Олий таълим соҳасида устуворликлар белгиланди
Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси тасдиқланди.
Наркология диспансерлари таъмирланади, реконструкция қилинади ва қўшимча жиҳозланади
Асосий параметрлар Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 октябрдаги 842-сон қарори билан тасдиқланган.
Аттестат ва дипломга апостиль қўйилиши қимматроқ бўлади
Таълим ва фан соҳаси ташкилотларидан чиқадиган расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун оширилган йиғим жорий этилди.
Мустақил ва муқобил малака оширишга нималар киради
Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш тартиби белгиланди.
Бола туғилганлигини қайд этишга улгурмаганда нима қилиш керак
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига қатор тузатишлар киритилди.
Кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига нималар киради
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги 818-сон қарори билан тегишли рўйхат тасдиқланди.
Ветеринар ва чорвачини қаерда ўқитадилар
Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Тошкент филиали фаолияти тартибга солинди.
Андижон вилояти мамлакатимизнинг спорт таълими маркази бўлади
Ҳукумат томонидан тасдиқланган чора-тадбирлар режаси шунга қаратилган.
Фонд бозори: муаммолар қандай ва улар қандай ҳал қилинади
Президент 7 октябрь куни фонд бозорини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.
2021 йилнинг июль ойига келиб 3 та янги мактабгача таълим ташкилоти қуриб битказилади
Уларни лойиҳалаштириш, қуриш, жиҳозлаш ва фойдаланишга топшириш учун маблағлар “ЛУКОЙЛ Ўзбекистон Оперейтинг Компани” томонидан ҳомийлик маблағлари сифатида ажратилади.
2020 йилдан бошлаб болаларни оилага тарбияга олиш – фақат тайёрлов курсларидан кейин
Тутинган ота-оналар курсларини ташкил этиш, салоҳиятли васийлар ва ҳомийларни, оилавий болалар уйлари тарбиячи ота-оналарини танлаш, кузатиб бориш ҳамда назорат қилиш тартиби тасдиқланди.
Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш, импорт ва реализация қилиш – ДСҚ назорати остида
Вазирлар Маҳкамасининг 2.10.2019 йилдаги 834-сон қарори билан заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш, импорт қилиш ва уларнинг реализацияси мониторингини амалга ошириш тартиби тасдиқланди.
Лавозимга тайинлашлар ўртасидаги ой аудитор стажида узилишга сабаб бўлмайди
Аудитор малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Саноат маҳсулотларини харид қилиш бўйича онлайн-майдончалар қандай ишлайди
Электрон кооперация биржаси портали 1 ноябрдан ишга туширилади.
Сенатнинг йигирма учинчи ялпи мажлиси 11 октябрь куни бўлиб ўтади
Сана Парламент юқори палатаси Кенгашининг 4 октябрь куни бўлиб ўтган мажлиси қарори билан белгиланди.
Жиззах вилоятида тиббиёт кластери қурилади
Ғаллаорол туманидаги 10 гектар ер участкасида клиникалар, шифохоналар, таълим кампуслари ва бошқа объектлар жойлаштирилади.
Иш ҳақи ошгандан кейин олимлар қанча оладилар
Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошларининг янги миқдорлари тасдиқланди.
Ҳунармандлар “Мен Қўқонга бораман” танловида иштирок этишлари мумкин
Шунингдек, ҳар 2 йилда бир марта Қўқонда Халқаро ҳунармандчилик фестивали ўтказилади.
1 октябрдан нималар ўзгарди
2019 йил 1 октябрдан солиқ солиш, бизнес, туризм, ижтимоий соҳада қандай ўзгаришлар бўлганлиги ҳақида – шарҳимизда.
“Сурхонгеология” давлат корхонаси ташкил этилди
У Давлат геология қўмитаси тизимидаги “Ҳисоргеология” ДКнинг Сурхондарё дала геология-қидирув экспедицияси негизида ташкил этилди.
Мамлакатда бўлиш қоидаларини бузганликка оид жиноий модда бекор қилинади
Қонунчилик палатасининг 30 сентябрь куни ўтказилган навбатдаги мажлисида депутатлар томонидан бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.
Айрим педагогларнинг иш ҳақи оширилади
Бу Президентнинг 2019 йил 30 сентябрдаги иккита қарорида назарда тутилган.
Тез бузиладиган маҳсулотларга сертификатлар бир кунда расмийлаштирилади
Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритилди.
«Баркамол авлод» болалар марказлари мактабларга айлантирилди
Мактаблар қошида 100-200 ўринли болалар сайёҳлик базалари, ХТВ бошқармалари ҳузуридаги ахборот-ресурс марказлари негизида болалар кутубхоналари ташкил этилади.
Тошкентда 49 та ихтисослаштирилган болалар боғчалари қайта ташкил этилади
Ривожланишида жисмоний ва руҳий нуқсонлари бўлган болалар учун давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасалари оптималлаштирилади. Бу бюджет маблағларидан оқилона, самарали ва мақсадли фойдаланиш учун зарур.
Доннинг қаерда ишлаб чиқарилиши ҚҚС бўйича имтиёзга қандай таъсир кўрсатади
Донни қайта ишлайдиган корхоналар ва маҳаллий дондан фойдаланган ҳолда қолипли нон ишлаб чиқарувчиларнинг ҚҚС бўйича имтиёзлари 2020 йил 1 июлга қадар сақланиб қолади.
Миллий археология маркази ташкил этилди
Вазирлар Маҳкамасининг 21.09.2019 йилдаги «Археологик тадқиқотларни тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги 792-сон қарори қабул қилинди.
Имтиёзли кредитлар бўйича ставкаларни 2020 йилдан бошлаб оширишмоқчи
Бу ҳақда 27 сентябрь куни Марказий банк томонидан муҳокама учун ҚҲТБТ порталига жойлаштирган лойиҳада сўз юритилган.
Пиротехникадан ноқонуний фойдаланганлик учун жавобгарлик кучайтирилди
Пиротехника буюмлари муомаласи тўғрисидаги янги қонунда уларнинг таснифи белгиланган, пиротехниканинг хавфли турларидан фойдаланишга тақиқлар ўрнатилган, хавфсизлик талабларини бузганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилган.
Иш берувчилар олий таълим ташкилотларида кадрларни қандай тайёрлайди
Олий таълим ташкилотлари, талабалар ва иш берувчилар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг янги тартиби буюртмачилар ҳисобидан тўловларни амалга ошириш ва бизнеснинг таълим жараёнида иштирок этишини назарда тутади.
Марказий Осиё ва Хитой ўртасидаги минтақавий ҳамкорлик кенгаяди
Минтақавий ҳамкорликни тизимли ривожлантириш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган "Марказий Осиё – Хитой" форматидаги котибият тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Енгил саноат экспорти ҳажми ошади
АҚШ, Хитой, Россия, Туркия, Германия, Полша, Бирлашган Араб Амирликлари ва Саудия Арабистонида Енгил саноатни ривожлантириш агентлигининг ваколатхоналари очилади.
"Фарғона" туристик зонасида сайёҳлар учун замонавий инфратузилма барпо этилади
Унда пиёдалар ва велосипед йўлаклари, электромобиллар учун қувватлаш станциялари, учиш-қўниш майдончалари ва кабинали дор йўллари ҳамда бошқа объектлар жойлаштирилади.
Инвестиция платформалари фаолияти қандай амалга оширилади
Платформалар орқали инвестициялар қимматли қоғозларни чиқариш ва муомалага киритиш билан бевосита боғлиқ эмас, инвестиция воситачилари ва листинг иштирокини талаб қилмайди.
Аҳоли ўртасида китоб ўқишга қизиқишни қандай ошириш мумкин
Ёшлар ишлари агентлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Китобхонлик маданиятини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди ва унинг Васийлик кенгаши таркиби ҳамда шакллантириш манбалари тасдиқланди.
Эски автомобиллар – тақиқ остида
Умумий оғирлиги 44 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобиллари, махсус транспорт воситалари, юридик шахсларга тегишли бўлган йўналишсиз таксилар, антиқа автомототранспорт воситалари учун алоҳида давлат рақамлари жорий этилади.
Китоб ўқийдиган маҳкумларга жазо муддати қисқартирилиши мумкин
Бунинг учун маҳкумларда тўғри маънавий-ахлоқий қадриятларни шакллантиришга қаратилган тасдиқланган адабиётлар рўйхатидаги китобларни ўқиш факти тасдиқланиши лозим.
Транзит салоҳиятини ривожлантириш бўйича идоралараро кенгашга қўшимча вазифалар юклатилди
Муҳим вазифалардан бири – Жаҳон божхона ташкилоти тавсияларига мувофиқ транзит тартиб-таомилларини такомиллаштириш.
Янги сонларда ўқинг
2026, 10 февраль№ 06
- Йирик инвестиция лойиҳалари коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилади
- Импорт соҳасида қонунчиликни бузганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган
- Бахтсиз ҳодисаларни қандай расмийлаштириш ва ташкилотда бахтсиз ҳодисалар хавфини қандай камайтириш мумкин
- Дебиторлар ҳисобидан солиқ қарзини қандай узиш мумкин
- Реэкспорт: қонуний олиб чиқиш


