Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
МҲХС: 2026 йил 21 ноябрдан нималар ўзгарди Қонун лойиҳаси: 2027 йилдан бошлаб тижорат ижараси қоидалари қандай ўзгариши мумкин
Барча янгиликлар Компания янгиликлари Оммабоп мақолалар
Барча янгиликлар
19.02.26

Маҳалла йили – 2026 йилга мўлжалланган ислоҳотларнинг устувор йўналишлари белгиланди

Барча давлат идораларига маҳаллалардаги муаммоларни зудлик билан ва тезкор ҳал этиш, ижрони 24/7 режимида онлайн назорат қилиш амалиётини жорий этиш масъулияти юклатилади.

19.02.26

"Ўзбекистон – 2030" стратегияси янгиланди

"Ўзбекистон – 2030" стратегияси мақсадларининг самарадорлик кўрсаткичларига эришиш мониторинги Стратегик режалаштириш ва ривожланишнинг рақамли платформасида йиллар кесимида ортиб бориш тамойили асосида юритилади.

18.02.26

Пойтахтда Креатив индустрия парки ташкил этилади

У яшил боғ, халқаро рақамли дизайн ва дастурлаш мактаби, бук-кафе, спорт ва воркаут майдончалари, меҳмонхоналар ва бошқаларни ўз ичига олади.

18.02.26

Рамазон ойи муносабати билан эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам кўрсатилмоқда

Президент қарори билан аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари белгиланди. Бунда молиявий ёрдам ЖШДСни ҳисоблаб чиқаришда жами даромад таркибига киритилмайди.

17.02.26

Аккредитация ташкилотлари реестрини юритиш тартиби белгиланди

Янги қоидалар таълим сифатини баҳолаш тизимининг шаффофлигини ошириш ва фақат халқаро стандартлар ва миллий талабларга жавоб берадиган аккредитация тузилмаларини тан олишга қаратилган.

17.02.26

Нотариус лавозимига танлов қандай ўтказилади

Нотариус лавозимига номзодларни танлашнинг ягона тартиби тасдиқланди: танлов икки босқичда ўтказилади ва назарий тест синовлари ҳамда амалий топшириқларни ўз ичига олади.

16.02.26

Зўравонликдан жабр кўрган болаларга ижтимоий хизмат кўрсатиш тартиби белгиланди

2026-2030 йилларга мўлжалланган Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш стратегиясига мувофиқ Болаларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий мослаштириш маркази ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилмоқда.

16.02.26

Стартаплар экотизими қандай ривожланади

2026 йилдан бошлаб ҳар йили "Энг инновацион ғоя" республика танлови ўтказилади. У стартап лойиҳаларига айлантирилиши мумкин бўлган ғояларни аниқлайди.

12.02.26

Ташиш соҳаси: темир йўл ва автотранспорт қоидабузарликлари учун янги жарималар

Темир йўл транспорти ва метрополитенда хавфсизликни бузганлик учун қўшимча жавобгарлик чоралари жорий этилмоқда, шунингдек, автомобиль транспортида йўловчи ташиш устидан назорат кучайтирилмоқда.

12.02.26

Сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисидаги янги ПҚ-47-сон қарор бўйича агросектор учун нималар ўзгармоқда

Президентнинг 05.02.2026 йилдаги ПҚ-47-сон қарорида айрим ҳолларда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни 2 баравар ошириш назарда тутилган, сувни тежайдиган технологияларга субсидия ва кредитлар олишнинг янги қоидалари жорий этилган ҳамда ушбу соҳада давлат назорати кучайтирилган.

11.02.26

Камбағалликка қарши қуёш энергияси: 903 та маҳаллада кичик электр станциялари қурилади

Камбағаллик юқори бўлган маҳаллаларда кичик қуёш электр станцияларини қуриш орқали кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди. Лойиҳани амалга ошириш учун 110 млн АҚШ доллари йўналтирилади.

11.02.26

Хорижий иш ўринлари хусусий бандлик агентликлари ўртасида қандай тақсимланади

Адлия вазирлиги томонидан хориждаги бўш иш ўринларига ариза бериш қоидалари, танлов мезонлари, комиссия ваколатлари ва мажбуриятларнинг бажарилишини назорат қилиш тартибини белгиловчи низом давлат рўйхатидан ўтказилди.

10.02.26

2026 йилда камбағалликни қисқартириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тасдиқланди

Чора-тадбирлар аҳоли даромадларини ошириш, иш ўринларини яратиш ва ҳудудларни ривожлантиришга қаратилган. Улар фермерлар, оилавий бизнес ва маҳаллалар учун янги субсидия ва кредитлар, шунингдек, бандликни легаллаштириш ва профессионал таълим сифатини оширишни ўз ичига олади.

10.02.26

Бизнес ва ўзини ўзи банд қилганлар учун янги қоидалар

Фойдаланилмаётган ўрмон ерларини ижарага бериш имкониятлари кенгайтирилмоқда, бизнес учун лицензияларни тўхтатиб туриш муддатлари аниқлаштирилмоқда ва ўзини ўзи банд қилган фуқаролар томонидан ижтимоий солиқ тўлаш тартиби ўзгармоқда.

10.02.26

Уйларни таъмирлаш – аҳолининг розилиги билан: кўп қаватли уйларни бошқаришга ёндашув ўзгартирилди

Кўп квартирали уйларни бошқариш қоидалари янгиланди: энди таъмирлаш ва ободонлаштириш бўйича инвестиция лойиҳалари жойларда мажбурий муҳокама қилинади, асосий қарорлар эса маҳаллий ҳокимият органлари ва аҳоли иштирокида қабул қилинади.

10.02.26

Саноат кооперацияси ва давлат харидлари – ягона бошқарув остида

Саноат кооперацияси ва давлат харидлари тизимини кенг кўламда ислоҳ қилиш бошланмоқда. Президентнинг янги фармонида Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлигини ташкил этиш, қўшилган қиймат занжирларини жорий этиш, йирик лойиҳаларда кичик ва ўрта бизнес иштирокини кенгайтириш кўзда тутилган.

06.02.26

Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима ўрнига огоҳлантириш: МЖТКда нималар ўзгарди

Бир қатор енгил қоидабузарликлар учун маъмурий жавобгарлик енгиллаштирилди. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган янги тузатишлар билан маъмурий огоҳлантириш институти жорий этилмоқда, шунингдек камералар томонидан қайд этиладиган ҳуқуқбузарликлар рўйхати ва жазо чораларини қўллаш муддатлари аниқлаштирилмоқда.

06.02.26

Эҳтиёжмандларга ғамхўрлик ва ёрдам кўрсатиш қоидаларига тузатишлар киритилди

Бир қатор қарорларга "Фаол ҳаётга қадам" дастурини жорий этиш билан боғлиқ ўзгартиришлар киритилди. Янги нормалар ижтимоий хизмат кўрсатиш тизимида бюрократик юкламани камайтириш, ваучерларни тақдим этиш тартибини аниқлаштириш ва ижтимоий хизматлар рўйхатини кенгайтиришга қаратилган.

05.02.26

Йирик инвестиция лойиҳалари коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилади

Вазирлар Маҳкамаси йирик инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга оширишда коррупцияга қарши ва рақобатбардош стандартларни мажбурий жорий этиш тартибини тасдиқлади. Янги талаблар давлат томонидан молиялаштириладиган, ДХШ ва хорижий иштирокдаги лойиҳаларга таъсир қилади.

04.02.26

Элчихоналарда маданият ва туризм масалалари бўйича маслаҳатчи лавозими жорий этилади

Уларнинг фаолияти мамлакат маданий меросини тарғиб қилиш, гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш ва хорижий бозорларда Ўзбекистоннинг сайёҳлик жозибадорлигини оширишга йўналтирилади.

04.02.26

Қурилиш материаллари бозори қандай барқарорлаштирилади

Вазирлар Маҳкамаси қум-шағал материаллари тақчиллигини бартараф этиш ва қурилиш бозорида нархлар ўсишини чеклаш бўйича комплекс чора-тадбирларни тасдиқлади. Қарорда дарёлар ва сув омборлари участкаларини тозалаш, муқобил конларни ўзлаштириш ва экологик тартиб-таомилларни тезлаштириш кўзда тутилган.

03.02.26

Ягона ижтимоий реестр ишга туширилди: оилаларни қўллаб-қувватлаш янада манзиллироқ бўлади

Реестрда эҳтиёжманд оилалар ва давлат кўмагини олувчилар тўғрисидаги маълумотлар бирлаштирилган. Янги тизим уй хўжаликларининг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини ҳисобга олишни автоматлаштиради, нафақалар ва моддий ёрдам тайинлашни соддалаштиради.

03.02.26

Яшаш жойи маълумотларини тузатиш тартиби соддалаштирилди

Вазирлар Маҳкамаси фуқароларнинг яшаш жойи ва рўйхатга олинган шахслар тўғрисидаги маълумотларни таҳрир қилиш тартибини белгиловчи маъмурий регламентни тасдиқлади. 2026 йил март ойидан бошлаб аризаларни электрон шаклда топшириш мумкин бўлади ва давлат ахборот тизимлари интеграцияси туфайли маълумотларни қайта ишлаш тезлашади.

03.02.26

Баъзи талабаларга ётоқхона харажатлари қоплаб берилади

Муайян тоифадаги талабаларнинг давлат олий таълим ташкилотлари талабалар ётоқхоналарида яшаш харажатларини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

02.02.26

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш дастури тасдиқланди

Мамлакатимизда болалар ва ёшларда миллий ўзликни англаш ва фуқаролик масъулиятини шакллантириш бўйича кенг кўламли дастур амалга оширилмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан таълимнинг барча босқичларида – боғчалардан тортиб олий ўқув юртларигача тарбиявий ишларнинг янги механизмлари тасдиқланди, шунингдек, ҳар ҳафталик мажбурий "Келажак соати" жорий этилди.

02.02.26

Транзит ташишлар қандай мувофиқлаштирилади

Вазирлар Маҳкамаси транзит ташувларининг миллий координаторига айланадиган, транспорт йўлакларини модернизация қилиш ва транзит қоидаларини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш учун масъул бўлган Транзит салоҳиятини ривожлантириш бўйича идоралараро кенгаш тўғрисидаги низомни тасдиқлади.

02.02.26

Ўзбек тилини билиш фуқароликни олишга ёрдам беради

Малака имтиҳонини ташкил этиш ва ўтказиш билан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг Таълим ва малакаларни баҳолаш илмий-амалий маркази шуғулланади.

29.01.26

Зиёрат билан боғлиқ хизматларни кўрсатиш жараёнида бюрократия камаймоқда

Хориждаги фуқароларга сифатли хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида 2026 йил 1 февралдан бошлаб “Ҳаж” ва 2026 йил 1 майдан “Умра” тадбирлари "Ягона Ҳаж ва Умра портали"да мажбурий рўйхатдан ўтказиш орқали амалга оширилади.

Компания янгиликлари
09.04.18

Солиқларни тўлашдан бўйин товлашми ёки арифметик хато?

Солиқ хизмати инспектори бухгалтерия ҳисоб-китобларида арифметик хато топди. Бошини чайқаб: «Солиқларни тўлашдан бўйин товламоқчи бўлганингиз кўриниб турибди», – деди. Энди нима бўлади? Бу саволга иқтисодий ишларни ва иқтисодиёт соҳасидаги жиноий ишларни юритишга ихтисослашган адвокат Элеонора Мазурова жавоб беради

02.04.18

Бухгалтер, кадрлар бўйича ходим ёки юристни norma.uz сайтидан топасиз

Бухгалтерия, кадрлар ёки юридик хизмат ходимини излаяпсизми? «Norma» сизга ёрдам беради. Мазкур мутахассисларни излаётган компаниялар учун бепул вакансиялар сервиси яратдик

02.04.18

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини қандай қилиб тўғри ҳисоблаш мумкин

ЖШДС бўйича ҳисоботларни топшириш вақти яқинлашмоқда. Қандай қилиб ҳаммасини тўғри амалга ошириш мумкин? Бу саволга САР/CIPA халқаро сертификати ва DipIFR дипломи соҳиби, солиқ ва бухгалтерия тўғрисидаги қонун ҳужжатларига доир масалалар бўйича маслаҳатчи Игорь Аипкин жавоб беради

30.03.18

Қайси бухгалтерларга талаб катта

Меҳнат бозорида қайси мутахассисларга талаб юқорироқ? Қандай қилиб юқори ҳақ тўланадиган бухгалтер бўлиш мумкин? Бунда САР/CIPA халқаро сертификати ва DipIFR дипломи соҳиби, солиқ ва бухгалтерияга оид қонун ҳужжатлари масалалари бўйича маслаҳатчи Игорь Аипкин ёрдам беради

26.03.18

Бизнесни янада муваффақиятли юритиш мумкин

Кўпгина таваккалчиликлар мавжуд шароитда бизнеснинг барқарор ривожланишини таъминлаш анча мушкул вазифа ҳисобланади. Бунда белгиланган қоидаларга амал қилиш шарт. «Norma» ПРМ семинарларида бу мақсадга элтадиган замонавий технологиялар ҳақида билиб оласиз. Порталдаги саволларга лектор Тимур Шарапов жавоб беради

26.03.18

Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари: қўллаш амалиёти

Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ишни қандай ташкил этиш мумкин? «Norma» профессионал ривожланиш маркази хизматларидан фойдаланувчилар бу борадаги тажрибалари билан ўртоқлашдилар

13.03.18

Бош бухгалтер аттестатини олиш учун имтиҳон топшириш осонлашди

Bir.uz администратори – «Norma» профессионал ривожланиш маркази бош бухгалтер малакасини тасдиқлаш имтиҳонини илгаригидек икки кунда эмас, балки бир кун ичида ўтказади

26.02.18

Кадрлар иши юритилишини ўрганамиз

5 мартда «Norma» профессионал ривожланиш марказида ўзбек тилидаги «Кадрлар ишини юритиш» ўқув курси ўз ишини бошлайди

Оммабоп мақолалар

Тек­ши­рув­лар ўрни­га ёнғин ауди­ти: сав­до мар­каз­ла­ри ва бо­зор­лар ёнғин­дан суғур­та­ла­на­ди

Ёнғин аудитининг ижобий хулосаси объектни бир йил давомида ФВВнинг режали текширувларидан озод қилади. Бозорлар, савдо ва савдо-кўнгилочар марказлари ёнғиндан суғурталаниши шарт бўлади, ёнғин туфайли етказилган зарар учун айбдор шахс БҲМнинг 3000 бараваригача товон тўлаши мумкин.

Ху­су­сий тад­бир­кор­лар­нинг ка­ме­ра­ла­ри хав­фсиз­лик ка­ма­ри тақил­ма­ган­ли­ги­ни қайд эта­ди

Йўл ҳаракати қоидалари бузилишини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш воситаларига қўйиладиган талаблар янгиланди. Камералар автомобиллар давлат рақами белгиларининг камида 95 фоизини таниши, ҳайдовчининг юзи ва хавфсизлик камаридан фойдаланишини қайд этиши лозим. 1 ноябрдан бошлаб йўл-патруль хизмати инспекторлари 1.1 ва 1.3 йўл чизиқларини босиб ўтишнинг айрим ҳолатларини ҳуқуқбузарлик сифатида расмийлаштирмайди.

Эҳти­ёж­манд оила­лар­га 1 мил­ли­он сўмдан тўлаб бе­ри­ла­ди

2026 йил ноябрь ойида айрим эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам тўлаб берилади. Ёқилғи-энергетика ресурслари бўйича компенсация олиш учун даромад чегараси жон бошига минимал истеъмол харажатларининг 2 баробаригача оширилди.

Аҳоли­нинг эҳти­ёж­манд қат­лам­ла­ри бир мар­та­лик ёр­дам ола­ди

Президентнинг 28.10.2026 йилдаги ПФ-236-сон Фармони билан 2026/2027 йилги иситиш мавсумида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифалари учун 1 млн сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ажратиш кўзда тутилган. Тўловлар 2026 йил ноябрь ойида амалга оширилади. Шунингдек, коммунал харажатлар ва кўмир хариди учун компенсация тақдим этиш мезонлари кенгайтирилмоқда.

1 но­яб­рдан ни­ма­лар ўзга­ра­ди

Norma.uz портали 2026 йил 1 ноябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.

ОТМ ва стар­тап­лар Рақам­ли тех­но­ло­ги­ялар ва­зир­ли­ги­нинг сунъ­ий ин­тел­лект ин­фра­ту­зил­ма­си­дан фой­да­ла­на­ди

Олий таълим, илмий ташкилотлар, стартаплар ва ҳоким маслаҳатчилари сунъий интеллект соҳасидаги ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳалари учун Рақамли технологиялар вазирлигининг ҳисоблаш қувватлари ва «катта маълумотлар» базаларидан бепул ёки имтиёзли равишда фойдаланиши мумкин бўлади.

Ян­ги­ча сме­та: қури­лиш ком­па­ни­яла­ри 2027 йил­дан бош­лаб ни­ма­лар­га тай­ёр­гар­лик кўриш­ла­ри ке­рак

Вазирлар Маҳкамасининг 21.10.2026 йилдаги 583-сон қарори қабул қилинди, унда пудрат ташкилотларининг смета қийматини шакллантириш, бошқа ва ишлаб чиқариш харажатларини ҳисоблаш ёндашуви ўзгартирилди. Ҳужжат Миллий ахборот тизимидаги жараёнларни тўлиқ автоматлаштириш ва харажатларни стандартлаштиришга қаратилган.

Лойиҳа-қиди­рув иш­ла­ри қий­ма­ти яго­на ме­зон­лар асо­си­да ҳисоб­ла­на­ди

Бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар учун лойиҳа-қидирув ишлари қиймати ва муддатларини ҳисоблашнинг ягона тартиби жорий этилмоқда, лойиҳа ташкилотларига эса 30 фоиз миқдорида бўнак тўланади.

Ил­мий-ин­но­ва­ци­он таш­ки­лот­лар ре­ес­три ту­зи­ла­ди

Илмий-инновацион фаолият субъектлари реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Ҳужжат мутахассисларга илмий идентификация рақамларини бериш, тегишли ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг фаолият йўналишларини ҳисобга олишни назарда тутади.

Аҳоли учун су­юл­ти­рил­ган газ нар­хла­ри тас­диқлан­ди

Суюлтирилган газ етказиб бериш тизимига босқичма-босқич бозор механизмлари жорий этилади. 15 ноябрдан аҳоли учун чакана нарх бир килограмми учун 5 000 сўмни ташкил этади. Бунда, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар 2030 йил 1 январга қадар харид қилинган газнинг ҳар бир килограмми учун 3 000 сўмдан, бироқ ойига 20 килограммдан дан ошмаган миқдорда компенсация олишлари мумкин.