Маҳсулотларни сертификатлаштиришда муаллифлик ҳуқуқига риоя этилиши текширилади
Интеллектуал мулк объектлари бир бири билан адаштириб юборадиган даражада бир хил ёки айнан ўхшаш бўлганлиги аниқланса, сертификатловчи орган томонидан рад жавоби берилади.
Ягона табиий газ ҳаракати тизими жорий этилади
У газ ҳажмининг аниқ ҳисобини юритиш мақсадида барча табиий газни қабул қилиш ва узатиш нуқталарига ўрнатилган онлайн электрон ҳисоблагичларни солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилади.
Тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари устидан назорат қандай ўрнатилади
Қоидабузарликлар аниқланганда Марказий банк БҲМнинг 5 000 бараваригача жарима солиш, операция ўтказишни 6 ойгача ёки лицензияни тўхтатиб туришга ҳақли.
“Яшил энергия” сертификатлари тизими жорий этилади
Тизим 2023 йил 1 июлдан бошлаб — “Ўзбекгидроэнерго” АЖда ишлаб чиқарилган электр энергияси учун, 1 октябрдан бошлаб эса – қуёш, шамол ва гидроэлектр станцияларида ҳамда қайта тикланувчи бошқа энергия манбаларидан ишлаб чиқарилган электр энергияси учун жорий этилади.
Камбағал оилалар аъзосини ўқитаётган тадбиркорларга имтиёзлар берилади
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Саноат ярмаркалари қачон ва қаерда ўтказилади
Рақамли трансформация марказининг порталида маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар, хом ашё ва материалларнинг рўйхати шакллантирилади.
Миллий гвардиянинг ваколатлари кенгайтирилмоқда
Хусусан, уларга майда безорилик тўғрисидаги баённомаларни расмийлаштириш ҳуқуқи берилмоқда.
Ўзбекистонда Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 75 йиллиги нишонланади
Ҳар йили “Инсон ҳуқуқлари” ўн кунлиги ҳамда барча умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим муассасаларида Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинган кунга бағишланган умуммиллий дарс ўтказилади.
Юқори технологияли электротехника саноати корхоналари алоҳида рўйхатга киритилади
Ушбу рўйхатдаги тадбиркорларга имтиёзлар тақдим этилади.
Тўлов ташкилотларини лицензиялаш тартиби тасдиқланди
Марказий банк тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш ва юритишга доир талабларни белгилади.
Етказиб бериш хизмати фаолияти соддалаштирилди
Хусусан, айрим икки ёки уч ғилдиракли транспорт воситаларини бошқариш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлиши шартлиги тўғрисидаги талаб бекор қилинади.
Тадбиркорларнинг ҳисоб рақамларидан пул маблағларини ноқонуний ечиб олганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда
Маъмурий жазо қўллангандан сўнг содир этилган қилмиш жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради.
Фуқаролик жамияти қандай ривожланади
Вазирлар Маҳкамаси фуқаролик жамиятларига кўмаклашиш ва уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларини янада такомиллаштиришга қаратилган 26 банддан иборат “Йўл харитаси”ни тасдиқлади.
Дори воситалари нархлари устидан назорат кучайтирилди
Нархлар ошириб юборилганлиги ҳақида “Soliq hamkor” ахборот тизими орқали хабар бериш мумкин бўлади.
Янги Конституция нормаларини амалга ошириш бўйича чоралар белгиланди
Президент Фармони билан кўпгина соҳаларда қатор ислоҳотлар илгари сурилмоқда.
Самарқанд шаҳрида Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига тайёргарлик кўриш бошланди
Умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим муассасаларида “Мактаб лигаси”, “Академик лицей лигаси” “Профессионал таълим муассасалари лигаси” ва “Талабалар лигаси” шахмат мусобақалари ҳар йили ўтказилади.
Миллий антидопинг агентлиги қайта ташкил қилинди
У республика ижро этувчи ҳокимият органи мақомига эга бўлиб, ўз фаолиятида Президент ҳамда Вазирлар Маҳкамасига ҳисобдордир.
2023 йил 9 июль куни муддатидан илгари Президент сайлови ўтказилади
Президентнинг “Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини тайинлаш тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Cайлов кодексида муддатдан илгари сайловларни ўтказиш вақтлари белгиланмоқда
Ўзгаришлар янги Конституция қабул қилиниши муносабати билан киритилмоқда.
Қандай дори воситалари рецептсиз сотилади
Рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхати Соғлиқни сақлаш вазирлиги сайтида эълон қилиб борилади.
Огоҳлантириш муддатини ходимнинг розилигисиз пулли компенсация билан алмаштириш мумкинми
Ишлаб чиқариш ташкилотида қўл меҳнати автоматлаштирилиши туфайли ходимларни қисқартириш режалаштирилмоқда. Қисқартирилаётган ходимларга икки ой олдин огоҳлантириш берилди. Аммо раҳбар уларни тезроқ ишдан бўшатишни талаб қилмоқда, чунки янги технология аллақачон жорий этилмоқда ва бу ходимларни ишлаб чиқаришда ушлаб туришнинг маъноси йўқ.
Хотира ва қадрлаш кунини қандай нишонлаймиз
1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ўз хоҳишларига кўра санаторийларга бир нафар кузатувчиси билан бирга бепул юборилади.
Кластер сиёсати концепцияси ишлаб чиқилди
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида “Кластер” ва “Кластер сиёсати”нинг ягона концепцияси тўғрисида”ги қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Воситачилик ҳақининг чегаравий миқдори белгиланди
Унинг миқдори БҲМнинг 20 %дан ошмаслиги лозим.
Туризмни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди
Улар орасида – Давлат бюджетидан маҳаллий авиақатнов йўналишларини субсидиялаш учун қўшимча 30 млрд сўм миқдорида маблағ ажратиш бор.
«Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасидаги лойиҳалар аҳоли томонидан танлаб олинади
2023 йилда овоз бериш май ойида бўлиб ўтади.
Қўшимча таътилнинг давомийлиги ўзгарса, уни қандай ҳисоб-китоб қилиш керак
Агар йил давомида қўшимча таътил кунларининг сони ўзгарса, иш стажи учун уларни қандай тўғри ҳисоб-китоб қилиш, бунда қандай омилларни ҳисобга олиш кераклигини эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС тушунтирди.
Янги МКда бухгалтернинг иши учун муҳим жиҳатлар
Янги Меҳнат кодексининг кучга кириши нафақат кадрлар хизматларининг, балки бухгалтерларнинг ҳам ишида акс этади. Янги МК ишлаб чиқувчилари – Алексей НИЯЗМЕТОВ ва Юрий ФЕОКТИСТОВ бухгалтер ўз ишида кодекснинг қандай асосий жиҳатларини ҳисобга олиши кераклиги ҳақида buxgalter.uz учун махсус гапириб беришди.
Халқаро почта жўнатмаларининг божхона расмийлаштируви тартиби белгиланди
Ҳужжат божхона соҳасидаги тартиб-таомилларни янада такомиллаштириш, ўз аҳамиятини йўқотган ҳамда амалга ошириш механизмлари билан таъминланмаган нормалар ва ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш мақсадида қабул қилинган.
1 ноябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 ноябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар таҳлилини тақдим этади.
Тьюторларнинг вазифалари ва уларга қўйиладиган талаблар белгиланди
Олий таълим ташкилотларида тюторлик фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Қурилаётган турар жой мажмуаларининг номлари давлат тилида бўлади
Ҳукуматнинг қурилиш соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштиришга қаратилган айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Ҳайдовчилик гувоҳномасида "А1" кичик тоифаси пайдо бўлади
2026 йил апрелдан Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима баллари жорий этилади.
Мусиқа ва жисмоний тарбия ўқитувчиларига сертификатлар берилади
В+ ва ундан юқори даражадаги сертификат учун ойлик маошга устама берилади.
Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳаси ислоҳ қилинмоқда
Энергетика ва йирик ишлаб чиқариш объектларида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, хавфларни бошқариш ва техноген аварияларни ўз вақтида бартараф этиш бўйича янги стандартлар ва методикалар ишлаб чиқилади.
Медиация институти такомиллаштирилмоқда
Айрим қонун ҳужжатларига низоларни судгача ҳал қилишда медиация институтини ривожлантиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Маҳаллий ҳокимият органларининг ваколатлари кенгайтирилди
Сурхондарё вилоятининг туман (шаҳар)ларидаги республика ижро этувчи ҳокимият органларининг туман (шаҳар) бўлинмалари тажриба тариқасида туман (шаҳар) ҳокимликлари тузилмасига ўтказилади.
Археология объектларининг давлат каталоги қандай юритилади
Ушбу объектлар давлат тасарруфига ўтказилиб, илмий, маданий ва таълим муассасаларига бириктирилади.




