Пулни телефон рақами орқали ўтказиш мумкин бўлади
Янги қоидалар кучга киргандан кейин фуқаролар олувчининг фақат мобиль телефон рақамини ёки махсус боғлаш кодини кўрсатган ҳолда Тезкор тўловлар тизими орқали маблағларни юборишлари мумкин бўлади. Операция бажарилишидан олдин тизим олувчининг маълумотларини ва воситачилик ҳақини кўрсатади.
Кичик ва микро ГЭСлар қуввати оширилади
Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини кенгайтириш, уларнинг умумий қувватини 204 МВтдан ошириш ҳамда 350 мингта аҳоли хонадонини экологик тоза электр энергияси билан таъминлаш режалаштирилмоқда. Тармоқни ривожлантириш учун сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда рақамли платформа ҳам яратилади.
Жаҳон банки газ сизиб чиқишларини бартараф этиш учун 10,6 млн АҚШ доллари ажратди
Жаҳон банки иштирокидаги қўшма лойиҳа доирасида мамлакатда газ сизиб чиқишларини аниқлаш ва бартараф этиш механизми яратилади. Бундан аввал, банк кўмагида ўтказилган тадбирлар натижасида «Ўзтрансгаз» АЖ объектларининг 1 000 тадан ортиқ нуқсонли нуқталарида 35 млн куб метргача ҳажмда газ сизиб чиқиш ҳолатлари аниқланган эди.
Криптология институти давлат органлари тизимларини экспертизадан ўтказиш ва IT-кадрлар тайёрлаш билан шуғулланади
Институт мутахассислар ва илмий кадрлар тайёрлайди, киберхавфсизлик, сунъий интеллект ва ахборотни ҳимоя қилиш соҳасида миллий ечимларни ишлаб чиқади, шунингдек, давлат ахборот тизимларини хавфсизлик талабларига мувофиқлигини текширади.
Менежерлик сертификатини олган касбий таълим ташкилотлари директорлари устамалар билан рағбатлантирилади
Вазирлар Маҳкамаси касбий таълим тизими бошқарув ва педагог кадрларини касбий ривожлантириш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган янги чора-тадбирларни тасдиқлади. 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб касбий таълим ташкилотлари директорларига менежерлик сертификати мавжуд бўлган тақдирда – иш ҳақининг 50 фоизи, уларнинг ўринбосарларига эса 30 фоизи миқдорида ҳар ойлик устама берилади.
Дуал тизим бўйича ўқувчиларни ўқитаётган иш берувчиларни имтиёзли кредитлаш кенгайтирилмоқда
Вазирлар Маҳкамаси техникумлар билан дуал таълим дастурларини амалга ошираётган ва битирувчилар бандлигини таъминлаётган ташкилотларга имтиёзли кредитлар ажратиш тартибини тасдиқлади. Иш берувчилар 2 йиллик имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга 5 млрд сўмгача кредит олишлари мумкин бўлади.
Қайси туристик стартаплар давлат томонидан қўллаб-қувватланади
Ҳар йили энг яхши 10 та туристик лойиҳа янги турдаги туризм хизматларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизи миқдорида – ҳар бир лойиҳа учун 1 млрд сўмгача субсидия олиши мумкин бўлади. Қўллаб-қувватлашдан фойдаланиш учун компаниялар бизнес-режа тақдим этишлари ҳамда стартапнинг янгилиги ва туристлар учун долзарблигини тасдиқлашлари лозим.
Enterprise Uzbekistan рақамли технологияларни ривожлантириш учун махсус ҳуқуқий режимга эга бўлади
Президент томонидан Enterprise Uzbekistan рақамли технологиялар халқаро маркази фаолиятининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамловчи Конституциявий қонун имзоланди. Марказ резидентлари учун 2100 йилгача бўлган даврда инвестициялар, рақамли технологиялар, сунъий интеллект ва маълумотларни ҳимоя қилиш соҳасида халқаро стандартларни, шунингдек солиқ ва бошқа имтиёзларни назарда тутувчи махсус тартибга солиш режими белгиланади.
Мактабгача таълимни ривожлантириш минтақавий маркази ташкил этилмоқда
Тошкент шаҳрида Мактабгача таълимни ривожлантириш минтақавий маркази ЮНЕСКО билан ҳамкорлик доирасида ташкил этилмоқда. У халқаро тадқиқотлар ва таълим дастурлари, болаларни эрта ривожлантириш, педагог кадрларни тайёрлаш, шунингдек, 2030 йилгача мактабгача таълим соҳасидаги Тошкент декларацияси ижроси юзасидан мониторингни амалга ошириш билан шуғулланади.
Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга вақтинчалик бошпана бериш тартиби тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамаси муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни вақтинчалик бошпана ва ижтимоий тикланиш марказларига жойлаштириш тартибини белгилади. 2026 йил 1 октябрдан бошлаб муайян яшаш жойига эга бўлмаган муҳтож оилаларга ҳам муниципал турар жойлар имтиёзли ставкада ижарага берилади.
Кўп квартирали уйлардан техник фойдаланиш нормалари янгиланди
Бошқариш органлари фасадлардаги нуқсонларни бир ой ичида бартараф этишлари, магистрал тармоқлардан фойдаланиш имкониятини таъминлашлари ва лифтлар хавфсизлиги бўйича янги талабларга риоя қилишлари шарт бўлади. Шунингдек, кириш йўлакларига кондиционерлар ва иситиш қурилмаларини ўзбошимчалик билан ўрнатиш тақиқланади.
Бизнес учун янги қонун: 8 та асосий ўзгариш
Асоссиз текширувлардан ҳимоя қилиш, бизнеснинг янги тоифалари, тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларнинг ягона реестри ва хусусийлаштириш натижаларининг ҳуқуқий дахлсизлиги – Ўзбекистонда тадбиркорлар учун фаолият шартларини ўзгартирадиган ЎРҚ-1168-сон Қонун (17.08.2026 й.) имзоланди.
Тадбиркорлик субъектларининг лицензияланадиган бозорларга кириши соддалаштирилди
Тадбиркорлар учун «Бизнесга лицензиясиз кириш» режими жорий этилади. Унинг доирасида айрим фаолият турларини лицензиясиз ёки рухсатномасиз вақтинча амалга ошириш мумкин бўлади. Шунингдек, архивда сақлаш қоидалари янгиланди: электрон ва нодавлат архивлар ташкил этилиши назарда тутилган.
Янги қоидалар асосида муддатли тўловга сотиш
2027 йил 1 январдан бошлаб муддатли тўлов хизматлари операторлари фаолияти МБ томонидан тартибга солинади. Янги қоидалар операторларни махсус реестрга киритишни, муддатли тўлов муддати ва қўшимча тўловлар миқдорини 12 ой билан чеклашни, шунингдек истеъмолчиларнинг жарималар ва комиссияларсиз муддатидан олдин тўлов ҳуқуқини назарда тутади.
Фуқаролар ва тадбиркорларнинг судларга мурожаат қилиш жараёни соддалаштирилди
Бир қатор НҲҲга фуқаролар ва тадбиркорлар учун одил судловдан фойдаланиш имкониятини оширишга қаратилган ўзгартиришлар киритилди. Улар дастлабки эшитувларни жорий этишни, маъмурий жараёнларда давлат органлари вакилларининг мажбурий иштирокини ва мамлакатдан ташқаридаги судлар юрисдикциясини кенгайтиришни назарда тутади.
Президент Администрацияси тўғрисидаги Конституциявий қонун қабул қилинди
У Президент Администрациясининг мақоми, ваколатлари ва иш тартибини белгилайди, унинг давлат бошлиғи фаолиятини ташкилий, ҳуқуқий ва таҳлилий жиҳатдан таъминлашдаги ролини мустаҳкамлайди. Ҳужжат, шунингдек ПАнинг давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлигини тартибга солади ва унинг мансабдор шахслари учун ҳуқуқий кафолатларни белгилайди.
Суд жараёнига замонавий ҳуқуқий механизмлар жорий этилмоқда
Президент суд тизимини кенг кўламли ислоҳ қилишни назарда тутувчи «Одил судлов – 2030» стратегиясини тасдиқлади. Ҳужжат одил судловнинг мустақиллиги ва оммабоплигини ошириш, судгача бўлган босқичда суд назоратини кучайтириш ва ягона суд тизимини шакллантиришга қаратилган.
Самолётлар, поездлар ва автобуслардан кимларга бепул ва имтиёз асосида фойдаланиш ҳуқуқи берилади
2026 йил 1 октябрдан бошлаб уруш иштирокчилари, уларга тенглаштирилган шахслар, уруш оқибатида ногиронлиги бўлган фуқаролар, шунингдек Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган шахслар ҳаво йўловчи транспорти, темир йўл ва шаҳарлараро автобус транспортидан бепул ёки 50 фоиз имтиёз асосида фойдаланиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Фермер хўжаликларининг бухгалтерия ҳисобини ким ва қандай юритади
«Солиқ-сервис» акциядорлик жамияти томонидан фермерларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш қоидалари тасдиқланди. Низом (11.08.2026 й. АВ рўйхат рақами 3921-сон) фермер хўжаликларига бухгалтерия хизматларини кўрсатиш регламентини мустаҳкамлаб қўяди.
Раҳбарнинг маънавият ва давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчисининг вазифалари белгиланди
Уларнинг вазифаларига тил тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилишини назорат қилиш, ҳужжатларни лингвистик экспертизадан ўтказиш ва соҳавий атамалар луғатларини ишлаб чиқишда иштирок этиш киради.
Чорвачилик ва балиқчилик хўжаликларидаги лойиҳалар учун имтиёзлар кенгайтирилди
Тадбиркорлар комплексларни ташкил этиш ва наслли чорва молларини харид қилиш учун 5 млрд сўмгача, наслли чорва моллари ва балиқ етиштириш бўйича алоҳида лойиҳалар учун эса йиллик 10 фоиз ставкада 20 млрд сўмгача кредитлар олишлари мумкин бўлади.
Риэлторлар ишига қўйиладиган талаблар янгиланди
«Риэлторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонун янги таҳрирда қабул қилинди, у кўчмас мулк бозори мутахассисларига нисбатан янги талабларни ва риэлторлик фаолиятини расмий равишда юритиш тартибини белгилайди.
Пулли йўлларни ташкил этиш қоидалари қонун билан мустаҳкамланди
«Автомобиль йўллари тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрири йўл тармоғини қуриш, ундан фойдаланиш ва уни сақлашни тартибга солади. Пулли автомобиль йўлларининг фаолият кўрсатишининг ҳуқуқий асослари ҳамда ҳайдовчиларга бепул муқобил йўналиш мавжудлиги кафолатлари жорий этилмоқда.
Чорвачилик тармоғи: янги субсидиялар ва сервис кўмаги
Субсидиялар наслдор чорва молларини сақлашга ва соҳавий агентлик ҳузурида ихтисослаштирилган сервис корхонасини ташкил этишга йўналтирилади. Янги механизмлар наслчилик чорвачилигини кенгайтириш, чорва моллари импортини соддалаштириш ва фермер хўжаликларини комплекс кузатиб боришни яхшилаш имконини беради.
Инклюзив таълим янада қулай бўлади
Алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш кўлами кенгаймоқда. Бундай болаларни эрта аниқлаш, индивидуал таълим режаларини жорий этиш, ассистив воситалар билан таъминлаш ҳамда мактабларни молиявий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари белгиланди.
Одам савдосидан жабрланганларга ёрдам кўрсатиш тизими ислоҳ қилинмоқда
Ислоҳот одам савдосидан жабрланган шахсларни аниқлаш, ҳимоя қилиш ва ижтимоий интеграция қилиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган. Жабрланганларни идентификация қилишнинг янги механизмлари жорий этилмоқда, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари кенгайтирилмоқда, одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилмоқда.
Хавфли чиқиндиларни бошқариш самарадорлигини қандай ошириш мумкин
Хавфли чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тасдиқланди. Улар чиқиндилар ҳаракатини рақамли мониторинг қилишни, улар билан ишлашни мажбурий режалаштиришни, давлат назоратини кучайтиришни ҳамда радиоактив ва кимёвий хавфли чиқиндиларни қайта ишлаш даражасини оширишни назарда тутади.
Бошпанасиз шахсларга ижтимоий ёрдам кўрсатилади
Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга ёрдам кўрсатиш тизими ўзгармоқда. Суд қарори билан мажбурий жойлаштириш ўрнига ижтимоий марказларда ихтиёрий равишда бўлиш тартиби жорий этилиб, бунда вақтинчалик бошпана, ижтимоий хизматлар, касбга ўқитиш ва ишга жойлашишга кўмаклашиш назарда тутилмоқда.
Кадрлар ишини юритувчи ходим қаерда малака ошириши мумкин
«Norma» ПРМ ташкилотлар ва корхоналарда кадрлар ишини юритувчи ходимларни меҳнат ҳуқуқи соҳаси эксперти Абдусалом Рисқуллаевнинг ўқув курси ва семинарига таклиф этади
Наманганда «Norma» ПРМнинг ваколатхонаси очилди
Унда бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш соҳасини ўзлаштириш самарадорлигини оширишда ёрдам берадиган инновацион таълим дастаклари - bir.uz тизими ва 1uz тренажёри фаол қўлланилади
Ким knigi.uz интернет-дўконида буюртмани 900 рақами остида расмийлаштирса - соврин олади
«Norma» иқтисодий-ҳуқуқий нашриёти «knigi.uz интернет-дўконидан харид қилинг ва совринлар ўйинида иштирок этинг» акцияси бошлангани ҳақида эълон қилди
Бешта солиқ – ҳисоблаш, тўлаш, ҳисобот топшириш тартиби
«Norma» профессионал ривожланиш маркази «Бешта солиқ – ҳисоблаш, тўлаш, ҳисобот топшириш тартиби» ўқув курсига таклиф этади. Машғулотлар 2019 йил 20 февралда бошланади
Директор учун мультфильмлар
«Норма» корхоналар раҳбарлари учун «ҚҚС тўғрисида» кулгили қилиб чизилган мультфильмларни яратди. Уларни buxgalter.uz да бепул томоша қилинг
ҚҚС бўйича илк ҳисоботни муаммосиз топшириш сири
ҚҚС тўловчи корхоналарнинг бухгалтерлари 2019 йил 26 февралгача солиқ бўйича ҳисобот топширишлари шарт. «Norma» профессионал ривожланиш марказидаги тренинглар уни муаммосиз топширишда ёрдам беради
Солиқлар - 2019. Энг муҳими
2019 йил 30 январь куни «Norma» профессионал ривожланиш марказида Азиза Тошхўжаева “Солиқлар - 2019. Энг муҳими” семинарини ўтказади
«Buxgalter.uz ўзбек тилида» телеграм каналига обуна бўлинг
«Buxgalter.uz ўзбек тилида» телеграм канали ишга туширилди. Унда buxgalter.uz порталида жойлаштирилган янги материаллар ҳақидаги тезкор ахборот билан танишасиз
Таълим ва илм-фан вазирлиги ташкил этилди
Президентнинг 2026 йил 3 октябрдаги ПФ-213-сон Фармони Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигини Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан бирлаштиришни назарда тутади. Янги идора таълим ва илм-фаннинг барча асосий йўналишларида ягона давлат сиёсати учун масъул бўлади.
Хавфсиз иш муҳитини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда
Янги тизим ходимларга нисбатан тазйиқ, жинсий шилқимлик, зўравонлик, психологик босим, таъқиб ва камситишларнинг олдини олишга қаратилган. Мурожаатларни рақамлаштириш, мурожаатчиларнинг шахсий маълумотларини ҳимоя қилиш ва ҳуқуқбузарликларни яширишга йўл қўймасликка алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Корхонада бахтсиз ҳодиса юз берганда нима қилиш керак
2026 йил 1 декабрдан бошлаб меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар тўғрисида хабар бериш, уларни текшириш ва ҳисобга олиш «Xavfsiz mehnat» тизими орқали сунъий интеллект ёрдамида амалга оширилади. Янги қоидалар, шунингдек, ходимларнинг соғлиғига етказилган зарарни махсус текшириш ва қоплаш тартибини белгилайди.
1 октябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2026 йил 1 октябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг вазифалари белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди. Унинг вазифаларига кириш ва малака имтиҳонларини ўтказиш, миллий сертификатлар бериш, тест тизимини ишлаб чиқиш, таълим тўғрисидаги хорижий ҳужжатларни тан олиш ва таълим муассасаларининг расмий ҳужжатларини апостиллаш киради.
Солиқ мусобақасида маҳалланинг ғолиб бўлиши қандай мезонлар билан белгиланади
Вазирлар Маҳкамаси Солиқ қўмитасининг рақамли маълумотлари асосида маҳаллаларни баҳолаш мезонларини тартибга солувчи «Энг яхши солиқ тўловчи маҳаллаларни аниқлаш мезонлари ва тартиби тўғрисида»ги низомни тасдиқлади (09.10.2026 й. 548-сон ВМҚ).
Бандлик ва ишсизликни ҳисобга олиш тартиби ўзгармоқда
Меҳнат ресурслари, бандлик ва ишсизлик тўғрисидаги маълумотларни шакллантиришнинг янги тартиби тасдиқланди. Ишловчилар, ўзини ўзи банд қилганлар, ишсизлар ва аҳолининг бошқа тоифалари тўғрисидаги маълумотлар турли идораларнинг маълумотлар базаларидан тўпланади ва «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро платформаси орқали узатилади.
Пенсия тизими янги рақамли форматга ўтказилади
2027 йил 1 январдан бошлаб Пенсия жамғармаси фуқаролардан қоғоз шаклидаги ҳужжатлар ва маълумотларни қабул қилишни тўхтатади, «Менинг пенсиям» хизмати орқали эса келажакдаги пенсия миқдорини ҳисоблаш ва меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотларни олиш мумкин бўлади.
Сув солиғини сиз учун солиқ органлари ҳисоблайди: тадбиркорлар нималарни билиши керак
Ҳукумат солиқ маъмуриятчилигини соддалаштириш бўйича тажрибани бошлаяпти: 2027 йилдан бошлаб Тошкентда солиқ органлари тадбиркорлик субъектлари учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисоботларни мустақил равишда шакллантира бошлайди. Янгилик қишлоқ хўжалиги корхоналаридан ташқари барча тадбиркорларга тааллуқли бўлади.
Кўп қаватли уйлар қурилиши устидан назорат кучайтирилди
Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат бўйича ҳудудий инспекцияларнинг рухсати талаб этилади. Бундай рухсатномасиз кўп қаватли уйларни қайта қурганлик учун беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси жорий этилди.
Янги сонларда ўқинг
2026, 20 октябрь№ 42
- Иссиқхона бизнеси учун янги имтиёзлар
- Ертўлалар аҳолининг умумий мулки бўлиб қоладими?
- Солиқ тўловчининг тақвими
- «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатларини мустаҳкамлашга ҳамда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» (Кўчирма)
- Маҳсулот кодини қачон олдиндан билиб олган маъқул



