Абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўлов 2 баравар оширилди
Президентнинг 29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон қарори билан 2018 йил учун абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўлов миқдори белгиланди
Тайёрловчи ташкилотлар ЯСТни савдо каби тўлайди
2018 йилдан бошлаб товар айланмаси тайёрловчи ташкилотлар учун солиқ солиш объектига айланди
Экспорт қилувчи корхоналар учун солиқлар ставкаларининг камайтирилиши 2018 йилнинг 1 апрелидан бекор қилинади
Бу Президентнинг 29.12.2017 йилдаги ПҚ–3454-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорида кўзда тутилган
Чегириладиган ва чегирилмайдиган харажатлар рўйхатига тузатиш киритилди
29.12.2017 йилдаги ЎРҚ-454-сон «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2018 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун билан Солиқ кодексига тузатишлар киритилди
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи камайтирилди
Президентнинг 29.12.2017 йилдаги ПҚ–3454-сон қарори билан ЖШДСнинг ўртача ва энг юқори ставкалари 0,5 фоизга камайтирилди
Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган ташкилотлар учун имтиёзлар бекор қилинди
Бу Президентнинг 29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон “Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган
Формали кийим-бош савдоси – лицензия асосида
Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхатига 3.01.2018 йилдаги ЎРҚ-456-сон Қонун билан қўшимчалар киритилди
Марказий банк ликвидлилик танқислиги юзага келганда банкларни кредитлайди
“Марказий банк тўғрисида”ги Қонунга қўшимчалар киритилди. Тузатишлар 3.01.2018 йилдаги “Айрим давлат органлари фаолияти такомиллаштирилиши, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун билан киритилмоқда
Жиноят иши бўйича жарима ундириш учун ҳужжатлар уч кун муддатда юборилади
3.01.2018 йилдаги “Айрим давлат органлари фаолияти такомиллаштирилиши, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун билан Жиноят-процессуал кодексининг 531-моддасига тузатишлар киритилди
Норезидентларнинг доимий муассасалари соф фойдасидан олинадиган солиқ бекор қилинди
29.12.2017 йилдаги ЎРҚ-454-сон «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2018 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун билан Солиқ кодексига тегишли тузатишлар киритилди
65 ёшдан катта пенсионерлардан ортиқча тўланган пенсия ундирилмайди
Президентнинг 28.12.2017 йилдаги ПФ-5291-сон Меҳнат фаолиятини амалга ошираётган пенсионерларнинг алоҳида тоифаларига қулай шарт-шароитлар яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Фармони эълон қилинди
Бизнесда кўпроқ фойда қолади
Фойда солиғи ставкасининг 7,5%дан 14%гача оширилиши ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғининг бекор қилиниши муносабати билан фойдага нисбатан солиқ юкининг камайишига олиб келади
Ягона солиқ тўлови ставкалари ўзгармади
2018 йилда солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини қўллайдиган корхоналар учун ЯСТ ставкалари 2017 йилги даражада сақланиб қолинди
1 апрелдан бошлаб ҚҚС бўйича алоҳида имтиёзлар бекор қилинади
29.12.2017 йилдаги ЎРҚ–454-сон Қонун билан Солиқ кодексига тегишли тузатишлар киритилди
Болалар боғчаси учун тўлов индексация қилинди
Президентнинг 29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон қарори билан бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган мактабгача таълим муассасаларида болалар таъминоти учун 2018 йилда ота-оналардан олинадиган тўлов миқдорлари тасдиқланди
Нотижорат ташкилотлар 2018 йилдан ЯСТ тўлашга ҳақли
Тадбиркорлик фаолиятидан даромадлар оладиган нотижорат ташкилотлар солиқ солиш тизимини танлаш ҳуқуқига эга бўлишди
Юридик шахслар ер солиғини ҳар ойда тўлайди, у бўйича ҳисоб-китобни 10 январгача топширади
Бундай янги норма 29.12.2017 йилдаги ЎРҚ–454-сон «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2018 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун билан кўзда тутилган
Президент макроиқтисодий прогноз ва Давлат бюджети параметрларини тасдиқлади
Президентнинг 29.12.2017 йилдаги ПҚ–3454-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди
ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ставкаси 2%гача оширилди
Президентнинг 29.12.2017 йилдаги ПҚ–3454-сон қарори билан шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларнинг янги ставкаси тасдиқланди
2018 йилдан битта солиқ камаяди
Солиқ кодексининг матнидан ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи тўғрисидаги барча эслатмалар олиб ташланди
Устав фондига йўналтириладиган дивидендлар бўйича имтиёз бекор қилинди
Бундай ўзгартиришлар Солиқ кодексига 29.12.2017 йилдаги ЎРҚ-454-сон «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2018 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун билан киритилди
Ердан ҳужжатсиз фойдаланганлик учун жарима 2 карра оширилди
29.12.2017 йилдаги ЎРҚ–454-сон «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2018 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун билан Солиқ кодексига тегишли ўзгартиришлар киритилди
Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ объектлари рўйхати қисқартирилди
29.12.2017 йилдаги ЎРҚ-454-сон Қонун билан Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришларга асосан мол-мулк солиғи фақат кўчмас мулкка солинади
1.01.2018 йилдан бошлаб алкоголь учун энг кам нархлар ошади
Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг қарори (АВ томонидан 2017 йил 29 декабрда 2959-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан алкоголли маҳсулотлар (пиводан ташқари) учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар қайта кўриб чиқилди
Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ошади, бироқ 20%дан кўп эмас
29.12.2017 йилдаги ЎРҚ-454-сон Қонун ва Президентнинг 29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон қарори билан жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқнинг солиқ солинадиган базаси ва ставкалари ўзгартирилди
«Келажак бунёдкори» медали таъсис этилди
28.12.2017 йилдаги ЎРҚ-451-сон Қонун билан «Келажак бунёдкори» медали тўғрисидаги низом ва унинг тавсифи тасдиқланди
Ўзбекистонда янги дарахтзорлар пайдо бўлади
Вазирлар Маҳкамасининг 20.12.2017 йилдаги 1004-сон «Сув хўжалиги объектлари бўйларида иҳота ва дарахтзорлар барпо этиш ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди
2018 йил учун Давлат дастури лойиҳаси 5 январгача ишлаб чиқилади
Президентнинг 28.12.2017 йилдаги Ф-5155-сон фармойиши билан “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» йилида Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш бўйича Давлат дастури лойиҳасини тайёрлаш бўйича Йиғма ишчи гуруҳ ташкил этилди
1 октябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 октябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар бўйича шарҳни тақдим этади.
Кимлар муддатидан олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга
Улар орасида – тоғ-кон саноати ходимлари, учувчилар ва учувчи-синов таркиби, театр артистларининг алоҳида тоифалари ва бошқалар бор.
Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг филиаллари очилади
Улар ММТВ Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги таълим ташкилотлари, шунингдек вазирликлар ва идоралар тизимидаги умумий ўрта таълим ва касбий таълим ташкилотлари негизида ташкил тилади.
Миллий инвестиция жамғармасида давлат улуши қисқартирилади
Жамғарманинг фаолиятини янада такомиллаштириш ва инвестицион жозибадорлигини ошириш орқали унинг акцияларини маҳаллий ва халқаро фонд биржаларида жойлаштириш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди.
Ижтимоий карта орқали харид қилинган товарлар бўйича ҚҚСни қайтариш соддалаштирилди
Вазирлар Маҳкамасининг қарорида солиқ суммаси ойига БҲМнинг 10 бараваридан ошмайдиган харидлар суммаси доирасида қайтарилиши белгиланди.
Камбағал оилаларга кредитларни сўндириш учун 250 млрд сўм ажратилади
Бизнесни очиш учун ускуналар харид қилиш учун гаровсиз кредитлар Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурининг ягона электрон платформаси –-- "Oilakredit.uz" орқали ажратилади.
Кредит бюроларининг ахборот тизимлари хавфсизлиги қандай таъминланади
Марказий банк қарори билан кредит ахборотини шакллантириш, узатиш, сақлаш ва қайта ишлашнинг барча босқичларида узлуксиз ҳимояни таъминлаш чора-тадбирлари белгиланди.
Тадбиркорлик лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш кенгайтирилади
2026-2027 йилларда Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси тадбиркорлик лойиҳаларига 4 трлн сўм миқдорида маблағ ажратади.
Ерга ижара ҳуқуқидан кредит таъминоти сифатида қандай фойдаланиш мумкин
Ижара ҳуқуқи кредит ташкилоти томонидан ер участкасининг ижара муддати ва унинг бозор қийматидан келиб чиқиб, кредит таъминоти сифатида тақдим этилади.
Ёпиқ суд мажлислари маълумотларини ошкор қилганлик учун – жиноий жавобгарлик
Айбдорга БҲМнинг 50 бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача эркинликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланади.
Сўнгги шарҳлар
Янги сонларда ўқинг
2025, 21 октябрь№ 42
- Мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти оширилади
- «Молиявий ҳисоб тизимини халқаро талаб ва стандартларга мувофиқ такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»
- Меҳнат стажи ҳақида нималарни билиш керак
- Мамлакатимизнинг ҳар бир туманида намунали ҳудудлар
- «Истеъмолчилар ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»



