қўшма қарори Адлия вазирлигида 7 ноябрь куни рўйхатдан ўтказилди
Шудгорлаш ишларини ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари назорат қилади
Вазирлар Маҳкамасининг 8.11.2017 йилдаги 896-сон қарори билан 2018 йил ҳосили учун шудгорлаш ишлари ҳажмлари ва муддатлари тасдиқланди
Саноатни бошқариш тизими қанчалик самарали
Ушбу саволга Президентнинг 6.11.2017 йилдаги Ф–5107-сон «Электр, нефть, газ таъминоти ва кимё саноатини бошқариш ва назорат қилиш тизимини танқидий ўрганишни ташкил этиш тўғрисида»ги фармойиши билан ташкил этилган ишчи гуруҳ жавоб топиши керак
Халқаро почта жўнатмаларининг божхона расмийлаштируви тартиби белгиланди
Ҳужжат божхона соҳасидаги тартиб-таомилларни янада такомиллаштириш, ўз аҳамиятини йўқотган ҳамда амалга ошириш механизмлари билан таъминланмаган нормалар ва ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш мақсадида қабул қилинган.
Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигининг вазифалари белгиланди
Улардан бири – соҳага хусусий секторни кенг жалб қилиш, ДХШ битимларини амалга оширишда иштирок этиш.
Ҳайдовчилик курсларини тамомлаганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг ягона электрон намунаси жорий этилади
Энди ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳон топширувчилар курсларни тамомлаганликларини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этишлари шарт эмас. Гувоҳнома "е- avtota'lim.uz " модули орқали электрон тарзда шакллантирилади.
1 ноябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 ноябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар таҳлилини тақдим этади.
Тьюторларнинг вазифалари ва уларга қўйиладиган талаблар белгиланди
Олий таълим ташкилотларида тюторлик фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Қурилаётган турар жой мажмуаларининг номлари давлат тилида бўлади
Ҳукуматнинг қурилиш соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштиришга қаратилган айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Ҳайдовчилик гувоҳномасида "А1" кичик тоифаси пайдо бўлади
2026 йил апрелдан Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима баллари жорий этилади.
Мусиқа ва жисмоний тарбия ўқитувчиларига сертификатлар берилади
В+ ва ундан юқори даражадаги сертификат учун ойлик маошга устама берилади.
Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳаси ислоҳ қилинмоқда
Энергетика ва йирик ишлаб чиқариш объектларида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, хавфларни бошқариш ва техноген аварияларни ўз вақтида бартараф этиш бўйича янги стандартлар ва методикалар ишлаб чиқилади.
Медиация институти такомиллаштирилмоқда
Айрим қонун ҳужжатларига низоларни судгача ҳал қилишда медиация институтини ривожлантиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.




