Жиноят иши протест берилмай назорат тартибида қайта кўрилиши мумкин
29.01.2018 йилдаги ЎРҚ–463-сон Қонун билан жиноят ишлари бўйича суд ҳужжатларини назорат тартибида қайта кўриб чиқиш тартиби бирмунча ўзгартирилди. Жиноят-процессуал кодексга тегишли тузатишлар «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинган ва 1.04.2018 йилдан кучга киради
Суд ва ДСБ: банкротлик ҳақида ариза топширинг – солиқ қарзи I ярим йилликда ҳисобдан чиқарилади
Тошкент туманлараро иқтисодий суди ва пойтахт Давлат солиқ бошқармаси томонидан ўтказилган семинарда собиқ якка тартибдаги тадбиркорларнинг солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш бўйича режалар хусусида сўз борди
United Tax Advisors солиқ тўловчиларни семинарга таклиф этади
Тадбиркор учун “солиқ текшируви”дек қўрқинчли ва ваҳимали сўз бўлмаса керак. Аслида ундан чўчишнинг ҳеч ҳожати йўқ. Шунчаки уни ўтказишнинг баъзи бир ўзига хосликларини билиб олиш кифоя. Бу эса текширувчиларнинг келишига олдиндан тайёргарлик кўриш ва ҳаттоки, уларнинг ташрифи учун ҳожат қолдирмаслик имконини беради
Юк машиналари, махсус транспорт ва автобуслар (микроавтобуслар)ни техник кўрикдан ўтказиш қимматлашади
Ички ишлар вазирининг буйруғи (9.02.2018 йилда 2303-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан автомототранспорт воситалари, уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш учун тўловларнинг янги ставкалари белгиланди
96%ли спирт обороти тартибга солинди
Соғлиқни сақлаш вазирининг 6.02.2018 йилда 2970-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан Этил спиртини реализация қилиш, бериш, сақлаш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Ўзбекистонда ички туризмни ривожлантириш учун нималар қилинмоқда
Президентнинг 7.02.2018 йилдаги ПҚ–3514-сон «Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди
Хоразм вилоятида 5 та кичик саноат зонаси барпо этилди
Президентнинг 6.02.2018 йилдаги ПҚ–3513-сон Хоразм вилоятида давлат мулки объектларини тадбиркорлик субъектларига сотиш ва кичик саноат зоналарини барпо этишга доир чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори эълон қилинди
«Ўзстандарт» «Ҳалол» стандарти бўйича сертификатлашни жорий этмоқда
«Ўзстандарт» агентлиги «Ҳалол» озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича умумий қўлланма O’z DSt 3286:2018 давлат стандартини амалга киритди. Яқин кунларда Маҳсулотни сертификатлаш бўйича органлар учун тегишли Қўлланма чиқарилади
Товарларни божсиз олиб кириш нормалари қайта кўриб чиқилди
Президентнинг 6.02.2018 йилдаги ПҚ-3512-сон жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтишни янада тартибга солишга доир қарори қабул қилинди
1 гектардан ортиқ участкага эга ЯСТ тўловчилар ер солиғи ҳисоб-китобини қачон тақдим этади
1 гектардан ортиқ ер участкаларига эга бўлган ягона солиқ тўловини (ЯСТ) тўловчилар томонидан ер солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш муддатлари аниқлаштирилди
Пенсияни 100% олувчи ходимлар сафи кенгаймоқда
Президентнинг 7.02.2018 йилдаги ПФ–5328-сон Фармони билан ишловчи пенсионерларнинг айрим тоифаларига пенсияни тўлиқ тўлаш назарда тутилмоқда
Ходимлар учун туристик тур сотиб олдингизми – солиқ имтиёзлари
Президентнинг 7.02.2018 йилдаги ПҚ-3514-сон қарори билан туристик турларни сотиб олганда ва туристик инфратузилмани сақлаш соҳасида солиқ имтиёзлари жорий этилмоқда
Жорий йилда 346 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилади
Президентнинг 3.02.2018 йилдаги ПҚ-3506-сон қарори билан 2018 йил учун аҳоли бандлигига кўмаклашиш Давлат дастури тасдиқланди ва уни рўёбга чиқаришга доир чора-тадбирлар қабул қилинди
Хавфли объектлар суғурта қилинмаганлиги учун ЭКИҲнинг 15 бараваригача жарима жорий қилинади
ҚҲТБТ порталида қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. Унга кўра хавфли ишлаб чиқариш объектида авария юз берган тақдирда зарар етказганлик учун жавобгарликни мажбурий суғурта қилиш талаби бузилганлиги учун маъмурий жазо жорий қилинади
Cолиқ таътиллари қандай берилади
ҚҲТБТ порталида Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси жойлаштирилган
ТСВ тадбиркорларни Эксперт кенгашига таклиф этади
Ташқи савдо вазирлиги ҳузурида Эксперт кенгаши тузилмоқда. У экспортчиларни хар томонлама қўллаб-қувватлаш, логистика тизимини ривожлантириш ва ташқи савдо ҳажмларини ошириш дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда имплементация қилиш билан шуғулланади
Cўмдаги энг фойдали омонатлар. Февраль 2018
Банк омонатлари ёрдамида капитални қандай кўпайтириш мумкин? Мамлакатимиз банкларининг анча манфаатли таклифлари таҳлилини эълон қиламиз
Журналист ва блогерлар Давлат туризм қўмитаси ҳисобидан саёҳат қиладилар
Президентнинг 6.02.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди
Статистика бошқармаси ҳисоботларни топшириш муддатлари тўғрисида эслатади
Тошкент шаҳар статистика бошқармаси нотижорат ташкилотлари, ХУМШ, шунингдек кичик корхоналар ва микрофирмаларга 2017 йил учун йиллик давлат статистика ҳисоботини тақдим этиш зарурлиги ҳақида эслатади
Айрим маҳсулотларни Ўзбекистон орқали транзит қилишни соддалаштириш режалаштирилмоқда
Ташқи савдо вазирлиги томонидан мамлакатимиз ҳудуди орқали транзит қилишда таомилларни соддалаштириш, ишончли транспорт транзит йўлакларини шакллантириш ва транзит ташиш оқимларини оширишга қаратилган Президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди
Ёшлар иттифоқи қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни олишда ёрдам беради
ҚҲТБТ порталида Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини беришда танлов ғолибини аниқлаш тартиби тўғрисида низомга (АВ томонидан 19.11.2005 йилда 1523-сон билан рўйхатдан ўтказилган) киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар муҳокама қилинмоқда
Экспортчи ва импортчилар учун – камроқ жарима
Давлат солиқ қўмитаси ташқи иқтисодий фаолият (ТИФ) иштирокчилари экспорт-импорт контрактларини бажаришни кечиктирганда жарималар пасайтирилишини ёқлаб чиқди. Президент фармони лойиҳаси ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган
Суюлтирилган газнинг бир килограмми 800 сўмгача қимматлашади
Бу ҳақда Миллий матбуот марказида ўтказилган тадбирда “Ўзтрансгаз” АЖ вакили хабар берди
Туризм соҳасидаги имтиёзлар бўйича ҳудудий чеклов бекор қилинди
Тегишли ўзгартиришлар Президентнинг 11.04.2005 йилдаги «Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ–3594-сон Фармонига киритилди. Ўзгартиришлар Президентнинг 3.02.2018 йилдаги ПФ–5326-сон Фармони билан киритилмоқда
СЧРда хизмат учун бадал миқдори ЭКИҲнинг 20 бараваригача камайтирилди
Президент 2.02.2018 йилда тегишли фармонни имзолади. Мудофаа вазирлиги вакили уни қўллаш тартибини тушунтириб берди
Ҳудудларнинг ўрта муддатли бюджетларини тузиш жараёни бошланди
Молия вазирлигида ўрта муддатли бюджет тузиш концепцияси ҳамда Наманган шаҳри мисолида бюджетни ўрта муддатга тузиш услубий қўлланмасининг тақдимоти бўлиб ўтди, деб хабар беради ЎзА
Меҳмонхоналар ва туташ инфратузилмани қуриш учун - $200 миқдорида кредит маблағлари
Президентнинг 3.02.2018 йилдаги ПФ-5326-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик субъектларини имтиёзли кредитлаш назарда тутилган
ХУМШга бадаллар миқдори юқоридан туширилиши мумкинми?
ХУМШнинг меъёрда фаолият кўрсатиши яшовчиларнинг фаоллиги, раҳбарларнинг инсофли бўлиши ва молиявий ечимларнинг шаффофлигини назарда тутади. Айрим мисоллар ушбу параметрларга бутунлай тўғри келади, бироқ аксарияти эмас
Ижро тартиб-таомиллари рақамлаштирилади
Ҳужжатда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини сўзсиз ҳамда ўз вақтида ижро этиш чора-тадбирлари белгиланган.
Халқ қабулхоналари фаолияти самарадорлиги оширилади
Фуқароларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқини сўзсиз амалга ошириш орқали уларнинг давлат бошқарувидаги иштирокини кенгайтириш назарда тутилмоқда.
Ўзбекистонда исломий молия жорий этилмоқда
Исломий банклар фаолиятининг ҳуқуқий асослари ва банклар томонидан исломий молия хизматларини кўрсатиш тартибини мустаҳкамловчи Қонун қабул қилинди.
Муддатли ҳарбий хизматчилар қандай имтиёзларга эга бўладилар
Аскарларнинг касб эгаллаш ва таълим олишга бўлган қизиқиш ҳамда интилишларини қўллаб-қувватлаш орқали муддатли ҳарбий хизматни ўташ нуфузи оширилади.
Экология соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик кучайтирилмоқда
Қонуннинг қабул қилиниши атроф-муҳитни муҳофаза қилишни яхшилашга, давлат экологик назоратини самарали ташкил этишга, биологик хилма-хилликни сақлаб қолишга кўмаклашади.
Ҳуқуқий тажриба қандай ўтказилади
Қонунчилик даражасида ҳуқуқий тажрибани ташкил этиш ва ўтказиш тартиби, ваколатли субъектлар доираси, уни қўллаш муддатлари, шунингдек, тажриба якунлари бўйича қарорлар қабул қилиш механизми белгиланди.
Инновацион ишланмаларни ишлаб чиқаришга жорий этиш жадаллашади
«Тармоқ - корхона - олий таълим муассасаси - илмий ташкилот» занжири асосида илмталаб, инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш, илмий, рационализаторлик ва стартап ишланмаларни тижоратлаштиришни кенгайтириш вазифаси қўйилмоқда.
Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида кадрлар тайёрлаш тизими ислоҳ қилинмоқда
Президентнинг 2026 йил 3 апрелдаги «Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-123-сон қарори қабул қилинди.
«Менинг боғим» лойиҳаларини ташкил этиш жараёни такомиллаштирилмоқда
Ҳужжат «Менинг боғим» лойиҳаларини амалга оширишда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва жамоатчиликнинг ташаббускорлигини қўллаб-қувватлашни назарда тутади.
Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича республика комиссиясининг вазифалари белгиланди
Ҳужжат агросаноат соҳасидаги ислоҳотларни самарали ташкил этиш ва аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлашга қаратилган.
Сўнгги шарҳлар
Ошибка: Xbb_Tags_Quote не найден.Янги сонларда ўқинг
2026, 28 апрель№ 17
- Бухгалтерлар учун етти муҳим ўзгариш
- Солиқ тўловчининг тақвими
- 2026 йилнинг апрель ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- Фармацевтика маҳсулотларини реализация қилиш қандай ҳисобга олинади
- Уй-жой қурилиши соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар фуқаролар фойдасига қайта ҳисобланади


